Menu
Categories
Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати Раиси генерал-лейтенат А.А.Азизовга
08/20/2019 Бош мақола

 Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси генерал-лейтенат А.А.Азизовга

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, а,б,в, 301-моддаси 1-қисми ва 210-моддаси 3-қисми а банди билан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳкум

Деҳқонбоев Иброхим Имомқулович номидан

Шикоят-ариза!

Ҳақиқат ва адолат учун.

Ассалому алайкум мухтарам Раис!

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

Мен, маҳкум Дехқонбоев Иброхим аввало Сиздан кечирим сўраб яна хақиқат, адолат ва қонунни устиворлигига ишониб Сизга мухтарам Раис! шикоят-ариза билан мурожаат қилмоқчиман.

Собиқ ДХХ Раиси Абдуллаев И.ни номига 64/21муассасадан 18.03.2018 йил 30 бет 15 варақда, 11.04.2018 й 14 бет, 7 варақда, 02.07.2018й 34 бет, 17 варақда, 11.07.2018й 26 бет, 13 варақда, 15.10.2018й 8 бет-4варақда, 22-сонли муассасадан 31.01.2019 й 10 бет, 5 варақда ва Сизни номингизга 22.04.2019 й 10 бет , 5 варақда, 5.05.2019 й 11 бет, 6 варақда, хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги миллий хавфсизлик Кенгашнинг котиби ва Узб.Рес. Бош Прокурори номларига шикоят-аризалар билан мурожаат қилганман.

5.05.2019 йил Сизни номингизга ёзилган шикоят аризани 11 бет, 6 варақда

22 –сонли муассаса бошлиғининг 1-чи ўринбосари подполковник Нуруллаев И. ни хохиш ва таклифига асосан рўйхатдан ўтқазилмаган, чунки Нуруллаев И. ни сўзларига кўра Узб.Рес.ДХХ ходимлари Нуруллаев И.дан мени шикоят-аризамни сўраган ва Нуруллаев И. 6.05.2019й ўз навбатида шахсан ДХХ ходимларига гўё Сизга ахборот бериш учун мени шикоят-аризамни топширган.

Оиламиз ва мен томонидан ёзилган шикоят-аризаларда МХХ Раисининг собиқ биринчи ўринбосари Ғуломов Ш. ва уни жиноий уюшмаси томонидан:

-мендан ва яқин қариндошларимдан паст ва ғаразли мақсадида қасос олишини сабаблари ва омилларини;

-фақат миллатимиз тожиклиги боис сохталаштирган холда сиёсий резонанс ва урғу бериш учун “тожик диаспораси” ва Тожикистонга боғламоқчи бўлганини;

-менга ва яқинларимга нисбатан жиноий ишларини сохталаштирганини (қалбакилаштирганини);

-тергов ва суд жараёнларида шахсан Ғуломовни курсатмасига асосан далилларни мақбул эмаслигини умуман инкор қилганини;

-юқори ва максимал даражада қариндошларимни айби борми ё йуқми қатъий назар руйхат асосида озодликдан махрум этилганини ва бу холатларини Тошкент вилояти МХХ бошқарма бошлиғи Муталов Д., уни муовини Умаралиев М., Тошкент шахар МХХ бошқарма бошлиғи Аброров Ш., Тошкент шахар жиноий ишлари буйича суд раиси Абдужабборов М.лари тасдиқлашини;

-ўта шафқатсиз қийноқларга солиб ғайриинсоний муомалаларда бўлганини;

-мол-мулкларини адолатсиз, нохақ очиқ-ойдин тортиб олиб террор, геноцид ва қатағон қурбонларига дучор қилганини;

Буюк Улуғ Инсон Юртбошимиз,Президентимиз мухтарам Шавкат Миромоновичга, у кишини яқин қариндошларига ва бошқа Давлат, Ҳукумат миқёсидаги масъул рахбарларга нисбаттан шахсан Ғуломов томонидан қонунга зид холатларда буйруқлар, курсатмалар берилганини;

-мен томонидан, бу буйруқлар, курсатмаларини ижро этишдан қатъий назар воз кечиб рад қилганимни ва Ғуломовга очиқ ойдин айтганимни;

-МХХ ходимлари –“С.Б”, “К.С” сўзларига қараганда 2016 йил август ойида Ғуломов ва уни жиноий уюшмаси томонидан махсус ута махфий оператив комбинацияда мухтарам Шавкат Миромоновичга суиқасд қилмоқчи булганини, хамда бошқа 35дан ортиқ аниқ фактлар, далиллар баён этилган. Аммо, минг афсуски бу фактлар далиллар ва холатлар бирон Инстанция томонидан хақиқат ва адолат учун бугунги кунгача хам куриб чиқилмаган,текширилмаган ва умуман инобатга олинмаган.

