Menu
Categories
Исмат Хушев: Отдан яқин дўст йўқ… (Ўзбекистон Президенти Қарорини ўқиб)
12/10/2019 Бош мақола
  
Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш чора тадбирлари ҳақидаги қарори”ни ўқиб…
Алпомишнинг саман оти ва Барчини…
Амир Темурнинг от ва чавандозлик ҳақидаги ўғитлари…
Инсон инсонга хиёнат қилади, от хиёнат нелигини билмайди…
От – бу аслида тилсиз инсон…
Хориждаги ўзбек журналисти шарҳи…
1.
Алпомиш достони – менинг бедард ва бетакрор болалик тасаввуримда энг ёруғ ва мунаввар из қолдирган. Ўн беш кунлик тўлин ойдек гўзал ва бетимсол Барчин-у,  Қалдирғочлар меҳрини қозониш учун гижинглаган саман тойи билан жанг майдонига от солган, душманни маҳв этолган афсонавий чавандоз сиймоси болалик тасаввуримда бир умрга ўрнашиб қолган.
Шу шу отга, чавандозликка меҳр қўйдим. Катта бўлсам, худди Алпомишдек саман от ўйнатиб, Барчинимни ўзимга мафтун этаман, чавандоз бўламан деб орзу қилардим…
2.
Умримда биринчи маротаба Чироқчининг бепоён Чиял чўлларида отга минганман. Иккинчи ё учинчи синфда ўқирдим. Отам “ўқитувчиликнинг обрў эътибори тушиб кетди, кечагина қўлимда икки олиб, зўрға ўқишни битирган бойваччалар отасининг пули ва кучи билан амалдор бўлиб, энди ўзимизни пахтага ҳайдай бошлади”, – деб муаллимликни ташлаб, асаларичилик билан шуғуллана бошлаган пайтлар эди.
Умрим бино бўлиб Чироқчининг Чиялидай гўзал ва бетимсол саҳро ва чўлларни кўрмаган эдим. Асалари уяси ортилган тележкани Китобдан Чироқчига тортиб бориб, Чиялнинг кўм кўк янтоқзордан иборат бўлган беҳудуд кенгликларини макон қилдик. Чодирда яшай бошладик.
Жазирама августнинг салқин ва хушхаво оқшомларида эсган майин шабада одамга роҳат бахш этар, табиатнинг бу сеҳрли кечалари ҳечам тугамаса деб орзу қилардик. Биз чодир тиккан яйловнинг бир четида биттагина ҳовли бор эди, холос. Унда йилқичилик билан шуғулланувчи оила яшар экан. Улар отам билан танишиб, бир пасда апоқ чапоқ бўлиб қолишди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун бир жуфт иссиқ нон ва бир коса қаймоқ билан бизни сийлашарди.
Ана шу оила бизга олисдаги адир бағридаги чашмадан бидонда сув ташиб келиш учун бир дона саман от ажратди. Мен ана шу отга минаб ҳар куни олисдан ҳам от эгасига, ҳам ўзимизга бир бедонда сув ташир эдим.  Ўшанда илк бора от билан ошно бўлганман. Унинг инсонга ниҳоятда қадрдон дўст бўлиб қолишини ўз тажрибамда синаб ҳам кўрганман.
Асаларининг янтоқдан асал олиш фасли тугаб, Чироқчининг Чиялидан кетар пайтимиз менга азиз ва қадрдон бўлиб қолган от билан хайрлашиш жуда қийин ва аламли бўлган.
Нафақат мен, балки от ҳам биздан ажралишни истамаслиги унинг кўзларидан шундоққина билиниб турарди…
3.
Катта бўлганимдан кейин ҳам ўша – Чиял чўлларида менга илк бор дўст тутинган саман той ҳамиша ёдимда турди. От орзуси хаёлимдан бир қадар ҳам чекинмади.
Бу орада от нафақат менинг болалик тасаввуримда, балки – миллат ва давлат ҳаётида ҳам нақадар муҳим ўрин тутишига гувоҳ бўлдим. Отнинг инсоният яралгандан бўён жамиятда тутган ўрни ва роли қанчалар беқиёс ва бетаъриф эканини тарих китобларидан ўқиб ўргандим, чексиз ҳайрат ва ҳавасларга ошно бўлдим.
