Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: АКШ ростдан ҳам дўстми?
09/06/2019 Дунё

Якинда “Дуне узбеклари” сайтида эълон килинган маколасида ватандошимиз ,” АКШнинг реал, улкан тарихий урни ва рулини тушинмаслик, гайриамерика (антиамерика) захарли, келажаги йук йулни танлашдир”,– деб езибдилар.

Булса бордир, балки биз тушунмаслигимиз мумкин. Лекин, баъзи фактлар бизни айнан “тушунмасликка” ундайди.

Ватандошимиз Мексикага АКШ катта ердам бермокдалигини таъкидлаган.

Энди анекдотга ухшаса, лекин бир фактга назар ташласак. 1990- йилларда Мексика хукумати тепасига Карлос Салинас де Гортари президент булиб келди. Америкада бир ибора бор,–“Transformation is not alternative” ( TINA), (Гарбачевнинг “кайта куриши”шу сериядан).

Салинас Халкаро Валюта Фонди курсатмаларига каттик риоя килган холда бел боглаб радикал сиесий-иктисодий реформани бошлаб юборди. Гарбда “салинастройка” ном олган бу кайта куришда у приватизация утказди, хар хил тариф ва квоталарни бекор килди ва х.к. Хуллас, иктисодий химоя васиталари йукотилди.

Бу пайтларда Салинасни кутар-кутар килишди, “человек года” булди, хар хил экономик журналларда портретлари чикди. Уз узига ВТО президенти курсисини мулжаллаб турганида, 1994 йилнинг охирида кризис эшик кокиб кириб келди.

Натижада, капитал Мексикадан кочиб чикди, песо девальвация булди…

АКШ ва ХВФ катастрофани олдини олиш максадида ХВФ уставига хилоф булсада ердам учун 52 млрд. долларлик “срочный пакет” тайерлашди. Шундай булса хам, Мексикаликларни турмуш тарзи пастга тушиб кетди. Шухрат чуккисида утирган Салинас эса, бир зумда халкаро кидирувга берилган кочокка айланди (служебное некомпетентность) Мексикада шунака статья бор.

Кризисга кадар Мексикани катта карзлари йук эди, кризисдан сунг нефтдан келадиган фойда Нью-Йоркдаги АКШга буйсинадиган Федераль резерв банк счетига келиб тушадиган булди. Шу тарика Мексика уз иктисоди ва нефти устидан контролни йукотди.

Худди мана шундай схема Нигерияда хам кулланилди.

“Аелни макри кирк эшакка юк булади”,—дейишади, бежизга США рамзи кулида кесов кутариб турган аел эмаску (хазил). Гарб ва США сиесатчиларининг макрини саксон эшак хам кутара олмайди.

Яна ватандошимиз русизабон китойлик диссидентни эслабдилар.

АКШда эса диссидент,–деган гап йук, сиесатга карши чикдими булди, у узига улим карорини сотиб олади. ВатандошларимизгаАКШ хакида купам эйфорияга тушмасликлари учун баъзи таникли кишиларни асарлари ва такдирлари билан танишиб чикишликни тавсия этардим:

АКШлик еш таникли режиссёр–сценарист Дэвид Кроули. “Дэвид АКШнинг Ирокдаги армиясида 5 йил хизмат килган. Cray State” номли фильмида АКШнинг елгончи, шафкатсиз, иккиюзламачи сиесатини, коррупцияни, жандарм давлат эканлигини очиб ташлаган.

2014 йил декабрида 29 ешли Дэвид, 28 ешли хотини Комел ва 5 ешлик кизи Рани улдириб кетилган. Хукуматнинг расмий хабарига кура, Кроули олдин оиласини, кейин узини улдирган.

Америкалик режиссёр-документалист Аорон Руссо узинг “America: Free dom to Fascism/ Америка: озодликдан фашизмга” сиесий фильми билан машхур. 2007 йил 24 августда улдирилган. Расмий хабарга кура рак касалидан.

Езувчи Филипп Маршалл илгари контракт буйича граждан самолетлари учувчиси булиб МРБда ишлаган. Узининг ” Сохта байрок остида утган операция: Буш, Чини ва Саудия Арабистони кандай килиб 11- сентябрдан сунг янги дуне тартибини юзага келтиргани хакида” бестселлер китоби билан машхур.

У “11- сентябрь буюк елгон ва террорга карши уруш” номли туртинчи китобини тугатган ва уни кучмага тайерлаетган эди.2013 йил февралида 17 ешли кизи ва 15 ешли угли билан биргаликда улдирилган. Расмий хабарга кура,–суикасд.

Америкалик журналист Гэрри Уэбб узининг “Dark Alliance/ Яширин иттифок” номли репортажида, кейинчалик уч кисмлик китоб холатига келтирилган ишида МРБ ва Никарагуа контраслари биргаликда кокаин контрабандаси ва сотуви билан шугурланганлигини очиб ташлайди.

Уэббни хабар беришича, кокаин Лос-Анжелесга келтирилиб сотилган, тушган пул контрасларни молиялашда ишлатилган. Рейган администрацияси эса, суд ва полиция хавфидан бошпана булиб саклаб турган. 2004 йил 10- декабрида улдирилган. Расмий хабарга кура, Уэбб икки марта! унг кули билан уз калласига ук узган. Аслида у чапкул булган.

Таникли эркин журналист Эндру Брейбарт консерваторлар тарафдори булиб, Америкада кенг босилиб турган. У “httt:/www.breitbart.com/. сайтини ташкил килган ва бу сайт машхур булган. 2012 йил 1- марта улдирилган. Расмий хабарга кура юрак куккисда тухтаган. Уша куни Барак Обаманинг ишларини ишларини фош киладиган видеони эфирга чикариш максадида булган.

Майкл Хайстинг эркин журналист булиб, АКШ хукумати ва жахон корчалонларининг конституцияга хилоф ишлари ва жиноятларини фош килиб борган. Узининг китобида АКШнинг Афгонистондаги уруши хакида маълумотлар берган.

Улими олдидан Хайстинг МРБ (CIA) ва Миллий Хавфсизлик Агентлиги ( NSA) нинг кингир ишлари тугрисида материал туплаган. Унинг охирги маколаси “Why Demacrats Spy on Americas”/” Нима учун демократлар америкаликлар оркасидан жосуслик килмокда”,– деб номланган.

Майкл Хэйстинг 2013 йил 18- декабрида улдирилди. Расмий хабар буйича, мерседес машинасида катта тезлик билан столбага келиб урилган. Машина бутунлай ениб кетган, машина ичида кумирга айланган, таниб булмайдиган жасад топилган.

Америка дуне жандармлиги йулида бошка давлатларда бир канча “рангли революциялар” ташкиллаштирди, “бошкариладиган хаос” моделини ишлаб чикди.

Бу киликлари оркасида миллионлаб кишиларни естигини куритди, ун миллионлаб кишиларни кочкинга айлантирди.

Алихон Ботиров,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*