Menu
Categories
Гуллаётган Қашқадарё: АҲАД БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ – Лола Ўроқова
09/13/2019 Бош мақола

АҲАД БЕРДИЕВ ҲАҚИДА СЎЗ

Пештоқига “Китобсайёҳ” деб ёзиб қўйилган дарвозадан ичкарига киришим билан кўзларим қамашиб кетди. Ҳовли тўла анвойи гуллар: пушти, алвон, қирмизи, сафсар, оқ, сариқ ва ҳоказо… Гулларнинг номлари ҳам ажабтовур: питуня, сальвия. Қашқаргул, гултожихўроз, турфа хил райҳонлар ҳам бор. Гуллар орасида бешта ўтов ястаниб турибди. Узоқдан қараганда торгина йўлакчалар кўзга ташланмайди ва ўтовлар гуллар ичидан ўсиб чиққанга ўхшайди.

Сумкамни миллий услубда қурилган айвонга қўйдим-да бу гўзалликни суратга муҳрлаш учун телефонимни қўлимга олдим. “Юринг, юқоридан туширасиз”, деди мен сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамоним Аҳад Бердиевнинг қизи Феруза Бердиева.

Икковлашиб юқорига чиқдик. Юқори дегани Аҳад ака қураётган 24 ўринга мўлжалланган меҳмонхона. Ҳали қурилиш ниҳоясига етмаган, аммо бир қарашда бинони қуриш учун катта куч сарфлангани сезилиб турибди. Ниҳоят учинчи қаватга кўтарилиб, атрофга разм солдим. Бетакрор манзара, бетакрор гўзаллик!..

…Ҳовлини айланиб юрганимда дарвоза очилиб Аҳад ака кўринди. Ёнларида Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Гулбаҳор Мусаева.
Гулбаҳорнинг Аҳад ака ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун келганидан хабарим бор. Ҳойнаҳой улар биргаликда туманнинг зиёратгоҳлари, сайёҳлик йўналишларида бўлиб қайтишяпти.

Айвонда ўтириб анчагина суҳбатлашдик. Аҳад Бердиев ишлари ҳақида сўзларкан гап орасида яқинда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича Президент Фармони чиққанидан ниҳоятда қувонганини айтди. “Энг юқори туризм салоҳиятига эга фуқаролар йиғинлари рўйхати шакллантирилиб, талаб даражасида бўлса “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” мақоми берилиши белгиланибди”, деди у гап орасида. Унинг мамнунлиги шундоққина сезилиб турибди.

Суҳбатлаша туриб Аҳад ака ҳақида бирор нарса ёзиш фикри туғилди. Тўғри, илгари ҳам у киши ҳақида каттагина мақола ёзганман. Аҳад аканинг асли мутахассислиги меъмор экани, бир неча йил партия ташкилотларида ишлагани, кулолчилик заводини, “Олтин мерос” жамғармаси туман бўлимини бошқаргани, туман тарихига қизиқиб “Китоб тумани”, “Авлодлар кўприги”, “Ҳақиқатга садқа бош”, “Ойнинг кўринмас томони” ва бошқа қатор китоблар ёзгани, Турон фанлар академияси фахрий академиги бўлгани ва ҳоказо…

Аслини олганда Аҳад Бердиевнинг ижодий фаолияти унинг туризм соҳасидаги фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Негаки, «Китобсайёҳ» корхонасини ташкил қилиши уни ижод қилишга ҳам етаклади. Китоб туманининг сайёҳларга кўз-кўз этса арзийдиган гўшалари ниҳоятда кўп. Аммо бу кадим заминнинг нафақат сайёҳлар, ҳали ўзимиз ҳам ўрганиб улгурмаган сирли тарихи борки, уларни тарғиб қилиш орқали туризмни янада ривожлантириш мумкин.

Аҳад Бердиев даставвал ана шу мақсадни юзага чикариш учун иш бошлади ва манбалар тўплай бошлади. Шу жараёнда ўзи кутганидан ҳам кўпроқ маълумотга дуч келди. У сездики, тариқдай сочилиб ётган манбалар орасидан тўплаган маълумотлари сайёҳлар қўлига тутқазадиган оддийгина реклама қоғозларига сиғмайди.