От қадим қадим замонлардан миллат фахри ва ифтихори ҳисобланган. Тарихда ота боболаримиз, авлод аждодларимиз ҳаётида ҳам отнинг ўрни беқиёс бўлган. У пайтларда ҳар бир халқ ва миллат жаҳонга энг аввало ўзининг машҳур чавандоз-у, саркардаси билан танилган. Унда отнинг ўрнини ҳеч нарса босолмаган.
Масалан, Амир Темур энг аввало отига, сўнг қилич ва қалқонига ишонган. Шунинг уун ҳам ҳар бир аскарга иккитадан от бириктирган. Аскарлар бирини миниб, бирини етаклаб юрган. Қаерда жангу жадал бўлса, ўша ерда аскарнинг иккинчи оти ҳам уни кутиб турган.
Жангчи ва суворийлардан иборат бўлган чавандозлар армиясини чиниқтириш тактикаси ҳам Амир Темур бобомизнинг саркардалик ижодига бориб тақалади.  Жангга қадар жангчи бекор турмаслиги учун турли туман машқ ва ҳарбий ўйинлар ўйлаб топилган. Мерганлик қилиш, кўпкари ўйнаш, от устида турли туман машқлар бажариш каби – чавандозлик ўйинлари шулар жумласидандир.
Буюк саркадамиз, хусусан,  кўпкарига катта эътибор берган. Жангчилар сардори – ўнгбоши ва юзбошилар ана шунақанги кўпкарилар – мерганлик, найза санчиш, қиличбозлик ва чавандозлик ўйинларидан сўнг аниқланган ва танлаб олинган.
Ғолиб саркардаларнинг 400 – 500 минглаб аскари бўлган. Ҳозиргидай милтиқ ва автоматлар бўлмаган. Ҳар бир жангчи ва аскарнинг энг аввало оти ва қилич қалқони бўлган. Кўпкарилар ана шундан келиб чиққан ва секин аста миллатнинг асл қадриятига айланган. Тўй ва базмларда, тантана ва байрамларда ўзбек халқининг орзиқиб кутадиган энг асосий байрами бўлган.
Амир Темур от ривожига илмий амалий ёндашувни ҳам йўлга қўйган…
4.
Қолаверса, ҳаётда ва жамиятда ҳам отларнинг ўрнини секин аста техника ва автомобиллар эгаллай бошлади.
Халқ хўжалигининг жуда кўп соҳаларига астойдил назар ташлаётган  Президент Миллий қадриятларимизга ҳам  эътибор қаратмоқда, унинг муаммоларига ҳам чуқур кириб бормоқда. Бу оддий ҳодиса эмас. Бу миллат тарихи ва қадрияти билан боғлиқ. Яқинда қабул қилинган йилқичилик ва от спортини ривожлантириш ҳақидаги Қарор, шу маънода, таҳсин ва табрикка лойиқ.
Ростини айтиш керак, бу мазмундаги Қарор ва Фармонлар илгари – Совет даврида ҳам, ундан кейин ҳам бўлган. Лекин улар қоғозда қолиб кетди.   Совет даврида ҳам бу борада яхши қадамлар ташланган эди. Совет даврида ҳам Ўзбекистонда йилчиқилик хўжаликлари ташкил этилган ва давлат бу билан жиддий шуғулланган.
Масалан, Оҳангарон, Жиззах, Қамаши, Жарқўрғон ва Чироқчида   йилқичилик билан шуғулланувчи от заводлари фаолият юритган. СССР бўйлаб жами юздан зиёд  ана шундай йилқичилик хўжаликлари бўлган. Улар халқ тилида – от заводлари деб юритиларди ва стратегик обьект саналарди. Бевосита Москвадаги – Ҳарбий Мудофаа вазирлиги таркибига кирарди.
Совет Иттифоқидаги илм даргоҳларида, жумладан, Ўзбекистон олий ўқув юртларида (Асосан Сельхоз институтларда) ҳам отчилик ва йилқичилик билан илмий асосда шуғулланувчи кафедралар мавжуд бўлиб, улар асосан  йилқичиликни ривожлантириш учун хизмат қилган…
5.
