Menu
Categories
Озод Хушназарзода: Чин севги ва садоқат қиссаси…
10/05/2019 Бош мақола

УША МУДХИШ КУНЛАР КАЙТМАЙДИ ЭНДИ !..
МЕХНАТ ФАХРИЙСИ НУРИ ТУРСУНОВА САКСОНИНЧИ ЙИЛЛАР ВОКЕАЛАРИНИ АЛАМ ВА ИЗТИРОБ БИЛАН ЭСЛАЙДИ.

-Кириб келган янги – 1985 йилни оиламиз билан хушнуд каршилаб янги йил хаммамизга бахт ва омад олиб келишини тиладик –дейди саксонинчи йиллар вокеаларини алам ва изтироб билан эсларкан тажрибали ва таникли шифокор Нури Турсунова. – Соат ун иккидан сунг бегубор осмонда гузал мушакбозлик булди, томоша килдик ва уйга кириб ётдик. Бирок орадан уч кун утиб олдимизда шунча ташвишлар ва бехисоб аламлар хамда беадад кулфатлар келиши етти ухлаб тушимизга хам кирмаган эди.

Уша саксонинчи йиллар хакикатдан хам ута далговли ва ута тахликали йиллар булди. Бунга куп жихатдан уша пайтда иродаси суст булган катта рахбарларимиз ва локайд булган баъзи бир биродарларимиз йул куйиб беришди.

Айникса, 1984 йил ёзида Узбекистон Компартияси Марказий Кумитасининг маъшум 16 -пленуми куп кора кунларга йул очиб берди. Энди мехрибонимиз Шароф ота Рашидов йук, марказдан ношуд рахбарларимиз илтимоси билан Узбекистонга «халол ва малакали» кадрлар юбориш бахонасида Тельман Гдлян ва Владимир Иванов каби фашистлардан баттар терговчилар ёпирилиб келиб келиб «Узбек иши « деган терминни яратдилар ва орамиздан чиккан ичи кора ва хеч каерда иши юришмай факат бузгунчилик билан шугулланувчи маддохлар, хоинлар хам пайт пойлаб юрган шекилли, уларга кумакка келди.

Уша пайтларда «Думалок хат» ларнинг кучи жуда катта эди. Бундай хатлар билан нафакат одамларни камаш, балки отиб ташлаш хам хеч гап эмас эди. Билимдон , аклли ва истикболли ходимларни орадан олиб ташлаш пайти етиб келганлигини тушунган бир гурух ёвуз кимсалар, игвогарлар ана шундай «думалок хат»ларни уюштириб болалатдилар ва марказдан келган десантчилар кулига топшира бошладилар.

1985 йилнинг 3 январи куни ёш шифокор коммунист Нури Турсуновани туман партия кумитасига тусатдан чакиртиришди. Кулига думалок хатни тутказишди. Укиди. Атиги бир ярим варак когоз. Уни укир экан Нури дахшатдан сесканди, ун йилга кариб кетгандай булди ва бундай ифлос тухмат хамда гирт уйдирмалардан боши тинди. Ана шу бир ярим варак когоз туманда кузга куриниб колган мохир шифокор Нури Турсунова ва унинг эри –туман партия кумитасининг таргибот ва ташвикот булими мудири Баходир Йулдошевни жуда узок вакт карахт ва сарсон килиб куйди.

Уларга манфур думалок хатдан сунг кимлардир ачиниб далда берар ва кимлардир истехзоли назар ташлаб кетарди. Кимлардир турли маслахатлар берар ва уларнинг назарида туман партия кумитаси биринчи котиби Карим Икромов хам ёш эр-хотинга хайрихохдек куринар эди. Уларга ачинганлар куп эди, бирок хамма узидан куркар, хамма соясидан чучирди.

Хуш, нималар ёзилган эди, уша бир варак когозда. Аноним , яъни исми-шарифи курсатилмай имзосиз уюштирилган ва уларнинг такдирини , бир умрлик эзгу орзуларини яксон килган уша когозда гуёки Турсунова ва Йулдошевлар квартира сотишган ва «дангиллама» ховли солишганда ошикча ер кушиб олинган деган хакикатга тугри келмайдиган сузлар ёзилган эди.

