Menu
Categories
Ўзбекистон Президентига Фарғона вилоятидаги қонунсизликлар ҳақида (1)
10/01/2019 Бош мақола

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ кўмитаси раисига

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслари кумитаси раисига
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Юқори Зарқайнар МФЙ Зарқайнар қишлоғида яшовчи Алибердиев Мухторжон Насирдиновичдан
Тел: (+99891) 111-00-09

АРИЗА

Президент хиёнатни кечирмайди! Нахотки, Фарғона вилояти прокуратураси химоясидаги коррупцион гурух ва унинг жиноятчилари хақидаги навбатдаги мурожаатим хам яна
Фарғона вилоятига жўнатилади.

Мен 2017 йилдан то хозиргт кунгача Республика Президенти, ДХХ раиси, Бош пракуратура, Давлат солиқ кўмитаси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, собиқ Сенат аъзоси ва Халқ депутати Абдуллаева Барнонинг рахбарлигидаги фаолият юритаётган чуқур томир отган, юксак даражадаги уюшган, республика, вилоят ва туман хуқуқни мухофаза органларида ўзининг жиддий химоясига эга бўлган жиноий гурух фаолияти ва у томонидан давлатга келтирилаётган жуда катта миқдордаги моддий зарарлар хақида ёзма равишда кўп маротаба мурожаат қилган эдим.

Хатто ушбу масалада республика бош прокурорининг биринчи ўринбосари Таджиев Э.,ва давлат солиқ қўмитаси раиси Парпиев (ўша вақтдаги) томонидан уюштирилган сайёр қабулларида хам бўлиб ушбу гурух томонидан Бешариқ тумани Янги-бахиал карьерида амалга оширилаётган талон-тарожликларни тасдиқловчи маълумот ва тегишли хужжатларнихам тақдим этганман.

Барча мурожаатларимда мен битта масалани,яъни ушбу карьерда гурух томонидан катта майдонда содир этилган талон-тарожлик фактини хужжатлаштириш ва маркшейдер мутахассислари иштирокида тегишли замонавий ускуна ва жихозлар ёрдамида ўлчаш ишларини ташкил этиш, ноқонуний қазиб олинган ва олиб чиқиб кетилган тош-шағал аралашмасини хажмини аниқлаб бериш масаласи қўйилган эди.

Афсуски текширувчилар хар сафар жиноий гурухни химоя қилишни ва у томонидан куппа-кундуз куни хамманинг кўз ўнгида кўп йиллардан бери содир этилаётган жиноятларни виждонини четга суриб кўйиб сурбетларча яшириш йўлини танладилар. Ачинарлиси шундаки, хар сафар менинг вилоят ва туман прокуратураси ва солиқ идоралари жавобларидан норози бўлиб уларнинг юқори органларга ёзган ариза ва билдиргиларим яна уларнинг ўзларига такроран юбораверилади. Ана сизга коррупциянинг амалдаги кўриниши. Давлат органлари кимга ишлаяпти,деган савол оддий одамда хам пайдо бўлиши табий хол.

Мен Президентимизнинг янгиланиш сиёсатидан рухланиб, Абдуллаева Б рахбарлигида содир этилаётган жиноятлар хақида республика рахбариятини огох қилишни ўзимнинг фуқаролик бурчим деб билган эдим. Яна бир бор афсуски, Президентимизнинг ташвишлари асосли экан, коррупция мамлакатимизда жиддий кучга айланиб бўлган экан. Мен чуқур ўй ва ташвишга тушиб қолдим. Агар коррупцияга қарши хаммамиз бирлашиб курашмасак ва унга зарба бермасак, Ватан ва фарзандларимиз тақдири эртага нима бўлади.Нахотки кўра била туриб келажагимизни, Ватанни ва миллатни, тайини йўқ жирканч зотларга топшириб қўямиз.

Дунёга бир марта келамиз.

Хаёт хаммамиз учун синов. Жиддий хавфга гувох бўлиб жим тураверсак худо хам бу хиёнатимизни кечирмайди. Инсондек улуғ номга муносиб яшаш ва оллохнинг олдига ёруғ юз билан бориш бахти барчамизга насиб этсин.

Барча инстанциялардаги хамтавоқларининг қўллаб-қуватланишидан рухланиб Абдуллаева Б. Яқинда менинг устимдан туман прокуратурасига ва ИИБ га ариза уюштирди ва уни текшириш натижалари бўйича менга вилоят прокурори ўринбосари С.А.Хасанов имзоси билан келган жавобни ўқиб ўзингиз хулоса қилинг. (илова)

Геология қўмитаси хузурида янги ташкил топган кон-инспециясидан умидим катта эди, чунки гология кўмитаси раиси янги хизмат ташкил топса масалани кўриб чиқамиз деган эди.
Минг афсуски, ундай бўлиб чиқмади. Охирги аризам бўйича (илова) маркшейдерлар келди ва мен кутиб олдим. Улар вазиятга гувох бўлиб, талон-тарожликлар катта майдонда содир этилган экан, буни ўлчашга кам деганда бир ой вақт кетади.

