Menu
Categories
Муҳаммаджон Раҳмонов: Гунг монологи ёки пантомимо учун сюжет
11/11/2019 Адабиёт

Ишонмассан бу гапга дўстим
Гунгларда ҳам забон бўлади

Тилим менинг-шу икки қўлим
Улар йиғлар, улар кулади.

Ўхшамайсан ёмон одамга
Яқинроқ кел тишлаб олмайман.
Сиғмаяпман жумла оламга
Биласанми севиб қолганман.

Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари

Эргашаман сояси бўлиб
Афсус менга қиз қиё боқмас
Жеркар, кетар устимдан кулиб
Балки унга гунглигим ёқмас

Даврасига олгани замон
Мадхиялар ўқир хушторлар
Бармоқларим додлайди: -“Ёлғон,
алдар сени шакаргуфторлар”

Бор оламда шундай бир туйғу
Тил билан ҳам бўлмайди айтиб
Кошки шуни тушунсайди у
Ёнгинамга келсайди қайтиб

Қалбим билан аллалар эдим.
Эркаларди қўлларим секин
Не ҳам дердим, нима ҳам дердим
Мен томонга тушмас йўллари
Балки энди васфин бир умр
Куйлаб ўтар шўрлик қўлларим

Балки сийлар мени ҳам тақдир
Бир кун номин айтурман дадил
Жон чиқарда қайтармиш охир
Сўқирга кўз, соқовларга тил

Шу тасодиф бўлмаса у кун
Ўз тилимдан қилмагил жудо
Сўнгги имо-ишорам учун
Қўлларимга куч бергил Ҳудо

Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари

Муҳаммад Раҳмон.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Мухаммаджон Рахмоновнинг Сиз ИСМАТЖОН Ака! Хакингизда ёзган шъерлари Сизнинг фаолиятингиз ва Бекиёс мехнатингизни Бошка Биров Шундай тарифлай олмайди. Гунглар Пантамимо МОНОЛОГИ Мухаммаджон Рахмоновнинг Узларига берилган таъриф. Илму Нужум, Илму Гайб, Илму Ладуний (ОЛЛОХНИНГ Илми) Инсон Суратигагина эмас, Сийратига Эътибор каратилганидан далолат. Шу маънода Исматжон Ака! Сизга саволим Инсонлар Сийратгача Эътибор каратилганида? Нега? Инсонлар Акалли суратда хам бир-бирини тушунмайди? Орзудагидек Ахил Эмаслар? Ислохотларни жорий этишда Жипслашмайдилар?!

Leave a Reply to Абдусаттор Рахмонов
*