Menu
Categories
Исмат Хушев билан юзма юз нинг сўнгги сонларини кўриб – Абулқосим Мамарасулов
07/31/2019 Муаллиф ҳақида

Айниқса, илгариги раҳбарият бўлганда, Хоразмга аскарлар, СНБ, миллий гвардиячилар борарди-да, ҳамма ёқни қонга ботирарди, бугун Шавкат Мирзиёев бўлгани  учун иш бошқача якунланяпти, дедингиз.


Зўр гап айтдингиз.


Ҳеч ким айтмаган гапни айтдингиз!


Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган гапни айтдингиз!


Ҳамма урҳо-ур қилаётганда: “ҳой, кўзларингни очинглар. Ана шу, юрак
ютиб, гапиришга жазм қилаётганларинг ҳам Шавкат Мирзиёевнинг хизмати, дедингиз.

Ана шулар кечагина ҳатто “дунё ўзбеклари”ни очиб кўришдан
қўрқишарди. Ўқиш у ёқда турсин!


Хулласс… оригинал, ҳеч кимга ўхшамаган, ҳеч ким излаб тополмаган
фмкрларни топадиган  Исмат Хушев бор бўлсин!


Тўғриси, мен ҳам аввал “Исмат ҳамма айтаётган гапни айтяпти”, дея
қулоқ тутдим, аммо… Исмат мен ўзим билган доимги бомба Исмат эди.


Ана шундай, бомба фикрлар айтадиган Исмат Хушев ҳамиша бор бўлсин!


Исмат Хушевга шон-шарафлар!!!

Абулқосим Мамарасулов,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,

Жиззах вилояти, Бўстон поселкаси

"1" Comment
  1. Лекин, Исмат Хушев, илгариги раҳбариятни ҳам кўкларга кўтариб мақтар, ҳамду сано ўқир ва бомба фикрлар айтар эди. Шуни ҳам ёзингда, Абулқосим. Исматнинг таланти, қобилиятига бусиз тўлиқ баҳо бериш мумкин эмас.

Leave a Reply
*