Menu
Categories
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири, генерал лейтенант Пўлат Бобожонов диққатига
09/25/2019 Бош мақола

 Дуне узбеклари интернет газетаси бош мухаррири

Хушев Исмат Махмудовичга.

Хоразм вилояти Урганч шахар 4 – даха, 11 – уй, 20 – хонада

яшовчи мухлиси Худайкулов Давлат Рустамович

томонидан.

Телефон:+998999677252

Мактуб.

Ассалому – алайкум Исмат Махмудович мен сизга Хоразм вилояти ИИБ ходимлари найранглари хакида езиб, сизнинг маслахатингизни олишга карор килдим.

Бундай дейишимга сабаб Узбекистонимиз конунлари гуеки биздайин оддий жисмоний шахсларга дахлдордек, ИИБ ходимларига Прокурорнинг протести ва Хоразм вилояти Маьмурий судларининг карорларини хам бир тийинга олишмасдан, жиноят содир килишиб бемалол жазоланмасдан келинмокда.

Сиз айтганингиздай булар узларидан Хоразм хонлигини ясаб олишган, хохласа тухмат эвазига мени иложи булса айбдор килишга хам тайерлар.

Айтингчи Исмат Махмудович менинг оилам мана шундай конунбузарликларнинг курбони булиб келмокда, оилам бу шахслар зулмидан  10 йил булди жабр курмокдамиз.

Мен нима килишим керак кучага чикиб норозилик номойиши утказсам узларини оклаш учун мендан ватан хоини ясасалар, узимга ут куйсам номард деган ном олсам, жонимга касд килсам динимиз кораласа илтимос сиз айтингчи кандай йул тутсам конун устиворлигини таьминлаб беришадилар.

Каерга езсам хам айланиб жиноятчиларнинг узига кайтаришяпдилар, мен сураетганим менга ен босмасинлар менинг аризаларимни конун доирасида куриб чикаришларини сураганман, аммо ИИБ ходимларига караганда конун узгариб катта жиноят хам гуеки оддий холдек булиб колмокда.

Президентимиз Шавкат Миромонович айтаетган адолат, конун олдида хамма бирдек жавобгар деган сузлари хаетимизда акси булмокда.

Мен сизга такдим килаетган Хоразм вилояти Прокуратураси, Хоразм вилояти Маьмурий суди карорларини илтимос яхши килиб эринмасдан укиб чикишингизни илтимос киламан.

Чунки жавоб хатларида менинг канчалик хаклигимга узингиз хам гувох буласиз, бу фактлар хам хали хаммаси эмас менда уларга кушимча яна хам исботим бор.

Афсуски шундай булишига хам карамасдан хали хам Хоразм вилояти ЙХХ ходимларига нисбатан жиноий иш кузгатилмасдан келинмокда.

Мен аввалом бор Президентимиз Шавкат Миромоновичга уз миннатдорчилигимни изхор киламан, чунки унинг олиб бораетган ислохатлари эвазига хакикат карор топмокда, халкимизда адолат карор топишига  ишонч пайдо булмокда.

Исмат Махмудович сиз менинг аризаларимни Дуне узбекларида чоп килганингиздан кейин, катта амалдорлар эьтиборига тушди ва менинг мурожаатларимда силжиш пайдо булди.

Олий мажлис сенати раисаси Танзилла Норбоевага килган мурожаатимни узи назоратга олди ва Суд хукук масалалари ва корупцияга карши курашиш булими бошлиги Ботир Матмурадовларнинг сай харакатлари эвазига, 10 ойдан бери копток булаетган аризаларим конун доирасида курилиб Хоразм вилояти прокурори уринбосари Г.С.Абдуллаев томонидан менинг сузларим исботланиб, Хоразм вилояти маьмурий суди кассация интанциясига протест келтирилди.

Хоразм вилояти кассация инстанция суди биносида 10 сентябр 2019 йил куни Хоразм вилояти маьмурий суди Умрбек Хасанов, Хоразм вилояти прокурори протести ва менинг кассация шикоятимни каноатлантириб ишни кушимча терговга кайтаришга карор кабул килди.

Энди менда савол тугилади, нега хакикатга яни 2018 йил 12 октябр содир булган автоавария 1 йилга якин тергов килинмокда?

