Menu
Categories
Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  
09/19/2019 Бош мақола

Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… 

Аждарҳога таслим бўлмаган ёлғиз олигарх…
Ғофур Раҳимов Ўзбекистонни нега тарк этган эди?
Хориждаги ўзбек журналисти шарҳи ва қутлови…
1.
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга турли даврларда Ғофур Раҳимов ҳақида келган мактублардан сатрлар:
Ассалому алайкум Исматбек!
Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаётига бевосита алоқадор бўлган давлат ва жамоат арбоблари қаторида жиноий олам авторитети Салим Абдувалиев ҳақида ҳам кўп мақолалар эълон қилгансиз. Лекин негадир Ғофур Раҳимов ҳақида ҳеч нарса бермайсиз. Нега унга эътибор йўқ сизнинг сайтингизда. Ҳолбуки, у Салимбойга қараганда минг карра одил, ориятли ва обрў эътиборли одам…
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан,
Тошкент шаҳри

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака.
Ғофур Раҳимов ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин кейинги йилларда у киши ҳам Ўзбекистонда эмас экан деган гаплар бор. Биров у кишини Гулнора қувғин қилган деса, бошқаси Каримов сиғдирмаган дейди. Сизнинг шу ҳақдаги фикрингизни билмоқчи эдик…
Баҳодир,
Москва шаҳридан

