Menu
Categories
Фаластинга атай ютқаздикми? Ўзбек футболи қачон янгиланади?
11/17/2019 Бош мақола

ТЕРМА ЖАМОА ФАЛАСТИНГА АТАЙИН ЮТҚАЗГАНМИДИ?

Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги баҳсда мағлубиятга учрагани кўпчиликни карахт аҳволга солиб қўйди. Очиғи, Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи бўлгач, кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб мухлислар ишончига кириб бораётганди.

Аммо Арабибистондан учраган мағлубиятдан кейин барчанинг хафсаласи яна пир бўла бошлади. Ўйиндан кейин Вадим Абрамовнинг ушбу гаплари мухлисларнинг шубҳа-гумонлари сабаб бўлди. – “Афсуски, мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча бўлганлигини айтиш қийин. Афсуслар бўлсинки, шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик.

Натижа эса жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча, ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз. Мухлислар орасида келишилган ўйинлар қироли (гарчи исботланмаган бўлса-да, футбол ичидагилар буни билишади) деган номга сазовор бўлган Вадим Карленович бу гаплар билан нима демоқчи. Терма жамоа футболчилари атайлаб ютқазиб ҳам беришадими? Ишонгинг келмайди.

Лекин Вадим ака билмаса гапирмайди? Бу ерда бир гап бор. Дарвоқе, Абрамовнинг гапидан шуни хулоса қилиш мумкинки, терма жамоамиз Фаластинга атайлаб ўйинни бой берганмикан? Ҳар ҳолда ушбу учрашувни яхшилаб текшириш керак. Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов каби фахрий футболчилар ЎФАнинг олдинги раҳбариятидан норози эканликларини яққол намоён этишга ҳаракат қилишарди.

Катта эҳтимол билан улар Куперни йўқотиш учун шундай қилган бўлишлари мумкин. Лекин буни исботлаш учун далиллар керак. Шубҳа-гумонлар қолмаслиги учун эса ўйинни Фаластин-Ўзбекистон ўйинини яхшилаб текшириш лозим бўлади. Мухлисларни ким алдаётгани шунда аён бўлади. Бугунги мухлислар эса ҳаммасини яхши билишади.

Кечаги мағлубиятдан кейин stadion.uz сайтида мухлислар турли хил фикрларни қолдиришмоқда.

Уларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз: – Равшан Эрматов борми шу одам, Умид Аҳмаджоновнинг ярмича ҳам бўлмаяптику, чемпионатимизда от ўйинлар кучайиб кетдику, биринчи лига тўлиқ от уйин – тотализаторчилар, шуни орқасидан жон сақлашаяптилар, бирорта жиддий чора кўрмадик шу одамдан на командага на ҳакамга ҳар ким билган ишини қилмокда миллий чемпионат таназзулга ботган яна нимани кутиш мумкин, Эрматов бор йўқлиги ҳам билинмади бирорта чора кўрмади.  ДХХ раиси федерация раиси ку имконият каттаку футболдаги муттаҳамларни йукотинглар халқ олдида изза қилинглар буларни ҳар бир жамоада бор бундай манкуртлар ўзбек футболи кушандалари – Абрамов Осиё даражасида бирорта соврин юта олмаган.

Нега бу мураббий МТЖга яна қайта тайинланди ҳайронман. Футболимиз ортида катта гурухлар маанфати ётибди. Биз бу холатда жаҳон чемпионати хақида орзу қилмасак ҳам бўлади…

Афсуски, бундай фикрлар сони жуда кўп. Футбол сайтларнинг барчасига киринг, бундай фикрларнинг гувоҳига айланасиз. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариш керак. Битта мухлис айтганда, ўзбек футболи янгиланишни хоҳламаяпти. Уларга эски тузумдаги футбол керак. Акс ҳолда янгиликларга интилаётган одамни ишдан олишмасди. Эски одамлар нима қилиб бераяпти?

Президентимиздан илтимос қиламиз, футболимизни тозаланг! Фаластин билан бўлган ўйинни яхшилаб текширтиринг! Терма жамоани, ватанни сотганлар жазосини олсин! Мухлислар билсин, ким хоин эканлигини!

Бир икки кишига аччиқ қилиб, бутун терма жамоа, ватан шаънига доғ туширганлар жазолансин!

Терма жамоамизда ҳозир ҳам имконият бор экан. Барчасини ўзгартиринг! Айтганча, Куперни танқид қилган журналистларга салом! Қани энди мард бўлсаларинг даврага чиқинглар-чи!

Ўзбек футболининг аламзада мухли

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*