Menu
Categories
Регистон майдонида «банкет» ўтқазишга вилоят ҳокими рухсат берган
09/12/2019 Ватандан хабарлар

Регистон майдонида «банкет» ўтқазишга вилоят ҳокими рухсат берган

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Регистон майдони Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган кечки «банкет» ижтимой тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда:

Ушбу «қабулнинг» Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий обидасида ўтқазилганлигини афсус билан айтиб утиш керак. Бирон бир халқ ўзининг тарихий обидаларига «ресторан» ёки «базмгоҳ» сифатида қаралишига йўл қўймаслиги керак албатта. 

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу тадбирни ўтқазишга ўзи рухсат берган бўлсада, ҳокимлик айбни Ташқи ишлар вазирлигига ўтқазишга ҳаракат қилмоқда. Худдики, тадбир Вазирликнинг 2019 йил 30 июлдаги 03-1/32570-сонли хати асосида амалга оширилгандек. Вазирлик ўзининг юқоридаги хатида «Регистондаги банкет» деб номланган тадбир ва бошқаларни ўтқазиш масаласини Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан «ваколат доирасида тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш» учун йўналтирган холос.

Бундан ташқари Самарқанд вилоят ҳокимига бевосита тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатга “Ташкиллаштирилсин” деб Б.Нуруллаев, Р.Қобилов, Б.Рахматуллаев, Х.Мухаммадиев ва Б.Облоқуловларга топшириқ берилганлиги ҳам жамоатчиликдан яширилди:

Бир неча йил олдин Регистон майдонида ўз фарзандининг никоҳ тўйини ўтқазиш ниятини билдирган асли ўзбекистонлик нефт магнати бизнесмен Азам Аслановга ҳукумат томонидан ҳар қандай пул эвазига ҳам рухсат берилмаганини эслашимиз мумкин. Рад жавобини олган бизнесмен Ялта шаҳрида Регистон макетини қуриб ўзининг «супер тўй»ини йтқазган эди. Ушбу тўйда машҳур ўзбек ва рус хонандалари билан бир қаторда жаҳон микёсидаги эстрада юлдузи Дженнифер Лопес ҳам, бир миллион доллар ҳақ эвазига қатнашгани ҳам шов шувга сабаб бўлган эди:

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий маълумотига кўра олдин ҳам: «Бу каби тадбирлар Регистон майдони Улуғбек мадрасасида расмий делегациялар учун тегишлитартибда тасдиқланган дастурлар асосида ташкил этиб келинган» экан.

Афсуски энди Регистоннинг асл нусхаси ҳам аста аста «кечки тадбирлар» залига айланиб бормоқда.

Мирзо Субханов

https://msubkhonov.blogspot.com

Leave a Reply
*