Menu
Categories
Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
11/19/2019 Бош мақола
 Исмат Хушев:  Сокин яшаб ўтган Бош вазир…
 Мустақиллик йилларида ҳукумат аъзолари  ичидаги энг покиза, энг муносиби…
Ўткир Султонов вафоти муносабати билан
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти таъзияси
Уткир Султанов фото
У на шоир эди ва на машҳур зот,
Лекин дунё билан бир эди дарди.
У ҳам бошқалардек кечириб ҳаёт,
Шошиб ишга бориб, секин қайтарди.
 
Тариқдай заминнинг устида беун,
Яшаб ўтди шундоқ буюк бир юрак.
 
Қайдан келганди у, билмади кимса,
Қабрга ҳам жим-жит кириб кетди у.
Менимча дунёнинг устидан роса,
Мириқиб қаҳ-қаҳа уриб кетди у…
                                 (Абдулла Орипов)
1.
Ўткир Султонов вафоти ҳақида эшитганимда, негадир, Абдулла Ориповнинг юқоридаги шеъри беихтиёр хаёлимга келди.
Ажаб, бир неча ўн йиллар муқаддам ёзилган бу шеър айнан Ўткир Султоновга атаб ёзилгандай маҳзун бир таассурот қолдиради одамда…
2.
Ўткир акани мен биринчи маротаба Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари эканида кўриб, суҳбатлашган эдим.
Кўп ўтмай вазир бўлдилар.
Сўнг ўз ўринларига Элёр Ғаниевни қолдириб, Бош вазир этиб тайинландилар.
1995 йилдан 2003 йилга қадар – Ўзбекистонда ҳукумат раиси бўлиб ишладилар…
3.
Ўткир ака ниҳоятда камгап, шу билан бирга камтар ва камсуқум раҳбар эди.
Шукрилла Мирсаидовдан кейинги Бош вазирлар орасида Ўткир Тўхтамуродович бу лавозимга энг муносиб ва энг ҳалол инсон эди.
Ўткир ака Бош вазирлик лавозимида бирор кишини ноҳақ ранжитганларини эшитмадим.
У кишидан олдинги Бош вазирлар фаолиятини эслаганда, Ўткир аканинг этагида намоз ўқиса бўларди…
4.
Бош вазирликдан – Вице Премьерликка туширилганида ҳам, бу лавозимдан сўнг яна олдинги авиация заводига “сургун” қилинганида  ҳам у киши индамай кетган, Президентнинг бу амрига ҳам сўзсиз бўйсунган эди.
Ўткир Султоновни ҳамма ҳурмат қиларди. У киши биринчи бўлишга ҳеч қачон интилган эмас.
Ҳатто Бош вазирлигида ҳам мулозимларнинг тўй ва маъракасидаги эрталабки ошларига бориб қолса ҳамиша Жўрабеков ва ё бошқа ўринбосарларини олдинга ўтказиб юрарди…
5.
Ўткир ака Бош вазир бўлсалар ҳам Бешёғочдаги спорт соғломлаштириш мажмуасига қатнардилар.
Бу ер асосан мулозимлар учун мўлжалланган бўлиб, унга янги аъзоларни қабул қилиш аллақачон тўхтатилган эди.
Мен Бош муҳаррирлигимда ҳам, ишдан урилганимдан кейин ҳам бу қадрдон масканга мунтазам қатнардим. Спорт билан астойдил шуғулланардим. Бу ерга – Ўткир акадан бошқа яна бир собиқ Бош вазир – Абдуҳошим Мўталов ҳам аъзо эдилар.
 Абдуҳошим аканинг уйлари ҳам Бешёғочда, Спорт комплексининг шундоққина ёнгинасида эди.
Биз учаламиз ҳам бир гуруҳда эдик.  Ҳар шанба ва ё якшанба кунлари у ёки бу гуруҳдошимизнинг тўй ва ё бошқа тадбирларида биргалашиб иштирок этардик.
Гуруҳимизда – узоқ йиллар Ўзбекистон Саноат қурилиши материаллари вазирлигида мармар ва гранитлар ишлаб чиқариш Бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Аркадий Барский деган сафдошимиз Германияга кўчиб кетиши муносабати билан “Грузия” ресторанида  хайрлашув  зиёфати берганида  Ўткир Султонов билан ёнма ён ўтириб қолдик.
Биз Абдуҳошим Мўталов билан бир столда. Бизнинг ёнимиздаги столда эса юбиляр билан Ўткир ака ўтиришди.
Бу воқеа 2003 йилда бўлган эди. Бу бизнинг Ўткир ака билан энг сўнгги учрашувимиз эканини мен ҳали билмасдим.
Орадан кўп ўтмай, 2004 йилнинг эрта баҳорида мен Ўзбекистонни тарк этдим…
6.
Бугун эрталаб, ўша “Грузия” ресторанидаги учрашувимиздан ўн икки йил ўтиб,  Ўткир аканинг вафот этганларини эшитдим.
У кишининг вафоти муносабати билан ўзбек ҳукумати ва олий раҳбарият бир оғиз бўлса ҳам таъзия билдиришни лозим топмади.
Расмий Тошкент бу билан Ўткир Султоновни ўзбек сиёсий саҳнасидаги ўрни эътиборга молик эмаслигини таъкидламоқчи бўлди шекилли…

