Menu
Categories
Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев диққатига…
08/18/2019 Бош мақола

Қашқадарё вилояти

Нишон тумани Юксалиш МФЙ

Ёшлик кўчаси 3-уйда

яшовчи фуқаро Холмуратов

Жахонгир Кучарович

томонидан

Тел: 98-275-12-04; 99-662-66-82.

Туман хокими ва Вилоят прокурорининг собиқ 1-ўринбосарларининг ўзаро тил бириктириб, ўзларининг йўриғига юрмаган кадрни қандай қилиб халқ таълими тизимидан йўқотиш жароёнларини олиб бораётганлиги ва туман халқ таълими тизимидаги 1-млдга яқин камомадни ўзлаштирган коррупцион гурухга янги тайинланган халқ таълими мудири сифатида қарши чиққанлиги сабабли, мудир сифатида халқ таълими тизимидан йўқотилишга “хукм” қилинган жабрланувчи

Ж.К.Холмуратов шикоят АРИЗАси.

Мен Холмуратов Жахонгир Кучарович 2018-йил 8-октябрьда Қашқадарё вилояти Нишон тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига вақтинча вазифа бажарувчи сифатида тайинланган кунимдан

(кейинчалик 2018-йил 17-декабрь кунидан Қашқадарё вилояти Нишон тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига асосий иш ўрнида тайинландим)

– 2019- йил 25- февраль кунига кадар 30 га яқин таьлим тизимига адашиб кириб колган “таьлим кушандалари”ни, амалдаги мехнат конунчилигига мувофик ноконуний – коррупцион тузилма ва фаолиятларига нукта куйишга ва ноқонуний ўзлаштирилган миллионлаб маблағларни давлат бюджетига қайта кирим қилдиришга эришдим.

Туман халқ таълими бўлими бош хисобчиси А.Мўминов, олдинги бўлим мудири ВВБ Н.Ёқубов ва собиқ бўлим мудири Ш.Муродов ва кадрлар бўйича инспектор О.Хушвақтовлар қандай қилиб бўлса-да, мени тизимдан йўқотиш учун ўзаро тил бириктиришди.

Чунки мен бир неча хорижий тилларни билишим, айниқса 1-С даражасида буғгалтерияни аъло даражада тушунишим, қурилиш ишларини ўлчовини ёшлигимдан отам қурувчи мухандис бўлганлиги учун ўрганганим, яъни хар қандай хисобхона маълумотларини ва қурилиш сметаларини ўрганиб хулоса чиқаришим учун мутахассиз ёрдамига мухтож бўлмаслигим уларни қўрқувга солди.

Чунки мен 2018-йил 12-октябрьга қадар бўлган қисқа муддат ичида: туман халқ таълими бўлими кадрлар холати ва бўлим хисобхона сифаолияти билан танишганимда директор фонди, қурилиш ва жихоз кабилар учун ажратилган маблағлар хисобидан биргина 2018-йил январьдан октябрь ойига қадар: 800 000 000 сўмдан ошиқ камомадга йўл қўйишганини ва 30 нафарга яқин мутлоқо таълим тизимига нолойиқ , порахўр ва нима лавозимда ишлаётганини тушунмайдиган кадрларни ишга тайинлаш холатларини аниқладим.

Бош хисобчини огохлантириб, нимага бу камомадни юзага чиқарганлигини сўраганимда: Сиз кимга қарши чиқаётганингизни ва қанақа инсонлар бунинг ортида туришини билмаяпсиз. Яхшиликча хеч нарса кўрмагандай жим ўтиринг—деган тахдидли фикр билдирди. Мен дархол туман, вилоят прократурасига, вилоят молиявий назорат бошқармасига билдириш хати билан чиқиб маълумот бердим.

Коррупциянинг илдизи шу қадар кучли эканки, туман ва вилоят даражасидаги прократура ходимлари ушбу холатни бости-бости қилишиб юборишди. Оддий олий маълумотли тарих фани ўқитувчиси сифатида бир қарашда кўриниб турганлиги учун мен аниқлаган камомадни “мансабдор ва қонун посбонлари” кўришни исташмади.

Бунинг ўрнига халол хизматчидан кўра уларнинг йўриғига юрувчи дастёр ёки хизматкор келишини хохлашиб мени бошимга тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги тухмату-босимлар ёғдиришга ўтишди.