Бунинг ёлгонлиги шунда эдики, уша пайтларда квартиралар давлатники булиб улар сотилмас ва Йулдошевлар «янги иморати» ота ховлисининг чеккасида солинган булиб ушанда игвогарлар кузига вахимали куринган бу иморат хозирги кунда энг содда уйлардан бири хисобланади. Уша пайтда ерлар собик Куйбишев номли колхозга карашли булиб одамлар иморатларини кандай хохласа куриб ва канча хохласа хамда курби етганча ерларни ураб олишганди.

Режа (план) деган нарса лар йук эди, у пайтлар. Кимдир йигирма сотих, кимдир уттиз сотих , хуллас бемалолчилик эди. Йулдошевларнинг участкасини обдон улчашиб икки сотих ошикча деб топишди, вахоланки унинг кушнисининг чорбоги бундан уч баробар катта эди ва уша ошикча икки сотих жойга тут кучатлари экишни буюришиб биринчи йилиёк саксон кило тут баргларини Тошкент от заводига топширишни писанда килиб куйишди.

Аслида Нури Турсунова ва Баходир Йулдошев умидли ва истикболли кадрлардан булиб якин кунларда Нурини туман марказий шифохонасига бош шифокор ва Баходирни туман партия кумитасига мафкура буйича котибликка мулжаллаб захирага олиб куйишган ва бу режадан уша пайтда туманнинг айрим хасадгуй амалдорлари мазкур режадан вокиф эдилар. Яратган эгам Нури ва Баходирни куркам ва беками-куст килиб яратиб улардан хамма хавас килгудек ва хамманинг суки кирадиган ноёб жуфтлик яратган эди.

Уларнинг чин мухаббат киссаси сохибжамол Нури Охангарон шахридаги Навоий номли урта мактабнинг еттинчи синфида укиб юрганда бошланган ва бу девонавор мухаббат 1971 йилда уларнинг бир ёстикка куйиши билан якун топди. Ха, улар мисоли Тохир-Зухро эдилар, бир-бирига узукка куз куйгандай мос , бир-бир-биридан хусндор булиб кучаларни тулдириб юришарди. Нури 1966 йилда мактабни олтин медалга битирган булса Баходир бундан бир йил олдин мана шу мактабни кумуш медал билан тугаллаган эди.

-Баходир акам хам мактабни олтин медал билан тугатиши мумкин эди – хотирлайди Нури Турсунова. – Бунга рахматли акам Пулат Турсунов сабабчи булганди (кулади) куёви булишини билмаганда , акам жуда талабчан ва каттиккул эди. Баходир акамнинг босмачилар хакидаги баъзи ижобий фикрлари ёкмаган шекилли, Баходир акам тарихдан турт бахо олди ва уша турт унинг олтин медаль олишига тускинлик килди.

Мавзудан бироз узоклашдик , шекилли,энди юкоридаги «юмалок хат» га келайлик. Нури Турсунова , Баходир Йулдошев узларининг канчалик хак эканликларини тушунтиришмасин инобатга олишмади. 8 январь куни туман марказий шифохонаси бошлангич партия ташкилоти Нури Турсуновага хисоб варакасига ёзиш шарти билан каттик хайфсан берган булса ва туман партия кумитаси бошлангич партия ташкилоти Баходир Йулдошевни партия сафидан учирди.

Иккаласига хам осмон кулагандай булди ва севимли ишидан ажралди. Уша куниёк , тезкорликни карангки, партия комиссияси мажлиси ва туман партия кумитаси бюроси хам яшин тезлигида утиб бошлангич партия ташкилотлари карорини тугри деб топишди.

Ха, ушанда партия аъзолиги чиптасидан ажралиш улим билан баробар эди. Компартия кудратли эди. Хозир нима куп партиялар куп, якинда баъзи бир одамлар депутат булиш бахонасида айни пайтда икки-куч партиянинг хам аъзоси эканлигини билиб каттик таажжубга тушдим. Уша йиллар жуда куп софдил коммунистлар хам думалок хатдан азият чекишди.

1947 йилдан КПСС аъзоси , туман газетаси мухаррири Акром Аъзамовни хам думалок хат четлаб утмади, бу довуллар уни кучли довдиратди ва уни хам хисоб варакасига каттик хайфсан билан сийлашиб нафакага чикариб юборишди ва мухарирликка бошка тумандан одам олиб келишди.

.Аъзамов умр буйи шахсий уй-жойи йук эди ва кариганда ховлида бемалол оёк узатиб ётаман деб узи хом гишт куйиб кутарган иморатини хам атиги ун саккиз минг сумга сотишга мажбур булди ва умрининг охиригача «дом» да яшаб 2003 йилда омонатини топширди.