Шунинг учун Тошкентга бориб, рахбариятга Янги-Бахмал карьеридаги ахволнинг жиддийлиги хақида ахборот берамиз деб кетдилар. Менга Фарғона кон-инспекцияси томонидан бир ой мухлат сўралган хат беришди (илова) Мен шу пайтда Россиянинг Москва шахрига хўл мева жўнатган ва яқин кунларда у ерга жўнаб кетишим керак эди. Мен ўн икки кун кутдим маркшейдерлардан дарак бўлмади.

Мен яна бонг урдим чунки Россияга жўнаб кетишим керак эди. Шунда 2019 йил 11 июн куни Тошкентдан икки гурух маркшейдерлар келишди. Улар хам худди аввалгиларидек, майдон катта экан уни ўлчаш катта вақтни олиши хақида гапирганларидан кейин мен жуда хафа бўлдим. Буни нима билан боғлаш мумкин, масъулиятсизлик биланми ёки объектив текшириш хохишининг йўқлиги биланми?

Афсуски, воқеаларнинг кейинги ривожи менинг шубхаларим асосли эканлигини тасдиқлаб берди. Мен Россияга катта миқдорда мева жўнатганим учун Москва шахрига зудлик билан жўнаб кетишим керак, бўлмаса мевалар сотилмай колиб ва мен банкрот бўламан. Шунда мен адвокат йўллаб, уни маркшейдерлар билан таништириб Москва шахрига 14 июнда жўнаб кетдим.

Сафардан 13 июлда қайтиб келдим. Билсамки, маркшейдерлар бор йўғи 2 кун ишлаган ва 1,6 га ер майдониниўлчаб шундан 6600 м3 зарар фактини аниқлаган экан. Юқоридан келган топшириқга асосан, менинг, яъни аризачининг кетиб қолганлиги бахонасида, ўлчаш ишлари тўхтатилиб қўйилган.

Адвокатим Абидов Р. зудлик билан кон-инспекцияси бошлиғи ўринбўсари Жабборов Ў. билан телефон орқали боғланиб бу холатни тушунтириб беришни сўраган. Жабборов Ў. эртага яна муоммолар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида аризачининг бевосита иштирокида ўлчаш ишларини давом эттирсак мақсадга мувофиқ бўларди деб адвокатни ишонтиради ва унга талон-тарожлик катта майдонда содир этилганлиги сабабли, албатта ўлчаш ишларини охирига етказишига ваъда беради.

Лекин афсуслар бўлсинки, мени сафардан келишимни кутмасдан, аризам бўйича иш ёпилган ва бу хақда вилоят пракуратурасидан жавоб хати юборилган.(иловада) Ундажиноят тўғрисида хабар берган фуқаро химояси таъминланиши ўрнига, унга “тухматчи” тамғаси босиб қўйилаяпти.

Аризамда келтирилган аниқ факт ва холатлар бўйича мен билан бирор марта сухбат қилишганда хам алам қилмас эди. Аризачи устидан хақорат шу даражага бориб етибдики, “Акбарова Диёрахон”ХК 2013-2016 йилларда тош-шағал сотиш билан эмас, балки ахолига транспорт хизмати кўрсатиш ва паррандачилик билан шуғулланган экан.

Бу хақда туман солиқ инспекциясидан маълумот тақдим этилган. (илова) Ахволни чуқур ўрганиш ва тахлил қилиш ўрнига Кон-инспекцияси тегишли туман органларидан маълумотлар йиғиб вилоят пракуратурасига ва менга жавоб хати ёзади.(илова) Аризам бўйича ўлчов ишларини олиб боришнинг иложи йўқлиги хақида хабар беради.

Вахолангки, маркшейдерлар мен билан сухбатда, энг замонавий иккита ўлчаш асбобларини олиб келганлигини ва улар ёрдамида ўлчаш мумкинлигини, фақат катта майдон бўлганлиги учун кўп вақт кетишини айтган эдилар. Улар ўлчашга астойдил киришганлигига ўзим гувох бўлиб, мен ха бу сафар кўп йиллар орзиқиб кутган иш охиригача етказилади ва давлатга етказилган зарар миқдори ванихоят аниқланади: деган хаёл ва яхши кайфият билан Россияга жўнаб кетган эдим.

