Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Jinoyatni Yashirishmoqda…
09/19/2019 Ватандан хабарлар

Илтимоснома!

Ассалоmu alaykum xurmatli Исмат Хушов Махмудович !

Мен Розиқов Шерзод Содиқ ўғли 1989-йил Тошкент вилояти Нурафшон шахрида туғилганман.Яшаш манзилим Х.Йўлдошев кўчаси 50-уй. Касбим шифокор- руҳшунос-нарколог,тиббий хизмат лейтинанти.

Аризамни мазмуни шундан иборатки, 2019-йил 24-июн куни кечки соат 17:40 ларда турмуш ўртоғим Розиқова Муштарий Зокиржон қизи (1993-йилда туғилган) билан Ўрта чирчиқ тумани Тўй тепа-Оҳангарон йўналишидаги йўлни Янги тўлқин ҚФЙ “Изза овул” ҳудудида оқ “Спарк” русумли 10Y 216КА рақамли ўз автомобилимда ўз йўлимда кетаётган эдим.

Йўлни қарама қарши тарафида йўл четидаги дўкон ёнида турган Нексия русумли автомобил тўсатдан машинам устига бостириб ҳайдаб келиб чап ёнимдан урди, урган ҳайдовчининг ғирт мастлиги бошқарувидан маълум эди, мени кўрганда тўхташга харакат ҳам қилмади. (ўз касбий малакамдан келиб чиқиб айтаяпман).

Шу вақтда машинам йўл четига чиқиб кетиб,бетон тўсинига урилиб бир неча бор ағдарилди. Натижада мен бош мия чайқалиши, 12-кўкрак ва 1-бел умуртқамнинг компрессион синиши, турмуш ўртоғим эса 5-бўйин умуртқаси синиши, ўнг томон 4-5 қовурға, унг курак синиши ва ўнг ўпканинг тешилиши ва гематоракс қон кетиши асорати ташхиси билан туман марказий шифохонаси реанимация бўлимига йуловчи машиналар ёрдамида олиб келиндик, турмуш ўртоғим Розикова Муштарийни реанимабилда Республика шошилинч марказига олиб кетишди.

8 соатлик нейрожаррохлик операциясини ўтказган, 4 кундан кейн яна туман марказий шифохонасига олиб келинган, ва шу ерда бир ой давомида даволанди. Хозирги кунда уз уйимда оғир ахволда.

Мен эса 5 кун шифохонада ётдим ўз аризамга кўра даволанишни уйда давом этдиряпман. Турмурш ўртоғим ҳам умумий амалёт фелдшери, Нурафшон шахар «тез ёрдам»бўлимида бир неча йилдан бери бирга ишлаб келардик, икки ёшлик қиз фарзандимиз бор.

Мен айтмоқчи бўлган воқеа яширилаётган катта жиноят ҳақида.

Бизни уриб юборган шахс хужжатларда “Норкузиев Мамур” исмли шахс эканлиги кўрсатилган, аслида ўша куни машина рулида унинг укаси ғирт маст ҳолда “Норкозиев Хасан”исмли ДАН ходими бўлган, тиббий экспертиза ҳам Мамур исмли шахсни текширган ва турган гапки «спиртли ичимлик ичмаган» бўлиб чиқган.

Воқеалар хаммаси аста секин эсимга келмоқда, машина ағдарилган вақтда бизга ёрдам бериш ўрнига кимларгадир қўнғироқлар қилган қора қотмадан келган шахс ёши тахминан 32-36 ёшларда оғзидан ёмон сўзлар чиқиб бизни сўкарди, бироз вакт утгандан кейн йук булиб колди, бизни машинадан олиб чикаётган махаллий ахоли вакиллари «қани Хасан гирт маст екан каёкга кетди у» деб кайта кайта гапирар еди. яқин масофада (500метр) тез ёрдам станцияси бўла туриб бизни узларига тегишли таниш йўловчи машиналарга «юргизиб «ўтқазишди.

Ажабланарлиси шуки мени олиб келган «жегули «автомабили хайдовчиси шошилинчга мени олиб келганда “мен бу болани оғайнисиман” деб кетибди, машина рақами ҳам ёзиб олинмаган, менга ўша куни тиббий карта ҳам очилмаган экан. 25 июн куни эрталаб отам Бегматов Содиқ тиббий карта очилмаганидан ҳабар топгач «нега тиббий карта очмадинглар» деганларида травматолог Юсупов Собир “ўғлингиз ўзи айтган менга карта очманлар деб, шунга очилмаган“ дебди, мен шунча тиббиёт соҳасида ишлаб бундай креминал ҳолатни кўрмагандим, жиноят изларини ҳамма ерда кўриш мумкин, шу куни мени спиртли ичимлик истемолига текширувига олиб киришганда нотаниш одамлар «бу бола гирт маст доктор деб кабулдаги шифокорга доқ қилишарди.

Мени ичмаслигимни эса хамма биларди. Кабул булими ташкарисида еканлигимда, тез ёрдам ходими Артикбоев Умид исмли шахс махаллий ахолии булгани учун тезда вокеа жойдаги дукон сотувчиси Бахтиёр исмли шахсга кунгирок килди, ака нима булди узи деганда аварияни бошлаган шахс Хасан уни дуконидан карзга арок сурагани ва жанжаллашиб чикиб кетганлигини айтди.

Шу куни бизни машинага солиб шошилинчга жонатишётганда акам Розиков Дилшодга кунгирок килиб вазиятни малум килдим, уймдан вокеа жойи узок булмаганлиги сабабли акам тезда йетиб келган еканлар, вокеа жойида еса хайдовчи топилмаган, бироз вакт утгандан кейн Мамур исмли шахс келиб мен рулда едим кайлётганимда спарк килиб колди тукнашиб кетди деб ишонарсиз гапирган.

