Menu
Categories
Озод Хушназарзода: Оҳангарон шаҳрида давлат тилига муносабат қандай?
09/01/2019 Муҳокама учун мавзу

     «ЯХШИДУР АЧЧИК ХАКИКАТ…»

ЁКИ ОХАНГАРОН ШАХРИДА ДАВЛАТ ТИЛИГА МУНОСАБАТ БУГУНГИ КУНДА КАНДАЙ?

 

    Мухтарам  Ватандош!

    Бу йил бир пайтлар  биз жуда орзикиб кутган конун  –давлат тили хакидаги конун кабул килинганига  хам хадемай уттиз йил тулади.

    Каранг,уттиз йил хам утиб кетибди ,уша йили тугилган бола  энди катта йигит булиб узининг хам болалари бор…

     Маълумки, хар бир миллатнинг давлат тили,байроги ва герби,мадхияси мухим давлат тимсолларидан хисобланади.

   Баъзан чукур  уйланиб коламан .Собик Иттифокнинг сунгги рахбари Михаил  Горбачевнинг урнида бошка одам булганида ва ёки Борис Ельциндай довюрак одам дунёга келмаганида  1991 йил 31 августда биз мустакилликни эълон кила олармидик.Тугри асл фарзандларимиз бош кутариб чиккан булса хам уларни 1937 йиллардаги Абдулла Кодирий ,Чулпон ва Усмон Носир каби отиб  ташлашармиди ёки йук килиб  юборардими…

 Бу хам бизга яратганнинг бир инъоми  булди !

 Хуллас  ,1989 йил 21 октябрда биз катта галабага эришдик !

 Бу галабани тараккийпарвар  зиёлилар тулиб-тошиб байрам килишди. Купчилик хурсанд булди.Айникс а ,ёшлар уйгонди ва хатто ЦУМ каби улкан савдо дуконларида ,трамвай ,троллейбусларда баъзи ёшлар уша йиллари  урисийзабон одамларнинг русча саволларига гунг каби индамай турдилар.

   Ха,бошида хаммаси яхши эди менинг назаримда !

   Энди-чи ?

    Узокка бормайлик , мен якин етмиш йил  умргузаронлик килаётган Охангарон  шахрида  айни пайтда Узбекистон Республикасининг давлат тили –узбек тилига  муносабат кандай?

          Биз  Охангарон шахрида давлат тилига тулик эришдикми?

           Афсуски, хали йук !

    Факат  шахримизда эмас,балки юртимизда хали хам бу борада   хавф бор экан !

    Бу нарса  бу  йил  маълум булиб колди !

  Куни-кеча ,аникроги шу йил бошида  17 нафар уриспараст зиёлилар рус тилига  хам давлат тили макоми берилишини  талаб килиб чикдилар.Каранг, улар орасида Узбекистон халк артисти Фаррух Зокиров ва урис тилида маъруза килишни  севадиган Аъло Хужаев каби кимсалар бор… Бернора Кориева деган опамиз саксондан ошса хам узбек тилини урганмаган экан ва хохламаскан хам …

               Уттиз йилдан кейин  бу вокеа !

                Бу одамни уйлантирмайдими ?…

           . Бу эса  хали бизлардан хамиша  огох булишимизни такозо килади.

    Юкоридаги кимсалар албатта айрим  юкори мансабдорларнинг хамон  рус тилига булган  рагбатидан  яхшигина хабардор.Узингиз айтинг, биз шу кадар багри кенг халкмизки, русийзабон халклар бемалол урис тилида  ариза ёзишлари мумкин ва хатто урис тилида ёзилган аризалар узбек тилида ёзилганига нисбатан кимматлирок хисобланади..  Россияда Сиз узбек тилида ариза ёзиб куринг-чи! Сир эмас, баъзи амалдорларимизнинг хорижий мамлакатларда ва узимизга расмий  мехмон булиб келган чет эл делегациялари хузурида урис тилида гаплашишлари, музокара олиб боришлари  кандай мантикка тугри келади. Эсимда, Эроннинг собик Президенти Махмуд Ахмади Нажот БМТ минбаридан туриб форс тилида уша пайтдаги АКШ Президенти  Буш га карата аччик гапларни куркма й гапирган. Ёки булмаса Туркия Президенти  Ражаб Эрдугон  нега бошка мамлакатларда инглиз тилида сузламайди, холбуки у инглиз тилини яхши билади-ку !