Уларни китоб шаклига келтириш зарур. Шу тарика 1996 йилда унинг илк «Китоб тумани» рисоласи дунёга келди ва китобдан туманнинг улуғ кишилари, зиёратгоҳлари, қишлоқларнинг топономик номлари, географик ўрни ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ўрин олди. У иккинчи китоби – «Авлодлар кўприги»да тарихнинг ичига янада чуқурроқ кирди, мозийнинг ҳали «теша тегмаган» қирраларига қалам тегдириб, Мирзо Улуғбекнинг қатл этилиши, Спитаменнинг ўлими билан боғлиқ тахминларини илгари сурди.

«Ҳакикатга садка бош» китобида аждодларимиз Абу Бакр Китобий, Мулла Абдураҳмон Ҳисорий, Хушматбой, барлос уруғлари ҳақидаги илк маълумотларни киритди. Қабр тошларидаги битикларга таянган ҳолда Китоб беклари тарихини ёритиб берди.

Китоб туманида туризм соҳасини ривожлантириш, бу соҳадаги давлат сиёсатини ижросини таъминлашда Аҳад Бердиевнинг хизматлари катта. Айниқса, Тошкентда бўлиб ўтган халқаро туризм ярмаркаларидан олган таассуротлари корхонанинг туризм фаолиятини янада яхшиланишига олиб келди. Туманда маҳаллий ва чет эл сайёҳларини қабул қилиш, республикамиз шаҳарлари бўйлаб саёҳат уюштириш, шунингдек, чет давлатларга жўнатиш сезиларли ошди. Бу борада “Китобсайёҳ” хусусий туристик корхонасида тажриба тўпланди ва малака орттирилди.

Аҳад аканинг саъй ҳаракатлари натижасида туманда 10 та сайёҳлик йўналишлари белгиланиб, жойларда тарғибот ишлари олиб борилди Хўжаимканаги, Оёқчи, Оқсув, Ҳазрати Башир, Хўжа Неъмати, Қайнар, Жовуз, Сўқар, Ҳазрати Султон… Бу йўналишлар ҳар бирининг тарихи ва табиати бор. Туманда биргина зиёрат туризми экотуризм, гастротуризм, агротуризм билан уйғунлашиб кетган манзиллар кўп. Зиёратга келган киши бир йўла атроф табиатидан баҳра олади, шу жойнинг тарихи, маданияти билан ҳам танишади.

“Китобсайёҳ” корхонаси томонидан ҳар йили 3,5-4 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатилади. Ўтган 8 ойда бу рақам 2220 нафарни ташкил этди. 1160 киши республикамиз бўйлаб ва чет элларга саёҳатга чиқарилган бўлса, 128 нафар чет эл фуқароси, 932 нафар маҳаллий сайёҳлар қабул қилиб олинди. Сайёҳлар учун транспорт, ётоқхона, экскурсия, овқатлантириш хизматлари кўрсатилди.

Юқорида корхона ҳовлисидаги чодирлар ҳақида гапирган эдик. Миллий услубда безатилган бу чодирларга ўтган ойларда 128 нафар чет эллик сайёҳлар тунаб қолишди. Уч қаватли янги меҳмонхона ишга тушса сайёҳларга хизмат қилиш сифати янада яхшиланади.

Бир сўз билан айтганда Аҳад Бердиевнинг “Китобсайёҳ” фирмаси ўз йўлини, ўз ўрнини топиб олган корхоналардан бири. Албатта, бу даражага етиб келишнинг ўзи бўлмаган. Югур-югурлар, муаммолар, тўсиқлар, босимлар…

Бироқ Аҳад ака чекинмаган, ҳаммасини енгиб ўтган.

Айниқса, юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётган бир пайтда Аҳад аканинг куни туғди, деб бемалол айтиш мумкин.

Image may contain: 1 person, standing, plant, tree, outdoor and nature
Image may contain: plant, flower, tree, outdoor and nature
Image may contain: plant, tree, outdoor and nature
No photo description available.
Image may contain: plant, flower, tree, outdoor and nature
  •  
     

    Бундай гузал жой Китобнинг каерида бунед этилди. Ахад ака соханинг фидойи ва куюнчак инсони. Якинда менга хам иккита китобларини совга килган эдилар. У киши олим сифатида хам Китобимизнинг фахри. Туризмни ривожлантириш йулида шундай катта ишларга бел боглаган эканлар, илохим омад ер булсин!

    Минг бор узр, шрифлар русскийга кириб колибди.

     
     
  •  
     
    Афсус, Аҳад Бердиевдек инсонлар орамизда бармоқ билан санарли. Қанийди, у кишининг ёнларида яна 3-4 киши бўлганида борми, Қашқадарё, жумладан жаннатмонанд Китобни сайёҳлар босиб кетарди. Негаки, бу гўша ҳали очилмаган сирлар китоби, Яшанг, Лола опа, шундай фидойи одамни элга таништирибсиз!
     