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат Хушев!
“Дунё ўзбеклари”да бериб борилаётган материалларни қизиқиб ўқийман. Сизнинг сиёсий хотираларингиз менда катта таассурот қолдирган. Лекин китобда ҳам, сайтингизда ҳам негадир Ғофур ака Раҳимов ҳақида умуман ёзмагансиз. Салимбой ҳақида мақолалар жуда кўп, лекин Ғофур ака ҳақида ҳеч нарса йўқ. Нега? Шахсан адам менга у кишини кўп мақтайдилар. АҚШда бокс мактабида таҳсил оламан. Айни пайтда полиция коллежида талабаман.
Ғофур Раҳимов менинг кумирим бўлади, илтимос, шу киши ҳақида бирор нарса ёзинг.
Ҳурмат билан: Собирбек,
Америка Қўшма Штатларидан мухлисингиз.
2.
Бу хатларнинг “Дунё ўзбеклари”га келганига анча бўлган. Уларга бафуржа жавоб бераман деб юрган эдим. 22 июль куни Ғофур Раҳимовнинг таваллуд куни эканини айтиб қолишди. Шу баҳонада у киши ҳақида ўйлаб юрган фикр ва ўйларимни, мулоҳазаларимни қоғозга туширишга қарор қилдим.
Мен ҳам Ғофур Раҳимов ҳақида кўп эшитганман. Тўқсонинчи йиллар бошида у киши Ўзбекистонда жуда машҳур эдилар. Бугун ҳам бу машҳурлик ошган бўлса борки, лекин сўнгани йўқ. Олдин Ғофур аАҳмедович ҳақида барча олигархларга хос бўлган ҳавойи гап сўзларни эшитиб юрган бўлсам, кейинчалик анча жиддий ва мулоҳазали, яхши ва умидли гапларни эшитадиган бўлдим.
У кишининг шахсига эътибор ва эҳтиром менда илк бор Канадада – Ғофур Раҳимов “Биринчи оила” ноғорасига ўйнашни истамай, Ўзбекистонни тарк этганини эшитганимдан кейин бошланди…
3.
Шу пайтга қадар Ўзбекистоннинг асосий хўжайини Ислом Каримов эди деймиз.
Бу умуман тўғри. Лекин шу билан бирга унинг ўзидан ташқари расмий ва норасмий шарпалари, соялари ҳам бор эди. Улар Президент номидан иш бритишар ва битиришар эди. Оиласи, қизлари, куёвлари, хавфсизлик хизмати мулозимлари, янги ўзбек бойлари, биз билган ва билмаган олигархлар шулар жумласидандир.
Ғофур Раҳимов шуларга, уларнинг йўлига қарши биринчи бўлиб бош кўтарган жасоратли ва диёнатли инсон эди…
4.
 Дарвоқе, янги ўзбек бойлари ва олигархлар ҳақида.
Бугун Тошкентда шундай бойлар пайдо бўлдики, уларга Канада ва АҚШдаги бойлар ҳам бемалол ҳавас қилса бўлаверади.
Бу ердаги – Ғарбдаги бойларнинг рўйхати бор. Бойликларининг ҳам ҳисоб китоби маълум, ҳаммага аён.
Уларнинг – Ўзбекистондагиларнинг эса рўйхати ҳам йўқ. Бойлигининг ҳисоб-китобини ҳам биров билмайди.
“Шарқ – жуда нозик масала”  (Восток – дело тонкое) деб бежиз айтишмаган, шекилли…
Яқинда Ўзбекистонга борганимда эшитдим: Тошкентда кейинги йилларда  100 га яқин тўйхона қурилибди. Уларнинг баъзиларини бориб кўриб оғзим очилиб қолди.
Марказий телевидениядан тез тез кўрсатиб туриладиган Кремлнинг дунёга машҳур Георгиев зали ҳам Тошкентдаги айрим тўйхоналар олдида ғариб ва нотавон бўлиб, ип эшолмай қолиши мумкин.
Агар булар оддий одамларга тааллуқли бўлганида майли, индамаган, куймаган бўлардим бунчалар.
Лекин минг афсуски, Кремль заллари билан беллашадиган бу кошоналар  бир кун ҳам қўлини совуқ сувга урмаган Зафарбой (Зафар Омонов), Мираброрбой (Мираброр Усмонов), Салимбой (Салим Абдувалиев) ва яна биз билмаган бир қанча “Янги ўзбек бойлари”га тегишли…
Ғофур Раҳимов ана ўшаларнинг “Биринчи оила” олдидаги таслим ва таъзимига қарши эди…
 5.
Бугун Каримовнинг хатоларини айтувчилар кўп.
Ғофур Раҳимов унинг олдида дадил бош кўтариб, шу йўлни хато эканини мардона айтиб чиққан биринчи олигарх. Агар у ҳам ялтоқилик қилганида, Мираброр Усмонов, Салим Абдувалиев каби бойваччалар каби Ўзбекистонда яшаётган, давру даврон сураётган бўларди.
Лекин виждони бор экан. Каримов даврида ўзбек бойларидан биринчи бўлиб норозилик қилган шу. Каримовнинг орқасидан иш кўраётган оила аъзоларига биринчи илгак ташлаган одам шу киши.
Мен унинг бизнеси ва бойлиги замирини билмайман. Ғофур Раҳимов ҳам ўша бизнесмен ва бойваччалардан бири эди.
Ўзбекистондаги барча пулдорлар, бой ва тадбиркорлар бир бўлиб ҳукмдор аждарҳонинг думи ва оёғини ялаган бир пайтда, анча бунча чапанилик билан танилган Ғофур исмли олигарх буни ҳазм қилолмади.
Биринчи бўлиб уларга сиртмоқ ташлади…
6.
Криминал дунёсидаги ориятли ва диёнатли “авторитет”га хос бўлган бу исён безорилар тили билан айтганда бу “вызов”  унга жуда қимматга тушди, оғир бўлди. “За базар надо ответить!” дейишди улар.
Ғофур Раҳимов бугунга қадар мана шу шаккоклик ва ўжарлик, бош эгмаслик жазосини тортиб келаяпти. Акс ҳолда у ўз юртида, Ватанида яхши яшаши мумкин эди.
Лекин у  – “Биринчи оила” олдидаги мана шу қуллик ва мутеъликни ҳазм этолмади, қабул қилолмади…
7.
Ғофур Аҳмедович адабиёт ва санъат вакилларига, ижодкор ва зиёлиларга, журналист ва адибларга яқин ва меҳрибон эди. Ундан яхшилик ва меҳр кўрганлар жуда кўп. Унинг қўли очиқ, саҳийлигини кўп эшитганман.