Ўз.Рес. Президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик Кенгашининг котиби томонидан, ёзилган аризаларга номаълум сабабларга кўра жавоб олмаганмиз.

Ўз.Рес. Бош прокурорига ёзилган аризаларга Ўз.Рес. Ҳарбий Прокуратураси масъул ходими Д.Б.Рахмонов ва уни раҳбарияти томонидан протест келтиришга асос йўқ деб жавоб олганмиз. Фақат битта мисол тариқасида: Ғуломов, Назаров, Турақулов ва оператив камеравий ишловчиси “Бобур” исмли ходимни кўрсатмалари, буйруқларига асосан ноқонуний йўллар билан, чет эл фуқароси, аниқроғи Афғонистон Ислом Рес. фуқароси Исмоил Абдужаббор ўғли (бугунги кунда 22-сонли муассасада маҳкум) Сурхондарё МХХ тергов хибсхонасида хохлаган кўрсатмани олиш ва айбига гуё иқрор бўлиш мақсадида МХХ ходимларини –“Х.Ғ”, “Ш.Б”, “Ж.С” ечинтириб, қўлларига кишан солиб, ўта қийноқлар бериб орқа томонига тажовуз қилса, буни қанақа тушунса бўлади? Бу жиноятларини ҳарбий прокуратура масъул ходимлари қанақа ҳуқуқий баҳо беради? Бу амалдор масъул ходимлар қайси ЖК ва ЖПК ларига амал қилиб тергов ҳаракатларини олиб боради? Ҳарбий прокуратураси томонидан мени аризаларимда кўрсатилган 35дан ортиқ фактлар, далиллар умуман текширмаган, инкор қилиб инобатга олинмаган, мен билан ҳатто ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги учун суҳбат ҳам ўтқазилмаган.

МХХ-ДХХга ёзилган аризаларимизга собиқ МХХ Шахсий хавфсизлик бошқарма бошлиғи Назаров Р. (вақтида Ғуломовни жиноий уюшмасини асосий ядроси бўлиб, ўнга норасмий шахсий ҳайдовчилик қилиб умрбод содиқ бўлган) ва собиқ МХХ тергов бошқарма бошлиғи Бусыгин О. лар гуё МХХни умуман алоқаси йўқ деб, судга мурожаат қилишни тавсия қилинган.

2019 йил 16 январда эса ДХХ тергов бошқарма бошлиғи Абдуллаев А. ёзилган аризамга Назаров, Буcыгинга ўхшаб шаблон тарзда жавоб бериб, яна судга мурожаат қилишни тавсия қилган. Ахир, тергов давомида кўрсатилган фактлар, далиллар сохталаштириб (қалбакилаштириб) била туриб текширилмаса,аниқлик киритилмаса ва суд кўрсатма буйруқга асосан олдиндан била туриб адолатсиз қарор қабул қилинса, нохақликга, адолатсизликга қандай чидаш керак?

Собиқ Термиз ҳарбий суди раиси адлия подполковниги Иноятов Б. ва собиқ Ўз.Рес. Ҳарбий Суди Раисининг ўринбосари адлия полковниги Қаюмов Ф. ларининг адолатсиз қарорлари бунга яққол мисол-ку…П/к Иноятов Ботир 2014 йил Ғуломов, Назаров ва Тўрақуловларини кўрсатмаларига кўра кўп хафвсизлик ходимларига нисбатан ғойибона, адолатсиз ва ноқонуний ажрим, ҳукмлар чиқарган ва бугунги кунда бу инсон қанақа қилиб, қайси виждон, юз билан Бухоро вилоятида ҳимоячи-адвокат бўлиб маҳбуслар ва маҳкумларни ҳақ ҳуқуқини ҳимоя қилади? Бу нонсенс.

Муҳтарам Раис!

