Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Олий судига Олий Суднинг жавобгарлари масаласида
09/11/2019 Бош мақола

   Ўзбекистон   Республикаси  Олий  судига

 

Аризачи:       Тошкент  шаҳар,  Мирзо Улуғбек тумани,

А.Югнакий  мавзеси  22-уй,  5-хонадонда

яшовчи  Шукуров Тилов  Умаровичдан

тел: (90) 808-76-06, (94) 627-12-61

                                                                                                                                     

Жавобгарлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

 

Камилов Козимджан Фазилович

 

2. Олий     суд     ЖИБ     судлов    ҳайъати   раиси

ўринбосари  Муслимов Икром Тухтамуратович

3. Судьялар;  Эргашев  Эркин  Одилович  ва

Арабов Омонжон Жумаевич

4. Мурожаатлар   билан    ишлаш   бошқармаси

бошлиғи  Обидов  Толиб

 

Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 1-уй,

 тел: (71) 239-02-13, (71) 239-02-74

 

АРИЗА

Мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаронинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни ғайриқонуний ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини

ҳақиқий эмас деб топиш ва мажбурят юклаш тўғрисида.

 

                                                                                        “Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, 

                                                                                                          дилида  поклик  бўлиши  шарт!”

                                                                                                                                        Президент Ш.М.Мирзиёев

 

Демократик жамиятимиздаги “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”-деган тамойил асосида, судьяларнинг адолат мезонларига ва қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларим ва манфаатларимга хилоф равишда, масалам юзасидан қарорлар қабул қилишаётганлигини танқид қилиб, уларнинг КОНСТИТУЦИЯ ва ҚОНУН талабларини бузишда акс этган ғайриқонуний ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари устидан Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатига, Конституциявий судга, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва бошқа нуфузли ташкилотларга 12 йилдан ортиқ муддатда мурожаат қилиб келмоқдаман, лекин уларга ҳеч қандай чора кўрилмасдан, шикоятларим мен шикоят қилаётган суд идораларнинг ўзига текшириб чиқиш учун ноқонуний равишда юборилмоқда.

Менинг судьяларга нисбатан ёзган шикоятларим  Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг  70-моддаси, яъни Судьянинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир” – деган қонун нормасига қўлланилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмаяпти.

Маълумингизким, Конституциямизнинг қўйидаги моддаларида, яъни;

15-моддасида, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

18-моддасида, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қаъти назар, қонун олдида тенгдирлар;

           44-моддасида, Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади;

           48-моддасида, Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга мажбурдирлар”-деб, кўрсатилган.

Демак, Конституциямизга кўра, Олий суд судьялари ва мен бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, ижтимоий мавқеимиздан қаъти назар, қонун олдида тенгмиз, мен ўз ҳуқуқларимни судда ҳимоя қилиб, судьяларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқим кафолатланган, улар эса Конституция ва қонунларга мувофиқ ишимни кўришга мажбурдирлар.

Кўриб турганингиздек, мен шикоятларимда ёзаётган масалам бўйича, Судьяларнинг шахсига ва дахлсизлигига нисбатан дахл қилаётганим йўқ, асосий Қомусимиз бўлган Конституциямизда кўрсатилганидек, мен ва судьялар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиб, ҳуқуқ ва мажбуриятларимиз бир хил бўлганлиги сабабли, бор-йўғи уларнинг хизмат фаолияти давомида КОНСТИТУЦИЯ ва ҚОНУНларимиз талабларига амал қилишмасдан, ғайриқонуний ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари натижасида, менинг ҳуқуқларим ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларимни руёбга чиқаришимда, қонунларни амалиётда нотўғри талқин қилишиб, ноқонуний равишда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаришаётганлигидан норози бўлиб, қонунларнинг ижросини таъминлашни сўрамоқдаман холос.

Чунончи, жиноят  ишим бўйича, 2018 йил 05 июнда Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг ажримига кўра, 12 йил деганда ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2007 йил 30 мартдаги ажрими бекор қилиниб, суд мажлисида “оқланишим” ҳақидаги важларим юзасидан адолат тўлиғича қарор топмасдан, ишим ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясига янгидан кўриш учун  нотўғри юборилди.