Билдимки, юқорида айтганимдек, маркшейдерларга ўлчаш ишлари тўхтатиш тўғрисида Тошкентдан топшириқ келган. Инспекция жавоби асосида аризам бўйича текширувнинг тўхтатилганлиги ва охирига етказилмаганлиги барча текширувга жалб қилинган томонлар олдиндан тил бириктирганлигидан далолат бериб турибди. Инспекциянинг хати мени тухматчи қилиб айблашда яққол кўриниши мумкин.

Шунга қарамасдан ушбу текшириш мен кутмаган ижобий натижаларни хам берди.
Янги-бахмал тош-шағал карьерида жуда катта майдонда, яъни 133.4 га талон-тарож ишлари амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Туман кадастри маълумотига кўра, бу давлат бўйлиги талон-тарожлиги қачон ва ким томонидан амалга оширилганлиги номаълум эмиш.

Ана сизга парадокс!!!

Савол туғилади, хамманинг кўз ўнгида 2010 йилдан бери содир этилаётган ушбу талон-тарожликларни хокимият ва унга қарши курашувчи туман органлари билмаслигини нима билан иззохлаш мумукин?

Туман экология бўлимидан олинган маълумотга кўра, Янги-Бахмалдаги талон-тарожлиги бўйича жами 17 та факт аниқланган ва айбдорлар маъмурий жавобгарликга тортилган. Бу уят эмасми?

Буларнинг хаммаси, асосий айбдорни, яъни жиноятчини олдиндан химоя қилишга қаратилган хатти-харакатларлигини оддий одам хам тушунди!!! 2010 йилдан бери карьер ўзиники қилиб олган ва у ерга бошқаларни киритишга каршилик қилиб келаётган “Акбарова Диёрахон” ХК нинг талон-тарож қилувчилар рўйхатида йўқлигига нима дейсиз? Қани бу ерда хақиқат, қани бу ерда диёнат?!

Мен хурсандман, менинг аризамда кўрсатилган асосий факт Янги-Бахмал карьерида бир неча йиллар мобайнида амалга ошириб келинаётган ва катта майдонни 133,4га қамраб олган талон-тарожликлар ўз тасдиғини топди. Мен ўйлагандимки, энди вилоят прокуратураси шу асосда ишчи гурухини тузади ва барча кучларни асосий айбдорларни аниқлашга ва уларни жавобгарликга тортишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади.

Афсуски, бу умидларим бу сафар хам пучга чиқди.Прокуратура ва бошқа бошқарув органларидаги хиёнатлар тўхтатиш ўрнига, давом этаётганидан ташвиш тортдим.

Президентимиз хақ экан, прокуратурада тозалаш ўтказиш вақти етиб келибди. Шуни хис қилиб, ушбу мурожаатни батафсил ёзишга қарор қилдим. Жиноят факти аниқ бўлсаю, уни очиш учун харакат қилинмаса.

Мураккаб жиноят бўлса хам майли, талон-тарожлик 2010 йилдан эътиборан фақат “Акбарова Диёрахон” ХК томонидан амалга оширилганлигини тасдикловчи менда етарли далил ва маълумотлар бор.Текширишга жалб қилинганларнинг мен билан бу мавзуда гаплашмаганлигининг ўзи, аниқроғи қўрқганлиги, уларнинг жиноятни очишдан манфаатдор эмаслигини кўрсатиб турибди.

Тегишли ташкилотлардан олинган маълумотларнинг ўзи, “ Акбарова Диёрахон” ХК си хокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорсиз, қазиб олишга рухсат берувчи лицензиясиз ва бошқа зарур хужжатларсиз 2010-2016 йиллар давомида Янги-Бахмал карьерида ноконуний тош-шағал қазиб олиш ва сотиш ишлари билан шуғулланганлигини кўрсатиб турибди. Буни 2010 йилдан 2016 йилгача амалга ошириб келинган солиқ тўловлари хам тасдиқламоқда. (илова)

Корхона 2012 йилда геологик жихатдан ўрганиш учун лицнзия расмийлаштирган бироқ бу лицензия сотиш учун хуқуқ бермайди, 2016 йилга келиб қазиш ва стиш учун лицензия олган, демек, ушбу корхона 2016 йилгача ноқонуний фаолият билан шуғулланганлиги тасдиқлаб турибти.