Умуман олигархларнинг аксарияти хасис ва бехислат одамлар. Ғофур аканинг улардан довруғи баландроғ эди. У Ўзбекистондаги энг бой ва зодагон одамларнинг биринчи бешлигида турарди. Каримов оиласидан бошқа ҳеч ким уни суриб чиқа олмас эди.
Ўзбекистоннинг “Биринчи оила”сига биринчи “вызов” ташлаган одам Ғофур Раҳимов бўлади. Ўшанда уни ҳамма ёмон кўрди, ундан ўзини олиб қочди. Уни Ватандан қувғин қилишди. Ваҳоланки, оиланинг йўли – халққа қарши йўл экан. Халқни таловчи йўқ экан. Бу йўлнинг аслида қандай йўл экани мана бугун ошкор бўлди.
Биринчи оила ўзининг нафси учун, бойликка ҳирс қўйгани учун парчаланиб кетди. Туб маънода парчаланди. Ҳам оила, ҳам рўзғор парчаланди. Тахт ва салтанат парчаланди. Нафс ва ҳирс, бойлик ва ресурс ҳисобига парчаланди.
Меҳнаткаш ва жафокаш Ўзбекистонни халқаро миқёсда шарманда қилди. Шу баднафс оила ўзбек халқининг юзини юзини ерга қаратди. Ғофур Раҳимов буни, менинг назаримда, жуда эрта пайқаган экан.
У кишининг мана шу хислатига тан бермаслик мумкин эмас…
8.
Мен ёшлигимдан адолат ва диёнат тимсолини отамда кўрганман.
Отамдаги орият ва қайсарлик, ҳеч кимга бўйин эгмаслик ва энг муҳими – оддийлик менга бир умр йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилди. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ҳамиша, ҳар қандай вазиятда ҳам – мағрур ва бўйин эгмас, содда ва самимий бўлиб қола олиши керак. Шу шу – ҳур фикрлик, оддийлик ва самимийликни жуда улуғлайман.
Мен Ғофур Раҳимовни эшитганимга бир неча ўн йиллар бўлган. Ўшанда у салтанатнинг тепасида эди. Лекин яқинлашмаганман. У билан алоқа қилишга ҳеч қачон интилмаганман. Ҳолбуки ўшанда мен ҳам салтанатга, янги ҳукуматга яқин эдим. Менга яқинлашмоқчи бўлганлар кўп эди.
Ўшанда ўзбек олигархларининг бирортаси – менинг оддий бир журналист сифатидаги эътиборимни ҳам қозонолмаган.
Жумладан, Ғофур Раҳимов ҳам…
9.
Лекин мен бугун узоқ Канаданинг сирли ва сукунатли ёз оқшомида Ўзбекистоннинг кейинги ўттиз йиллик йўлини хаёлимдан ўтказарканман, бугунги қўрқоқ ва муттаҳам ўзбек олигархлари, янги ўзбек бойлари бир тараф, шаккок ва бўйсунмас, оддий ва ориятли Ғофур Раҳимов бир тараф бўлиб кўз ўнгимда гавдаланади.
 2016 йилнинг 2 сентябрь куни – Ўзбекистон учун бурилиш даври бўлди. Каримов салтанати қулаганидан кейин унинг атрофидаги одамларнинг ҳаммаси бир бир ғалвирдан ўта бошлади. Уларнинг аксарияти ҳақида журналист сифатида менинг ҳам ўз баҳо ва қарашларим бўлиши мумкин.
Уларнинг кўпчилиги менинг кўз олдимда бир бир синовдан ўтди. Мен таниганларимнинг кўпларидан том маънода кўнглим совуган. Билганларим шуки – мен таниган олий мақомдаги бойвачча ва олигархларнинг барчаси том маънодаги ялтоқилар эди.
Буларнинг орасидан Ғофур Раҳимовни – ўзи номи ва шавкатини сақлаб қололган шахс деб биламан. Бу албатта унга қийин бўлган. Катта бойлигидан айрилган. Ватанидан жудо бўлди – ўзини қувғин қилишди.
Лекин унинг номини қувғин қилишолмади…
10.
Таги асли фарғоналик бўлган Ғофур Раҳимовни водийликлар, хусусан – марғилонликлар илиқ бир меҳр ва самимият билан эслашади. У киши марғилонда халққа бозор ва кўприк қуриб берган экан. У буларни беғараз қилган.
Бирор жойда палон кўприк, бозор ва ё масжидни мен қурганман деб кўкрагига урганини эшитмадик. Ёзувчилар уни эслаб, энтикади – менга ёрдам қилганди деб. Лекин Ғофур Раҳимов бирор жойда шу ишларни қилганман деб айтганини эшитмайсиз. У шу қадар – олийжаноб ва камтар одам.
Ҳолбуки, бошқа бирови бўлса, ўша бозор ва ё кўприк пештоқига: “Бу иншоотни палон йили палон пулга мен қурганман!” деб бонг урган ва зарҳал ҳарфлар билан дона дона қилиб ёзиб қўйган бўларди.
Шунинг учун бўлса керак, марғилонликлар уни то ҳануз ажиб бир меҳр ва муҳаббат билан эслашади…
11.
Мен бугун Ғофур бой наркобарон эди деган гапларга ишонмайман.
Уни дискриминация қилиш – бадном этиш учун ўйлаб топилган   уринишилар эканига бугун заррача ҳам шубҳам йўқ. Бу борада мен ёлғиз эмасга ўхшайман.
“Дунё ўзбеклари”га оқиб келаётган хат ва мактубларда, бутун ер юзидаги Ватандошлар  – Москвадан то Вашингтонга қадар бўлган ўзбеклар уни эслагани, қумсагани мени жуда илҳомлантирди. Мен уни кўргим келди.
Журналистлик қаламим билан унинг портретини чизгим келди…
Сўнгсўз ўрнида: 
Энди билсам, олигархларнинг орасида ҳам покиза ва диёнатли одамлар бор экан. Уларни ёппасига ўғри ва муттаҳамга чиқариш нотўғри бўларкан.
Ўзбекистоннинг яқин ўтмишида – Аждарҳонинг домида туриб ҳам ўз номини сақлаган одамлар бор.
Бунга Ғофур Раҳимовнинг ҳаёти ёрқин мисолдир…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
Торонто шаҳри, Канада, 22 июль, 2017 йил…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

