Menu
Categories
Ҳикматлар хазинаси. Ўқинг, қизиқ – Карим Баҳриев
09/17/2019 Маданият ва Санъат

ЎҚИНГ ЖУДА ҲАМ ҚИЗИҚ!

– Инсон қулоғи ичидаги суюқлик жуда ҳам аччиқ бўлар экан. Агар бирор ҳашарот қулоқ ичига кириб кетса, шу сувдан заҳарланиб дарҳол ўлар экан.

Дарҳақиқат, агар бу сув безарар бўлганида эди ухлаб ётганимизда чўмоли, суварак каби кечалари изғиб юрадиган майда ҳашаротлар қулоғимиз ичига кириб катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди.

– Кўз ёши эса тузли бўлади экан. Нима сабабдан биласизми? Кўзимизнинг ёғли қисми бузилишга мойил ҳолда яратилгандир. Кўзнинг тузли ёшлари эса унинг мана шу сифатини бир хилда сақланишига ёрдам бериб, кўзимизни доимий муҳофазада туришини таъминлаб берар экан.
– Оғзимизнинг суви эса на ширин ва на аччиқ экан.

Нимагалигини биласизми? Агар шундай бўлмаганида эди еб турган ёки ичаётган маззали, шириндан-шакар овқату турли ажойиб ичимликларнинг маззасини умуман билмаган бўлар эдик.

Сиз аввал инсон яратилишидаги мукаммаликнинг айнан шу жиҳатларига ҳеч эътибор берганмисиз?

Яна қанчадан қанча биз билмаган, ақлимиз етмаган, ҳаётимиз давомида бирор марта ҳам номини тилга олмайдиган неъматлари бор танамизда буни фақат Яратувчининг Ўзи билади холос.

Шу сабабдан ҳам биз бандалар учун бизларни инсон қилиб яратган Парвардигори оламга ҳар ҳолимиз учун тинмасдан шукрлар келтиришмиз вожиб.

Бежизга меҳрибон Аллоҳимиз Қуръони каримнинг “Тин” сураси, 4-оятида шундай деб марҳамат қилмаган:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

“Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.”

Бизларни энг яхши суратда яратган буюк Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

“Ҳикматлар хазинаси” рисоласидан

Image may contain: sky, cloud, twilight and outdoor
"1" Comment
  1. KARIM BAKHRIYEVNING UQING JUDA HAM QIZIQ MAQOLASINI UQIB? ISHONDIMKI KARIM AKA 1.SHOIR 2.YOZUVCHI 3, OLIM FAN NOMZODI 4. ISMAT KHUSHEV AYTMOQCHILAR STRATEGIK VA TAKTIK QUROLLANGAN, VAZMIN, BOSIQ SIYOSATSHUNOS. BU KUNGI MAQOLALARIDAN ,YANA BIR HAMMA HAM SEZA OLMAYDIGAN ICHKI ASRORIY BOTINIY YUKSAK QOBILIYATLARINI NAMOYISH ETDILAR. BU HAR BIR INSON ERISHISHI LOZIIM BULGAN, KURON VA HADIS ILMINI EGALLAGANLIKLARIDIR. BU ILMNI, PESPUBLIKAMIZNING HAR BIR UZINI INTELIGENT ZIYOLI HISOBLAGAN FUQAROSI, ALBATTA EGALLASHI LOZIM. BU OLLOHNING VA UNING RASULI PAYGAMBARIMIZ SAV NING, PREZIDENTIMIZNING TALABLARI HISOBLANADI. KURONNING MANOVIY TARJIMASI MULLIFI, IMOM, ROSSIYA TABIIY FANLAR AKADEMIYASINING AKADEMIGI VALERIY POROKHOVA TARJIMADA 3500 ILMIY ILOVA YOZIB, NOBEL MUKOFOTI LAURIYATI BUNINNING FIKRINI KELTIRIB, KURON ILMIDAN VOQIF BULGANLAR, HAYOT TAZYIQLARINI YENGIL UTKAZISHLARIGA KAFOLAT BERADI. USHBU BATAHQIQ, SHUBHASIZ FIKRNI , TANIQLI OLIM, TIL ADABIYOTDAN TASHQARI, TARIQAT ILMINI HAM CHUQUR EGALLAGAN IBROHIM HAQQUL HAM YUQORIDAGI FIKRDA. KARIM AKA! SHUNDAY ASRORIY VA BOTINIY ILM EGASI EKANLIGINGIZ BILAN TABRIK.. UMID QILAMIZ ZIYOLILAR BU ZARUR ILMNI EGALLAYDILAR. YODIMDAN KUTARILIBDI KUZ YOSHIDAGI MURAKKAB ERITMA SHURLIGI MINUS 40 50 60 GRADUSDA HAM KUZNI MUZLATMAYDI.

Leave a Reply
*