 

7.
Хўш, аслида-чи?
Аслида Ўткир Султонов бугунги давлат ва ҳукуматдаги казо казо мулозимлар орасидаги энг тоза ва ҳалол, Ўзбекистонга, ўзбек халқига чин юракдан меҳр қўйган, унга қайишадиган, меҳр муҳаббатли ва иймон эътиқодли раҳбар эдилар.
Ўткир ака парвоз ва шон шуҳратни ҳам, инқироз ва мағлубиятни ҳам ортиқча ҳис-ҳаяжонсиз, жим-житлик ва сокинлик билан қабул қилардилар.
Бош вазир сифатида ҳам худди шундай  жим-жит ва сокин  яшаб ўтдилар.
У кишининг бу жим житлигидан мен бугун ажиб бир мазмун кашф этгандай, ажиб бир донишмандликни кўргандай бўлдим.
Менинг назаримда у киши шоир айтганидек бу бевафо ҳаётдан – ўз сафдошларининг, Ўзбекистон Олий раҳбариятидагиларнинг тутириқсиз амбицияси, бир тийинга қиммат тоталитар ва авторитар сиёсати устидан мириқиб, қаҳ-қаҳа уриб кулиб кетгандай гўё…

 

8.
У на шоир эди ва на машҳур зот,
Лекин дунё билан бир эди дарди.
У ҳам бошқалардек кечириб ҳаёт,
Шошиб ишга бориб, секин қайтарди.
 
Тариқдай заминнинг устида беун,
Яшаб ўтди шундоқ буюк бир юрак.
 
Қайдан келганди у, билмади кимса,
Қабрга ҳам жим-жит кириб кетди у.
Менимча дунёнинг устидан роса,
Мириқиб қаҳ-қаҳа уриб кетди у…
                                 (Абдулла Орипов)
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари!” Бош муҳаррири.
Торонто шаҳри, Канада, 30 ноябрь, 2015 йил.

 

11 шарҳ

  1. Олимжон Курбанов

    Ущбу хабарни укиб олис Америка юртида чукур мотомга чукдим… Узок 1990 йилларнинг бошида танишиб ва щу кунларгача доимо хурмат-эхтиром билан эслаб келган Хазрати-Инсоним Уткир ака Султоновнинг жойлари жаннатдан булсин, кабрлари нурга тулсин, охиратлари обод булсин. У кищининг оила аъзоларига ва хамма якин танишларига чукур таъзиямни билдираман.