27 шарҳ

  1. Ассаламу алейкум Исмат ака… Маколани укидим.. яхши Гафур Рахимов бизнесмен яхши инсон. Лекин Алигарх эмас… Алигарх Хозир Узбеклар ичида Алишер Усмонов бор…. Алигарх булиш учун катта миллиард доллар булса…шунда Алигарх ибора и кулланилади илтимос мени тугри тушунас деган умиддаман…

  2. Журналист качон хакикий журналист хисобланади, качонки бошкалар айтмаган гапни айтса, килмаган ишни килса. Исмат Хушев хамма криминал деб куркиб юрган одамнинг аслида криминал эмас, балки инсофли, лекин хукмдор кахрига йуликкан мард ва жасур инсон эканини биринчи булиб айтди ва кутариб чикди. Буни табриклаш керак. Рахим Гафуровга келсак, мен хам бу киши хакида куп яхши гап эшитганман. Демак тугри экан. Исмат Хушевга рахмат бунинг учун. Гофурбойга эса узок умр тилаб коламан.

  3. Ғофурбой Салимбойга қараганда ориятли ва бағри кенг одам. Мард ва олийжаноб. Бундайлар ҳеч қачон ватанга сиғмаган. Исмат Хушевни ўқиб, бугун яна бир бор бу гапларнинг тўғри эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Раҳмат.