Худди мана шу Аъзамов 1983 йил охирида мен «Охангарон» газетасининг маъсул котиби булиб ишлаб юрган пайтларимда бир куни кайфияти яхши пайтда Озод мен пенсияга кетсам урнимга колади деб шаъма килганини редакциядаги баъзи бир уртоклар эшитишган эди. Улар тез орада мен кимдан пул «карз» олганлигимни суриштириб «хужжатлар» йигишибди.

Бир куни Олмаликдан редакцияга келсам бошлангич партия ташкилоти котиби «Коммунист Хушназаровнинг хатти-харакатлари тугрисида « деган масалани кун тартибига куйиб коммунист камтар булиши шарт ва карз олиши мумкин эмас деб каттик хайфсан беришди ва мана шу «олижаноб» уртокларимдан хафа булиб Олмаликда укитувчилик килиб юрдим. Мендан кейин яна редакцияда думалок хатчилик кучайганини Олмаликда эшитдим.

Яна мавзудан узоклашдим азиз укувчим , узр , киши кариса сергап булиб колар экан шекилли , хуллас Йулдошевларнинг кора кунлари бошланди, уйкусиз тунлар тонгга айланди. Улар вилоят партия кумитасига ва Узбекистон Компартияси Марказий Кумитасига тинмай шикоят хат ёзишди ва хеч нарса узгармади.

Тошкент вилояти партия кумитасидан парткомиссия раиси Шкуратов бошлик комиссия келиб Йулдошевлар хонадонини куп тафтиш килишди ва хатто девордаги сувокларни хам кучириб хом гиштми ёки пишган гиштми синчиклаб куришди. Нега коммунист булатуриб ховли солгансизлар , нега оддийрок яшамайсизлар ва хоказолар Нури ва Баходирнинг асабини таранг килди.

Нури ун олти маротаба Узбекистон Компартияси Марказий Кумитасининг мафкура буйича котиби Раъно Абдуллаеванинг кабулига кирмокчи булди, киргизишмади. Хамма ёкда кандайдир метин тусиклар куйилганга ухшарди ва Узбекистонда уша пайтда адолатни исташ анконинг уруги эди. Ёз-ёзлар авжига чиккан , бир-бирини сотиш, бир-бирин каматиш ва бу талотупда хул билан курук хам баробар ёнди.

Куп утмай «буюк» буюртмачилар Усмонхужаев ва Абдуллаеванинг узи хам камалди! Узбек иши     «лаънат тамгаси» булиб истиклолгача осилиб турди.

– Орадан етти ой утди – хурсиниб сузлади Нури Турсунова. – Аклли одамлар бизга Москвага боришни маслахат беришди . Мен бунгача СССР хотин-кизлар кумитаси раисаси Валентина Терешкова номига ва эрим эса КПСС Марказий Кумитаси партия назорати кумитаси раиси Михаил Соломенцев номига ариза ёзгандик.

Бир ой утсада негадир жавоб келмади. Икки минг сумгача йиккан маблагимиз бор экан ва махалламизнинг анвойи онахонларидан бири булган Рохат хола Алиевадан хам икки минг сум олиб Москвага авиачипта харид килдик.

Тошкент аэропортида хам уларнинг ишлари юришмади. Карангки, брон килинган авиачипта йуколиб колибди. Демак , кимлардир уларнинг Москага хакикат излаб жунаётганидан хабар топган ва думалок хатчиларнинг узун кули аэропортга хам етибди. Бахтни карангки, уша куни кушимча рейсни учувга куйишди ва эр-хотин 1986 йилниг 8 сентябри куни азим пойтахтга эсон=омон кунишди.

– Москвага ушанда бормасак булмасди – дейди кора кунларни хотирлаб Нури Турсунова-. Тошкентда хакикатни топиб булмади, уша кунлар…. Ахир партиядан учиришган деган гаплар фарзандларимизнинг истикболи ва келажагигига соя ташлаши мумкин эди-да. Ха,партиянинг куч-кудрати бекиёс эди…

Шуро империясининг шонли пойтахти Москвада Нури ва Баходирга ухшаган адолат излаб юрганлар хам куп экан. Баходирни КПСС МК Сиёсий Бюро аъзоси Соломенцев диккат билан эшитди ва у аризани синчиклаб текширганлари ва унда битилган иддаолар уйдирма эканлигини айтиб Олий Совет Президиуми Раиси Андрей Громико эса махсус фармон тайёрлаётгани ва унга асосан бундан буён аноним хатлар мутлако куриб чикилмаслиги хакида гапирди. Соломенцев Йулдошевга партияга тикланганлиги ва илгариги ишини давом эттириши мумкинлигини кувонч билан маълум килди.