            Зотан, хорижий тилларни билиш хар кимнинг шахсий иши ва ютуги ва у биринчи навбатда  она тилига хурмати чексиз булиши лозим !
        Зеро, давлат тилига хурмат катта амалдорлардан бошланмоги лозим.

 Узок йиллар «Узкурилишматериаллари «  компаниясига узи узбек булатуриб узбек тилини билмайдиган кимса раис булиб ишлади. Хозиргача  хам бу идорадан хужжатлар урис тилида келмокда.Бундай мисолларни куплаб келтириш мумкин.

 Тошкентда хам, Охангаронда хам урис тилида ёзилган бонерлар жуда сероб Охангароннинг истаган чойхонасида таомлар рус тилида ва бирор дукон,ошхона ишга тушгудек булса «Мы открылись» деб укловдек  ёзиб куйишади.Вахоланки ,хозир Олмаликда хам, Охангаронда хам урисийзабон фукаролар бизда  иш хаки камлиги учун тарихий ватанларига кетиб улар  санокли колди ва юкоридаги чойхоналарга  колгани хам  жуда кам киради.Хамма гап узимизда, узимизнинг локайдлигимиз ва багри кенглигимизда !

     Узбекистон Республикасининг давлат тили хакидаги конуни ,хаммага маълумки , 1989 йил 21 октябрь куни кабул килинган.1992 йил 8 декабрь куни кабул килинган Узбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида узбек тилига давлат тили макоми берилган.1995 йил 21 декабрь куни давлат тили хакидаги конун негадир узгартирилиб русийзабонларга кулай булсин деб  янги тахрирда кабул килинди.

 Хуш, саксонинчи йиллар охирида  узбек тилига давлат тили макомини бериш гояси кимдан чиккан эди.? Вахоланки собик Иттифок даврида Грузия ССРда грузин тилига далат тили макоми берилган экан.Бизда эса узимиздан чиккан маддохлар эса 1929 йилда лотин алфавитига утишган ва яна 1940 йилда бундан воз кечиб кирилицага утишган

 Академик шоир Гафур Гулом ёзаяпти:

            Менинг огам рус булур,

             Виждоним буюрганин

             Ёзолсам  дуруст булур…

 Яна бир бахор куйчиси Хамид Олимжон эса  ундан-да  тулкинланиб кетди. :
           Россия ,Россия , азамат улка ,

           Эй , осмон сингари бепоён ватан!..

 Куплаб  таникли ёзувчилар уз романларида   урис «кахрамонларини « мажбуран тикиштирдилар.

Шу уринда бир гап. Мустакилликнниг дастлабки йиллари икки тиллилик деган гап пайдо булди. Идора, ташкилотларда, икки тилда иш юритиладиган булиб колди.

Менинг фикримча иш юритиш ва хужжатлар бир тилда-давлат тилида юритилиши лозим.! Айтайлик хозир хам урисийзабон фукаролар хеч хам кийналишмайди , рус тилида ёзишади. Шундок булгандан сунг уларга давлат тилини урганишга  нима зарурат бор ! Айтайлик , Узбекистонда козок козок тилида ,туркман туркман тилида  ариза ёзса… Ва нега урисларга шунча имтиёз…?.

Мархум юртбошининг бир гаплари бор эди.

«Биз хеч кимдан кам эмасмиз, кам булмаймиз хам …»

Менинг назаримда бу гап анча эскириб колди.

Мана шундай булиши керак фикримча …

«Биз хеч кимга карз эмасмиз, карз булмаймиз хам…»

 Шундок экан, давлат идоралари,ташкилотларга аризаларни  факат давлат тилида кабул килиш пайти келмадими ?.

Энди уттиз йил хам утди, инсоф хам керак-да.