  4. Ғофурбой лўттибозликни ёқтирмайдиган, ўғил бола одам. Ким ўғри эмас бугун. Лекин ўғри билан ўғрининг ҳам фарқи бор. Исмат Хушев буни бекордан бекорга ёзмаган. Унга ростдан ҳам 1-оила ноҳақлик қилгани учун ёзиб, ҳимоя қилмоқда. Журналист ҳимояга муҳтож инсонларга, у ким бўлишидан қатьий назар, хамиша ёрдам бериши керак. Криминал бўладими, мафия бўладими бунинг фарқи йўқ. Нимага Салимлар ва бошқалар қолиб, Ғофурбой кетиши керак Ўзбекистондан.

  5. Гап йўқ, Исмат ака. Раҳмат. Ғофур Рахимга омад ва соғлик.

  6. Энди билдим ҳамма гапни. Олдин бу гапларни биламасдим. Ўғри бўлгани учун ҳайдалган деб юрардим. Лекин бу ердагиларнинг ўғрилигини кўриб, ҳайрон қолардим. Энди тушундим. Гап бу ёқда эканда, Ғофур акани умри узоқ бўлсин.

  7. Исмат ака Сизни мана шу жасоратингиз учун хам хурмат қиламиз.

  8. Хоразмда Гафур Рахимовнинг яхши ном билан эслашади. Табриклаймиз. Бу маколадан кейин у киши хам ватанга кайтиб қолсалар керак. Чунки Исмат Хушев жуда машхур журналист. Унинг ёзганлари жуда кўпи бугун амалга ошганига гувоҳмиз. Телевиденияни ёзиб ёзиб охири янгилади. Сурхондаги снбчи Нодиршоҳ Хушев туфайли ишдан кеди.

  9. Гофурбойдан жуда куп яхшилик курган шогирдлар бор. ушалар номидан Исмат Хушевга рахмат. мана бу хакикий угил боланинг иши булди. окамизга эса омад.

  10. Дахшат. Бу мен учун хакикий янгилик булди. Куп нарсани энди тушундим. Рахмат.

  11. Ғофур Рахимов Ўзбекистон ривожига хисса кушган одам. Буни билган билади, билмаганлар билмайди. Хушев жуда туғри ёзган. Ғофурбойга Каримов номардлик қилган.

  12. Ўзбекчилик менталититида бор нарса, мудом ўзига авторетит яратиш бундай ҳолат қон қонимизга сингиб кетган. Ғофур бўлмаганда бошқаси бўларди. Бу бошқасига қараганда инсофлироқдир.

    • Узбек

      200 фоиз кушиламан гапизга. Боракану трезвий фикрлайдигонлар хам.

    • Мусофир

      Агар аждодизда бир судланган одам булса Америкага куймайди. Уларда криминаллар хар доим назорат остида, хукумат ишига умуман якин йулатишмайди. Бизда эса илм эгалари ойликка зурга яшайди, авторитетлар хар хил давлат мансаблари билан сийланади. Бу ривожланишни аксиомаси. Шу пайтгача нима киберган оддий халкка уша авторитетлар? Нафсини биринчи уринга куймаган одам авторитет булолмайди. Хар кимди узига берсин худойим. Бировларни этагида намоз укигунча. Худо хаммагаям уша авторитетларга берган онг, кул-оёкни бериб куйибди. Одам узи харакат килиши керак!

  13. Ғофур акани ўз принципи қарашлари бўлган. У киши ялтоқланиш, мослашиш,бўйсинишни кутара олмайдилар. Албатта тўғрисини айтиш керак,бу шахс ҳақида турли хил салбий,ижобий миш-мишлар тарқалган. Кимда камчилик йўқ? Нима бўлганда ҳам бундан кейин мана шундай эл ичида танилган кишилар миллатимизга астойдил хизмат қилсалар Ватанимиз тараққий қилади.

