Menu
Categories
Хотин-қизлар қўмитасининг тутуриқсиз ва шармандали огоҳидан хабардормисиз?
08/01/2019 Муҳокама учун мавзу

Хотин-қизлар қўмитаси: 23 белгидан бири сизда бўлса, жиноятга мойилсиз

АВГУСТ 1 2019

Хотин-қизлар қўмитаси ва ИИББ “ҳуқуқбузарликка мойил” аёллар тоифалари рўйхатини тузди. Унга кўра, ажрашган, боласини ёлғиз боқаётган аёллар ҳамда 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар жиноятга мойил деб таснифлаган.

20-27 июль кунлари Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова раислигида 10 та туманда йиғилишлар ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этишга қарор қилинди. 

27 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Қўмита  ҳамкорлигидаги ишлаб чиқилган ва Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган Қўшма қарорга кўра, энди ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозири қуйидаги 23 та тоифа бўйича “ҳуқуқбузарликка мойил” бўлган аёлларнинг картотекаларини шакллантиради:

1. Илгари судланганлар

2. Жиноят содир этишда айбдор деб топилганлар

3. Шартли жазо муддатини ўтаётганлар

4. Гиёҳвандлар

5. Алкоголга ружу қўйганлар

6. Руҳий касаллар

7. Жиноят қилишга мойиллар

8. Уйида узоқ вақт бўлмаганлар

9. Узоқ вақтдан сўнг ватанга қайтганлар

10. Руҳий мададга муҳтожлар

11. Болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчилар

12. Ғайриахлоқий жиноят содир этганлар

13. Нотинч оилалардаги аёллар

14. Ички ишлар органларида рўйхатда турувчи аёллар

15. Ўз жонига қасд қилишга мойиллар

16. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар

17. Ишсиз аёллар (касб-ҳунари борлари; касб-ҳунари йўқлари)

18. Камбағаллар

19. Тошкентда вақтинча яшовчилар

20. Рўйхатдан ўтмай яшовчи аёллар

21. Тиланчи аёллар

22. Балоғатга етмаган (18 ёшгача) ва ёш (18-30 ёш) қизлар

23. Ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар.

Ушбу хабар юзасидан Togri.uz Хотин-қизлар қўмитасидан изоҳ сўраганида, қўмита вакили 23 та тоифани тузишга алоқаси йўқлигини айтди.

https://www.togri.uz

"2" Comments
  1. Bunday tabaqalash faqat dinu-diiyonatdan bexabar, madaniyatsiz, ilmsiz va johil ayol va erkaklardan chiqadi. Shunday odamlarga amaldorlik berish davlatning xalq orasidagi hurmatini yo,qqa chiqaradi.

  2. Qishloqdagi kambagal oilalarni hamma ayollari nisbiy jinoyatchi ekanda. Unda Ilmira opani uzi ham nisbiy jinoyatchi bulib chiqayaptiku. Ilmira opani uzi tuzgan tartibni 10 bandiga tugri keladiku. Ilmira opamiz qaysi aqil bilan uzbekison ayollarini bunaqa nisbiy jinoyatchilik kalsifikasiyasini uylab topibdi. Bu uylab topilgan toifaga bulib chiqishi shaxsan uzini va qolaversa hamma uzbekiston ayollarini ustidan kulish va kamsitishga kiradi. Uzbekistondagi 60-70% ayollar ishsizku. Nima shu ayollarni bari nisbiy jinoyatchimi. Bu kartotekani birinchi papkasini Ilmira opani uziga ochish kerak. Ey siz tepadagilar bas endi uz millatingiz va vatandoshlaringiz ustidan kulishni, kamsitishni bas qilinglar.

Leave a Reply
*