Menu
Categories
Рўзибой Азимий: Раҳматли дадам ажойиб инсон эдилар
08/19/2019 Воқеа ва ҳодисалар

2010 йилнинг 20 август куни. Тошкентда ҳаво ҳарорати 40 даражадан иссиқ. Тушки соат 15 лар атрофида Тӯқимачилар комбинати бекатидан 45-автобусга миниб, уйга, Қӯйлиқ мавзеси томонга қараб йӯл олдим.

Димиққан автобусда кетаётиб иссиқданми ёки миям чарчаганиданми ухлаб қолибман. Қуш уйқу бӯлишига қарамай дадам тушимга кирибди. Тушимда поездда кетаётирмиз. Купели вагоннинг иккинчи қаватида ётарканман, бирдан пастки қаватда ётган дадамнинг энтиккан овози эшитилди, пастга тушишга ҳар қанча ҳаракат қилсам-да, асло тушолмайман. 

Дадам иссиқдан бӯй-бӯй терлаб, нафас етказолмаётир, менга нимадир демоқчию, лекин жон таслим қилаётир. Буни кӯриб, дадамга талпинаману, аммо жойимдан қӯзғала олмайман. Алал-оқибат ӯрнимдан даст турганимда… автобусимиз эндигина Аэропортдан ӯтган эди. 

Тушимдан алланечук бӯлиб, тушкун кайфиятим яна тушиб кетди. 

Орадан 5 дақиқа ӯтар-ӯтмас уяли телефоним жиринглади. Нариги томондан поччам қаердалигимни сӯради. Автобусдалигимни билгач зарур гапи борлигини айтиб, автобусдан тушишимни илтимос қилди.

Автобусдан тушганимда жияним телефон қилди. Тезда Туркистонга қараб йӯлга чиқишим кераклигини, сабаби дадамнинг аҳволи оғирлигини айтди. Синчиклаб сӯрайверганимдан кейин жияним дадам оламдан ӯтганлиги тӯғрисида очиқ хабар берди…

Бугун ана шу кӯнгилсиз воқеа рӯй берганига тӯққиз йил бӯлди.
Мени ҳамон армон қийнайди. Дадамнинг сӯнги сӯзларини, рози-ризоликларини эшита олмаганимдан, бутун умрини, бутун ҳаётини бизга бахшида қилган Отажонимнинг сӯнги кунларида ёнида бӯла олмаганимдан қаттиқ изтироб чекаман, сӯнги манзилга розиликларини олиб кузата олмаганим ич-этимни тирнайди.

, ноҳақликларга, ёлғон-яшиқларга тоқатсиз, ҳар қандай тақдирда ҳам тӯғри сӯзни айтишдан асло қӯрқмайдиган, чӯчимайдиган мард, жасур, ҳаётларининг энг сӯнги кунигача меҳнат қилиб ӯтган меҳнаткаш, қӯли гул, қалби нур инсон эдилар. 

Отажон, Сизнинг ӯрнингизни ҳеч ким, ҳеч қачон боса олмас экан! 

Жойингиз жаннат, охиратингиз обод бӯлсин, Олампаноҳим!

Image may contain: outdoor

 

Leave a Reply
*