  2. Мукаддас Ватанимиз яна бир мард фарзандидан жудо булди!
    Хурматли Уткир акамизнинг жойлари жаннатдан булсин, рухлари шод охиратлари обод булсин. Оила аъзолари ва якинларига чукур хамдардлик билдираман.
    Бугун Озодлик радиоси оркали Хурматли акамиз Шароф ака бу буюк инсон хакида, у кишининг хаётда кандай инсон булганликлари тугрисида жуда хам ажойиб фикрларни билдирдилар ва албатта у кишининг фикрлари накадар хакикат эканлигини тарихнинг узи исботлаб булди!
    Юртда Шароф ака тугрилик мезони булиб колди!

Olloh rahmati va jannati qilsin? Hazrati inson edilar!

  1. Otabek Toshev

    Бугунги кунда Ўзбекистонда бронта халққа танилган киши ўлса ҳеч ким билмайди ҳамма ахборот воситалари шунчалик жимки ёқангни ўшлайсан одам. Яхши ҳам “дунёўзбеклари” бор экан хабардор бўлиб тўрибмиз.

  2. O’zbekxon

    Ўткир Султоновни кўп кишилар билмайди бундай ажойиб сифатларини, мана Исмат ака орқали билиб ҳам олдик кеч бўлсада. Жойлари жаннатда бўлсин.

  3. Shavkatbek

    Tepadagi dumbullarga Ugilbola tashbex bulibdi,Kam bo`lmang Ismat aka

  4. muxlis

    Joylari jannatdan bo’lsin, oxiratlari obod bo’lsin. Insonni kimligi ko’pincha, shunday yuz-ko’zidan ayon bo’ladi. Suratidan u kishini shunday ochiq ko’ngil inson ekanligi yaqqol bilinib turibdi.

  5. Кайгунгизга биз хам шерикмиз Исмат ака!
    Шароф аканинг кеча Озодликда гапирган гапларидан кейин бирон нима дейиш мушкул деб уйлаган эдим, аммо сиз Уткир ака тимсолида бугунги хукуматнинг аянчли ва кулгулик сиёсатини, ман-манлигини, колаверса уларнинг карийиб барчаси аллакачон халкнинг назаридан колганлигини, тарихдаги урнини мутлок йукотишганлигини ёдларига солдингиз.
    Тирикликнинг киймати пул билан улчанмайди, Уткир Султоновнинг жимлиги, собик хамкасбларига тутилган аъза, билдирилган таъзиясидир балким!

  6. Ismatjon. “O`tganlar yodi turkumi” bo`yicha o`zbek jurnalistikasida yangi bir maktab yaratdingiz. Ofarin!!!

     

  7. 1 шарҳ

    1. O`tkir Sultonov haqida hali birorta ham hotirlash bo`lmadi. Birorta ham maqola chiqmadi. Faqat Ismat Hushevgina bir dona maqolasi bilan bu ajoyib va kamtar insonga yahshi bir haykal qo`yibdi. Rahmat shu insonga. O`tkir aka yahshi odam va o`ta kamtar rahbar edilar.
      Moskva.

       

    2. 3 шарҳ

      1. Исмат Хушевга

        Жуда яхши ва ибратли одатингиз бор. Ўтганларни ёдлаб туриш керак. Ўзбек матбуоти сиздан ўрганиши лозим халқимизнинг бу азалий удумини доимий равишда давом эттиришни. Ўткир Султонов ҳақида ростдан ҳам бирорта таъзия ва хотира берилмади. Ҳолбуки у узоқ йиллар Ўзбекистон Бош вазири бўлиб ишлаган эди. Шундай таниқли сиймоларни давлат эсламаганидан кейин биз оддий қалам аҳли нима қилишимиз керак? Дардимизни кимга айтайлик?

      2. Agzam Abdullaev

        Уткир Султонов яхши инсон булган экан да… Аллох рахмат килган булсин!

