Menu
Categories
Гуллаётган Андижон: Ўзбек олими яратган фан ҳақида республика анжумани…
09/20/2019 Ватандан хабарлар

          

 Ўзбек  олими  яратган фан ҳакида республика анжумани

18 сентябр куни Заҳириддин Мухаммад Бобур номидаги  Андижан Давлат университетида “КИМИЁ ва ТОВАРЛАР КИМИЁСИ МУАММОЛАРИ ва Истикболлари”  мавзусидаги Республика VI- илмий –амалий конференцияси (чет эл олимлар иштирокида) бўлиб ўтди.  

Йиғилишни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор, Ўзбекистон Табобат академияси раиси к.ф.д.,профессор И.Р Асқаров кириш сўзи билан очиб узоқ-якиндан келган мехмонларни бирма бир таништириб чикди ва Андижан Давлат университети илмий ишлар буйича проректори Б.Расуловга сўз берди.

У келган мехмонларни табриклаб хозирги долзаб мавзуда ўтаётган конференция иштирокчиларини табриклади ва уларни келгуси ишларида зафарлар тилади.

Шундан сўнг Ташкент кимё-технология интитути профессори к.ф..д,. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, Ўзбекистон Табобат академиясининг хақиқий аъзоси А.Г.Махсусовга  сўз бериди.

У “АЦЕТИЛЕН АСОСИДА ЯНГИ ТОВАРЛАР СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИ ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусида маруза қилиб иштирокчиларга юртбошимиз кимёгарлар зиммасига юклатилган масаларларни такидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Самарканд давлат университети Физика ва коллоид кимё кафедраси мудири к.ф.д.,профессор Н.Қ.Мухамадиевга сўз берилди.

У “Эфир мойлари таркибини  гозо-хроматомасс-спектрометрия усулида ўрганиш ва уларни тиббиётда қўлланилиш имкониятлар” мавзусида кизикарли маруза килди ва ўзбекистонимизда ўсаётган  таркибида эфир мойларни бор ўсимликларни тиббиётда кўлланилиши ва ножўя таъсирлари тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг Божхона институти Товарлар синфлаш ва сертификатлаш кафедраси бошлиғи, техника фанлар доктори, профессор, б.х.полковниги К.М.Каримкуловга сўз берилди ва у “Электрон декларациялаш жараёнида товарларни таснифлашнинг ахамияти” мавзусида маруза килди.

Ўзбекистон миллий университети Умумий ва нефть газ кимё кафдраси професори, к.ф.д.,И.А.Абдуғаффуров  “Триазол хослаларига асосланган ялиғланишга қарши янги истикболли ностероид товарлар ва уларни синфлаш муоммалари”  ҳақидаги маърузаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Сабаб – тиббиётимизда қўлланиладиган кўпгина дори воситалари жумладан ортафен вальтеран индометацин кабиларни асоратлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Латвия “ОРГАНИК СИНТЕЗ” институтининг Ўзбекистондаги расмий вакили к.ф.д., профессор Р.Нуриддиновни “САРАТОН ПРОФИЛАКТИКАСИ ХАКИДА” ги марузаси карсаклар билан бўлиниб турлди.

Сўз навбати ёш олим Ташкент кимё-технология институти таянч доктаранти М.Г.Хамракулов “ Ўзбекистонда 39 гурух товарларни синфлар ва сертфкашлар” марузсини  Шўртангаз мисолида ажойиб тарзда гапириб берди.

Шундан сўнг ЎзР ФА ЎМКИ Органик кимё бўлими мудири, катта илмий ходим к.ф.н. Б.Ж.Элмуродов “Классик синтездан замонавий синтезга ..Pd ва  Сu катализаторлари билан борадиган кросс-бирикиш истикболли сульфонилмочевиналар ва металлоорганик бирикмалар  синтези” мавзусида маруза қилди  ва Германия республикасида килган ишларини хикоя килиб берди.

Шундан сўнг Ташкент кимё  технология институти  факултет декани к.ф.д. профессор  Г .Хамракулов  жами дунёда 20 та кимё фанлари бўлиб шулардан 19таси Амерка қитъалари ва еврапа мамлакатларининг  олимлари тамонидан яратилганлиги, 20 кимё фани эса  “таварлар кимёси “деб номланиб  уни узбекистонда профессор  И.Р Аскаров тамонидан яратилгани  фанда оламшумул кашфёт эканлиги тўғрисида атрофлича тўхталди ва   бу сохада Андижан дунёнинг илмий маркази эканлиги хакида мисоллар билан гапириб ўтди.  

 Йиғилиш сўнгида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор, Ўзбекистон Табобат академияси раиси к.ф.д., профессор И.Р Асқаров “ТОВАРЛАР КИМЁСИ ФАНИ ВА УНИНГ КИМЁ ФАНЛАРИ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ” мавзусида доклат килиб, бугунчи ютик ва камчиликларимизни, юртбошимиз фармонлар тўғрисида тўхтилиб ўтди ва бугунги канференция иштирокчиларини табриклади ва Республикамизни турли олийгохларидан келган олимларга Заҳириддин Мухаммад Бобур номидаги Андижан Давлат университети номидан сертифаикалар берилди ва меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф этилдилар.

Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли,

”Малхам”халк табобат маркази рахбари,

тадбир иштирокчиси

(Мақола таҳрирсиз эълон қилинди)

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*