10 ой давомида оилам жабр тортди, мен оилада ягона бокувчиман, шу даврда турмуш уртогим хам кийинчилик яни етишмовчиликлар, оиламиз бюджетидаги камчиликлар туфайли инсулт утказди.

ИИБ, Суд, Прокуратура ходимларининг уз вактида чора курмаганлиги эвазига мен ва оилам таназуллга юз тутмокда.

Бу ходимлар уз лавозимларида бемолол ишлаб оиласини бокиб юрибди, шу сабабдан ишни чузиб вакт утиришмокдалар.

Мени ва оиламни ахволи буларни кизиктирмайди хам, конунларни бузаетганлари етмаганидек менинг ва оилам устидан кулишмокдалар.

Менга илтимос узингиз менинг сизга юбораетган фактларим билан танишиб йул курсатинг, мен биламан сиз халкпарвар инсонсиз менга нисбатан конунларни хам яхши тушинасиз, мен нима килишим керак мени эшитишлари учун ва конун устиворлигини таьминлашлари учун яна кандай харакат килишим керак?

Менинг бошка кутишга сабрим чидамаяпди, оилам кийналишини куриш мен учун огир, сиздан илтимос мени тугри тушинишингизни истардим.

Хоразм вилояти бош прокурори Жахонгир Хатомовнинг Кушкупир туманидаги сайер кабулига хам бориб шахсан учрашиб, вазиятни тулик тушинтирганман афсус натижа булмаяпди, мен яна кимга ва каерга учрашиб мурожаат килай.

Порталга ва барча канча Вазирликлар, Суд, Прокуратура, Конституция Судига, Судьялар Олий Кенгашига, Адлия Вазирлигига, ДХХга, Олий мажлис Сенатига, Инсон хукуклари миллий марказига, Омбудсманга ва бошка Вазирликлар Уз.Республикасида булса барчасига такрор ва такрор 30 дан ортик мурожаат килганман, 10 йилдан ортик турли масалалар буйича мурожаат киляпман хаммаси хороз каби айлантирилиб Хоразмга жунатади,

Хоразм хукукни химоя килувчи ташкилотлар бор Аллохни йук дегани каби тутриксиз жавоб хатларини йуллашмокдалар.

Хоразм вилояти бошка Давлат каби нега хукукни химоя килувчи идоралар, Узбекистон Республикаси Президенти сузларига, халкимиз яхши яшаши учун чикараетган карорларига, конунларига, Жкга, ЖПКга, МЖТКга, Конституцияга амал килмаяпдилар ва амал килишни хохлашмаяпдилар.

Деб сизга хурмат ила

Давлат Худайкулов Рустамович.

Урганч шахри 2019 йил 24 – сентябрь.

 

  • Жиноят аломати йук деган карорни бекор килиш хакидаги Хоразм Вилояти Прокуратураси карори.1.jpg
    484.7kB
  • Жиноят аломати йук деган карорни бекор килиш хакидаги Хоразм Вилояти Прокуратураси карори.2.jpg
    482.9kB
  • Жиноят аломати йук деган карорни бекор килиш хакидаги Хоразм Вилояти Прокуратураси карори.3.jpg
    560.8kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.1.jpg
    461.6kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.2.jpg
    500.5kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.3.jpg
    493.4kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.4.jpg
    481.8kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.5.jpg
    560.5kB
  • Хоразм вилояти Маьмурий суди Умрбек Хасанов карори.6.jpg
    401.7kB
  • Хоразм Вилояти Прокурори уринбосари Г.С.Абдуллаев Протести.1.jpg
    428.3kB
  • Хоразм Вилояти Прокурори уринбосари Г.С.Абдуллаев Протести.2.jpg
    486.2kB
  • Хоразм Вилояти Прокурори уринбосари Г.С.Абдуллаев Протести.3.jpg
    484.6kB
  • Хоразм Вилояти Прокурори уринбосари Г.С.Абдуллаев Протести.4.jpg
    447.8kB
  • Хоразм вилояти Хива туман Маьмурий суди ажрими.1.jpg
    500.1kB
  • Хоразм вилояти Хива туман Маьмурий суди ажрими.2.jpg

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*