Тошкентда йилқичилик бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган таниқли бир олим яшайди.
Асли қаршилик бўлган Дўстмуҳаммад Холмирзаев Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб йилқичилик ва туячилик билан илмий асосда шуғулланиш фанига асос солган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти профессори. У киши айни пайтда – Ўзбекистон От спорти Федерацияси аъзоси ҳам.
Биз мазкур мақолани ёзиш жараёнида Президент Фармонига муносабатини билиш учун Тошкентга сим қоқиб,  домла билан суҳбатлашдик. Салом аликдан сўнг  – “Отчиликни ривожлантириш ҳақидаги Фармон”га нима дейсиз деб гап бошлашимиз билан домла одоб билан сўзимизни бўлиб, тузатиш киритдилар: “Отчилик эмас, йилқичилик деб айтсангиз, тўғри бўлади. Бу жуда муҳим ва орзиқиб кутилган Фармон. Ҳали ўзбек халқи бу Фармоннинг асл мақсад ва моҳиятини тўлиқ тушуниб етган эмас…”
Дўстмуҳаммад Холмирзаев билан қисқа суҳбат асносида маълум бўлдики, Президентнинг бу Фармони халқимизнинг ижтимоий сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади.  Йилқичилик истиқболлари ҳақида “Халқ сўзи” газетасининг 2017 йилнинг 20 апрель сонида домланинг мақоласи эълон қилинган экан. Шуни топиб ўқишимизни маслаҳат бердилар. Шу билан бирга Президент Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирдилар.
Умуман, бу соҳада Ўзбекистонда анча мунча ишлар қилинган. Дўстмуҳаммад Холмирзаевнинг “От инсоннинг вафодор дўсти!” номли қўлланмаси чоп этилган бўлиб, бу китоб талабаларга дарслик сифатида ўқитилмоқда. Яқин кунларда Олий ва ўрта махсус таълим тизими учун “Ургут чавандозлари ва чемпионлари” номли китоб нашрдан чиқиш арафасида. Домла асосан от ва туя илми билан шуғулланади. У киши “Чорва маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологияси” ҳамда “Балиқчилик асослари” бўйича мутаххассис ҳисобланади.
Домла асосан – наслли отларнинг йўриқларини валентровка қилиш ва қайси зотга мансублигини аниқлаш фани билан шуғулланади. У киши раҳбарлиги ва муҳарррирлигида лекция ва амалиётлар учун 1985 – 1988 йилларда йилқичилик бўйича бир талай ўқув қўлланмаси ва китоблар чиқарилган. Домла 45 йилдан бўён Тошкент қишлоқ хўжалиги институти талабаларига шу соҳа бўйича дарс берадилар.
-Каррак ва янтоқ деган ўсимликларни отларга бериб, уларнинг фойдасини ўрганиб чиққанмиз. Нурота, Жом ва Қўшработдаги тоғли жойларда асосан каррак, Чироқчи ва Қамаши даштларида янтоқ мўл бўлади… – дейди домла мароқ билан. – Шавкат Мирзиёев Миллий қадриятларимизга қайтди. Раҳмат унга!”
Йилқичилик илми мутаххассиси, таниқли олим, профессор Дўстмуҳаммад Холмирзаев билан Канада Тошкент ўртасидаги телефон суҳбатимиз анча давом этди. Домла ўз соҳасининг билимдони бўлиш билан бирга, ҳамсуҳбатига эътиборли, дилкаш ва самимий инсон эканлар….
6.
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, хорижда – чет элларда отчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришади.
Бу ерларда От полицияси батальонлари, фақатгина от файтунлари юрадиган мухсус йўлкалар, отчилик фани билан шуғулланадиган дунёга машҳур илмий тадқиқот институт, марказ ва илм фан даргоҳлари мавжуд.