"1" Comment
  1. Исматжон Ака! Савоб фаолиятингиз шунчалик купки на туби, на бошланиши, хавас киладиган чегарасиз. Рахматли Уткир Султоновни Самаркандда бир байрам муносабати билан Вокзалда учрашдик. Ректиримиз Диамат Тухтаевич Абдукаримов билан кучоклашиб, самимий куришдилар. Укамиз Абдусаломжон У кишининг Самимийликлари, Билимликлари Камтарликлари ва Юксак Имонликлари тугрисида айтган эди. У киши хакида СИЗНИНГ “Бу бевафо хаётдан уз сафдошларининг, Узбекистон Олий рахбариятидагиларнинг тутриксиз амбицияси, бир тийинга киммат таталитар ва авторитар сиёсат устидан мирикиб, ках-каха уриб кулиб кетгандай гуё…”. Бунданда Салабатли, Фалсафий, Хак Бахони Уткир Султоновга Сизгина Бера олдингиз. Албатта Мани Доимийдек Бу Камтар, БЕБАХО инсон рухига НАЗР намозини Укинг деган Илтижом Сизга бефойда эканлигини билган холда Укам сифатида айрим мулохазаларимни Айтиш Жоиздек ТУЮЛДИ. Сизга Бошка КИМ хам айтарди? 1. Телефонингизни сурашдан Мурод Шъер укиш Кобилиятингизга Хурматим ва айрим пайтларда Сиз дам олишингиз бирга Укиш Нияти. 2. Аср сураси 2 Оят Инсон янглишувчи, хатога йул куювчи, Ютказувчи. Янглишган пайтларингиз, тугрилашга(Фарида Афруз…) 3. Пямой эфир пайтида кунгирок эимаганман, Аммо йул ва ижод пайтида кунгирок этганман. 4. Уточнение-Аниклаштириш максадида Кунгирок этганман, Шунда хам Одоб ва Фаросат чегарасидан ташкарига Чикмай. Чукур Уйладим Факат Сизгагина Муносабатимиздан Имоний Нур Олишингизни Инобатга олиб:а) Нахот Хориждаги Жахонгир Маматов, Намоз Нормумин, Мухаммад Солих, Сафар Бекжон, Насрулло-хозирги хамшихарингиз, Улугбек Ашур… лар билан Иттифок булинг деганим. Шароф Рашидов айтмокчилар КУЧ бирликда. Торта-торт эса Хазонликка олиб келади. 20-ноябрь чикишингизда Шунга ИКРОР Булдингиз. 2 та маколам Жавобсиз, Бири Шароф Рашидоф фаолиятининг айтилмаган тавсилоилари 2 чиси Сизга тушди деб ёзилди Шахвоний хирс Навсининг Млмий Талкини. Кечаги давомида Ёзган Эдим ” Тавсилотларни К. Аламжонов, С.МИзияева Эмас Президентга Ж.Ортикхужаев Узи Эшиттириб(СИЗНИ, Ж.Маматов, У.АШУР…) УЗИ ИКРОР булсин. Нега Исломий ИКРОР булса, СИЗ учун, Айникса ПРЕЗИДЕНТ учун, Халк учун, УЗИ учун ОЛЛОХ йулида фойдали буларди. Чунки Устозингиз Нурлари Президентга хам теккан. Хатто Сизнинг ДАВАТИНГИЗ У Кишини УША АСОРАТЛАРДАН кутказаяпти. Эсланг ТОЛСТОЙНИНГ Икрорномасини, Хатто Кавказ Асири Асарида ПАЙГАМБАРИМИЗ САВ КУБУРДАН-КАБРДАН ЛАББАЙ деб товуш бердила деб Ёзганида Русланнинг купчилиги Ташлаш-Этиборсизлигидан ХАК-ОЛЛОХ йулида ЧУЧИМАДИ-ИККИЛАНМАДИ. Бу кун Сиз негадир Олиб ташлаган фикрларимга Якинлашдингиз. Майли блокирования Сизнинг ИХТИЁРИНГИЗДА. Лекин КИМ-КИМДАН купрок Илохий Эзгу НУР Олади. Албатта ФАРКЛАЙ Оламиз. Сизга Эзгуликлар тилаб коламан. Дарвоке Чинакам Ватан Фидоийлиги булса Хусан Турдиевнинг АЭС керакми? Маколасини бир УЙЛАНГ, Видиоси билан бирга.

Leave a Reply
*