Menu
Categories
Кўнгил Мулки – меҳмонимиз БИР АЁЛНИНГ ТАҚДИРИ…
08/30/2019 Муҳокама учун мавзу

*Бирни кўриб фикр қил!
БИР АЁЛНИНГ ТАКДИР КИСМАТИ

Исмим Нодира оилалиман. Уч ўгил фарзандим бор. Эрим гамхўр, қайнонамдан алоҳида яшаймиз.
Ташқаридан қараганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк муҳаббатимга севишимни айта олмаганман…
Дадамнинг айтишларига қараганда,ойижоним мени дунёга келтириболамдан ўтган эканлар. Акам ва мени тарбиям учун
ойимнинг вафотларидан бир йил ўтиб дадам уйланибдилар-у лекин, ўгай онам бизга яхши қарамаганликлари учун
ажрашибдилар. Дадам сал вақт ўтиб, бир боласи ва эри автаҳалокатга учраб, фақат ўзи тирик қолган
Маҳлиё деган аёлни энагаликка ишга ёллабдилар.
Дадам яхши бир лавозимда ишлайдилар. Ҳаётда оғир,босиқ
инсонлар.
Мен улғайдим. Дадам ва Маҳлиё холам менга онам ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишди.
Дадамнинг ҳайдовчиси бўларди, исмлари Бобур ака. Ўғиллари менбилан тенг, исми Нурбек эди. Биз бир синфга борардик, Бобур ака бизни мактабга бирга олиб бориб, бирга олиб қайтардилар.
Нурбек менга жуда меҳрибон эди. Улгайдик. Чиройли бўлганлигим учун ошиқларим кўп эди. Лекин,
Нурбек мени ҳимоя қиларди.Унга нисбатан қалбимда
нимадир ҳис қилардим… У ҳам менга бефарқ эмасди-ю лекин,
айтмасди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Лицейни битириб олий ўқувгатайёрланардим. Бир куни дадам ва мен телевизорда “Телба” фильмини кўриб ўтиргандик. Ҳаёлимга
келган фикрдан қувониб кетдим. Кинони кўриб бўлганимиздан сўнг:
–Дадажон кино ёқдими? – деб сўрадим.
–Ёқди қизим – деб жавоб қайтардилар.
–Робия ғалати қиз экан, келиб-келиб хонимчини яхши кўрадими? – дедим.
–Эх, қизим-а ҳали ёшсанда. Одам қанақа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, буюк қалб соҳиби
бўлсин. Одам севгани билан бўлсагина бахтли бўлади. Бойлик ўткинчи – дедилар.
–Демак, сизга бойлик ёки камбагаликни аҳамияти йўқ эканда?
Мендаги ўзгаришдан дадам сирли кулдилар. Уялиб кетганимдан баҳона қилиб, ошхонага ўтиб кетдим.
Қанчалар бахтлиман, дадам қарши бўлмайдилар… Лекин, Нурбек менга бир бора ҳам севаман демаган. Мен қандай айтаман…
Ҳа топдим, сал билдираман; бугунги дадам биланн бўлган воқеани айтиб бераман…
Эртанги кун ўқишга борганимизда
Нурбекка айтдим. Лекин, унинг гапи ҳайратга солди:
–Даданг яхши ҳаётни кўрган одамда… Домла берган масалани ечдингми?
Шундай десада, лекин ғамхўр эди. Севишини билардим. Уни дил изҳорини кутардим. Олий ўқув юртига ҳужжат топширар
вақтимиз Нурбек топширмади. Оиласида уч синглиси бўлганлиги учун:
– Дадамни ишлагани нима бўлади, мен Россияга бориб ишлаб
келаман, кейин ўкишга кираман, деди.
Кутасанми? Қўнгироқ қиласан-а?
Юрагим ҳапқириб кетди:
–Ҳа кутаман, дедим.
У кетди… Мен дқишга кирдим. Уни кутдим. Уч йилга кетганди. Менга совчилар келиб чарчамасди. Лекин, мен ҳаммасини рад этардим.
Ўкишимизда бир олифта Зоҳид деган
бола бор эди:
–Нодира, илтимос мени рад этма, бойлгинг керак эмас, сени севаман…
–Тинч қўйинг, мени йигитим бор,
дердим ҳар сафар. У бўлса:
–Алдама, икки йилдан бери ортингдан
юраман, бўлди етар, сени барибир
Ўзимники қиламан… Шундай вақтда Нурбекнинг
Йўқлиги билинарди. Келишига яна бир йил қолганди. Икки йил ичида телефонда гаплашиб турардик, уйига пул жўнатарди.
Бир сафар телефон қилганида, у ерда
уйланганини, бахтли эканлигини айтиб, суюнчи олди.
Наҳот севганимни сезмаган бўлса, роса алам қилди…
Афсус, бу охирги гаплашишимиз экан… Жахл устида ортимдан юрган Зоҳид билан кечки овқатни бирга ейиш учун розлик бериб юбордим.
Кейин, афсусландим-у лекин, кеч эди… Дадам иш билан сафарга кетгандилар, акам бошқа вилоятда ўқирди. Дугонамникига бораман деб, Махлиё холамни алдадим.Зоҳид билан кечки овқтани едик.
Кейин, машинасида уйимга кузатиб қўймоқчи эди, телефони жиринглаб қолди:
–Ало, ҳа эшитаман?
– …
–Нима? Ҳозир етиб бораман? – деб
бақириб юборди.
–Тинчликми? – дедим хавотирланиб.
–Йўқ, ойим огирлашиб қолибдилар – деди.
Мен индамадим. Бирга уларникига бордик:
– Юр Нодира, тез кир, ойим ёлғиз – дея, тез кириб кетди.
Орқасидан мен ҳам кирдим.Эшикни очди. Шубҳалана бошладим-у лекин, ойисининг бетоблиги ҳаёлимдан чиқмасди:
–Кир, деди.
Кириб, аста меҳмонхонага ўтдим. Ниятини тушундим-у тезда
орқамга қарадим. Зоҳид кулиб турарди:
–Бу нима қилганингиз? Қўйиб юборинг, кетаман! – деб
бақирдим.
–Биламан бу хато, лекин мени кечир, илтимос. Сени севаман.
Бошқа йўлини топа олмадим. Бугун меники бўласан…
Афсус… Севганимга, ўзимга, шаънимга, оиламга хиёнат
қилдим…
Зоҳид мени алдамади, тез орада совчилари келди, тўйимиз белгилланди.
Тўй бўлди… Ҳамма бир кўришда ошиқ бўладиган кўзимга бир
умрга мунг тушди.Бир куни уйга борсам, дадам бошида
дўппи билан энди кетмоқчи бўлиб турган эканлар:
–Тинчликми дада? – десам.
–Қизим тинчликмас… Бобур акангни ўгли Нурбек Россиядан келганигабир ой ҳам бўлмасдан, оламдан ўтди. Юраги касал экан…
Ҳушимдан кетиб қолдим…
Нурбекларникига борганимда, уни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан… Иккинчи синглиси олдимга келиб,
қучоқлаб олди, йиғи аралаш пичирлаб гапирарди:
–Опажон, акам сизни севарди.
Россиядан қайтганидан кейин айтмоқчи бўлган экан. Лекин, у
ердаги оғир меҳнат юрагига оғирлик қилиб, касал бўлиб қолибди.Озгина ишлай кетаман, деб юраверибди. Тузалмаслигини билиб,уйландим, деб сизни алдабди. Буни келганидан кейин, ўлими олдиданайтди… Кўз ёшларимни тўхтата олмасдим…
Орадан ойлар ўтиб ўғлим тугилди.
Исмини унга атаб Нурбек қўйдик…
Муаллиф номаълум.

