Menu
Categories
“Журналистлар билан мулоқот қилиш маданиятини кучайтириш зарур”
12/07/2019 Бош мақола

ТИВ ўринбосари: “Журналистлар билан мулоқот қилиш маданиятини кучайтириш зарур”

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов .

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида журналистлар ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасида. Либерал давлатларда журналистларнинг обрўси жуда баланд. Уларнинг фикри ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатда муҳим таъсир кўрсатади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбирида баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди.

Фикрини давом этар экан, Илҳом Неъматов, шунингдек, бундай деган:

“Журналистларга бўлган муносабат негатив бўлса албатта, қоралайман. Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари журналистлар билан мулоқотни этика, маданият ва ҳурмат томондан тўғрилашимиз керак, деб ҳисоблайди. Журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмайди. Шуни билиш лозим. Европа давлатларида кимда-ким журналистлар билан алоқани бузса, охири унинг ўзи ишдан кетади ёки давлат обрўсига путур етади. Журналистларга бўлган ҳурматни оширишимиз керак. Улар билан мулоқот қилиш маданиятини кучайтириш зарур”.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ўзбекистон тўғрисида самимий мақолалар ёзаётган хориж ОАВ вакиллари, уларнинг позицияси ҳақида ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Россияда элчи бўлиб ишлаганимда, деярли ҳар ҳафтада элчихонада турли тадбирлар ўтказардик. Улар шундай журналистки, агар бирор воқеа бўлмаса, уни ҳеч қачон бўлди, деб ёзмайди. Улар мутлақо муаллақ, мустақил журналист. Ҳеч кимга бўйсунмайди. Улар албатта, холисона баҳо беряпти, ўз фикрини айтяпти. Қандайдир тазйиқ орқали фикр бермаяпти, буюртма мақола эмас. Ўзбекистонда ҳақиқатан катта ўзгаришлар бўляпти”, деган вазир ўринбосари Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбирида.

https://www.ozodlik.org/

"1" Comment
  1. Ilxomjon aka, bu mavzuni kutaribsiz, juda yaxshi, qushilamiz fikringizga. Ammo uzingizni sohangizga aloqador, Uzbekiston vatandoshlarini tashvishga sooayotgan bitta savol:

    Xorijda, xususan AQSHda yashayotgan Uzbekiston vatandoshlariga bu erdagi elchixona tomonidan biometrik va xorijga chiqish pasportlari qachon berila boshlanadi? Shu yil oxirigacha degan prezident farmoni/hukumat qarori bor edi, va’dalar beriluvdi. Elchixona web sahifasida jimlik, elchixona sukutda… odamlarni turli toifalarga ajratib bunga beramiz, bunga esa yuq degan qoidalar ham yuqolsa, hammamiz ham Uzbekiston vatandoshimiz axir… Javobingiz uchun oldindan katta raxmat.

Leave a Reply
*