Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Илтимос, ёрдам беринг!!!
08/09/2019 Муаллиф ҳақида

Ассалому алайкум!

Сизга бир масалада мурожаат килиб, маслахат ва ёрдам сурмокчиман!

Хуллас, мани устимдан прокуратурага блогерлик фаолиятида айблаб, интернет сайтлар ва ижтимоий тармокларда уйдирмалар таркатишим юзасидан чора сураб ариза ёзишган.

Ушбу аризага мувофик манга нисбатан ЖКнинг 139-моддаси 2-кисми билан жиноий иш кузгатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда. Бугун гумонланувчи сифатида сурок килишди!!!

Аслида ман блогер хам эмасман ва интернет сайтлар ёки ижтимоий сахифаларида веб сахифаларим йук!

Факат фейсбук ва инстаграмда аккаунтим бор, холос!

Фейсбукнинг узбек сегментида фаол булган гурухлар ва блогерларни сахифасидаги постларга комментариялар колдираман!

Комментарияларимда хеч кимга нисбатан тухмат килмаганман!

Терговчи маълум килишича, алока ва ахборотлаштириш коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков хакидаги видеони тайёрлаб, таркатишда гумон килишмокда экан!

Мирсаид Ҳайдаров


Ассалому алейкум Исмат Ака!

Спасибо Вам за Ваши смелые, открытые комментарии на ютубе!

За то, что помогаете многим нашим соотечественникам из Узбекистана!

За то, что смело доносите до нас и я уверена и до нашего Президента в своих репортажах о незаконных действиях и преступлениях, многих равнодушных и бессовестных чиновниках, которые недостойно занимают свои кресла в нашей страны!

Это дорого стоит для нас, которые не могут добиться Справедливости в Узбекистане! Если бы все журналисты были такими смелыми как Вы, у на не было бы такого бардака в судах, в прокуратуре, на следствиях, увы,которое мы имеем на сегодня! Борингизга шукр! Рахмат!

Бахиша Турлибекова

Ассалому алайкум қадри қаддидан баланд, захматкаш, мехрибон, азиз диндошим.

Келаётган Қурбон хайити хаммамизга аввало соғлик, қут барака, оиламизга тинчлик, юртимизга фаровонлик, фарзандларимизга омад, бахт олиб келсин.

Инсон хаёти давомида яхши, ёмон кунларни, содиқ, нопок дўстларни учратиши мумкин.

Илохим сизу биз бундай кунлардан мустасно бўлайлик. Инсон учун берилиши керак бўлган хамма фазилатлар Сизда мужассам. Хуш, чирой, соглик, мартаба, оила, ширин фарзандлар, яхши касб. Сизга аввало қалбингизга хотиржамлик тилайман.

Илохим Аллох ёмон кўзлардан, эгри сўзлардан, хасадчидан, ғийбатчидан, нокасдан, номарддан, бемехрдан ўзи асрасин.

Кейинги Хайитгача оилангиз, қавму қариндош, ёру биродарларингиз билан соғ саломат юришингизни Яратгандан тилайман.

ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Kamolov Bahodirbek

ВАТАННИ СЕВ
Бир қоринга бир бурда нон кифоятдир,
Ҳалол бўлса, шу ошу туз иноятдир,
Лек тузлуққа тупурмоқлик жиноятдир,
Бўлса дилда заррача ор, Ватанни сев.
Ётиб есанг, бир куни тоғ қулар, билсанг,
Дўст бўлмаган зимдан ҳасад қилар, билсанг,
Гар тўзисанг, бор ортингдан кулар, билсанг,
Қолмай десанг чекиб озор, Ватанни сев.
Қолмай десанг эрта бир кун маломатга,
Енг шимариб хизмат қилгин адолатга,
Нима етсин кўнгилдаги ҳаловатга,
Шу ҳаловат учун такрор, Ватанни сев.
Боқ дунёнинг ишларига кўзинг очиб,
Қанча мазлум ўз юртидан айро — қочиб,
Қўймаган-ку ризқни оёқ ости сочиб,
Меҳнатсиз бахт эрур душвор, Ватанни сев.
Аслида ўз ичингдаги душмандан қўрқ,
Юзга боқиб, ортдан олар нишондан қўрқ,
Битта лоқайд бўлса ҳамки, ўшандан қўрқ,
Эл дардида бўлиб бемор, Ватанни сев.
Орзулари осмон ўғил-қизинг учун,
Ортда қолар текис, равон изинг учун,
Рўзи маҳшар чоғи ёруғ юзинг учун,
Ҳушёр бўлиб , бўлиб бедор, Ватанни сев.
Тизгинламоқ мушкул замон шитобини,
Ўқи, ўрган кўҳна ҳаёт китобини,
Дилга жойлаб юртбошининг хитобини,
Далда бўлгин, бўл мададкор, Ватанни сев.
 Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ
Jahongir Bek
Эсладингизми?
Юридик институт, 2-мутахассислик…

Leave a Reply
*