Нури эса хаяжонланиб дунёдаги илк фазогир аёл, Иттифок хотин-кизлар кумитаси раисаси Валентина Терешкова кабулида булди. Энг кизиги шундаки, уни Тошкентда ун олти маротаба хам Абдуллаева кабулига киритишмаган булса Москвада эса уша куниёк Терешкова кабул килди.

Терешкова Нурини тинглар экан унинг аризасини кабул килишиб урганишганлиги ва у асоссиз булганлиги учун Турсуновадан партия жазоси олиб ташланганлиги ва эри эса партия аъзолигига тикланганлиги хакидаги махсус хатни аллакачон Тошкентга жунатишганлигини билдиришди.

– Бир ойча булиб колди. Сиздан партия жазосини олиб ташладик , эрингизни эса тикладик .Сизга жавоб хати бормадими?
-Йук , хали олмадик, Валентина Николаевна. Сизга мингдан минг рахмат !
Улар Тошкентга уша куниёк кушдек енгил булиб учиб келишди.
– Чин юракдан табриклайман, Нури Турсуновна – деди биринчи котиб Карим Икромов. – Сиз ютиб чикдингиз, койилман, энди бемалол ишингизни давом эттиришингиз мумкин.
-Мен сиздан атиги битта нарсани сурамокчиман, холос. – деди Нури. – Менга Москвада аризага жавоб бир ойча мукаддам жунатилганини айтишганди.
-Ха , бизга жавоб келганди –сухбатга аралашди туман партия кумитаси партия комиссияси раиси шошиб-пишиб ва юзлари кип-кизариб …

Маълум булишича жавоб хати унинг сейфида турган экан.

Менинг ёдимга эса бир вокеа тушди. Маълум булишича, оташин шоир Усмон Носир Москвага , Сталинга адолат истаб хат ёзган ва у ердан оклов жавоби келиб Узбекистон Ёзувчилар уюшмасига келган. Кейин эса бу жавоб хати Усмон Носирга бухтон уюштирганларнинг бирининг чунтагидан улганидан сунг топилди.

_-Нега ушанда буни айтмадингиз.? –деди алам билан Нури .- Ахир биз Москвага овора булиб бориб келдик-ку ?
….

Баходирга эса биринчи котиб яна ишини давом эттириши мумкинлигини айтганда хам туман партия кумитасида ишлашни хохламади. Бу кумитада энди кандай риёкор одамлар ишлашини у аллакачон тушуниб етганди. У 8-темир-бетон буюмлари заводида оддий мехнат мухофазаси мухандиси булиб ишлади.

-Кейин эса эримни урис булса хам инсофли булган рахматли Фёдоров цемент комбинатига кадрлар булими бошлиги лавозимига чакирди – сузини давом эттириб кузларидаги ёшни даструмолчаси билан аста артаркан Нури опа. – Бир куни эрим «Жигули» машинасида хаяжон билан кириб келди. Кулида турт юз сум пул. Каранг , деди, у темир-бетонда 120 сум пул олар эдим, цемзавод барибир цемзаводда , буюринг , Сизга кандай куйлак олиб берай , деганди рахматлик.

Бирок галамислар бу жойда хам бор экан, хар хил бухтонлар билан эримни тинч куйишмади.

Балки эримнинг камчиликлари булган булса, бордир. Беайб парвардигор… Бирок кучада салобат билан юрадиган эрим аслида ута эхтиёткор булиб эгри ишлар килишдан жуда куркарди. Нега одамлар хавас билан эмас, хасад билан яшашаркин-а. Кейин эса эрим туман халк таълими булими мудири булди. Таълимда хам шикоятчилар уя куришган экан…

Хуллас , эримнинг асаблари тамом булганди ва умрининг охиригача огир дард билан олишиб утди. 2013 йилнинг 10 июлида бандаликни бажо келтирди. У хаж амалларини адо этиш орзуси билан яшарди, соглиги ёмонлашгани учун бора олмади ва вафотидан бир оз олдинрок мен Саудия Арабистонида булиб исломнинг бешинчи арконини адо этишга муясар булар эканман, эрим Баходир Йулдошевни хам хажибадал килиб келдим.