  •  
     
    Аҳаджон ҳақиқатдан фидоий инсон, туманимизда сайёҳлик соҳасида талайгина ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Аҳаджонни анча йиллардан бери биламан у Китоб тумани, унга яқин ҳудудларни тарихи ва улардаги тарихий маданий объектларни келиб чиқиши ҳамда жойлашиши бўйича ашаддий билимдони ва жонкуяри. Аҳаджонни келгусидаги амалга оширилаётган барча ишларига омадлар тилаб қоламиз !

     

БУНАҚАСИ КЕТМАЙДИ”…

“Лаънати вақт! Бунча шошмаса! Орқа-олдига қарамайди-я. На тўхташни билади, на оромни. Чопгани чопган. Оёғига кирза этик кийиб олгандай қолдирган изиничи? На ўчириб бўлади, на йўқотиб. Лаънати вақт!..”

У ойнага қараб тураркан ўзига ўзи тўнғиллади. Аслида ҳуду-беҳудага ойнага қарамасди, лекин ҳозир уйдан чиқаётиб бурчакда турган уч табақали ойна олдида тўхтаб қолди. Сўнг яқинлашди. Қараса, кўзойнак турибди. Кўзойнакни тақиб олди ва ойнанинг яқинигача бўйнини чўзиб борди.

Бирдан… Юраги орқасига тортиб кетди. Юзи ғижимлаб ташланган қоғозга ўхшайди. Ҳамма ёғини ажин босиб, тўғри, эгри чизиқлар бир-бири билан туташиб, катта-кичик катакчалар ҳосил қилган.

У панжаларини юзига тегдириб, пастга қараб тортди, ўзича ғижимни ёзмоқчи бўлди. Бети бир оз таранглашди, аммо ажинлар ўрнидаги чизиқлар билиниб қолди, қанча тортмасин уларни йўқотолмади, ўчиролмади.

Ноилож қўлини қўйиб юборди, юзини яна ажинлар ўраб олди. Кайфияти бузилди. Етмиш йиллик хира кўз билан бу қадар аниқ кўринмасди юзи. Кўзойнак унинг ҳақиқий башарасини кўрсатиб қўйди.

У шу кайфият билан пешайвонга чиқди. Зинадан тушаверишда панжарага суяниб кенг ҳовлига кўз югуртирди. Бир-бирига чирмашиб кетган дарахтлар, чиройли вайш қилинган ишком, ҳовлининг тўрт томонини ўраб олган уй-жойлар… Ҳаммаси кўзига омонат кўринди ва юраги шув этиб кетди…

Шу пайт дарвозанинг шарақлаб очилгани эшитилди. У нигоҳини дарвозахонага қадади. Келини қўлида сумкаси билан шошиб уйига кириб кетди, қайнонасини пайқамади ҳам.
Келинини кўриб кайфияти баттар бузилди. Ичи ёна бошлади, кўзига келини балодай кўринди.

“Келгинди! Шунча дов-дастгоҳ сенга қоладими? Бу ҳовлини ҳовли, уйни уй қилгунча султон суягим сув бўлган. Бир ғиштни бу ердан олиб у ерга қўймай ҳаммасига эгалик қиласанми? Бетайин хешларинг уйимга ин қуриб оладими? Ҳовлимни оёқ ости қиладими?”.

Мияси ғувиллай бошлади. Худди бугун-эрта ўлиб қолаётгандай, қудаси – келинининг онаси уй тўрида ўтириб баковуллик қилаётгандай ваҳимага тушди. “Бунақаси кетмайди, – ўзига ўзи гапирди у, – ўғлим билан гаплашиб олишим керак. Ўлсам хотинингни одамларини йўлатмайсан, мўрмалахдай ҳовлимни босиб олса, гўримда тикка тураман, дейман. Агар сўзимни икки қилсанг берган оқ сутимга розимасман, дейман. Нима десам дейман…”У важоҳат билан зинадан тушаётганди, қадамини нотўғри ташлаб юборди ва йиқилиб тушди…

…Оёғи синибди. Бир ойдан ортиқ гипсда ётди. Қизлари бирров келиб хабар олиб туришди. Ҳали эрини, ҳали боласини баҳона қилиб, онанинг бир кеча ётиб кет, деган сўзларини ерда қолдиришди.

Келин эса таътилга чиқди. Қайнонаси оёққа тургунича ёнидан жилмади…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*