Жумладан, мен 2018 йил 11 июндан буён мунтаззам равишда Олий  суднинг Раёсатига 21 марта  назорат тартибида шикоятлар ёздим, лекин Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Б.Деҳқонов, Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати раисининг ўринбосари И.Муслимов, судьялар Эргашев  Эркин  Одилович, Арабов Омонжон Жумаевич,  мурожаатлар бўлими бошлиғи Т.Обидов ва бошқалар ЖПКнинг 393, 510-1-моддаси ва 521-моддалари талабларига зид равишда назорат тартибида ёзган шикоятларимни судловига тегишлилиги бўйича Олий суд Раёсатига ўтказмасдан, шикоятларимнинг кўрилишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиб, ажрим чиқармасдан ноқонуний равишда жавоб хати юбораётган бўлиб, Қонун талабларни қўпол равишда бўзаётибди, яъни Олий судга ёзган назорат тартибидаги шикоятингиз ўрганилиб чиқилиб, Олий суд раҳбарияти томонидан суд қарорлари қонуний ва асосли деб топилиб, бу ҳақда Сизга жавоб хатлари билан батафсил жавоб берилган деб жавоб хати юборишмоқда.

Ваҳоланки, Олий суддагилар жиноят процессуал кодексининг қайси моддасига қўлланиб, назорат тартибида ёзган шикоятимга жавоб хати юбормоқда, ахир қонунда жавоб хати эмас, тўғридан-тўғри назорат тартибда ёзилган шикоятга ажрим чиқарилиши белгилаб қўйилганку?

Бундан ташқари, мен 2018 йил 17 сентябрь ва жорий йилнинг 12 ва 31 март кунларида Олий суднинг раиси К.Ф.Камиловнинг шахсан 3 марта қабулида бўлиб, адолатли қарор қабул қилишини илтимос қилганимда, у кишидан назорат тартибда Раёсатга ёзган шикоятларим кўрилмаслиги ва судлов ҳайъати қарорларини ўзгартирмаслиги ҳақидаги оғзаки жавобини эшитиб, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига мурожаат қилишим учун шахсан имзоси билан ажрим беришини сўрадим, у киши эса кейинги учрашувимизда “Раёсатга шикоят қилиш ҳуқуқим борлигини, жиноят ишини чақиртириб, батафсил маълумот қилишларини ва ўрганиб, шахсан жавоб беришини”-айтди, лекин бир йилдан ортиқ вақт ўтсада қонун доирасида назорат тартибида ёзган шикоятларимга асослантириб, имзоси билан расмий равишда ажрим ҳам бера олмади.

ҚОНУН талаблари бўйича, жорий йил 22 январь кунидаги Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Б.Деҳқоновнинг жавобидан норози бўлиб ёзган назорат тартибида ёзган шикоятимга фақат Олий суднинг раиси жавоб бериши керак!

Шунингдек, 2019 йил 3 июнь кунида Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати раисининг ўринбосари И.Муслимов, ўз ваколати доирасидан четга чиқиб, Олий суд раиси ўринбосари Б.Деҳқонов имзоси билан берилган жавобдан норози бўлиб, Раёсатга ёзган назорат тартибидаги шикоятларимга Олий суднинг раиси имзоси билан ажрим берилиши лозим бўлсада, аммо Раёсатга ёзган шикоятларимга ўз имзоси билан ноқонуний берган жавоб хатида, ЖПКнинг 498-моддасига мувофиқ, кассация тартибида шикоят  беришга ҳақли эканлигимни тушунтириб, яна раҳбарият томонидан шикоятим қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигини кўрсатган.

Чунончи, ЖПКнинг 498-моддасида “Маҳкум, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир” деб кўрсатилган.

Ваҳоланки, юқоридаги талаб бўйича кассация тартибида шикоят ёзишим учун, апелляция тартибида шикоят ёзмаган ёки ёзган шикоятимни кўрилмасдан қайтиб олган бўлишим ёхуд менга нисбатан чиқарилган ҳукм кучга кирган бўлиши керак.