Оппок кийимлар кийиб уйга кадам куйганимда бир кувонганини, хунг-хунг йиглаганини айтмайсизми  ( узи хам йиглаб юборди)

– Якинда бир китобни вараклаб куриб колдим – деди хайрат билан Нури Турсунова.  -Уша китобда хали тирик эримнинг суратини кора рамкага солиб куйишибди, галамислар. Нахотки, эримнинг ганимлари шу кадар разилликка боришса, худодан куркмасмикин , улар !

Нури Турсунова табиатан талабчан,мехрибон ва адолатпарвар булганлиги боис туман марказий касалхонаси шифокорлари уни бир неча бор туман согликни саклаш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси кумитаси раислигига сайладилар. У туксонинчи йиллар бошида Охангарон шахар хотин-кизлар кумитасининг биринчи раисаси булди, бир неча бор Охангарон шахар Кенгаши депутатлигига сайланди. Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 20 йиллиги эсдалик нишонига муносиб куришди.

– Бир куни навбатчи пайтимда бир бемор аёл ётган палатага кирдим, – дейди Нури опа. – Аёл инсульт булган экан, менга караб тинмай эзилиб йиглайди бечора, рахмим келди. Уч-турт кундан кейин бироз согайгандай булди. У менга суз котиб, билсангиз уша куни ахволимга эмас, балки Сизга бир хакикатни айта олмаганим учун узимни узим кечира олмай виждон азобида кийналганимдан йигладим. Мен Сизни сарсон килган уша ифлос думалок хатни ёзишаётганида бу хасадгуй маразларга ошхонада овкат пишираётган эдим. Айта олмаганим учун мени кечира оласизми? Думалок хат ёзганлар фалончи, фалончилар эди…

Мен унга караб сизни яратган эгам кечирган булсин дедим.

Саксонинчи йиллар урталарида Нури ва Баходирнинг садокатли ва вафога лим-лим мухаббатидан дунёга келган Нилуфар, Шухрат, Наргизалар ушанда хали ёш эдилар. Бугун улар оёкка туриб жамиятнинг турли жабхаларида муносиб уринни эгаллашган. Опа тадбиркорликка кул уриб хусусий дорихона хам очган. Утган йили Нури аянинг уйи хам куплар катори бузилди ва у хозир учинчи кичик туманнинг хонадонларидан бирида умргузаронлик килмокда.

– Углим Шухратжондан минг- минг розиман, мардлик, халоллик ва шижоатда отасининг урнини босди, – дейди Нури ая. – У якинда ая , Сизга туртинчи кичик тумандан шинам ховлили бир макон куриб берамиз деди. Бирам –бирам суюндим-ки.!

Нури Турсунова каби шифокорларнинг хозир хам урни ва кадри бекиёс. У бугунги кунда хам узи бир вактлар елиб=югуриб эпакага келтирган оилавий тиббиёт шахобчасида шифокор булиб ишламокда.

2010 йилда «Атиргул» шеърий тупламим нашрдан чикди. Тупламнинг «Саксонинчи йиллар» шеърида шундай сатрлар бор:

Мана қаддимиз тик –мустакил ўлкам,
Ҳеч кимдан ҳеч қачон кам эмасмиз ҳам.
Энди уша совук шамоллар тинди,
Ўша мудҳиш кунлар қайтмайди энди!

Озод Хушназарзода.

04.10 2019 йил. Тел: 99-329-71-40.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Озод Хушназарзоданинг Нурм Турсунова хаклармдаги маколанм укиб: 1. Хозирда Тарих муждасмга хос Шуролар даврм КПСС аъзолигидан учирилиш Рухий машмашаларм АСОРАТЛАРИ 2. Гдлян ва Иванов Шуролар даври Излари 3. Шуролар даврининг Москва Адолати 4. Шайтон Яратувчанлиги булган ХАСАДНИНГ Жамиятдаги Окибатлари 5. Даврдан катъий назар Севги Садокатнинг Оллох розилиги йулида Баркамоллиги 5. Поклик ва БЕГУБОРЛИК рупарасида Хасад тухматининг ЕНГИЛИШИ. 6. Тоза, холис мехнатнинг Галабаси 7. Макола Ёшларга Покизалик, ХОЛИСЛИК Галабаси , ТАРИХ, Шуролар даври Нуксони, Афзалликлари ХАСАДнинг жамият урни ва урганишни такоза Этади.

Leave a Reply
*