Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Халқ прокуратураси ҳақида
09/22/2019 Бош мақола

«ДУНЁ УЗБЕКЛАРИ » ИНТЕРНЕТ ГАЗЕТАСИ

БОШ МУХАРРИРИ ИСМАТ ХУШЕВГА

«ХАЛК ПРОКУРАТУРАСИ»  ХАКИДА ФИКРЛАР.

Мухтарам Исмат Махмудович !

2019 йил 17 сентябрь куни «Исмат Хушев билан юзма-юз» теледастурида менинг бошимдан кечирганларим ва прокуратурага  ишим тушиб олти йилдан бери адолатни топа олмай сарсон булиб юрганлигим баён килинди.

Мен хакикатдан хам беш юзта ариза  ёздим ва мазкур аризаларга жавоблар уйимда турибди,кизиккан одамга курсатаман. Охангарон шахар ,Тошкент вилояти прокуратураси хамда Бош прокуратурага эса юздан зиёд катнадим.Хеч ким менинг дардимни эшитгиси келмасди.Орага одам хам куймокчи булдим ва бу хам натижа бермади.

Тугри,Исмат Хушев куйиб гапирсада бу Тошкентда утирганларга таъсир килмаслиги аник..Узим хам бирор натижа чикишига ишонгим келмайди Бирок оз булсада юракдаги дардим таскин топди.Максадим одамлар мана шундай масхарабозчиликларни куриб куйсин дейман-да!

Менинг фикримча прокуратура  ишида  хозир хам хеч нарса узгармади.Йил бошида Президент Мирзиёев агар прокуратура ишида узгариш булмаса мен бу идорани тугатаман деб гапирди.

Вакт эса утаяпти.

Учта собик Бош прокурор ашаддий порахурлиги учун  камокда утирса хам бу муътабар идорада ишловчилар  хали заррача  чучишгани йук.

Тугри, Мирзиёев давлат рахбари булгандан сунг улар отдан тушишгандай булди.Бирок бир оёклари хали узангида экан.

Янги тайинланган Бош прокурор Нигматулла  Йулдошев Коракалпогистон ва Хоразмга ташрифи жараёнида мен прокуратурани халк прокуратурасига айлантираман деб ваъда берди.

Афсуски бу ваъдалар амалга ошмайди шекилли.

Нега дейсизми?

Мен уч ой олдин Охангарон шахар прокуратурага туртта ариза бердим.Хаммаси угирликлар тугрисида. Халигача жавоб йук.Доим телефон килсам Аброр,Шарофуддин отлик йигитлар «шугулланяпмиз» дейишдан нарига утишмаяпти.

Бу хакда Тошкент вилояти прокуратураси ва Бош прокуратурага  кунгирокларим хам бесамар кетди.

Сизга Охангарон шахар прокуратураси валломатларининг 2019 йил 20 сентябрдаги  бир уйинидан хикоя килиб берсам.

Мен ишлаётган корхона ишчилари-«Охангароншифер» АЖ хужалик ва ободонлаштириш булими ишчилари Г.Эркабоева, С.Махмудова,Н.Фозиловалар кизикконлик килиб  2019 йил 28 август куни  корхонада ойлик иши хаки жуда камлиги учун( 50 доллардан сал куп)уз хохиши билан ишдан бушаш тугрисида «Охангароншифер» АЖ маркетинг ва сотув буйича директор Ж.Султонов номига ариза ёзганлар.Улар аризаларида  ариза берилган санани 2019 йил 28 август куни деб курсатганлар.

Бирок иш берувчи уларнинг УЗ Р.Мехнат кодексининг 99-моддасида белгиланган хукукларидан  махрум килиб икки хафталик огохлантирув муддатини кутиб утирмай уша куннинг  узида ,яъни 2019 йил 28 августдаги       338=к-сонли буйрук билан улар билан мехнат шартномасини бекор килган. Ишчи  Г.Эркабоева уйлаб куриб ва ариза берганига афсус килиб  УЗ Р Мехнат кодексининг 99-моддасининг 3 –кисмидаги хукукларидан фойдаланиб 2019 йил сентябрь куни берган аризасини  кайтариб олсада бирок унинг бу аризаси эътиборга олинмаган.

Юкоридаги уч ходим 2019 йил 20 сентябрь куни умид билан Охангарон шахар прокуратурасига ариза билан боришган.Якин уч соатлик кутишдан сунг прокурорнинг ёрдамчиси Аброр деган йигит уларнинг аризасини укийдида уларни кабул килишдан бош тортади ва шу  захотиёк айбдор –«Охангароншифер» АЖ рахбари Султоновга кунгирок килиб  суюнчи олиб шикоятчилар келишганини айтади.Хуллас, ариза атайин  кабул килинмайди ва орадан бир ой утиб мазкур ариза кабул килинса ишга тиклашнинг бир ойлик муддати утиб кетибди деб жавоб ёзишади. Хуллас мана шунака сарсонгарчилик.

Бундай мисоллар жуда куп. Охангарон шахар прокуратурасининг  марказдаги мухташам  икки каватли биноси ,баландлиги турт метрлик темир панжара,уяли телефонларни олиб колиш ва кирувчини кайта-кайта текшириш бу жойга ташриф буюрувчилар  юрагига  табиийки вахима солади.Сал нарирокда шахар хокимиятининг биносига хам  хамма кириши мумкин. Ундан-да нарирокда,тугрироги шахар чеккасида,насронийлар кабристони олдида  эса шахар газетасининг эллигинчи йилларда ёгочдан курилган  алмисокдан колган кулай-кулай деб турган  эски биноси ва бу ерга эса хамма кириши  мумкин.Негадир эса хеч ким кирмайди.

2019 йил 19 сентябрь куни хокимият биноси олдида шахар прокурори Музаффар Маматов хозир прокуратура халк прокуратурасига айланганини иддао килди.

Орада бир куни утиб  эса юкоридаги вокеа….

Хуллас,гаплар  жуда яхши, жуда чиройли.бирок амалда бу идора  депсиниб турибди…

Озод Хушназаров.

Журналист.

21.09.2019й.

Leave a Reply
*