Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Сурхондарё прокурорлари ҳақида иккинчи шикоят хати
08/14/2019 Муносабат

Ассалому алейкум Исмат ака.

Мен сизга мурожаат қилишдан олдин президент вертуал қабулхонаси орқали 20 зиёд мурожаат қилдим прократуранинг ўзига.

Мурожаатларимни Сурхондарё вилоят прокурорлари Юсупов, Қурбонов, Шомуродов, Розоқов, Холмуродов ва охирги мурожаатимни Ибрагимов Ўктам ёпишди.

Исмат ака мен булардан осмондаги ойни сўрамаяпман. Ўзлари ёзган атписка жавоб хатларини, менга исботи исботлаб берсин.

Прокурорларнинг жавоб хатларида: иш хақингизни, мутахасислар текшириб, иш хақингиз тўғри ва солиқ ва солиқ тўловлари тўғри ушланган жавоб хатлари берилган. Исмат ака хамма хисоботлар тўғри хисобланган бўлса, қаердан келди 5 миллион пул.

Ва 2019 йил июль ойида авудит келиб яна хисоб китоб қилиб менга бир миллиондан зиёд пул маблағи ойлигимдан ташқари ўтказилди.

Исмат ака солиқ, молия, мехнат бандлик ходимлари ва прокурор меним мурожаатимни биргаликда ўрганиш учун бир кун вақт керак.

Булар бухгалтериядаги ўғирликларни юзага чиқишини хохлашмаяпти. Исмат ака бундай ўйинларни мендан яхши биласиз. Исмат ака булар мен билан бирга мурожаатини ўрганмаганликнинг сабаби меним маьлумотим олий.

Мутахасислигим иқтисотчи-муҳандис. Мен билан бирга кўришса, кўп нарсалар чиқиб келишидан қўрқишади. Исмат ака битта меним ўзимдан 6.2 миллион зиёд пулмаблағи ўз вақтида берилмай ёки яширилган.

Бу сумма ташкилот бухгалтери менсиз хисоблаган. Мен бунга ишонмайман. Исмат ака охирги мурожаатини ўрганган прокурор Ибрагимов Ўктамга бориб учрашганиб вазиятни тушунтирдим.

2015 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг июнь ойигача бирон бир тўғри ишланмаган. Жами 54 ой. Исмат ака менга прокурорлар битта ой иш хақим тўғри ишланганини топиб беришсин. Мен бош хеч қаерга ва хеч кимга мурожаат қилмайман.

Исмат ака меним мурожаатим Республика бош прокурорига етиб бормаяпти. Хамма мурожаатларимни Сурхондарё вилоят прокурорлари атписка жавоб хати билан ёпилмоқда. Шунга ёрдам беринг.

Шу бахонада ташкилотда 80 зиёд ходимлар пулли бўларди.

Исмат ака ИАК (30 йил) даврида халқимизни қўрқоқ қилишди ва қилишмоқда.

Бу президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатига зидку.

Исмат ака
 
меним сизга килган мурожаатимни дунё ўзбеклари интернет газетада чоп этдигиз 23 майда. Шунда кейин хам мурожаатим Сурхондарё вилояти прокурорлари тамонидан бирор бир харакат бўлмади.
 
Исмат ака вилоят прокурорларининг оғзи мойланган. Сурхондарё радиотеле узатиш рахбарлари миллартлаб қурилиш пулларини еб, оддий ишчиларнинг пулларини хам еб юрган. Ўз ойлигимни талаб қилгандан бери менга икки марта хайфсант берилди.
 
Исмат ака меним мурожаатимни, Сурхондарё вилоят прокурорлари устидан шикоятимни, бош прокурорга етказишга ёрдам беринг.
 
Мутлако виждон йук ва луттибоз ходимларни, менга қачонгача отписка жунатади.
 
Ёки бу ходимлар гирт саводсизми Президент Мирзиевнинг исдохотларига карши харакат килишмокда.

 


“Дунё ўзбеклари” редакця почтасидан
Leave a Reply
*