Мавзудан бир оз четлаб кетдик шекилли…

 Айнан, Шуро даврида Узбекистонга муким яшаш учун келган айрим миллатчи урислар, (уларни узбеклардан бошка миллатлар хам  юртимизда яшаб узбекларга эл булмай урисларни  куллаб-кувватларди ) узбек халкини камситиб , «зачем на своем языке болтаешь», «чурбан», »чурка» каби сузлар билан сийлардилар.

 Охангарон шахридаги йирик саноат корхоналарида махаллий миллат вакиллари бошкарув сохасида ишга куйилмас (айрим маддох, лаганбардор миллатдошларимиз бундан мустасно)

 «Сантехлит» деган заводнинг директори  Василий Бережной очикдан-очик узбеклардан нафратланар ва узбек йигитларини огир ва кора ишларга,  кизларни  эса  факат фаррошликка  ишга олишарди

   Бугунги ошкоралик даврида тулик ишонч билан ва баралла айтиш керакки, 1989 йилда эълон килинган Узбекистон ССРнинг давлат тили хакидаги конуни лойихаси уша пайтда хукмрон булган Узбекистон Компартияси Марказий Комитети  ва унинг рахбарлари томонидан эмас ,балки Ватаннинг асл ,фидойи ва билимдон ва ватанпарвар инсонлари  ташаббуси  ва  талаби билан эълон килинган лойиха эди.

  1989 йил мобайнида узбек тилига давлат тили хакидаги конун  лойихаси кенг мухокама килинди. Ушбу сатрлар муаллифи хам туман, вилоят ва республика матбуотида конун лойихаси  мухокамасида фаол катнашди.

  Айтиш керакки  ушанда узбек тилига далат тили макоми берилишига куплар катори хатто Улмас Умарбековдек адиблар хам карши чикдилар

  Конун кабул килинганда унинг бажарилиш муддати саккиз йил этиб белгиланганлиги ва лотин алфавитига утиш хакидаги фикрлар таъбимни  хира килганди. Чунки Болтикбуйи мамлакатларида  атиги бир йил муддат белгиланган булиб бизда эса бу саккиз йилни ташкил этарди, мана уша саккиз йилдан учтаси  хам утиб туртинчисига якинлашиб келмокдамиз.

  Тан олиш керак, утган асрнинг саксонинчи йиллар охирларида Охангарон ва кушни Олмалик шахрида асосан урислар таъсири гоят кучли эди. Айникса, Олмалик шахри ахолисининг нак етмиш фоизи русийзабонлар булиб, шахарда 1991 йилгача узбек тилида газета чикмаган . Иккита йирик корхона Олмалик кон-металлургия ва Охангарон  цемент комбинати урис  рахбарларинниг айтгани -айтган эди ва улар шахар рахбарлари такдирини хам белгилар эдилар. Эсимда Охангарон шахри ижрокум раислигига  иккита номзод-  курилишнинг нунок устаси Баригин  ва бир йирик ташкилотнинг зукко рахбари  Тошмуродовнинги номзодлари овоз беришга  куйилганда депутатлар таркибида русийзабонлар куплиги ва узимиздан чиккан  уриспараст манкуртларнинг хасадгуйлиги туфайли Баригин деган кимса ижрокумга раис булди. Хуллас, Охангарон ва Олмалик шахрини амалда   уч-туртта  урис ва уларга мойил булган махаллий кадрлар бошкарарди ва аслида махаллий кадрларнинг кулидан ялтокланишдан   бошка хеч нарса келмасди.

   Хамон эсимда , мен ушанда туман газетасида ишлардим ва газетада  Охангарон цемент комбинати  рахбарининг  котибаси , янглишмасам Нина  Циганкова эди, «Качон давлат тилини урганасиз?» сарлавхали маколам босилиб чикди.

Макола шов-шувга сабаб булди ва эртаси куни редакцияга корхона рахбари ва котибани ёклаб бир гурух депутатларнинг  раддиясимон- мурожаати етиб келди. Энг кизиги шундаки,раддия-мурожаатга имзо чеккан депутатларнинг хаммаси узимизнинг кузи кора  узбеклар эди.

