Menu
Categories
ТИВ Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди – Озодлик
09/04/2019 Бош мақола

Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Турк полициячилари.
Турк полициячилари.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда яшаётган ўзбекистонликларни турк ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мамлакатда ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича амалиёт ўтказаётганидан огоҳлантирди.

Вазирликнинг 3 сентябрь куни билдиришича, Истанбул шаҳрида транспортда, иш, яшаш ва жамоат жойларида ноқонуний юрган хориж фуқароларни аниқлаш ва уларни депортация қилиш юзасидан мунтазам текширувлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда хориж фуқароларига яшаш ҳуқуқини берувчи (ikamet izni) ва ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатлар мавжудлигини эслатиб ўтди.

“Қонунга мувофиқ, яшаш ҳуқуқини берувчи (ikamet izni) ҳужжатга эга чет эл фуқаролари Туркия ҳудудида ишлашни истасалар, албатта, қўшимча ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатларга ҳам эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, улар қонунни бузган ҳисобланади ва уларга нисбатан чоралар кўрилади”, дейилади расмий билдирувда.

2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Туркия ҳудудида 90 кун давомида визасиз юриш ҳуқуқига эга. Вазирлик мана шу муддат Туркияда ишлаш мақсадида келган хорижий фуқароларга яшаш ҳуқуқи (ikamet izni) ва ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатларни расмийлаштириш учун етарли эканини маълум қилган.

ОЗОДЛИК

Leave a Reply
*