  14. Ғофур Раҳимов ҳеч кимга бўйсинмайдиган танти, мард инсон экан. Каримов инжиқликлари, хизматини қилишни ўзи учун ор деб билган. Шу туфайли хорижга чиқиб кетди. Исмат Хушевнинг бу гапларига шахсан мен ишонаман. У киши ҳеч қачон ёлғонни ёзмаган. Раҳмат, Исмат ака. Ғофур Раҳимовни эса бугунги туғилган куни билан табриклаймиз.

  15. Исмат Хушев жаноблари ва Уларнинг сайтига оддий инсоний рахмат!!! Куп нарсаларни билмоқдамиз, фақат илтимос, Эхтиёт булинг!

  16. Davomini kutib qolamiz.

  17. Узбек

    Бугуннинг узида ушбу мавзуда 7 та макола эълон килинибди… 7 та макола бу 7 марта отилган ук демак. Кизик бирортаси мулжалга тегармикан? Укларни 5 таси эски экан. 2 таси янги – бири Эврил Турондан, бири бош мухаррирдан.
    Бир пайтлар “Хаёт ва Иктисод” журнали бош мухаррири булган Исмат Хушевдан якингинада чикарилган валютани либераллаштиришга оид фармон, карорлар ва конвертацияга булаётган саъй харакатлар тугрисида хам маколалар кутишга хаклимиз менимча.
    Бир кизик савол Исмат Хушевга: Агар Канадада криминал ишлардан бойиб авторитет булган одамни давлат бошкарув системасига якинлаштиришган булармиди?
    Жавоб учун одиндан рахмат.

  18. Ғофур Раҳимов ҳақида анчадан бўён ўйлаб юрардик, нега бу одам жим бўлиб кетди, қаерда ҳозир, нега журналистлар у ҳақда гапиришмайди ва ёзишмайди деб. Исмат Хушев бугун ўзбек журналистикасининг ҳақиқий байроқдори бўлиб қолди. Одамларни қизиқтирган долзарб мавзуларда фақат Дунё Ўзбекларида ва фақат Исмат Хушевнинг ўзига хос хабарларини ўқиш мумкин. Биз Ғофур Раҳимовга туғилган куни арафасида саломат ва омад тилаб қоламиз. Тошкент Милиция Академиясининг битирувчи курсантлари номидан: Д.М.

 7 шарҳ

  1. Ismat aka maqolangiz asosli xolis yozilgan. Bizga G’ofur Rahimovni har tomondan ochib berganingiz uchun katta rahmat!

  2. Islom Karimovdek jirkanch xukimdor insoniyt tarixida kamdan-kam utgan. Kim xalq tomonda to’rsa mamlakatdan quvg’in qilgan yki uzoq muddat qamatib yborgan,bazilarini o’ldirib ham yborgan. Mana masalan bir TV ko’rsatuvda 5 million Rossiyda ishlaytgan yrtdoshlarni dankasa, ishyqmaslarga chiqqarib ular taqdiri bilan qiziqan ham yo’q. G’ofurni ham jurati, haqni gapirgani unga yoqmagan.

  3. G’ofurni narkobaron deb nomini ymon otliq qilgan AQSH ni moliy vazirligi qora ruyxatiga Karimov qizi Gulnorani tasirida kritgan. Axir Karimboy butun Uzbekistonni uzini tomorqasiga aylantirib olgan edi-da.

  4. Ochig’ini aytsam Gofurbek Salimdan har tomondan o’stun ekan. Salimdi brontaga yrdam berganini eshitmaganman undan tashqari Rossiyga juda bog’langan bunday odamda Vatanparvarlik qaydan bo’lsin. G’ofurbek esa boshqacharoq mustaqil fikirli.

  5. Жуда мулоҳазали ва асосли фикрлар айтилган. Ўзбек халқи ўзининг ер юзига дон таратган фарзандлари билан фахрланиши ва уларни авайлаб асраши лозим. Раҳмат.

