Menu
Categories
Танзила Норбоева матбуотдан қочаётган амалдорлар ҳақида гапирди
11/23/2019 Бош мақола

OzodDayjest: Танзила Норбоева амалдорлар беҳуда гапга муккасидан кетгани сабабини очиқлади

Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбоева.

Олий Мажлис сенати раиси маҳаллий амалдорлар нега беҳуда гапларни кўп гапираётгани масаласига ойдинлик киритди. Ҳокимлар улашаётган машиналар қайси манбадан олинаётгани борасида шубҳали саволлар туғилмоқда. Ҳаво ифлосланиши ўзбекистонликлар умрини қисқартираётир. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Норбоева матбуотдан қочаётган амалдорлар ҳақида гапирди

Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбоева маҳаллий амалдорлар нега беҳуда гапларни кўп гапираётгани масаласига ойдинлик киритди (www.gazeta.uz, 18 ноябрь). “Халқ очиқ мулоқотни ҳамда ўз орзу-умидларини эркин билдиришни соғинган эди. Амалдорлар эса бундай мулоқотга одатланмаган”, дейди Т. Норбоева Alter Ego видеолойиҳаси доирасидаги интервьюсида.

Қайд этилишича, амалдорлар халқ ва оммавий ахборот воситалари билан мулоқотни ўрганиши учун яна 3-5 йил керак бўлади. Ўтган 3 йиллик муддат эса ушбу кўникмани эгаллашга камлик қилади. Айни пайтда ОАВ билан мулоқотдан қочаётган мансабдорлар ҳам вақти келиб бундай йўл тута олмай қолади.

Норбоева халқ ижтимоий тармоқ орқали ҳукумат фаолиятига баҳо бераётганини ижобий ҳол, деб атаган.

“Ҳукумат катализатор каби муаммоларни кўтариб чиқаётган ҳамда мушкулотларни ҳал этишга ҳисса қўшаётган инсонлар борлигидан хурсанд бўлиши керак… Бу борада хафагарчилик бўлмаслиги керак”, дейди Сенат раиси.

ОЗОДЛИК

Leave a Reply
*