  1982 йили «Охангарон « газетасида менинг «Кучангиз кимнинг номида « маколам  босилиб чиккан эди. Негаки, Охангарон шахридан кучалар номи жуда галати булиб , масалан улар «Хлопковая», »Береговая», «Аричная», »Тутовая», »Больничная», »Почтовая» деб номланар  ва урис адиблари ва амалдорлари номида эди.

Маколадан кейин куча номлари узгарди, бирок бу кучалар лавхалари кандай ва улар кандай аталди ? Масалан , Холмухамедов, Бойматов номли кучаларни олиб курайлик. Бу одамлар узи ким булган ва улар нима хизмат килган , бу хакда хеч ким хеч нарса билмайди.

Жумладан жуда куп кучаларда лавхалар ва уйлар раками йук, бу эса фукаролар ва махала фукаролар йигини   фаолларининг ва туман хокимлигидаги маъсул ходимларнинг локайдлиги хамда  бефарклигидан далолат беради. Туман атамалар комиссияси тугатилиб кетди , узи агар у булса хам илгари  нима ишлар билан шугулланди? Буни хеч ким билмайди.

   Хуш , бугунги кунда Охангарон шахрида давлат  тили хакидаги  конун ижроси кандай? Тугри,давлат муассасалари ва ташкилотларда иш юритиш тулик давлат тилига утган. Бирок , йирик корхоналар- «Охангаронцемент» АЖда тулик иш юритиш урисча ва  ва «Охангароншифер» акциядорлик жамиятларида бу иш  улда-жулда.

  Масалан цемент заводида иш юритиш хозир хам  асосан бошка давлат тилида юритилмокда. Йил давомида  байрамлар келганда корхонанинг марказий дарвозасида узок йиллар  факат битта панно урис тилида «С праздником»  деган шиор осиглик турди . Бу канака  байрам ёки кимнинг устидан бу байрам , умуман тушунарсиз.

Эсимда бор -90 йиллар давлат тилини урганиш курслари ташкил этилди, номига  ташкил этилган бу курсларда бирор бир урусий забон одам давлат тилини урганмади ва уларда  бунга хохиш хам булмади , бундай караса  тил урганишга хожат хам йук эди ва .

Негаки  корхонада бирор тадбир булиб колса узимизнинг кора кузли маърузачиларимиз залга бир тикилиб олиб залда утирган бир-иккита урисийзабон ходимларни куриб колиб дарров «келинглар, маърузани хаммага тушунарли булиши учун урис тилида олиб борайлик» дер ва шоша-пиша биров лукма ташламасин деб   охиригача урисча сузлардилар. Ва хозир хам шундай.

   «Охангароншифер» да  хам давлат тилида иш юритиш  ачинарли. Бунинг асосий сабабларидан бири  маъмурий идорада  давлат тилини  билмайдиган одамларнинг ишлаши булди. Улар хам кетди. Бирок овкат учун яшайдиган баъзи бир  биродарларимиз компьютерда купи урисчада булганлиги учун  хамма хужжатларни урисча тайёрлайдилар.

Кадрлар булимида эса хатто урта махсус маълумотга хам  эга булмаган  аёлни  тайинлашган , у эса шаблон тарикасида  хамма буйрукларни бошка давлат тилида ёзмокда. Якин –якинда  бош хисобчи Т.Боянскаяни уша пайтдаги корхона  рахбари Ахунджанов корхонада етук хисобчилар булатуриб Тошкентдан  ишга олди.

Агар Боянская кабиларга давлат тили хакида гапирсангиз миллатчилик  килма дейишади. Ахунджанов эса узи тепадан хаммаси урисча келаяпти деб  иддао килишдан нарига утмади  .

Хуллас,»Охангаронцемент» ва «Охангароншифер!»ХЖ да корхоналарида давлат тили хакида жон куйдирадиган жонкуярнинг узи булмади  , агар  булса хам уни »миллатчи «  деб бадном килишга уриндилар.

