Menu
Categories
Озод Хушназарзода: Ҳар ким ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши керак – Оҳангарон Ҳаёти
11/05/2019 Муносабат

ХУКУКИНГИЗНИ БИЛИНГ !

Журналистлар Алишер Комилхонов хамда Севара Тургуноваларнинг «Охангарон хаёти» газетасида мехнат конунчилиги хакидаги маколаларини кунт билан укиб чикдим.Мавзу-ута долзарб ва мухим…Бу жуда яхши !

Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 6-моддасида таъкидланганидек «барча фукаролар мехнат хукукларига эга булиш ва улардан фойдаланишда тенг хукукларга эгадир» Каранг кандай зур ! .Бирок аслида фукароларимиз мехнат хукукларидан кандай фойдаланяпти.?

Улар уз хукукларини билишадими ?

Афсуски йук !..

Мехнат кодексининг 115-моддасига асосан «ходим учун иш вактининг нормал муддати кирк соатдан ортик булиши мумкин эмас». Бирок Севара Тургунованинг маколасида ёзилганидек «LIMAX GOID TEXTIIE» МЧЖ хусусий корхонаси ишчилари дам олиш кунисиз хам ишлармиш.Ёпирай ! Мумай пул олишса хам майли дердик .Кайси замонда яшаяпмиз,узи ? Демократик суверен давлатдамиз-ку, ахир! Вахоланки, купгина демократик давлат хисобланмаган мусулмон давлатларида хам (масалан БААда) иш куни соат эрталабки еттидан ун иккигача –беш соат !

Эй, биродар , уз хукукингни билсангчи, ахир шанба ва якшанба кунлари дам олиш хукуки Конституцияда хам борку!

Хуллас , баъзи тадбиркорларимиз ва бир думаллаб бой булиб олган айрим маънавий кашшок мутаххамларнинг иши бу ! Худодан хам куркишмайди улар.. Яна уялмай масжидга жумага боришади.Оллох кечиради деб уйлашса керакда? Вахоланки, ривожланган давлатларда капиталист хам иш хаки беради.Бирок у «Охангарон Турон барака « МЧЖ сингари 700 минг сум эмас.Бу ахир юз доллар хам эмас-ку.! 2010 йил ёзида биринчи Президентимиз 2010 йил охирига бориб мамлакатда уртача иш хаки 500 долларга етади деб айтганди ва бу гап гулдурос карсаклар билан олкишланганди.Якинда маълум ,булдики, хозир юртимизда уртача иш хаки 2,2 миллион сум булибди ва уз юз доллардан хийла кам.

Куйингчи, ривожланган давлатларда капиталист мумай иш хаки беради ва у бирок ижтимоий кафолатларни туламайди . Якинда интернетда укиб колдим, ,Норвегия каби олтита мамлакатда хар йили давлат хисобидан фукаролари исталган давлатга туристик саёхатда булиб дам олиб кайтаркан.Сир эмас, ким Бухоро ва Самаркандга мавсумда борган булса у ерда факат кари ажнабийларни куради.Мазза килиб юришибди, хуллас.Бизда эса айрим карияларимиз хамон ёстик ва курпа остига пул яширишади…Хотираси панд бериб асабийлашиб кейин кидириб юришади. Баъзи шух невараларга хам пул керак-ку .ахир …Сураса бермагандан кейин мажбур булишгандир…

Бизда эса давлат корхоналарида касаба уюшмалари иш берувчилар билан бирга жамоа шартномаларини тузадилар ва унда ходим учун яхшигина ижтимоий кафолатлар бор.Масалан мен мехнат килаётган «Охангароншифер» акциядорлик жамиятида шу йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида 40 нафарга якин оддий ишчи Бухоро ва Самарканд буйлаб бепул туристик саёхатда булишди.Яна хаво йуллари оркали хамда турт юлдузли мухташам мехмонхонада!.Мазза килишди ! Касаба уюшмаси йук корхоналарда буни факат орзу килишадилар ва бундай саёхатлар ташкил килинмайди ва агар бепул ташкил килинса хам ходимдан даромад солиги ушлаб колинади. Агар касаба уюшма маблагига борса бундай даромад солигидан озод буладилар Ана, курдингизми ,касаба уюшмага аъзоликнинг афзаллиги нимада.! Севара Тургунова макола тайёрлаётганда мендан касаба уюшмалари тузиш ихтиёрийми ёки мажбурийми деб сураган эди.Мен эса ихтиёрий бирок хар бир корхона ва ташкилотда касаба уюшмаси албатта булиши керак деб айтдим.

