Menu
Categories
Мукаррам Дўст: “Маҳаллийлаштириш ҳаракати…“
09/21/2019 Редакция почтасидан

Асад Беков

Мукаррам Дўст: “Маҳаллийлаштириш ҳаракати…“
1-.
“МАХАЛЛИЙЛАШТИРИШ ХАРАКАТИ”

Юртимизда фаолият юритаётган, ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўз эхтиёжлари учун хориждан келтираётган барча хом-ашё, ярим тайёр ёки тайёр махсулотларнинг мониторингини юритиш, юртимиздаги тадбиркорларни шу махсулотларни ўзимизда ишлаб чикаришни жалб килиш ва юртимиздан хорижий валюталарга четдан махсулот олишни камайтириш максадида “МАХАЛЛИЙЛАШТИРИШ ХАРАКАТИ” ташаббуси билан юртимизни фидойи тадбиркорларига мурожаат килмокчиман.

Хурматлик юртимизнинг асл фидойи тадбиркорлари! Сир эмас, юртимиздаги гигант ишлаб чикариш кўшма корхоналари, энергетика тизими, кимё саноати ва автосаноат корхоналари кўплаб эхтиёт кисмлар, хом-ашё, ярим тайёр ва тайёр махсулотларни хорижий валюта сарфлаб хориждан харид килиб келтиришади.

Ушбу келтирилаётган барча турдаги махсулотларни рўйхати хамда хорижий валютадаги нархи очикдан очик Вазирлар Махкамаси томонидан МАЪЛУМ БИР САЙТДА БЕРИБ БОРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАНСА жуда фойдали булар эди.

-2-. Кузатишларим ва тадбиркорлар билан бевосита мулокотларим пайтида шу нарсага амин бўлдимки- хориждан келтирилаётган кўплаб махсулотларни ўзимизда арзонрок ишлаб чикариш имкони бор, лекин бу нарсани кудратли шахслар монополиялаштириб олганлиги ва буни улар атайлаб четда ишлаб чикариб валютага бир неча баробар кимматга сотаётганлиги сабабли харидор корхоналар факат улардан олишга мажбур эканликлари маълум бўлди.

Хавфсизлигим нуктаи назаридан бу махсулотлар номини очик айта олмайман.

Юкоридагиларни хисобга олиб таклифим.

1. Харакат Вазирлар Махкамаси томонидан кўллаб-кувватлашини ва киска муддатда ўзларини тадбиркорларни шу харакатда амалга оширган ишларини рагбатлантириш дастурини ишлаб чикариб эълон килса.

2. Барча турдаги хориждан келтирилаётган махсулотларни рўйхати ва хорижий валютадаги сотиб олаётган нархларини тўлик таништириб бориш.

3. Хориждан келтираётган махсулотларини рўйхатга кўшилишига атайлаб хатога йўл кўйган ташкилотларга нисбатан кескин чоралар белгилаш.

-3-. Хурматли монополист жаноблар! Сизларни топган маблагингиз етти пуштингиздан ортади. Лекин бу бойликларингиз авлодингизни фахшга берилишидан дўзахга туширадими ёки химмат ва хайрияларидан жаннатий бўлишадими Аллохга боглик. Биз сизларни топганингларни сўрамаймиз.

Факат энди иктисодиётимиз бир гурух очофатларга эмас, халкимиз манфаати ва равнакига ишлашини хохлаймиз холос!
Илтимос, кингир ишларингизни тўхтатиб бизларга халакит берманглар!


“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. MUALLIFNING MAHALLIYLASHTIRISH MASALASIDAGI BARCHA FIKRLARIGA QUSHILAMAN VA QULLAB QUVATLAYMAN, SHUBHASIZ IQTISODIYOTIMIZ RIVOJLANADI.

Leave a Reply
*