Menu
Categories
Тарихий битим имзоланди: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди
09/15/2019 Бош мақола

14 сентябрь куни Олий Мажлиси Сенати 22-ялпи мажлисида 2009 йил 3 октябрда имзоланган “Туркий тилли давлатлар кенгашини тузиш бўйича Нахичеван битими”ни тасдиқлади.

Туркий тилли давлатлар кенгаши: Сенат Нахичеван битимини ратификация қилди

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгаши аъзосига айланди. 14 сентябрда бошланган Сенатнинг 22-ялпи мажлисида “Туркий тилли давлатлар кенгашини тузиш бўйича Нахичеван битими”ни ратификация қилиш масаласи муҳокамаси билан бошланди.

Мажлис “Нахичеван битими”ни тасдиқлаш билан бошланди

Мажлисни Cенат раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Сенаторлар кун тартибига қўйилган масалалардан биринчи бўлиб 2009 йил 3 октябрда имзоланган “Туркий тилли давлатлар кенгашини тузиш бўйича Нахичеван битими”ни муҳокама қилишдан бошлашди. Айни вақтда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистондан иборат Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши доирасида аъзо-давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, илмий-техник соҳаларда ҳамкорлик кучайгани таъкидланди. Сенаторлар ушбу қонун муҳокамасини бир овоздан тасдиқлади. 

Ўзбекистон ушбу ташкилотдаги илк иштирокини 15 октябрда Бокуда бўлиб ўтадиган 7-саммитда бошлаши мумкин.

Ўзбекистон Боку саммитида аъзо давлатга айланади

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиш қарорини олқишлаганди.

Чавушўғли Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши тарихий ва маданий жиҳатдан катта ҳисса қўшишини, билдирган.

Туркия ТИВ раҳбари ўз нутқида ташкилотнинг Истанбулдаги бош штаб-квартирасига аъзолик учун керакли ҳужжатларни тақдим этган. Ташкилот ҳам Ўзбекистоннинг аъзоликка кириш бўйича мурожаатини қаноатлантирган.

Мевлут Чавушўғли Туркманистон кузатувчи-давлат мақомини олиш учун мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркий Кенгаш туркийзабон давлатлардан ташкил топган халқаро ташкилот бўлиб унинг асосий мақсади аъзо давлатларнинг ҳар томонлама дўстлик ва ҳамкорликни ривожланиришига қаратилган. Ушбу ташкилот 2009 йилнинг 3 октябрь куни Озарбайжоннинг Нахчивон шаҳрида асос солинган.

https://www.togri.uz

Leave a Reply
*