От мусобақалари йўлга қўйилган. Ипподромлар фаолияти ҳамиша халқнинг кўз ўнгида.
Бир сўз билан айтганда дунёнинг ривожланган давлатлари – Отчилик билан давлат ва ҳукумат миқёсида узлуксиз тарзда – доимий ва жиддий  астойдил шуғулланишади…
7.
Яшириб нима қилдик, бу дунёда Итга, мушукка берилган халқлар ҳам бор. Отга меҳр қўйишни улар билан тенглаштириб бўладими?
От бу инсоннинг руҳини тарбиялайди. Аслини олганда ҳам ҳайвонлар оламида инсонга отдан яқини дўст йўқ. От – бу аслида тилсиз инсон.  Меҳрибон жангчиси найзага учиб, эгардан қулаганда – унинг тепасида кўз ёш тўккан отлар ҳақида эшитганмиз. Тилдан тилга кўчган мунгли ва хазин  гувоҳликларга шоҳид бўлганмиз.
Шу маънода Шавкат Мирзиёевнинг Отчиликни ривожлантириш ҳақидаги Фармонини мен кўзда ёш ва дилда қувонч билан кутиб олдим.
Президентнинг бу Фармони мени бедард ва беғубор болалигимга қайтарди. Оппоқ ёлли Саманини гижинглатиб,  от ўйнатиб, Барчинининг истиқболига учган Алпомишлар гўё ўз халқига яна қайтгандек бўлди.
Бизга шундай ойдин орзу умидларни қайтариб берганингиз учун раҳмат Сизга, Шавкат Миромонович!
Сўнгсўз ўрнида:
 Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиеёв 2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш чора тадбирлари ҳақидаги қарорни имзолади.
Биз бу қарор имзоланганидан кейин атай икки ҳафта сукут сақладик. Ўзбек матбуоти ва журналистикасида ижодкор ёзувчилардан кимдир бу қарорга ўз муносабатини билдирар, унинг маданий ҳаётимиз ва миллий қадриятимиздаги ўрни қанчалар муҳим экани ҳақида ўз сўзини айтар деб кутдик.
Лекин ҳеч ким ҳеч нарса демади. Гўё Президент ҳеч қандай қарор қабул қилмади. “Йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш” ўзи нима деган деб бирорта киши бирорта кишига савол ҳам бермади…
Биз икки ҳафта кутдик. Президент шунчалик бандлигига, ташвишлари кўплигига қарамай  ўзбек халқининг буюк қадриятларидан бири бўлган ва бемавруд унутилган мавзуга қайтган экан, ўзбек матбуоти буни тан олиш у ёқда турсин, бу масалага ҳатто эътибор қаратишни ҳам лозим кўрмади. Ўзбекистоннинг бирорта матбуотида буни на олқишлаган ва на танқид қилган  бирорта ҳам материал чиқмади. Мақола босилмади…
 Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилсак, бизни қитмирлик ва аламзадаликда айблашади. Президентнинг Қарор ва Фармонларини халққа тушунтириб бериш, уни кенг омма орасига ёйиш, олис Канадада бўлса ҳам кечаю кундуз тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш – ўз Ватанидан жудо қилинган хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг вазифасими  ё Ўзбекистондаги  Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг ваколат доирасига кирадими??
Агар шу кетишда бўлса, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Президент аравани бир томонга, СНБ иккинчи томонга, Давлат маслаҳатчиси эса қарама қарши тарафга тортаверади. Бунга энди чек қўйиш керак. Ортиқ тоқат қилиш мумкин эмас!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
3 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