Хуш ,хусусий корхона эгалари нега касаба уюшмаси тузишни истамайдилар?.Чунки улар кул остида ишловчиларнинг хукукий онги усиб «тили буро» булишини сира=сира хохлашмайди. Бу бошга бало-ку.,«тем более» хозир ижтимоий тармоклар ута фаоллашган булса.Чунки касаба уюшмаси аъзоси булса Мехнат кодексига кура йил буйича мукофот ,ижтимоий кафолатлар ва дам олиш кунларида икки барабар микдорда иш хаки туланишини талаб килишлари мумкинда.Ахир бу зикна тадбиркорлар учун дахшат-ку ! Улар хали хам сур текширувчилар келиб колишса бир бало килиб ишни тинчитишларига кузи етади. Ишчи эса додини кимга айтарди.

Сир эмас ,шахримиздаги улкан чойхоналарда купдан-кун фукаролар огзаки шартларда жуда кам иш хаки эвазига ишлайдилар.Мана Сизга бир мисол келтирайлик, чойхоналардаги гиргиттон (официантка) ларнинг бир кишига хизмат хаки 1200-1500 сум булибди.Агар айтайлик у уч юз кишига хизмат курсатса кунига 360000 ва 450000 сум пул топади.Чойхона эгаси эса унга кунига атиги 50000 сум пул беради холос ва узига мумай фойда колади.Яна энг мухими уша гиргиттон хурандалар олдига келиб фалон пул булди дейди ва накд пулни кассага элтади,кейин кайтиб келмайди ,хеч кандай чек эса йук.! «Сахий» хурандалар хам сурамайди ! Буни солик идоралари жуда яхши биладилар лекин улар жим!…Уша гиргиттон билан мехнат шартномаси тузилмаган ва у бир куни пенсияга чикканда атиги 400 минг сум атрофида пенсия олади,чунки мехнат стажи йукда !Давлат корхонаси ва касаба уюшмаси мавжуд ташкилотда ишлайган дусти ёки дугонаси эса 1,5.-1.6 миллион сум пенсия олади.Гиргиттон ушанда тушунади ,вахоланки энди эса жуда кеч ва энди у менга пенсияни кам белгилашди деб нолиб юради.

Хуллас ,уз хукукингизни уз вактида билинг.азизлар !

Якинда шахримиздаги собик «Сантехлит» заводи худудида очилган» GREAT FINANCE» МЧЖда хали ишга кирмаган ишчи(узининг айтишича) А.Эшбоев 2018 йил 6 декабрда бахтсиз ходиса туфайли чап оёгининг пастки кисмидан ажралади.Буни карангки, уни хатто Охангарон шахар ИИБнинг килни кирк ёрар терговчиси хам негадир окламабди ва у эхтиётсизлик оркасида шунга дучор булган,узи айбдор деб хулоса чикарибди.Бу ташкилотда менинг билишимча касаба уюшмаси тузилмаган ва улар буни исташмайди хам.Агар ходим ички мехнат тартиби коидаларини бузса уни иш берувчи касаба уюшмасининг розилигисиз кандай бушата олади.? Бушата олмайди агар ташкилотда касаба уюшмаси булса ва унинг етакчиси каътий булса!.Юкоридаги ташкилотда эса ходимни «уз хохиши билан « ариза ёзишга мажбурлашади ва агар бирорта текширувчи келиб колса унга аризасини курсатишади. Ходимлар булими бошлиги текширувчи билан бир оз пичир-пичир килишса булди,текширувчининг юзи ёришади ва ходимнинг сарсонгарчилиги бошланади ва уни хатто Олий Суд хам ишига тиклай олмайди.Чунки хужжатлар жуда « пишик « килинганда.Корхона ёки ташкилотдаги юристлар (хукукшунослар) хам иш берувчига аслида тобеъ ва унинг айтганини килишади.Конунлар эса уни хамма томонга бурса булади…

Менинг фикримча, руйхатга олувчи ташкилотлар ёки солик идоралари албатта хар бир ташкилотда касаба уюшмаси тузилишига албатта эътибор бериши жуда зарур.Чунки жанговар касаба уюшмаси –ходимнинг энг биринчи маслахатчиси , суянган тоги ва ишончли химоячиси.Зеро, касаба уюшмаларининг шиори хам «инсонга наф келтиришдир»

О.Хушназаров,

«Охангароншифер» АЖ касаба уюшмаси кумитаси раиси.

Leave a Reply
*