Ғуломовни “режаларини” билганим, уни буйруқлари ва кўрсатмаларини рад қилганим учун Ғуломов буни ҳақорат ҳолда қабул қилиб, хиёнат ва сотқинлик деб билган. Натижада, ана шу ҳолатлардан, вазиятлардан, фактлардан, далиллардан ва мени гапиришимдан, овоза бўлишидан, ошкораликдан, ҳақиқатдан ва адолатдан Ғуломов қўрқиб мени 16 йилга озодликдан маҳрум этиб, озодликга чиқармаслиги учун контрол-назорат қўйилган ва генерал Хасанов Зокирга ўхшаб 2012 йил ўлдиришини кафолатланган. 2,5 йил, яъни 2014йил август ойидан 2017 йилгача ўлимни кутиб жазони ўташ мен учун бу ўлимни ўзидан хам дахшатли, жуда оғир ва мудхиш вақт эди, чунки шахсан Ғуломов ва уни жиноий уюшмаси учун одам ўлдириш, ута оғир жиноятларини содир этиш бу кундалик оддий иш бўлган.

2013-2014 йиллар Ғуломовни таклиф ва кўрсатмаларини рад қилиш бу қахрамонлик эди, хатто мен деган МХХ Раисининг ўринбосарлари хам бу қадамга журъат  қилмас эди. Ана шу йиллар Ғуломов билан ёнма-ён туриб бу сафда бўлиш кимлар учун бу бахт, бу пул, бу манфаат, бу лавозим, бу кутилмаган умид, ният ва орзу бўлган, мен учун эса бу иснод, бу харом ва бу ўлим билан тенг эди, чунки мен Ғуломовни кимлигини, қанча паст, разил эканлигини ва хақиқий юзини аллақачон яхши билардим.

Мени яқинларим- акаларим ва укаларим, опа-сингилларим, жиянларим Ғуломовни буйруқ ва курсатмасига асосан уни жиноий уюшмаси – Назаров, Бобобеков, Бусыгин, Турақулов, Якубов, Муталов ва бошқалар томонидан сўз билан баён қилмайдиган дахшатли оғир ва мудхиш холатларда террор, геноцид ва қатағон қурбонликларига айланди. 2 акам ва укам эса суд томонидан шахсан Ғуломовни бўйруқ ва кўрсатмасига асосан адолатсиз, нохақ, асоссиз юқори ва максимал даражада озодликдан маҳрум этилган, яъни кимни неча йилга озодликга махрум этишини Ғуломов шахсан ўзи қалам билан ёзиб берган. Бу холатларини Муталов, Умаралиев, Аброров, Абдужабборов ва бошқалар тулиқ тасдиқлайди ва “Амнистия актларини” хам суд томонидан қўлланилмаган. Менга эса 2013й, 2016й “Амнистия актларини” Ғуломовни бўйруғига кўра қўлланилмаган, битта ўзимни сохталаштирган (қалбакилаштирган) ҳолда, алохида ўюшган гуруҳни аъзоси деб топилган.

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

Контрол-назорат туфайли муассасада бугунги кунгача ҳам ҳар йили сунъий равишда гуё ички тартибни бузди, яъни соқоли, сочи ёки ўхлаб қолди деб интизомий жазо қўлланилади, масалан: қарор 222, 20.07.2015 йил огоҳлантириш, қ.344, 28.11.2015й, хайфсан, қ.58, 01.10.2016й огоҳлантириш, қ.126, 10.08.2017й хайфсан, қ.52, 06.09.2018й огохлантириш. 7.09.2018й манзил-колония жазони ўташ рўйхатига чиқган бўлсам ҳам, сунъи равишда юқоридан кўрсатма, контрол-назорат деб манзил-колонияга чиқармаслиги учун 06.09-2018й маҳкумлардан ажратиб, яна интизомий жазо қўлланилди ва комиссиядан ўтқазилмади. 23.03-2019йил эса бу ҳолат яна такрорлаб шунга асосан сохталаштирган (қалбакилаштирган) тавсифномалар ёзилган. Мана 5 йилки судни ҳукмидан сўнг ҳам муассасада маҳкумлардан мени ажратиш бу маънаван жуда оғир ва ачинарли аҳвол.

2017 йил февраль-март ойларида 2014-2016 йиллар 10-12 йил ва 15 йилга озодликга маҳрум этилган 20 дан ортиқ МХХ ходимлари муассасадан озод этилиб, оилаларига қайтди. Лекин, менга нисбатан бирон одилона ва адолатли қарор қабул қилинмади, чунки Назаров, Турақулов ва Якубовлар ҳақиқатдан ва адолатдан қўрқиб менга нисбатан яна ёлғон, сохталаштирган маълумотлар тақдим қилинган.

2017 йилни охиридан 2019 йилгача муассаса бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Худойназаров Б. ариза ёзишимни таъкидлаб, акс ҳолда унга гап тегишини айтиб бир неча маротаба асоссиз, цензура тариқасида аризаларимни қайтарган.

