Menu
Categories
Исмат Хушев билан юзма юз 8 октябрь 2019 йил – Канада
10/08/2019 Видео

"3" Comments
  1. Аҳмад Турон

    Аҳмад Турон

    Ўрта Осиё мамлакатлари Иттифоқи-Турон Иттифоқи ва халқлари Парламентини тузиш тўғрисида

    (Президент Мирзияев ва Ўзбек халқига таклиф)

    Дунёдаги ривожланиш жараёнлари Ўрта Осиё ёки Турон иқтисодий ва стратегик иттифоқини кечиктирмай тузиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу кунларда Россия томонидан Ўзбекистонни Eвроазия Иттифоқига қўшиб олиш босими бор. Бу санкциялар остидаги Россияга бир мамлакатни забт этишга тенг дипломатик мувоффақият олиб келади. Бундан ташқари бир неча миллион ўзбеклар Россияда қора иш қилиб кун кўрмоқда. Россия уларни қисқа вақтда чиқариб юборса Ўзбекистонда ижтимоий вазият таранглашади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг Eвроазияга киришдан бошқа чораси йўқдай кўринади.
    Аммо бу “false” қўрқитиш, чунки миллионлаб энг арзон ўзбек ишчилари Россия корхоналаридан қисқа вақтда олиб қўйилса, Россиянинг шусиз ҳам ночор иқтисоди касодга учраши, империя сифатида умрининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
    Иккинчи томондан Ўзбекистон Eвроазия иттифоқига кирса унинг сиёсий ва иқтисодий эркинликлари камаяди, бу эса мамлакатда иқтисодий ривожланишни секинлаштиради, Россияга қарамлигини оширади.
    Шунинг учун Ўзбекистон Россияга иқтисодий қарамликнинг ўрнига иқтисодий ривожланиш, тенг хамкорлик йўлини танлаши мумкин. Ишчи кучлари мамлакатга қайтиб келса хукумат ва давлат ялтироқ cитилар ва кераксиз қурилишларни эмас, иш ўринлари яратишга мажбур бўлади ва натижада иқтисод мисли кўрилмаган тезликда ривожлана бошлайди, халқнинг турмуш даражаси ошади, сўмнинг кучи тикланади.
    Шунинг учун ҳам шундай ва келажакда шунга ўхшаш босимларга қарши тура олиш учун кечиктирмай Ўрта Осиё мамлакатлари Иттифоқи -Турон Иттифоқи ва халқлари Парламентини тузиш ўта долзарб масала бўлиб қолди. Бу – қардош мамлакатларимиз тинчлигини ва мустақиллигини сақлаб қолишнинг энг яхши гарантияси бўлади ва келгусида Турон деган кучли ягона мамлакатнинг пайдо бўлишига асос солинади. Зотан биз- Қирғиз, Қозоқ, Қорақалпоқ, Уйғур, Туркман, Тожик, Ўзбеклар – ягона халқмиз ва динимиз ҳам битта. Биз ҳудудларимизни, халқларимизни, иқтисодларимизни бирлаштирсакгина ҳар томонлама тез ривожлана оламиз.
    Турон Иттифоқининг тузилиши миллатлараро низоларнинг келиб чиқиши олдини олади, миллатларнинг бузилмас дўстлигини мустахкамлайди, иқтисодга кучли қувват беради, транспорт коммуникациялари, энергетика, сув ресурслари тизимларини самарадорлигини оширади, экология муаммоларини ҳал қилишни осонлаштиради, cавдо сотиқ ва туризмни кучайтиради, ташқи хавфлардан биргаликда химояланиш салохиятини оширади. Аввалига интеграция ва қўшма ишлаб чиқаришлар оз-оздан ошиб борса, 5-10 йиллардан кейин тезлик билан оша бошлайди.
    Кейинчалик бу Иттифоқга Oзарбажон ва Туркия ҳам қўшилиши мумкин.
    Бир сўз билан айтганда бу иттифоқ ундаги барча мамлакатлар ва миллатлар учун янги тарихий даврни очиб беради. Бу иттифоқ мамлакатларимизни Eвроазия Иттифоқи каби Россияга қарамликка олиб келмайди, балки мамлакатимиз халқлари ва президентларимизга халқаро сахнада мустахкам ўрин олишларига ёрдам беради.
    Қуйида Турон Иттифоқи ташкилий низомининг асоси келтирилган.
    1. Ўрта Осиё мамлакатлари ёки Турон Иттифоқи тузиш ва бу иттифоқ мамлакатларнинг ҳудудий, харбий ва иқтисодий бирлигини, халқларнинг эркин ҳаракатланишини, умумий бозорини, келажакда умумий пул бирлигини яратишни назарда тутади.