Бундан ташқари бўлим мудири сифатида иш бошлаганимнинг 3-куни , яъни 2018-йил 10-октябрьда Нишон туман хокими М.Қ.Хайитмуродов чақириб, менга собиқ судланган педагогни ва ўзининг яқини бўлган номутахассиз фуқарони мактабларга диретор лавозимига тайинлашимни талаб қилди.

Мен эса хокимими талабига жавобан: мактаб директори лавозимига тайинлаш ваколати вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ваколатига киришини, агар собиқ судланган педагогни судланганлиги олиб ташланганлиги тўғрисида суд қарори бўлса ва номутахассиз фуқарони 2-чи мутахассизлиг сифатида педагогоик маълумотга эга бўлса қонунчиликда белгиланган тартибда иш билан таъминлашимни айтдим.

Бунга жавобан Нишон туман хокими М.Қ.Хайитмуродов: Сен эганг кимлигини билмаяпсан. Мени хар қандай талабимни бажаришинг шарт. Энди ўзингдан кўр – деб пўписа қилди. Шундан сўнг менга қарши кучларнинг бошида хокимнинг ўзи ўтиб олди.

2018- йил 17- декабрь санасида, такдирни ширин ва аччик тухфасига Бир кунда эришдим: яьни: халқ таълими бўлими мудири лавозимига асосий тайинланишим буйруги ва А.Маллаевнинг мурожаати шошилинч равишда конунчилигда белгиланган тартибда урганиб чикилмай ва конуний бахо берилмай туман прократурасида форма 1 га олиниб, менга нисбатан суньий равишда ва мутлоко асослантирувчи далиллари мавжуд булмаган холда Жиноий иш очилди.

Натижада А.Маллаев 2019- йил февраль ойида яьна мурожаат килиб , менга нисбатан туман “Баркамол авлод” болалар марказидаги мехнат фаолиятим юзасидан, очилган иш туман прокурори хомийлиги сабабли тухтаб колганлигини тухмат килиб ёзди. Вахоланки туман прокурорининг менга мутлоко якинлиги ва алокаси йук. Кизик савол юзага келади: А.Маллаевга ким, качон, кандай хукук ва ваколат берганки: у Кашкадаре вилояти ва Нишон Тумани прокурорларига тухмат килишига ва ушбу тухматларига нисбатан чора курилмайдию?

Мен каби халол хизматчига чора куришишга шошилишади. Унакада Хамма ёзувчи булишни танлаб колмайдими? Уз- узидан ушбу езувчини тинчлантириш ва узларини номларини оклаш учун туман хокими, вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари С.Мавланов бошчилигида: туман прокурори бошчилигида туман прократураси терговчилари: Қ.Қамбаров, Ў.Ашуров, С.Хусановлар ва вилоят прокуратурасининг 15-бўлим ходимлари мени аввал 2019-йил 21- февраль санасида туман прокуратурасига чакиртиришиб, махбус ташийдиган машинани хам чакиртиришиб, камокка олиш билан тахдид килишдию, аммо етарли далиллари исботлари йуклиги сабаб ҳибсга олиша олмади.

Хаттоки, 2019-йил 10-январга келиб ўзлари асоссиз очиб қўйган жиноят ишида айбдор топилмаганлиги ва менга қўйган айблари ўз исботини топмаганлиги сабабли вақтинча тўхтатиш қарорини чиқаришганини иш судда ўтганида танишаётганимда билдим.

Ушбу “сохта тўхтатиш”давомида эса 2019-йил 6-февральгача гувохлардан куч ва босим ишлатиш орқали менга қарши тинмай кўрсатма олишди.

Жиноят иши фақат бир тарафлама, яъни хар қанақасига гувохлардан қўрқитиб, куч ва босим ишлатиш йўли билан, менга сохта ва бўртма айбларни тақашдан иборат холда шакллантирилди. Энг қизиғи ушбу жиноят иши тергов қилаётган туман прократурасининг собиқ терговчиси Қ.Қамбаровнинг ноқонуний хатти-характларидан норози бўлиб, 2019-йил 6-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига, Республика Бош прокурорига мурожаат қилдим.

Менинг ушбу мурожаатларим ўрганилмади ва хаттоки жавоб хати берилмади. Лекин, минг афсуслар бўлсинким, Қ.Қамбаров ушбу жиноят ишини тергов қилишдан четлатилмади, хаттоки ушбу мурожаатлари бўйича бирорта киши биз билан боғланмади; унинг 1007, 1000 рақамига қилган мурожаатларидан кейин, Қ.Қамбаров “хўш қўлингдан нима келди, менга сен хам, мурожаат қилган жойларинг хам кучи етмайди, улар узоқда, мен эса ёнингдаман, шу мурожаатларинг сабаб, мен сени барибир қамоқда чиритаман” деб устидан кулиб, менга руҳий тазйиқ ўтказиб келмоқда.

