Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Мен Оҳангаронда яшайман
12/02/2019 Муносабат

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ,

Ассалому алейкум Исмат Махмудович,

мен ёзган мақолани босиб чиқардингиз, ўқиб эшитирдингиз, катта рахмат.

Коррупция масаласида менга кичик танбеҳ бердингиз буни тан оламан, кураш кетаяпди, ҳар хил поғанадаги амалдорлар ушланаяпди, қамаяпди, лекин мен Оҳангаронда яшайман, асосий далилларимни шу шаҳар мисолида оламан, кўча кўйда палон пул бериб ишимни битирдим, олмайдигани онасининг қорнида ётибди, палон жойга боргандим шунча сўради деган гаплар болалаб ётибди, кураш кетаяпди, лекин порахўрлик орқага тисарилмади.

Порахўрлар бироз сергакланди ва янги эҳтиёткор усулларини ўйлаб топаяпди. Мархамат менга етарли суммада пул берсин, хавфсизлигимни таъминласин қанча керак бўлса шунчасини ушлаб бераман, айниқса ГАИлар О.Ж. айтмоқчи”шесть секунд”. Кураш суст, етарли даражада эмас…

 

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ, [24.11.19 03:37]

Ассалому алейкум Исмат Махмудович

сиз ва бошқалардан президент ёлғиз, президентга қийин деган гапларни кўп эшитаман, тўғри президентга қийин деган гапларга қўшиламан, президент атрофида Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Улуғбек Иноятов, Актам Хаитовга ўхшаган кадрлар ўтиргандан кейин албатта унга қийин бўладида.

Улар ўзларининг бефорасат, калтабин ва масхарали гаплари билан ҳам ўзларини, ҳам уларни лойиқ деб шу лавозимга қўйган раҳбарларни шарманда қилмоқда, мен уларнинг “қовун туширган” гапларини буерда такрорлаб ўтирмоқчи эмасаман, чунки бу гаплар ижтимоий тармоқларда қайтарилавериб ёд бўлиб кетди.

Яхши ҳам ҳамма гаплар ҳам бошқа тилларга таржима қилинавермайди, бу гапларни бошқа милат халқлари эшитса бутун Ўзбекистонни ўзбек халқини, президентни янада 2-3 баравар шарманда қилган бўлар эди.

СССР вақтида РСФСРнинг комунал хўжалик вазири Германия сафаридан келиб катта мажлисда “мана Германияда метрога кириш учун автоматга танга ташлаб кириб кетар экан, бизда кампирлар қачонгача қўлда билет сотиб ўтиради” деган экан, ваҳолангки Мосва ва Ленинградда автомат кассалар ўрнатганига 3 йилдан ўтган экан, уни дарҳол ишдан бўшатган экан, бу бўлган воқеа, бевосита гувоҳи бўлган одам айтиб берган.

Амалдорлар ўз ишига чин юракдан берилмагандан , ўзларининг ҳаёти яхши, пичоқлари дойимо мойнинг устида, бола чақаси жой жойида бўлганидан кейин мана шунақа бефорасат гапларни халқ орасида гапириб ўзларини ҳам, мамлаатни ҳам шарманда қилиб юрадида.

Партияларнинг ўзию бордан йўқ, яна бунинг устига бу партияларни Улуғбек Иноятов, Актам Хаитовга ўхшаган одамлар бошқариб турганидан кейин келажакда бу партиялардан халқ нима кутади, бундай раҳарларга ишончнинг йўқолиши ҳукуматга ишончнинг йўқотилиши демакдир.

Кадрларни ўз вақтида алмаштириб жой жойига қўйимаса бу яралар йиринглаб бўлган, тиббиётда йиринглаган жойни фақат қирқиб ташлаб даволайди, қардрларни ҳам ампутация қилиш керак бўлаяпди.

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ, [25.11.19 23:02]

Хасан Йўлдошевдан 1.5 доллар олган ўзининг туғишган амакиси бўлади, менга айтган.

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ, [27.11.19 19:25

Ассалому алейкум Исмат Махмудович, биласиз мен сизнинг энг ашадий мухлисларингиздан бириман, лекин менда кўпинча кўрсатувга изоҳни ёзадиган жой очилмайди, куни кеча ҳам ҳарчанд ҳаракат қилдим бўлмади, шу сабабли фикрларимни телеграмдан ёзишга тўғри келаяапди.

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ, [27.11.19 19:38]

Мен Касонлик Хасан Йўлдошев билан сизнинг кўрсатувингиз орқали танишганимга яқинда 2 йил тўлади, у Уфадан келмоқчи бўлганида келмагин, қийналасан дегандим, ўғлимни соғиндим, Ўзбекистонда ҳам шароитлар яхши бўлиб қолибди деб келган эди, келишга келиб роса қийналди, интернетга чиқиш учун велосипеда 15-20 км.йўл босарди, роса қийналиб адабини еб бировлардан қарз олиб яна Уфага қайтиб кетди.

Яқинда кеча сизга айтган мумоси бўйича мен билан маслаҳат қилган эди, 1.5 минг доллар пул олган мутаҳам ўзининг амакиси экан, шу сабабли амаким қамалиб кетади деб истоҳола қилиб турибман, кейин кимга арз қилишга ҳам бошим қотиб турибди деган эди, мен унга амакинг сени аямабди, сен нега аяйсан дедида, сени Исмат Хушев яхши танийди, тўғри аканга чиқавер, давлат идораларига чиқсанг “срок давность” ўтибди деб сени сарсон қилади деб маслаҳат бергандим.

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ, [27.11.19 20:08] Исматжон кеча ўзларининг бевосита раҳбари, мутаҳам ватан хоини Шухрат Ғуломовдан жабр кўриб қамоқда ётган икки полковникнинг аянчли тақдири тўғрисида бизга хабар бердингиз, бундан олдинлари ҳам кўплари тўғрисида гапиргансиз, қашқадарёлик ГАИ раҳбари Махмуд Бекмуродов тўғрисида ҳам кўп гапиргансиз, умуман бу каби жабрдийдаларнинг сони ҳали кўп, биринчи сонли маҳбус Самандар Қўқоновнинг тақдири ҳам муалақ осилиб турибди.

ИАКнинг ўлганига 3 йилдан ўтди, хоин Шухрат Ғуломов абадий қамоқда чиримоқда, лекин айбсиз қамалганларнинг тақдири ҳамон ҳал бўлмай қолаяпди, демак қандайдир “қора кучлар” тормозни қатиқ босиб турибди, илтмос сиз бизга номаълум бўлган ўша “қора кучлар”нинг башарасини очиб ташланг, айбсиз қамалганларнинг қамоқдан озод бўлишини, озод бўлганларнинг реаблитация бўлишини нофақат уларнинг минглаб қариндошлари, миллионлаб халқ кутаяпди.

Мана кеча Жиззахда таниқли қонун ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди, Франциядан келиб ватанида яшашга рухсат берди, лекин фуқоролик бермади, нима шу кекса инвалид одамга фухоролик берганида кимга қанча зарар этказган бўларди, аксинча бизга уят бўлди, чет элдагилар бизнинг устимиздан кулди, майли Толиб акани худо рахматига олган бўлсин, оила аъзоларига сабр бардош тилаймиз…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*