2018 йилда эса Ўзб.Рес.ДХХ Раиси Абдуллаев И, контрол-назоратни вақтида мен қўймаган, ким қўйган бўлса шу ечсин деб, уни муовини Игамов Ж. ва Якубовлар МХХни ўз вақтида хусусийлаштириб олганлар – Ғуломов, Назаров, Турақулов, уларни жиноий уюшмасини йулларини танлаб, мени контрол-назоратда қолдириб яна сунъи равишда интизомий жазо қўллашга кўрсатма берган.

2013 йил 26 сентябрь Абдуллаев И. Ўзб.Рес. Президенти давлат маслихатчиси лавозимида ишлаган пайтида Қашқадарё вилоятига бориб вилоят хокимиятлигида мендан вилоят прокурорнинг ўринбосари Самулов Бахтиёрни вилоят прокурорига таъинлашда қўллаб қувватлашимни сўраган, аниқроғи Самулов Б. га ижобий маълумотнома беришимни сўраган. Мен Абдуллаевга прокуратура ишига аралашмаслигимни ва ижобий маълумотнома тўғрисида МХХ Раҳбариятига мурожаат қилишни тавсия қилганман. Мени жавобим Абдуллаевга маъқул келмаган ва бўлиб ўтган сўзларини сир тутушимни илтимос қилган.

2018 йил ДХХ Раиси Абдуллаев мен ва яқинларимга нисбатан Ғуломов ва уни жиноий уюшмаси томонидан содир этилган террор, геноцид, қатағон ҳолатларини, ноҳақлигни, адолатсизлигни ва ҳуқуқшунослар тилида ўта оғир жиноятларини била туриб адолатли ва қонуний қарор қабул қилинмаса ноҳақликга, адолатсизликга қандай чидаш керак? Бу амалдорни қудаси Ўзб.Рес. Олий Суди Раисининг муовини, жияни Ўзб.Рес. Ҳарбий Прокуратурасида катта рахбар лавозимида, ўғли ва божаси ДХХда рахбар лавозимларида, қанча-қанча шогирдлари ва тарафдорлари Ўзб.Рес. Президенти Аппаратида, Бош прокуратурасида, суд соҳасида ишласа, юқори ва максимал даражада коррупциялашган оилавий кланлар бўлса, дардимизни, додимизни кимга айтиш керак?

Булар тўғрисида Юртбошимиз, Президентимиз мухтарам Шавкат Миромонович “Сизлар ўзларини жиноятларини яшириш мақсадида бошқаларни жиноятчи деб кўрсатдилар”деган сеҳрли сўзларини шарҳ бериш хожат йуқ…

Бугунги кунгача ҳам оиламиз, қариндошларимиз қатъий назар қатга мурожаат қилмасин мени МХХда хизмат қилганимни рукаш қилиб акаларим ва укамни жиноий ишларини ақаллан қонун доирасида кўрмасидан, далилларни, фактларни очиқ-ойдин инкор қилиб, инобатга олмасидан махсус ўзларини алоҳида ажратиб ноқонуний, адолатсиз қарорлар чиқарган.

Муҳтарам Раис!

Шикоят-аризаларимда баён қилган фактлар, далиллар ва сўзлар билан хеч қачон ўзимни оқламоқчи эмасман ёхуд жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида ўйлаб топилган важлар ҳам эмас. Мен, фақат ҳақиқатни, адолатни Оллоҳим билан виждонан ёзганман холос. Туҳмат учун жазо муқаррарлигини ҳам тушунаман. Бугунги кунда контрол-назоратда бўлиб 16 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаяпман, ўзимни маҳкумлик дардимни, аҳволимни, вазиятимни билиб тақдирим, ҳаётим ва умрим Оллоҳим, Буюк Улуғ Инсон, Президентим муҳтарам Шавкат Миромонович ва Сизни муҳтарам Раис! қўлларингизда эканлигини туғри тушунуман. Олдиларингизда бошимни эгаман ва кечиришларингизни илтимос қиламан.

Аризаларда кўрсатилган фактлар, далилларни текширишга ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги учун қалби пок, ғуломовчилар ва уларни тарафдорларига алоқаси йуқ масъул ходимларга кўрсатма беришингизни илтимос қиламан. Ахир, 5 йил давомида, яъни Ғуломовни гегемон ва ҳукумрон давридан бери мени бугунги кунгача ҳеч ким, ҳеч қачон ақаллан ҳақиқат учун, адолат учун қонунни устуворлиги учун сўроқ қилмаган, юзлаштириш ҳолатларини ўтқазилмаган ва умуман текширмаган.