Энг қизиғи 2019-йил 7-февральдан жиноят ишини қайта қўзғатишганинини иш судда ўтганида танишаётганимда билдим.

Кейинчалик 2019-йил 6-март куни мени вилоят прократурасига чақиртиришиб, асоссиз равишда 2019-йил 6-7-март кунлари вақтинчалик хибсда сақлашди ва менга ноқонуий равишда жиноят ишини бўрттиришиб, жами 300 000 000 сўмдан ортиқ маблағни, хеч қандай зарар етказмаган бўлсамда, яқин қариндошларим томонидан менинг хақ эканлигимни судда исботлашимга, ушбу маблағларни менга қайтарилишига ишонганликлари ва судгача ва суд давомида мени хибсда ётмаслигим учун тўлашга вилоят прокуратурасининг 18-бўлим бошлиғи А.Жўралов ва 18-бўлимнинг ходимлари (Ш.Бўриев ва бошқалар) мажбур қилишди.

2019-йил 6-март куни вилоят прократурасида кеч соат 20 лар атрофида юрагим ёмон урганлиги сабабли хушимдан кетдим ва Тез ёрдам машинаси чақиртирилди. Шифокорлар томонидан юракни қувватлантирувчи укол ва муолажалар қилингач хушимга келдим.

Лекин менга шифокорлар томонидан қўйилган ташхис вилоят прокуратурасининг 18-бўлим бошлиғи А.Жўралов босими остида қон босими кўтарилишига ўзгартирилди. Нимага ташхис ўзгартиришганига халигача тушунмайман. Ўша холат юзасидан менга очилган жиноят иши юзасидан терговга сўроқ учун чақирилган гувохлар М.Саидов ва Р.Жовлиевлар бу гапларимни тасдиқлашади.

20109-йил март ойининг 2-декадаси бошида вилоят хокими селекторининг якунида, юзлаб одамлар гувохлигида Нишон туман хокими М.Қ.Хайитмуродов – Нишон туман прокурори А.Мухаммадиевдан менга нисбатан очилган иш бўйича сўраганида, у менга сохталик билан қўйилган 300 миллиондан ошиқ зарар қариндошларим томонидан тўланганлиги сабабли, мени қамоқдан чиққанлигим ва бўлим мудири сифатида фаолият олиб бораётганимни айтганида, хоким мени лавозимдан четлатилишим бўйича топшириқ берди.

Бу сухбатга юзлаб гувохларим мавжуд. Натижада собиқ Вилоят прокурори ўринбосари С.Мавланов томонидан мени “Вақтинча лавозимдан четлатиш тўғрисида ” ЖИБ Қарши шахар судига Илтимоснома киритиши сабабли , судья Қ.Холов томонидан мени асоссиз равишда 2019-йил 16-март шанба куни ишдан четлатиш тўғрисида ажрим чиқарди. Бу холат менга қарши нихоятда катта кучларнинг мавжудлиги исботидир.

Мени ўйлантирган холат: нахотки халол ишлашни хохловчи инсонга хатто прократура ва бошка мансабдорлар шунчалик каршилик килишса. Ахир бунакада кандай килиб Мухтарам Президентимизнинг олис худудлардаги ижросини таьминлаймиз?

2019-йил 21- февральдаги менга нисбатан камокка олиш буйича килинган тахдид натижасида, олган рухий зарбаларим уз хосилини 25- февральда берди, яьни шу куни микро инфаркт олиб, туман тиббиет бирлашмасининг реанимация булимига тушиб колдим.

Хозирги кунда қадар юрак хасталиги бўйича тегишли муолажаларни олиб келмоқдаман. Ёшим 38да. Мен шу ёшда халол ва пок ишлашни хохлашим, Хар кандай таьмагиру порахўрлигларни тугатиш максадида рахбарлиг фаолиятимни илк сонияларидан кескин чоралар кўришдан бошлаганим сабабли кўплаб кудратли душманлар орттирдим.

Хаетимнинг Сунгги дакикасигача Президентимиз, Ватанимиз, менга ишонч билдирган Халк таьлими Вазиримиз ва мехнат килаетган халк таьлими тизимимизга содик ва халол хизмат килмокчиман!!!