    2. Бу иттифоқнинг ягона пойтахти ва президенти бўлмайди, унинг пойтахтлари ва президентлари коллегияси бўлиб у шўро (демократия) услубида ишлайди. Президентлар коллегияси мамлакатлар президентларидан иборат бўлиб, камида ҳар 3 ойда бир марта йиғилиб долзарб муаммоларни муҳокама қиладилар, Иттифоқ ҳукуматини ташкил этадилар ва ишлашини таъминлайдилар. Президентлар коллегияси Иттифоқ Парламенти тавсияларини ўз ишларида асос қилиб оладилар,
    3. Иттифоқнинг ҳукумати бўлиб унда Иттифоқ таъсис этган бўлимлар (Департамент ёки Министирликлар) бўлади: масалан Иқтисодий лойиҳалар, Космос, Энергетика, Илм-фан, Маориф, Дин, Маданият, Мудофа ва ҳ. з. Хукумат бюджети Парламент томонидан тасдиқланиши лозим.
    4. Иттифоқнинг бирлашган харбий қўмондонлиги бўлиб унинг штаб квартираси Иттифоқнинг стратегик марказий ҳудудларининг бирида жойлашади.
    5. Иттифоқнинг ҳар 500 минг аҳолидан сайланадиган, яъни тахминан 150 аъзоларидан иборат Парламенти бўлиб у ҳар 3 ойда бир марта энг камида 1 ҳафтага йиғилади ва Иттифоқ учун долзарб муаммоларни муҳокама қилади. Парламентнинг йиғилишлари турли пойтахтларда ва шахарларда бўлиши мумкин.
    6. Парламент Иттифоқ низомини ва бошқа қонунларини ишлаб чиқади ва қаъбул қилади.
    7. Парламент Президентлар Коллегияси таклиф этган Ҳукумат райиси ва аъзоларини тасдиқлайди, ҳисоботларини эшитади ва таклифлар беради
    8. Парламент Парламент райисини овоз бериш йўли билан сайлайди. Парламент райисининг қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, тожик, уйғур ва ўзбек миллатига мансуб ўринбосарлари иш олиб борадилар. Уйғур миллатига мансуб ўринбосар символик бўлиб, парламентда уйғур миллатига мансуб (аъзо)лар бўлганда сайланади. Агар 1 дона бўлса унинг ўзи сайланади. Бу – қардош уйғур миллатига бўлган Турон миллатлари ҳурматининг белгисидир.
    10. Парламент доимий ишлайдиган комиссиялар тузади.
    11. Парламент Президентлар коллегиясига, аъзо мамлакатлар Парламентларига таклифлар ва тавсиялар беради, уларнинг ва ҳукуматнинг ишларини баҳолайди, Иттифоқнинг яқин ва узоқ йиллик ривожланиш режаларини тузади.
    12. Парламентга нойиблар cайлаш мамлакатлар вилоятлари ҳалқ депутатлари кенгашларида эркин овоз бериш (бал тўплаш) орқали сайланади. Бунда улар вилоятлар кенгашларида ўз программалаларини, мақсадларини маъруза қиладилар ва 10 балли система асосида депутатлар томонидан бахоланадилар. Энг кўп бал тўплаган номзодлар сайланган ҳисобланадилар. Бунда нойиблар сони вилоят аҳолиси сонига боғлиқ. Аҳолиси 500 мингдан кам бўлган вилоят 1 нойиб, ва 500 мингдан 1 миллионгача бўлган вилоят 2 та нойиб сайлайди ва х. з. Номзодларни сони 1000 дан кам бўлмаган ташаббус гуруҳлари ёки партиялар илгари сурадилар. Номзод шу ҳудудда яшовчи ва махаллий тилда сўззлашувчи ҳар қандай миллат вакили бўлиши мумкин.
    13. Парламент хар тўрт йилда қайта сайланади.
    14. Парламент тили Қозоқ, Қирғиз, Қорақалпоқ, Туркман, Тожик, Уйғур ва Ўзбек тилларидир ва ўзаро тушинишда муаммо бўлмагани учун ҳар бир халқ ўз тилида сўзлаши мумкин. Маърузаларнинг синхрон таржимаси ва турли тиллардаги матни ҳам тақдим этилиши мумкин.

  2. Сиздан илтимос Дастурларингизни тухтатманг

  3. Ассалому алайкум Исмат Махмудович. Сизнинг Дастурларингиз- Биз томошобинларга сув ва хаводек зарур. Сизнинг олиб бораётган теледастурларингиз натижасида Узбекистондаги купчиллик муаммолар хал этилаяпти. Сиз уз дастурларингиздаги чикишларингиз оркали Мамлакатимиз ривожланишига улкан хиссалар кушиб келаяпсиз.

Leave a Reply
*