Бу кўз юмиб бўлмайдиган фактлар қандай қилиб текширувчилар эътиборидан четда қолмоқда ақл бовар қилмайдиган хиёнатдан далолат берувчи бу харакатлар. Солиқ инспекцияси корхонанинг 2010 йилдан фаолият кўрсатиб келаётганини тасдиқласада, унинг унинг солиқ тўловлари 2013 йилдан амалга оширилаётганлиги хақида маълумот берган.(илова)

Корхона 2016 йилдан фақат тош-шағал сотиш билан шуғулланган бўлсада, солиқ инспекцияси бунга кўз юмиб, мавжуд қонун талабларини қўпол равишда бузиб, ягона солиқ ундириб келган ва бу билан унинг ноконуний фаолият кўрсатишга шароит яратиб берган. 2016 йилгача бўлган недр солиғи хам ундирилмаган.

Қизиғи шундаки корхона ўзига ажратилган ер майдонини чегараларини 2017 йилнинг август ойига келиб белгилатган бунга аудио ёзув мавжуд. (илова) Кўриниб турибтики корхона шу кунгача карьернинг хохлаган жойида қазиш ва сотиш ишларини олиб борганлигини яна бир бор исботлаб берди.

Адвокатим ёрдамида яна шу нарсани аниқладимки, боши берк кўчага кириб қолганига иқрор бўлиб Абдуллаева Б хокимият тизимидаги хамтавоқларини ишга солиб тегишли ташкилотлардан қалбаки маълумотлар тўплаб “ Акбарова Диёрахон” ХК 2016 йилгача тош-шағал сотиш билан шуғулланмаган балки у транспорт хизмати кўрсатган ва парандачилик йўналишида фаолият юргизган деган маълумот йиғади ва инспекциягатақдим этади.

Инспекция рахбарияти қўлларида Янги-Бахмал карьеридаги хақиқий ахвол тасвирлаб берувчи мен томонимдан аввал тақдим қилинган маълумотлар ва хужжатлар бўлишига қарамай аризам бўйича текширишни ёпади. Вахолангки мен инспекция рахбарининг текширишни бир ой муддатда ўтказиш хақида ваъдаси ва мажбурияти баён қилинган хатини олган эдим.(илова)

Шу ўринда яна бир холатга диққатингизни қаратмоқчиман.

2017 йил Президент вертуал қабулхонаси ва геология қўмитасига юборган навбатдаги мурожатимда Геология қўмитаси раиси ўринбосари Т.М.Алиқулов жавоб хати олдим унда маълум сабабларга кўра Янги-Бахмал карьеридаги ўлчаш ишларига жиддий тайёргарлик кўриш учун бир ой вақт сўраган.(илова)

Афсуски, мана шунча вақт ўтди, Тошкентдан ваъда қилинган мутахассислар келмади ва навбатдаги мурожатим хам текширилмай қолиб кетди. Бу билан Геология қўмитаси фуқаролар мурожжатлари билан ишлашни белгилаб берган тегишли қонунни оёқ ости қилиб, ўз ваколатларидан келиб чиқиб, мен хабар қилган тало-тарожликлар хақидаги мурожжатларимни эътиборсиз қолдираяпти ва оғир жиноятга қўл ураяпти.

Хисоб палатаси тўғрисидаги қонундаги қонунда шундай белгилаб қўйилган: “Қонун талабларини аниқ бараришдан ва уларга риоя этишдан хар қандай тарзда чекиниш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қаттий назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади”. Ушбу қонун талаби барча бошқарув органларига бирдек таълуқлидир, шу жумладан, тош-шағал карьерларига жавоб берувчи ваколатли орган Кон-инспекцияси хам.

Президент янги хизматга жуда катта ишонч билдирган эди. Президент республикада 97% карьерлар ноқонуний ишлаётганлигини ва уларни Абдуллаева Б. каби коррупцион элементларнинг асосий бойлик ортириш манбайига айланиб қолганлигини куюниб бир неча бор гапирган эдилар.

Шу сабабдан уларга тартиб ва карьерларда конунийликни таъминлаш мақсадида ушбу янги хизмат ташкил этилган эди. Янги-Бахмал карьерида амалга оширилаётган талон-тарожликларга муносабат, афсуски, менда ушбу хизмат тўғрисида салбий фикр пайдо бўлишига асос бермоқда.

Мендаги видео ёзувда бир кунда ушбу карьердан 100 ва ундан ортиқ автомашиналарда шағал ташиб чиқиб кетилганлиги ўз тасдиғини топган. Эксковаторчи Рустамов Иқболжоннинг берган ёзма баёнатига кўра, сезонда “ Акбарова Диёрахон” ХК томонидан учтадан эксковатор жалб қилинган. Хар бир эксковатор шу жумладан унинг ўзи хар куни 100 та автомашинага шағал юклаб берган.