 1998 йил март ойи бошида  «Халк сузи»   газетасида «Охангароншифер» АЖ да давлат тилига муносабат хакида танкидий маколам босилиб чикканди.  Ушанда корхона рахбарияти бошида турган урисийзабон кимсалар эса бунинг йулини топишиб корхонага таржимон лавозимини очиб куйишди.

  Шу йили корхонада,мен корхона касаба уюшмаси  кумитаси раиси лавозимда ишлардим. Бир гурух урисийзабон кимсалар менинг устимдан Охангарон шахар прокуратурасига ариза билан мурожаат килишди. Улар менинг доимо давлат тилига булган талаб ва истагимни миллатчиликка йуйишиб прокуратурадан менга нисбатан конуний чора куришни   талаб килган эдилар.

Прокуратуранинг терговчиси Олег Айляров  узи осетин булсада узбек тилини сувдай билар ва уша аризачиларга нисбатан  «Хушназаров жуда тугри талаб киляпти, нега давлат тилини урганмайсизлар» деганида улар эса «биз узбек тилини севмаймиз ва бизда бу тилни  урганишга умуман  рагбат йук» дейишди.

 Яна бир гап! Охангарон шахри кучаларида бир пайтлар урис тилида ёзилган паннолар ва шиорлар жуда купайиб кетди . Масалан, собик «Давр» чойхонасида уклокдек килиб »Мы  открылись« деб ёзиб куйишган эди.

Бу хакда «Охангарон хаёти « газетасида   хам хеч нарса чоп этилмади, вахоланки  газетанинг узи хам ярми урис  тилида чикмокда. Бу газета цемент заводининг собик директори Доценко шарафига бошка давлат тилида чоп этиларди. Хозир эса у йук… 

Доценконинг урнига хозир Куликов деган урис  директор булди ва хали хам газета унинг шарафига хам узбек хам, урис тилида чикмокда.  2015 йилнинг янглишмасам, 4 январида Охангарон туман кенгашининг биринчи ташкилий сессиясида туман газетасини «Жизнь Ахангарана « эмас балки  «Охангарон хаёти « деб  номлаш ва газетани бир тилда , яъни давлат тилида чикариш тугрисида карор кабул килинди ва шу  кунгача мазкур карор ижроси таъминланмади.

   Хуш , урислар Охангаронга нима беришди?

  Бундан  уттиз  йил олдин Охангарон щахри номини Хонобод  деб ,  Ангрен шахри номини эса Охангарон деб номлаш хакида  мунозара бошланганди. Негаки, 1946 йили ташкил топган Ангрен шахри номи Охангарон номининг русийзабон ахоли томонидан бузиб айтилиши натижасида юзага келганди. 

Бирок бу тарихий хакикатни карор топтириш кимларнингдир локайдлиги туфайли амалга ошмай колди. Хозир хам кеч эмас, негаки миллий гурур кучли одамлар бисёрдир. Айни пайтда Охангарон тумани номини Курама тумани деб номлаш хам масадга мувофикдир. Чунки 1926 йил туман ташкил топганда унинг номи Курама эди.

 Бу ишлар кимнингдир фатвоси билан тухтаб колди.

 Хуллас, хали бу борада гаплар куп.

Мен эса хаммаси зур дейишга тилим  бормай  куртакдай буртиб чиккан камчиликларни баён килгим келди.

Шоир Эркин Вохидов айтганидек  аччик хакикат яхши эмасми?

  Озод Хушназарзода,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Ўзбекистонда ҳозир давлат тилини тарғиб қилиш ҳақида гапириш мумкин эмас экан. Дарров четга чақириб, бундай қилмасликни маслаҳат беришаркан. Бу ҳақда мен “Чет эллик”ка айланганим ва дипломатия хусусида” номли мақоламда ёздим. Мақолани “Дунё ўзбеклари”га ҳам юбордим. Лекин, Исмат акани ҳам четга чақиришганми дейман, эълон қилмади. Исмат ака, мақоламнинг тақдири давлат тили тақдиридай бўлиб қоладими?

Leave a Reply
*