Енг кизиги шуки йул чизмалар Спарк унг тарафдан кувиб утиши натижасида узи урилиб пастга тушиб кетган деган хулоса килинган ва менга нисбатан жиноий иш очишган, ана шундай вокеалар булиб турган вактда ДАН ходими Хасан каердандир пайдо булиб «нега думини бойламадиларинг Спаркни» мен ГАИман хаммангни фалон кивораман, СПАРК 100% айбдор деб удагайлаган ва терговчилар билан йулига муштлашмокчи булган.

Хозирги кунга келиб Республика Трассология маркази експертизада Некся автомабили айбдор деб тугри хулоса чикарган, лекин хеч кандай суриштирув тергов ишлари олиб борилмаган, «Карга каргани кузини чукимайди» кабилида иш кураётган Урта чирчик туман ИИБ ходимлари хакикий жиноятчини яшириб кузбуямачилик килиб келмокда, оддий хакикат- коррупсия, Дан ходими уларга агар мени сотсаларинг мен хам сенларни сотаман деб карши далилни айтган, турган гапки уз тинчини уйлаган ходимлар, хатто рахбарлар енди узларини жиноятларини беркитишга уринмокдалар, буни хамма тушиниб турибди, бу ерда еса жабрдийда турмуш уртогим 26 ёшида оналикдан, юриш кобилятидан умрбот айрилгани билан буларни иши йук, нега енди биз бошка ота-она булолмаслигимизни, юртимизга керакли зурриётлар колдиролмаслигимизга сабабчи булган, ичиб олиб тугри йулида келаётган машинани уриб йулдан чикариб юбориб камига ёрдам бериш урнига акасини рулга утказиб узи кочиб кетган жиноятчини тутиш урнига аксинча унга шерик булиб иш юритаётганларга тегишли чора курилиш керакку ахир.

Яна бир гапимни исботи, шу куни кузатув камераларидаги видиоёзувлар ҳаммаси ўчирилган экан, аслида 14 кун сақланиш керак бўлган, асосий экспертиза ҳонасидаги овозли видиоёзувлар туман бош шифокори хонасидаги ҳотира блогида сақланар экан, у ёзувни бош шифокор Зулҳумор опа тиш тирноғи билан бермасликга харакат қилган, хонасини қулфлаб кетган, ҳотира блогини махсус кўдини ҳеч кимга ҳатто ҳамкасбим Лазиз Тожибоевичга ҳам айтмаган. (туман бош шифокори уринбосари).

Бу ишга отам, адвокат Иноятов Хасан, ҳамда компютер мутахассиси киришган лекин асосий овозли видиоёзувлар олингани йўқ. ИИБ дан терговчи Дониёр деган ердан оёоги узилган ҳодим бириктирилган экан, воқеани эртаси куни бу шахс менга қўнғироқ қилиб “сиз ва хотинингиз тезда бўлимга келиб менга кўрсатма беринглар “деб дўқ қилди.

Ўзим ҳам тиббиёт ҳодими эканлигимни, турмуш ўртоғимни ахволини тушинтирдим, қайта-қайта “сизлар экспертиза қилган шахс бошқа, мени уриб юборган шахсни топинг 74 соат ўтиб кетмасдан қондан тахлил олинглар” деган гапимга пинагини ҳам бузгани йўқ, атайлаб 74 соат ўтгандан кейн 26-июн куни кечга яқин кўрсатма олишга келди.

Кўрсатманда хушсиз ҳолда бўлганман ҳеч нимани эслай олмайман деб ёздирдим, бугунги кунга келиб ҳамма воқеаларни эслайман, бу гапларимни мутахассис томонидан қайта тикланган видиокузатув камералари тасдиқлайди.

Туман давлат органлари ҳодимлари бу воқеани тиш-тирноғи билан яшираётгани, барча далилларни йўқ қилгани, ҳатто машинани жойини ўзгартирганлиги, воқеа куни бор бўлган тирик гувоҳлар ўз –ўзидан “йўқ” бўлиб қолганлиги,ёки бошкача курсатма берганликлари гапимни яккол исботидир, ҳеч қандай суриштирув тергов ишлари олиб борилмаётгани, булар нима учун? битта ДАН ҳодимини айбини яшириш, уни ўз мансабини сақлаб қолиш мақсадида ҳар қандай разилликга, коррупсияга йўл бериш, ахир булар хаммаси жиноятку, мана неча кундирки айбдор шахслар бир марта хам келиб инсонийлик нуқтаий назардан бўлса ҳам ҳол сўраб келгани йўқ, албатта- ахир уларни режаси бўйича мен айбдорманку.

Мен Розиқов Шерзод Содиқ Ўғли шуни аниқ айта оламанки бу воқеаларни ҳамма тавсилотлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичга етиб боради, бу ходисани уларга сиздек виждонли инсон оркали етиб боришига ишонамиз.

Президентимизни биз ёшлардан умидлари катта, Юртбошимиз айни даврда Ўзбекистонда Корупция деган иллатни таг-туги билан қўпориб ташламоқдалар, мен ҳам ишонаманки мен билан боғлиқ бўлган, яширилаётган катта жиноятни очилишига ва айбдор шахслар қонун доирасида ўз жазосини олишга Давлат рахбаримизни шахсан узлари назоратга оладилар.

Илтимос қиламан шу масалада менга ёрдам бериб ҳақиқатни юзага чиқаришга ёрдам беринг.

Roziqov Sherzod

sherzod_rozikov@mail.ru

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*