Мени хеч ким тингламаяпти. Вилоят даражасидаги кучли ракиблар уртасида йук булиб кетишим мумкинлигини била туриб, Хар кандай вазиятда Президентимизга ишонганим ва Президентимизга содиқ хизмат қилишни хохлаганим сабабли, АСЛО оркага чекиниш ниятим йук!!!

Кизик? Нега А.Маллаев ва унга ухшаган “муржаатчи фукаро”никоби остидагилар , менга ухшаган оддий рахбарларнинг устидан тухмат тоши отганларига, хатто туман ва вилоят прокурорларига хам тухмат килишларига Хамма ваколатли органлар жим турибди?

Ахир качонгача бундай тухматчиларни “мурожаатчи фукаро” деб кабул киламиз, халол инсонларни эмас, тухматчиларни ва езувчиларни фикрини 1- уринда тинглаймиз?

Агар биз катта- кичик рахбарлар муржаатчи никоби остидаги езувчилардан куркиб уз бурчимизга содик ва халол фаолият юритмасак, кандай килиб, ўз- ўзимизни Президент Командасидамиз – деб хисоблашимиз мумкин?

Унакада качон шаффофлик ва коррупцион фаолиятдан мутлоко холи булган тизимни шакллантирамиз?

Мен ўта масъулиятли ушбу лавозимга ўтганимдан сўнг, кунига камида 20-22-соатгача ишлаб келдим. Иш куним одатда хар куни камида 198 нафардан -208-нафаргача фуқаролар қабулини тугатгач, мактабларнинг холати ва халқ таълими муаммоларини жойида ечиш учун туну-кун тинимсиз мехнат қилиб келдим.

2011-йилдан – 2019-йил 16-мартгача, яъни ноқонуний ва “буюртма” асосда лавозимимдан четлаштирилмагунимча, бир кун хам таътилга чиқмай ишладим. Чунки мен қайси сохада ишламай, ўша сохани жаннат мисол тоза ва халол маконга айлантирганман.

Мухтарам Президентимизга содиқ хизмат қилганим, туман халқ таълими бўлими ходимларини мажбурий мехнат, мажбурий обуна ёки МИБ орқали одатда хар қанақа мажбуран барча бюджет ташкилоти ходимларига қўйиладиган ноқонуний иш хақларидан ушланмалар ушлаб қолинишига доир мавжуд талабларга қарши курашдим.

Афсуски бу курашда ёлғизлик менга панд берди. Адолат– аслида шўр босган девор юзасини беркитувчи АЛЮКОБОНД ролини бажаришини бошимга тушган ташвишларимдан сўнг англаб етдим. Адолатни юзага чиқарувчи органлар ва туман хокимлиги учун, хеч қачон билимли, ўз ишини масъулият билан бажарувчи, жайдари қилиб айтганда, ўз аравасини хеч кимни ёрдамисиз тортишга қодир КАДРлар керак эмаслигини билганимда тинчгина тадбиркорлик сохасида фаолият юритардим.

Мен 7-8-йил давомида туман халқ таълими тизимидаги порахўрлик, коррпция ва таниш-билишчиликлардан нафратланиб, қачонлардир таълимни бошқариш имкони берилса, барча таълим кушандаларига қарши сўнгги томчи қоним қолгунча курашишни мақсад қилгандим.

Энг катта 1-чи хатоим: ЭНГ аввало ЙИРИК ТАДБИРКОР даражасига чиқиб, сўнгра давлат ташкилотида мехнат қилиб каръера учун ишлаш кераклигини тушунмаганлигимдир. 2-чи катта хатоим: Ички ишлар, департемент, прократура, судлар, солиқ, молия ва туман хокимлиги каби ташкилотлар халқни бошига тушган ғам ташвишдан йироқ қилиш учун ишламоқда деб тушунганлигимдир.

Аслида ушбу ташкилотлар халқни бошига тушган ғам ташвишдан йироқ қилиш ўрнига, худди ручной сок апаратига ўхшаб, олдин оддий халқ вакилларини сиқиб қонини сўраркан, сўнгра сўриладиган қони қолмаса , аввал чиқитга чиқариб, бемалол жони узилгунча кутаркан.

Хақиқатдан хам хозирги кунда бунақа аксарият қисми курмакдан иборат “рахбарлар” билан биргаликда АДОЛАТЛИ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ МУХТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ УЧУН НИХОЯТДА ҚИЙИН ВА МАШАҚҚАТЛИ ЭКАНИНИ ТУШУНИБ ЕТДИМ.