  6. Ҳурматли дўстлар!
    Бизлар Исмат акамиз туфайли “Дунё Ўзбеклари” томонидан ҳаққоний ҳақиқатлардан бохабар бўлиб турибмиз.
    Мана яқиндагина МХХ идорасининг собиқ биринчи ўринбосари тонналаб наркотикларни назорат қилиб ўтказиб юборганлигини ва бунинг натижасида миллиардлаб доллар бойликлар тўплашганилигини ўқиб эдик.
    Ва албатта ушбу калаванинг учи собиқ биринчи оилага бориб тақалишини ҳисобга олсак ҳалқимизнинг мард ва танти фарзанди Ғофур ака Раҳимов бежизга НАРКОБОРОН деган ном билан сийланганини бутун дунёни чалғитиш учун қилинган манфур бир туҳмат бўлган экан деб бугун бемалол айта оламиз.
    Ҳақиқий НАРКОБАРОН Каримовнинг ўзи бўлган экан шекилли.
    Қолган барончалар билан бирга Ғофур Раҳимовга ушбу номни илишмоқчи бўлишган.
    Чорак асрлик тарихимизда ҳар бир соҳада Каримов тузумига қарши чиқган инсонлар қувғинга дучор бўлганлиги,ўлдирилганлиги,қамоқга тиқилганлиги ва ҳокозо жазоларга ва туҳматларга дучор қилинганлиги ошкор бўлиб бўлди.
    Биз ҳам ҳалқимизнинг мард ўғлонини чин юракдан табриклаймиз.
    Ватан хоинлари аста секин мансабларидан жудо бўлишмоқда.
    Ғофир ака, Исмат ака ва яна минглаб ҳақиқий Ватанпарварлар юртга қайтар замон келди.

  7. ISMAT AKA XOLIS BO’LING NEGA KAMENTIMNI CHIQARMADIZ SIZ MAQTAYOTGAN BOYNI NARKOBARONLIGI ROSTKU BU MAQTAYOTGAN BOYIZ HAM YAHUD SALIM ABDUVALIYEVDEK MASONLARGA XIZMAT QILGAN

"1" Comment
  1. ASSALOMU ALAYKUM ISMATJON AKA! GOFUR RAKHIMOV HAQIDA AJOYIB MAQOLA. JURNALISTIKAING ENG MUHIM TALABI KHOLISLIK, REALLIK, IMONIY MASULIYAT. BIZ ISMATJON AKA! SIZNI ANA SHU SIFATLARGA EGA INSON SIFATIDA TANIDIK, IKHLOS QILAMIZ. BUNDAY SHAKLLANISHINGIZGA SABAB RAHMATLI OTANGIZNING UTA REALLIKLARI, IMON EGASI SIFATIDA SIZNI JIDDIY, KHOLIS, HAQ GUY ETIB TARBIYALAGANLIKLARI. SHUNING UCHUN GOFUR RAKHIMOV HAQLARIDAGI BACHA TAVSILOTLARINGIZGA ISHONAMIZ. GOFIR RAKHIMOV UZBEK KHALQI IFTIKHORI, MARD VA TANTELIGI , UZBEKLARDAN BOKS DUNYOVIY FEDERASIYASINING UZBEK YAGONA PREZIDENTI BULGAN. MAN U KISHIGA SHUNDAY ULUGLIK TILAYMANKI, USHBU DAROJOTGA ERISHSALAR MLLIYARD FEDERASIYA PREZEDENTLIGIDAN USTUN. ASHARAYI MUBOSARA KITOBIDA PAYGAMBARIMIZ MUHAMMAD SAV TIRIKLIK CHOGIDA 10 SAHOBAGA JANNATI EKANLIKLARINI KAFOLATLAGANLAR. 10 KISHI ORASIDA KAMBAGAL HAZRATI BILOL VA BOY HAZRATI USMON{TOSHKENTDA USMON QURONI SAQLANAYAPTI}, SHARHNI UQIGANLAR MAJBUR BULISHADI UZBEK TILIDA YOZILGAN RISOLASINI UQISHGA, HATTO GOFUR RAHIMOV HAM. RAHMAT ISMATJON AKA BU BEBAHO MAQOLANGIZ UCHUN.

Leave a Reply
*