Menu
Categories
ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 1
09/08/2019 Бош мақола

ИЛОНЛАР ТЎДАСИ

СССРда  “Иккинчи Сталин” номи билан танилган Андропов Шўро салтанати тахтига ўтиргач, Шароф Рашидовга осила бошлади. Яъни , уни яширин тарзда йўқ қилишга ва шаънини булғашга киришди. Бунинг сабаблари бор. Асосийси иккита:

    Шароф Рашидов Леонид Брежнев билан нисбатан  яқин эди.

   Шароф Рашидов Андропов ташаббусига: СССР – Афғон урушига қарши чиққан эди.   

Кўп йиллардан кейин буни  КГБнинг собиқ ходими ( рус, оти хотиримдан кўтарилган) аниқ далиллар билан очиқлаган.

  Бу тўғрисида давлат арбоби, иқтисод фанлари доктори , профессор Мавлон Умрзоқов ҳам ёзган. 

 Нима учун қудратли, йиртқич Андропов Рашидовни хуфиёна  ўлдиришга ва номини қоралашга тутинади? Чунки Шароф Рашидов фақат Ўзбекистонда эмас, балки, Шарқ , Ғарбда  ҳам тўғри, тоза, доно инсон ва ўткир сиёсатчи  сифатида танилган. Шундай экан, очиқча ҳаракат хавфли. Эллар аро ортиқча гап, норозилик уйғонади. Ими –жимида иш кўриш …  яхши. Сих ҳам , кабоб ҳам куймайди. Ўзининг ( Андроповнинг) номига ҳам доғ тушмайди. СССР обрўсига ҳам путур етмайди.

Адропов ўзининг қора ниятини амалга ошириш  учун оммавий ахборот воситалари ва хуфияларини ишга солади… Шу билан бирга ички сотқинлар ва ёзувчиларидан фойдаланади…

 Олий топшириққа биноан КГБ Гдлян бошлиқ бир тўда “ жаллод”ларни  “чиғириқ”дан ўтказади… Кейин уларни “ Ўзбек иши”ни келтириб чиқариш ва ўзбек халқини ёмонотлиқ қилиш учун Тошкентга юборади… Бу ҳақда кўп ёзилган. Шу боис мен улардан ўзиб, бир нима дейишим қийин. Фақат бу тўғрида ўзбек зиёлилари ичида юрган у,бу гап билан чегараланаман:

 Москва армани Гдлянни атайлаб “жаллод”лар тўдасига бошлиқ этиб тайинланган. Бу- Кремлнинг азалий, анъанавий “усул”и.

    Эътибор беринг , Москва Туркистон Мухториятини ( Ўтган асрнинг биринчи ярми) бешикда бўғиш учун бир сиқим казакни демаса, асосан армани дошноқларни ишга солади ва Форғона водийсини қонга ботиради. Ўзи эса  қўй оғзидан чўп олмаган кишидек бир четда томоша қилиб туради.

  Москва армани Мелкумов ( Мелкумян)ни Ўзбекистон ССР  КГБ сига раҳбар этиб тайинлайди ва унинг қўли билан қинғир  ишларни қилади…

 Ўзбек – қирғиз қирғини режаси ҳам Мелкумян даврида тузилган .Буни амалга ошириш учун “қулай пайт “ пойлашган…

 Мелкумян даврида ( Ўзбекистон бўйича ) арманилар энг ёғли жойларни ( 64 та) эгаллашган… Шу сабабли Ўзбек – Армани  ўртасида ( 90 – йилларда) зиддият… вужудга келган.

 Армани дошноқлар эскидан Озарбайжон ери бўлган Қорабоғни ( Армани халқи ҳозир ўзи яшаб турган юртга ўзга макондан кўчиб келган. Қадимги Ўрорти давлати – турки давлат бўлган) “ Бизники” дея туҳмат уюштиради. Гуноҳсиз озар қонини тўкади. Ўзи ҳам талофат кўради. Кремл бу қирғинга боқиб: “ Чучмеклар” дегандай кулади.

 Аллоҳдан қўрқмаганлар – Аллоҳ лаънатига учрайди. Ич- ичидан кетаётган буюк емирилиш- буюк парчаланишга олиб келади.

Дашноқлар ( Абрацумянлар) рус оммавий ахборот воситаларига ҳам, хусусан, рус телевиденесига ҳам ин қуриб олишган. Ўзига ўхшаш мустамлака бўлган Украинага ҳам,   Америка , Европа, Туркияларга ҳам туҳмат тошларини ёғдирмоқда. Ана шундай Абрацумянлар туфайли  ўтган асрнинг биринчи чорагида Армани халқи жабр кўрди… Бу қирғинлар дошноқларга сабоқ бўлмаган шекилли, ҳамон бировларнинг ноғорасига ўйнаб, АҚШ, Европа, Туркия, Украина давлатларини қоралашда давом этишаяпти…

 Бировларнинг нағорасига ўйнаганлар – ўз халқларининг ҳам душманларидир. Ҳатто хоин, қотил, жаллодлардир. Худди шулар туфайли халқлар зулум кўрадилар, ўлим топадилар. Дашноқлар бунга ёрқин мисолдир.

 Армани , Русми ёки ўзбек , тожикми, фарқсиз, миллатларнинг ёмони йўқ. Ёмон каслари бор. Андропов, Гдлян, Қаҳҳорларга ўхшаш. Миллатлар аро об- ҳавони шулар қиладилар…

 Қаҳҳорлар рўйхати КГБ архивида сақланмоқда . Профессор Бобожоновнинг “Қора гуруҳ” мақоласида ҳақиқат ёзилган. Бир замонлар  кўчирмачи сифатида феълетон қилинган Қаҳҳор ва қаҳҳорлар ўзларидан минг чандон иқтидорларни – Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирларни ўлдирганлар. КГБ қўли билан . Бу ҳужжат КГБ архивларида адолат кутиб турибди. Бу ҳужжатни Нодира Рашидова, Набижон Боқийлар қисман очиқлаганлар…

(Давоми бор)

 

Олтибек Холбеков,

филология фанлари доктори, профессор.

 

  “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан  

Leave a Reply
*