Аммо, мен 12 йил олдин ҳукмдан норози бўлиб, ЖИБ Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят ёзган бўлсам, ЖПКнинг 4976-моддасида “Апелляция шикояти берилиши ҳукмни ижро этишни тўхтатиб туради”-деб кўрсатилган бўлиб, шикоятим апелляция судлов ҳайъатида 2007 йил 30 март куни кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилиб, ҳукм қонуний кучга кирган бўлса, шунингдек, 2018 йил 5 июнда Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати томонидан назорат тартибидаги шикоятим ўрганилиб, 2007 йил         30 мартдаги апелляция инстанциясиниг ажрими бекор қилиниб, ажрим чиқарилган бўлса, шу 5 июндаги ягона ажрим ҳозир қонуний кучда бўлса, ЖПКнинг 528-моддасида “Ҳукм унинг устидан апелляция шикояти бериш ва протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти берилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори суд кўриб чиққан куни қонуний кучга киради”-деб кўрсатилганлигига кўра, бекор бўлган апелляция ажрими туфайли менга нисбатан 2007 йил 30 январдаги ҳукм қонуний кучга кирмаган ҳисобланса, мен 12 йил олдин ёзган апелляция шикоятимни қайтариб олмаган бўлсам ва жиноят ишида мавжуд бўлса, 2018-2019 йилларда апелляция тартибида шикоят ёзмаган бўлсам, шунингдек ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси ЖПКнинг 495-моддасида “юқори суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги, яъни жиноят ишини назорат тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилиши мажбурийдир”-деган қонун талабига амал қилмасдан, Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг 2018 йил 5 июндаги ажримидаги раҳбарий кўрсатмаларини бажармасдан, ЖПКнинг 483-моддасида “апелляция инстанцияси суди жиноят ишини шикоят ёки протест билан иш келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай кўриб чиқишга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа фавқулотда ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан ўн беш суткага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ёки унинг ўринбосари эса, кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин. Юқори суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак”-деб, кўрсатилган қонун талабларига зид равишда олти  ой суд мажлисини ўтказиб, ЖПКнинг қайси моддаларига қўлланиб, жиноят ишини кўрмасдан қолдирган ва ёпиқ деб эълон қилиб, суд мажлиси якунига кўра, қарор қабул қилмаган ва ажрим чиқармаган…?

Бундан ташқари, ЖПКнинг 500 ва 513-моддаларида “Шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади”-деб кўрсатилган.

Демак, Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг ажримига кўра, апелляция ажримим бекор бўлганига бир йилдан ошиқ вақт ўтган бўлиб, эндиликда мени айбдор деб ҳукмни ўзгартиришсиз қолдиришга ажрим чиқариш ва масалам бўйича кассация тартибида шикоят ёзишим мақсадга мувофиқ эмас!

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 августь куни Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоровнинг қабулида бўлиб, Олий судида менинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларим бўзилиб, 2018 йил 11 июндан то ҳозирги кунга қадар, яъни бир йилдан ортиқ муддат давомида Олий суд Раёсатига назорат тартибида ёзган шикоятларим Раёсатда кўрилмасдан асоссиз рад этилаётганлиги ва масалам бўйича Суд идораларининг ЖПКнинг 498-моддасига мувофиқ, кассация тартибида шикоят беришим ҳақидаги талаблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят-процессуал қонуни нормаларига зид эканлигини айтиб, жавоб хатлари мазмунини тушунтириб беришини сўраганимда, Х.Ёдгоров тушунча беришдан бош тортди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади;

Шу Қонуннинг 13-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир;

          Шу Қонуннинг 66-моддасида, “Судьялар ўз ваколатлари доирасида ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, беғараз ва адолатли бўлиши шарт»-деб кўрсатилган.

Шунингдек, менга нисбатан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 186-моддасидаги “Ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари”га қўлланиш, мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайман. Сабаби, мен юқорида ёзганимдек, шу кунга қадар Олий суд раҳбариятидан адолат излаб, босқичма-босқич, тинмасдан шикоятлар ёзиб келмоқдаман. Лекин улар назорат тартибда ёзган шикоятларимга хозирги кунга қадарлик Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ қарор қабул қилмасдан, шикоятим Раёсатда кўрилмасдан, ноқонуний равишда жавоб хати берганлиги учун мазкур судга ариза қилиш ҳуқуқимни вужудга келтирмоқда.