ЯГОНА НИЯТИМ МУХТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШОВКАТ МИРОМОНОВИЧНИ ЯРАТГАННИ ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН!!!

Собиқ Нишон туман прократураси терговчилари Қ.Қамбаров, С.Хусанов, Ў.Ашуров туман прокурори А.Мухаммадиевлар томонидан, Айнан Нишон туман хокими Мухтор Хайитмуродовнинг хар қанақасига мени айбдор қилиш юзасидан қатъий топшириғига кўра, менга нисбатан очилган жиноят иши давомида энг аввало инвентарлар саноғи охирига етказилмади; саноқ ўтказишга хаттоки текширувчиларга хам рухсат берилмади.

Сабаби оддий. Мен халқ таълими тизимига МАНҚУР ҚУЛга қарагандай муносабатда бўлишларига тумани халқ таълими бўлими мудири сифатида заррача имкон бермадим.

Бундан ташқари мен қурилиш сохасини яхши тушунганим учун, хозиргача юзлаб миллионлаб пуллар ўзлаштириб юборилган ОБОД ҚИШЛОҚ ДАСТУРИ асосида таъмирланган тумандаги 1-умумий мактабини қабул актига имзо қўймадим.

Мени хатто вилоят прократурасига кўп марталаб чақиртиришиб тахдидлар қилишди. Мени ўрнимга кимлардир имзо қўйиб юборди. Энг қизиғи туман халқ таълими бўлими бош хисобчиси А.Мўминов, туман хокимлиги ва туман молия бўлими билан ўзаро келишиб олиб халқ таълими тизимида инвентарлар ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларни фақат ўзларига тегишли бўлган таъминотчию, қурувчиларга бериш 2018-йил 1-январьдан бери қатъий ёзилмаган қонун тусига кириши оқибатида, биргина 2018-йил январидан 2018-йил октябрига қадар юзлаб миллионлаб маблағлар талон-тарож қилиб юборилига кескин нуқта қўйишим хам кўпчиликка ёқмади.

Менинг олдимда икки йўл бор эди: 1-йўл – шу коррупцион тўдага мен хам киришим; 2-йўл – халқ таълими тизимида коррупцион гурухлар фаолиятига чек қўйиш орқали Президентимизга содиқ хизмат қилиш.

Мен Албатта 2-йўлни, – халқ таълими тизимида коррупцион гурухлар фаолиятига чек қўйиш орқали Президентимизга содиқ хизмат қилиш йўлини танладим. Лекин бу йўл инсон умрига, карьерасига, тинчлигига ва соғлигига қанчалар улкан зиён келтиришини хозирда ўз бошимдан ўтказмоқдаман…

Мен тинчгина бу катта гурухларга таслим бўлиб, ўзимни четга олиб тизимдан кетиш имкониятим бор эди. Лекин фарзандларим ва тумандаги ёшлар муносиб билим олишлари учун курашга кирар эканман, илк қурбон ўзим бўлишим мумкинлигини тахмин қилгандиму, аммо туман хокими ва туман прокурори бошлиқ гурух мавжудлигини, ушбу гурухнинг қаттиқ қаршилигига дуч келишим натижасида қурбон сифатида хукм қилинишимни мутлоқо ўйлаб хам кўрмагандим.

Халқимизда ота-боларимиздан қолган ажойиб нақл бор: Онангни қози урса – дардингни кимга айтасан…

Хурматли ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ газетаси ва бош мухаррир Исмат ака!

Сиз хақиқат ва адолат учун курашдан хеч қачон қайтмагансиз!!!

Исмат ака, Сиздан Инсон хуқуқларининг химоячиси сифатида менга нисбатан очилган СОХТА ЖИНОЯТ ИШИ бўйича Дунё ўзбеклари газетасининг суриштирувини ўтказиш орқали, хамда менинг нохақ азоб чекаётганлигим бўйияча сизга жўнатаётган хужжатларим ва видео лавхаларимни Дунё Ўзбеклари газетаси интернет сайтингизга, агар мумкин бўлса ютуб сайтингизга, жойлаштириш орқали жамоатчилик назарига тушишимга ва жамоатчилик ёрдамига эришишимга, шу орқали хақиқатни кўролмайдиган суд органлари ва прократура органларининг мени тинглашларига амалий ёрдам беришингизни ИЛТИМОС қилиб сўрайман!!!

2019 йил 18-август.

Хурмат билан: Ж.К.Холмуратов

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*