Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Мен сизни астойдил тингладим, Исмат Маҳмудович.
11/03/2019 Бош мақола
Исмат Маҳмудович,
мен сизни астойдил тингладим. Мен ҳар доим сизнинг адолатли ва инновацион шахдам фикрлар билан даврага отилиб чиқишингизни ҳурмат қилувчи ва қўллаб қуватловчи ҳамюртларингиздан бириман.

Албатта катта бир халқ тақдирини ҳал этадиган бошқарув тугунларидаги раҳбарларни қанақа илм даражасида, қанақа ташкилотчилик қобилиятида, қанақа маданий ва дунёвий фикрлаш савиясида эканлигини таҳлилий билишимиз, уларни танлай билиш ҳуқуқларига эга бўлишимиз керак.
Исмат Маҳмудович, битта нарсадан хавотирдаман, ўзимизга танқидий кўз билан қарасак бизнинг минталитетимизда қориндош уруғчилик, маҳаллачилик ўта ўринсиз ривожланиб кетган, буни ўзингиз жуда яхши биласиз. Шу бойисдан кадрларни таҳлил қилишимизда ва танлашимизда шу камчилигимиз панд бериб қолмаса дейман.

Ўзбекчилигимизда қориндош уруғчилик, маҳаллачилик ёмон нарса деб айтмоқчи эмасман, аксинча уни ўз ўрнида ишлатишни одоб ва ахлоқ мезони деб билишимиз керак.

Сизнинг фикрларингиз маъқул уни ривожлантириш керак ва уни адолат билан амалга ошириш учун маъқул механизм яратиш керак. Бунинг учун мутахасислар, тажрибали кексалар, педагоглар, психолог руҳшиносларнинг маслаҳатлари кўрсатмалари керак бўлади. Бу масалада албатта биринчилар қаторида устозингиз Шароф Убайдуллаевга бир маслаҳат ташаланг. Шароф Ортиқовичнинг интлектуал фикрларини шахсан мен жуда ҳурмат қиламан.

Тан олиб айтганда яхши инновацион фикр ўртага ташладингиз. Албатта хорижда кўп йиллик меҳнат фаолиятингиз даврида эркинликдаги яшаш тарзини кўрдингиз, қийнчилик ва соғинчларни ҳам ўтадингиз. Таққослашлар ва замонавий фикрлашлар асосида муаммоларни таҳлил қила билиш санътига эришдингиз. Жуда истар эдимки, ёшларимиз, юртдошларимиз сизнинг ва сизга ўхшаганларнинг кўзи билан дунёга қараса.

Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, сиз олдиндан айтадиган кўп фикрлар ўз тасдиқини топаябди. Вилоятимизнинг янги ҳокими Зойир Тоҳирович Мирзаев зиёлилар олимлар билан танишиш суҳбати ўтказди. Шахсан менда бу киши ҳақида жуда иллиқ таасуротлар пайдо бўлди.
Ўта самимий иссиқ чеҳрали киши эканлар. Анча конструктив масалаларни ва уларнинг оддий ечимлари йўлларини давра суҳбатида ҳавола қилдилар. “Илмийликдан ажралган ишлаб чиқариш бу тараққиётни таназалулга олиб келади” Зойир Тоҳировичнинг шу сўзининг ўзи олимларимизни ажойиб бир тўлқинлантириб юборди.
Мен кейинроқ бу мажлис ҳақида ўз таассуротларимни батафсилроқ кўринишда ёзиб юбораман.

Алиқул Раҳмонқулов,
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
“Физика” кафедраси доценти  

2.11.2019 й.
Қарши шаҳри
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*