Ғуломов Ўзб.Рес. Ҳарбий Суди томонидан террорчи деб топилиб, қилган ўта оғир жиноятлари учун умрбод озодликдан маҳрум этилган. Уни кўп жиноий уюшмасини аъзолари ҳам жиноий жавобгарликларга тортилиб озодликдан маҳрум этилган. Мени тергов қилган Турақулов 15 йилга, унга кўрсатма берган Назаров 11 йилга озодликдан маҳрум этилган ва яна Ўзб.Рес. Ҳарбий прокуратураси томонидан қўшимча жиноий ишлар қўзғатилган.

Биламан, 22 йил МХХда хизмат қилиб принципиал ва қаттиқўл бўлганим учун ҳаммага ҳам маъқул бўлмаган ва 2014 йил қамалганимда асосан ғуломовчилар, уни тарафдорларига бу байрам бўлган ва бугунги кунда ҳам бу тажовуз кучларни тарафдорлари ўзларини таъсирини кўрсатмоқда…

Муҳтарам Абдусалом Абдумавлонович!

Мен ҳеч қачон Оллоҳим билан виждонан айтаманки Президентимга, Буюк Инсон муҳтарам Шавкат Миромоновичга, халқимга ва Ўзбекистонимизга хиёнат ва сотқинлик қилмаганман. МХХдеган ташкилотга ҳақиқатдан ҳам ишонганман, принципиал ва қаттиққўл рўҳда тарбияланганман, Ғоя-Ғоя учун ҳизмат қилганман, бирон гуруҳлар томонида бўлмаганман.

Хизмат фаолиятимда менга кураторлик қилган МХХ Раисининг ўринбосарлари Ғуломов, Ниязов М, Тохирий М. ва Шарифходжаев Х.лар виждонан, имон билан айтсин, ғурурлари бўлса гапирсин агар мен мабодо бирон гуруҳлар томонида бўлган бўлсам…

Агар, мени ҳатти ҳаракатимда қаътий  назар Тошкент, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларда рахбар бўлиб хизмат қилган даврларимда халқимга, Президентимга нисбатан ақаллан бирон ножуя шубха ва тахминлар бўлса, муҳтарам Раис! ҳакам ҳам Сиз!, жазоловчи ҳам Сиз ва Сиз!

2014 йил 16 июль ҳатто Ғуломов шахсан ўзи мен билан бирма бир ҳаётимни, тақдиримни қил ва қилич устида ҳал қилиб, шарт кўйиб, Қашқадарё вилоятида яна раҳбар бўлишимни кафолатланиб, жиноий уюшмасига қўшилиш таклифини бериб мажбурлаганда ҳам Президентим мухтарам Шавкат Миромоновичга хиёнат ва сотқинлик қилмаганман, рад жавобини берганман, ҳақиқатга, адолатга энг муҳими Оллоҳимга ишонганман. Бугунги кунда ҳам қатъий назар Президентимга, Халқимга, Ўзбекистонимизга содиқ ва вафодор бўлиб қоламан. Бу факт, бу ҳақиқат.

Муҳтарам Шавкат Миромоновични адолатли, кечиримли, бағрикенг ва мезон тарозусида ҳечкимни ажратмайдиган Буюк Инсон ва Оллоҳим томонидан бизга берилган инъом деб биламан.

Бу шафқатсиз ва ёлғончи дунёда бугунги кунда менга, акаларим ва укамга Оллоҳимдан, муҳтарам Президентим Шавкат Миромоновичдан ва Сиздан муҳтарам Раис! бошқа ҳеч ким ҳеч қачон ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги учун ёрдам-мадад бермайди ва асло журъат ҳам қилмайди.

Президентимни, Халқимни ва Сизни олдиларингизда бошимни эгаман, ота сифатида болаларимни, оиламни олдиларида айбдорман, кечиришларингизни, оиламга ва жамиятга қайтаришингизларини илтимос қиламан.

Сизни одилона ва адолатли қарорингизга Муҳтарам Раис! муҳтожман ва қарор қабул қилишингизни яна илтимос қиламан…

 

Шикоят-ариза мени сўзларимдан тўғри ёзилган.

 

Изоҳ:масъул хавфсизлик ходимдан шикоят-аризани ДХХ Раисига тақдим қилишини илтимос қиламан.

Чуқур ҳурмат билан маҳкум

Дехқонбоев Иброхим

Зангиота тумани 22-сонли муассаса

1 июль 2019 йил

Leave a Reply
*