Шу модданинг 3-хат бошида  “Ариза беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин”-деб кўрсатилган.

Шу кодекснинг 179-моддасида “Ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланган унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган деб ҳисобласа, ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга;

          Шу кодекснинг 185-моддасида, Манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:

унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;

унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;

унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;

унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга” ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Кўриб турганингиздек, суд идораларида судьялар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва жиноят-процессуал қонуни нормалари талабларини атайлаб бузишаётганлиги, назорат тартибида ёзган шикоятимга Олий суд раиси имзоси билан ажрим бермаётганлиги, ваколатли бўлмаган судьялар ва мурожаатлар бўлими бошлиғи асоссиз ва ноқонуний равишда жавоб хатлари бераётганлиги, бир йилдан ортиқ муддат давомида жиноят ишим бўйича якуний қарор қабул қилинмаганлигидан, қонунлар ижросини суд идораларида таъминлаш ва мен томонимдан ариза беришнинг ўтказилган муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топиб, муддатини тиклаб, судьяларнинг ҳаракатлари ва ҳаракатсизликларини ғайриқонуний ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тўлиқ ҳақиқий эмас деб топиб, қонун доирасида назорат тартибида ёзган шикоятларимни Раёсатга ўтказиш ва Олий суд раисига шахсан имзоси билан ажрим чиқариш мажбуриятларни юклаш лозим бўлади.

 

Юқорида баён қилинганларга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 18, 44, 48-моддалари ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг

30, 184-189- моддалари  талабларига асосан, СУДДАН:

 

1.Мен томонимдан ариза беришнинг ўтказилган муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топиб, муддатини тиклашингизни;

  1. Жиноят ишим бўйича, Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати раисининг ўринбосари И.Муслимов, судьялар Э.О.Эргашев ва О.Ж.Арабов, мурожаатлар бўлими бошлиғи Т.Обидов ва бошқалар ЖПКнинг 393, 510-1-моддаси ва 521-моддалари талабларига зид равишда назорат тартибида ёзган шикоятларимни судловига тегишлилиги бўйича Олий суд Раёсатига ўтказмасдан ва шикоятларимнинг кўрилишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиб, ноқонуний равишда жавоб хати юбориб, менинг ҳуқуқларим ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётган ҳаракатлари ва ҳаракатсизликларини ғайриқонуний деб топиш;
  2. Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Б.Деҳқоновнинг жорий йил 22 январь ва Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати ўринбосари И.Муслимовнинг 3 июндаги менинг назорат тартибида берган шикоятларимга ноқонуний равишда юборилган жавоб хати бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ҳақиқий эмас деб топиш;
  3. Жиноят ишим бўйича, Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати раисининг ўринбосари И.Муслимов, судьялар Э.О.Эргашев ва О.Ж.Арабов, мурожаатлар бўлими бошлиғи Т.Обидов ва бошқалар ЖПКнинг 510-1-моддаси талаблари асосида назорат тартибида ёзган шикоятларимни судловига тегишлилиги бўйича Олий суд Раёсатига ўтказиш ва Олий суди раиси Камилов Козимджан Фазиловичга шахсан имзоси билан ажрим чиқариш мажбурятларини юклаш;
  4. Аризамни менинг иштирокимда кўришларингизни, агар аризам  қаноатлантиришдан рад этилган тақдирда, у ҳолда келгусида Муҳтарам Президентимизга мурожаат қилишим учун аризамнинг ҳар бир бандига жавоб бериб, қонун нормаларига қўлланган ҳолда асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилишингизни илтимос қиламан.

 

           Изоҳ: Шу бугун аризам  билан  Олий  суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси  ўринбосари М.К.Остонов қабулида бўлдим, аризамни ижрога қаратиш учун олиб қолди.

 

Аризачи                                                                                (имзо)              Т.Шукуров

5.09.2019 йил

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

                                           

Leave a Reply
*