Демак бир кунда 300 тагача автомашинада юк чиқиб кетган, хар бир машина минимум оладиган бўлсак, 5м3 юк олса, бир кунда 1500 м3, бир ойда 45000 м3шағал олиб чиқиб кетган. Хулоса шундаки, корхона уч йилдан ортиқ фаолияти давомида, берган хисоботига кўра, у бор йўғи 12 кунда ташиб олиб чиқиб кетган тош-шағал миқдорини қўрсатаяпти холос.

Жиноятни ва жиноятчини бундай очиқ ойдин ва хеч қандай қўрқиш нималигини билмасдан химоя қилиш харакати хар қандай соф виждонли инсонда, табиий, Ватаннинг эртаси куни учун ташвиш уйғотади. Жиноятчи айбсиз, у хақда хабар берган айбдор бўлиб қолса. Бу коррупцияга ёрдам бераман деп майдонга чиққан Ватан тақдирига бефарқ қаролмайдиган сиёсий ва ижтимоий актив фуқарони синдириш эмасми? Мен буни президент сиёсатига қарши юксак даражада уюшган қора кучлар томонидан уюштирилаётган сабатаж, деп хисоблайман.

Абдуллаева Б. ёлланган одамлари орқали устимдан етти марта турли хил бўхтонлар уюштирди. Бу сафар эса ИИБ томонидан Абдуллаева Б. ни югурдаги Эргашев Неъмат аризаси асосида маъмурий иш қўзғатиб, гўёки мен унинг ва қудаси Кетмонов Х. нинг обрўсига путур етказган эмишман. Аризани текшириш билан шуғулланган жиноят қидирув бўлими, менинг тушунчамда, тумандаги вазиятни бошқалардан жуда яхшироқ билади.

Чунки у ўз фаолиятида махфий манбалар ёрдамидан фойдаланади. Абдуллаева Б. ёллаган ва тавсия қилган одамлар билан эмас, оддий Бешариқлик билан сухбатлашганда бир нарса аён бўлади”Барнохон банки”, “Барнохон карьери”, “Барнохон коллежи”, “Барнохон лагери”, “Барнохон бозори”, бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу халқ ичида юрган гап, менинг бунга хеч қандай алоқам йўқ. Халқ хамма нарсани кўриб турибди, хамма нарсани билади.

Билмайди деп доно,инсофли, диёнатли халқимиз устидан кулмайлик, унинг фикри билан иш қилсак хамма ерда адолат бўлади ва унинг давлатга ва Президентимизга бўлган ишончи путур етмайди. Эсдан чиқармайлик хар қандай давлатнинг куч манбайи бу халқ ва унинг ишончидир. Халқимизда улуғ фазилат бор ишанувчанлик уни суистемол қилмайлик.

Президентимиз кўп бор таъкидлаётганларидек, сенатор ва олий мажлис депутатлари ўта камтар, хокисор бўлиши Ватан ва халқига хизмат қилиши керак.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Абдуллаева Б. ва унинг карьердаги дахшатли талон-тарожликлари вилоят прокуратураси ва бошқа муттади органлар томонидан очиқ-ойдин виждонсизларча химоя қилиниб келинмоқда.

Улар шу даражада чегарадан чиқишдики, хатто хеч қандай асоссиз талон-тарож қилинган майдонда Тошкентдан келган малакали маркшейдерлар томонидан энг замонавий ускуналар ёрдамида натижали бошлаган ўлчов ишларини тўхтатиб қўйишди. Абдуллаева Б. жиноятларини яшириш мақсадида.

Менга нисбатан маъмурий иш қўзғатиб тухматчи деган айбни қўймоқдалар.

Шундан келиб чиқиб, Тошкентдан алохида соф виждонли, сотилмайдиган мутахассислар юбориб Янги-Бахмал карьеридаги талон-тарож қилинган майдонда 133.4 га бошланган ўлчаш ишларини охирига етказиш ва менда туғилган хеч қандай шубха туғдирмайдиган тасдиғини топган маълумотлар ва далилий ашёлар асосида 2010 йилдан то тадбиркорлик ниқоби остида хозирги кунгача фақат ноконуний тош-шағал қазиш ва сотиш ишлари билан шуғулланган “Акбарова Диёрахон” ХК фаолияти чуқур ва хар томонлама текшириш ишларини ташкиллаштиришингизни ва уни химоя қилиб келаётган вилоят прокуратураси ва бошқа шу ишга дахилдор ташкилотлар айбдорлиги ва жавобгарлиги масаласини ўрганиб чиқиб тегишли чоралар қўришингизни сўрайман.

М.Н.Алибердиев

06.08.2019йил

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*