Image may contain: 1 person, closeup

 

Қарғиш

Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида,
– Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор билан ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири:
-Сен кимсану, болаларинг ким бўларди? – деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб ҳавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин.
-Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири билан қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласининг нафсониятига теккани учунори келдими:
-Уйинга бориб хотинларинга гапир, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотимни билмай туриб, сим тақамай ўтир, –
деди.
-Шаллақи, ж…га тенг келма ! Бетингдан юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, – деди ўтирганларни бири.
-Исботинг борми, мени ж…лигимга? – Назира опа йиғлаб юборди.
-Исбот одамларни миш-миши, нима учун мени хотинимни номи чиқмайди, анавини хотинини номи чиқмаган, сени номинг чиққан! – дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб;
-Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, ҳаромиларинг ҳам, бизни кўчада кўринма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб,
-Худоё! Болаларинг ҳақида мендай номи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим, – деб кетди.
“Сен Худони билармидинг? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жойига ўтқазди.
Орадан бир соатча вақт ўтиб, тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша- талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек сиренасини овозини чиқарди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , опанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича
-Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз?
-Ая, сиз ўлманг!!!
-Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг, – деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча билан, битта бўлиб додлаб йиғлашарди….

1.
Назира опа, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибди, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, ҳовлидаги каравотга ёткизиб қўйишди. Колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб, хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб, уйидан чиқиб кетган, қишлоқдан буни эшитиб, “эри жазмани билан ушлаб олибди”, деб гап тарқатишган.

2.

Назира опа онам,билан иноқ, ёнларига келиб мен бировга раҳмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса, қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, маҳаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга ҳаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади.

3.
Назира опа қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хасса билан, юрадиган бўлдию, дуоларида шу ҳолга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб касалхонага олиб борса, хирургия бўлими уни туғуриқ бўлимига ўтказибди…
Иккинчисининг ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган…
Учинчисини боласи ўғирлиқ билан қамалиб, унинг исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади… 
Ҳали ҳагузгача Назира опани кимдир туҳмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзининг касофати ўзига урган дейди?…

Исмоилжон Сатторов.

Image may contain: 1 person

Майли, телба денглар!
Қозоғистон халқ артисти Нурғали Нусипжанов 82 ёшида 37 ёшли журналист Жадира Сайдешга уйланди.

Image may contain: 3 people, people smiling, people standing, wedding and outdoor
 
 
Leave a Reply
*