Menu
Categories
2005-2016 йилларда ИИВ ни халқ олдида ёмон отлиқ қилишган эди – Аброр Мавлонов
11/22/2019 Инсон ва қонун

Ассалом алайкум Дунё Узбеклари халкаро интернет нашри азиз укувчилари ва мухтарам бош мухаррир Исмат ака Хушев.

22 ноябрдаги ИИВ тизимидаги турли хил муносабатларга сабаб булган дастурни куриб, Мен 2005 йил вокияларини ёдга олиб, собик куч ишлатар тизими яни МХХ ва унинг пухта режалар устида иш олиб борган (олий тоифадаги катта кичик худудий кадрлари) ИИВ тизимига ёпирилиб киргани ва хамма йуналишларда узларининг манфур ишларини амалга ошириб келишгани ёдга олдим.

Албатта мансабдор шахсларни айникса Зокир Алматовдек вазирисиз колган ва ИИВ тизимида катта кичик кадрларни осонгина коррупция, уюшган жиноятчилик, хизмат мансабини суистимол килиш, пора олиш,давлатга хиёнат ва яна турли хил ЖПК нинг моддалари билан жиноят ишларини, (бош прокурор Р.Кодировнинг малакали ходимлари томонидан жилдларни процессуал килиб олиб, уларга рахматли Б.Мустафоевнинг малакали судялари хукум чиказиб юборишгани), давлатнинг тинчлигини ва ЖТСБ ва халк билан тугридан тугри иш олиб борувчи бутун бошли ИИВ ни халк олдида ёмон отлик килиб узларини конун химоячилари килиб курсатган бир туда гурухларнинг кабих ишларини биз хали унутганимиз йук!

Шу уринда 2005 йилдан 2016 йилгача булган йилларда ИИВ тизимида ишлаган кадрларни жиноят ишларини хар бирини синчклаб куриб чикиш кераклигини такидлаб утаман, мен ишонаманки 90%-95% жиноят ишларида хизматдан четлатилган ёки камалган ИИВнинг хакикий кадрлари окланади.

Албатта бу вакт ва энг асосийси жасорат, машаккатли мехнат талаб этиладиган ишдир.

Сиз бир уйлаб курганмисиз узи? угли, акаси, отаси, тогаси, амакиси, дусти бир вакт хукукни мухофаза клиш масалан ИИВ тизимида фаолият олиб бориб кейин шу инсон ЖПК турли хил моддалари билан хизматдан четлатилиши ёки камалишини?

Айникса бола учун отаси кахрамон хисобланади, шу кабих ишларни бошидан утказган инсон ва унинг оила аьзолари кейин давлатга буган ишончи сунганини сиз тасаввур кила оласизми?

Албатта бизнинг собик МХХнинг бундай инсоний туйгулардан йироклашгани улар керак булса уз хамкасбларини хам факат результат клишга урганиб колишгани биз курдик.

Азиз укувчилар мен уз хаётимда курган кечинмаларими сизларга айтиб утдим, бундай кечинмаларни уз хаётидан утказган инсонлар канча.

Оллох бизга Шавкат Миромоновичдай одил ва донишманд президентни берди мен шахсан уларнинг бошлаган ислохатларига тулик кушиламан ва куллаб куватлайман.

Бизга президентимиз конун устувор, эркин демократик мамлакат эшикларини очиб берган экан, конун устуворлигини таъминлашда ва унинг самарадорлигини оширишда хозирги хукукни мухофаза клиш органларига ва олий судга халкнинг ишончи борлигини хам эътироф этаман.

Зеро Узбекистон давлатчилигида ватанпарвар инсонлар бор ва Узбекистон ишончли кулларда.

Киска вактларда давлатимизнинг халк билан тугридан тугри иш олиб боргувчи ИИВ хам тизмдаги тозалашлардан сунг яна халкимизнинг ишончига криб яна узига бриктрилган худудий бошкармалар билан халмимиз ва президентимизнинг эътирофларига сазовар булади деб биламан.

Мен яна президентимиз томонидан 2017 йилда таъсис этилган “ТЕМУРБЕКЛАР” мактаби узининг самарасини беришига шак шубха килмайман.

Эътиборингиз учун рахмат
Аброр Мавлонов,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*