Menu
Categories
Гуллаётган Фарғонадан хат: Табобат Академиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди
10/12/2019 Ватандан хабарлар

Қуванчли хушхабар

Бугун Фарғона шахридаги “БАХТИЁРЖОН”хусусий шифохонасида Ўзбекистон Табобат акдемиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишга вилоятнинг барча туманларидан табиблар ва табобат билан шуғиланаётган шифокорлар йиғилишди.

Йиғилишни Ўзбекистон табобат Академиясининг раиси, профессор  Иброхимжон Асқаров очди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сонли «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори балан қискача таништирди ва табобатга оид ютиқларимиз ва камчиликларимизни гапириб Фарғона вилоятида Табобат академиясининг бўлимини очиш таклифини киритди.

Бу бир овоздан келган табиб шифокорлар қувончи карсаклари билан тасдиклади.

Шундан сўнг вилоят раислигига бир неча йилдан буён табобат билан шуғилланиб келаётган олий маълумотли шифокор Якубов Бахтиёржон сайланди ва бир овоздан тасдикланди. Раисга ўринбосар қилиб Қува туманидан келган табиб –фельдишер Юлдашев Мирзолим ва Яйпан шахридан келган Табиб Турсунов Райимжонлар сайландилар.

Шундан сўнг килинадиган ишлар келишиб олинди.

Тадбирдан сўнг бизлар Йиғилишга келган вилоят ногирон болаларни реоблитация килиш маркази бош шифокори билан биргаликда ВИЛОЯТ НОГИРОН БОЛАЛАР РЕОБЛИТАЦИЯ марказига бордик бу ерда 6 нафар шифокор ва 18 нафар хамшира ишлаётганлигини сухбат давомида билдик, бизлар борганда 52 нафар ногирон бемор борлигини кўрдик.

Бу шифо маскани 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бир йилда юзлаб ногирон беморларнинг саломатлигини тиклаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Неврология, травматология, терапия ва лаборатория бўлимлари, шунингдек, замонавий тиббиёт техникалари ва жиҳозлари билан таъминланган.

— Барча қулайликларга эга шифо маскани Президентимизнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги ғамхўрлигининг яна бир амалий ифодасидир, — Бу ерда ногиронлар ўз саломатлигини тиклайди. Оиласига, ҳаётга бўлган ишончи мустаҳкамланади — дейди марказ директори Алишер Олимов..

Ногирон беморларни аъримлари билан Ўзбекистон Табобат академияси раиси профессор Аскаров Иборхимжон сухбат ўтказди ва 10 нафар юролмайдиган – кўмакка мухтож беморларга моддий ёрдам ва мурувват кўрсатилди.

Тадбир иштирокчиси,

рухшунос олим Саттаров А.Н.

 

 

Суратлардан лавхалар

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*