9 шарҳ

  1. Manashu suratni dustlik ramzi desa bular ekan.
    Qarang, bir tomonda uzbek, bir tomonda turkman. Urtada ularni boglagan holda dustlik va vafo timsoli bulgan OT turibdi.
    Ot bulgandayam oddiy ot emas, dunyoning eng mashxur Axalteka zotli oti!

  2. Ismat aka siz hamma soxada iqtidor bilan qalam tebratishga qodir ijodkorsiz. Mana masalan fotbolni ham qiymiga etkazib taxlil qilib ajoyib maqola tayorladingiz. Bu safar esa otni tariflabsiz.

  3. Ot haqiqatdan ham vafolidir. Boshqa bron jonivorni insonga sadoqatini otchalik ko’rish mumkin emas.

  4. Tangrim dini – Turkiylar dini

    Ot -turkiylik timsoli. Turkiy ajdodlarimiz ot ustida butun Evroosiyda hukmronlik qilishgan. Tinch okeanidan tortib Atlantika okeanigacha yetgan imperiyalarni aynan ot ustida Tuman hoqon, Modu Tangriqut, Balamber, Ro’yo, Atillalar qurishgan. Bu ishlarni Bumin va Istemi hoqonlar davom ettirishgan.

    • Оддий фукаро

      Шунчалик куп тарихий маълумотларга эга экансиз, макола ёзиб чикарсангиз булмайдими? Бизлар хам, рости аждодларимизни янада якинрок билиб олардик. Хадеб бефойда таргиботингиздан кура, мана шу ишингизни укувчиларга таъсири купрок булади ишонаверинг.

  5. Самарканд

    Баракалло хак гап, урокдек тугри гап булган Исмат ака

  6. Чавандоз

    Хурматли Исмат Хушев ака. 2 июл куни телевидениянинг Узбекистон телеканали Тахлилнома корсатувида от хакдаги президент фармони шархланди. Факат шархландимас, ТВ тарихида биринчи мартта отлар, чавандозлар, федерация рахбарлари катнашди. куюнчаклигиз учун сизга рахмат, ака.

  7. 2 шарҳ

    1. (давоми) Маркиянов угли утди.Ман рус тили имтихони касалланиб колиб кира олмадим. Самаркандда уруш даврида келганлардан профессор Бессарабов, СамКХИда Академик Э.Х.Эргашев билан 1954 йилда бирга тугатишган экан Кабулнинг масъул котиби сифатида справка-малумотнома берди. Биология 4, Физика 4, Кимё 3 не зачислен как МВА, что неявившияся в срок сдачу русского языка. Ана шу хужжат билан Узб ЦК ВУЗ булими Мардиянц, КХВ Н.Ж.Худойбердиев телефонлари асосида СамКХИ ректори Р.Хайитов тайёрлов курсига кабул этишди. СамКХИда от шайдолари укитувчилардан А.З.Туракулов ашаддий От шайдоси эдилар. Кейинги пайтда профессор З.Туракулов шаклландилар. Исматжон Ака бу киши Сиз телефонда гаплашган Республикада ягона йилкичилик мутахассиси профессор Дустмухаммад Холмирзаев, З.Туракулов шогирдларидир. Д.Холмирзаев Кушработлик СамКХИ хозирги номи Самарканд Ветеринария медицинаси институти деб номланди. Илгариги Главка хозирда Узбекистон Рееспубликаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кумитаси хисобланади ва СамВМИ Кумитага буйинсинади. Ана шу КУМИТА ва ЙИЛКИЧИЛИКНИ ривожлантириш карори булишига сайъий фыдоийлик этган Президент камарбасталарига Зайнолибиддин Низомиддинов, Б.Т.Норкобилов ва Ш.Жабборовлар хисобланадилар. Исмат Ака рухсатингиз билан куйидагиларга тухталаман. Йилкичилик ахамияти ва зарурлиги хакида Сизлар жуда ажойиб ёритгансизлар. ИЛОХИЙЛИГИ КурЪон Каримнинг 100 Одиёт сурасида “Сахарлаб душманга туёкларидан учкун-аланга сачратиб, чанг чикариб интилиши”. Тавсияларим: ОТ спорти, харбий,ички ишлар,кимиз СИЛ касаллигини даволаш булар маълум. Ман бошка мухим тавсиям 1. Хар бир вилоятда 10-30 отлардан ташкил топган гурух. Дам олиш кунлари ёки эркаклар, ёшлар миниб 1-2 соат яйраб келадилар белгиланган пулини бериб. Хозир Аёллар ва Эркакларда ВЕНА ВАРИКОЗИ, тромбофлебит Адинамия харакатсизлик туфайли ривожланган ОТ сайри олдини олади ва даволайди. Яна бир Эркаклар вахимали касаллиги ривожланмокда. Бу ПРОСТАТА бези касалликлари. Ота-Боболаримизда бу бетоблик булмаган, сабаби Улар От минишган. 2. КУМИТАДА бир 50 ёшлар чамасида бир АЁЛ Мутахассислиги ЗООИНЖЕНЕР АРХИВАРИУС булиб ишлайди. Илмий изланувчан гапларига кулок тутиб ХАЙРАТЛАНДИМ. АЁЛ, Фарзандлар, Хизмат вазифаси етмаганидек Узбекистонда ОК ТУЯ Зотини яратиш шайдоси. Бир соат МАНИ кимирлатмай ушбу илмий Ниятини амалга ошириш режаларини гапирди. Рузгор, Хизмат нима булади десам? ДАВЛАТ илмий ишларимни МОДДИЙ таминласа , Арабистон борсам, Курсам,Ургансам, ЗОТНИ келтириб чикариш учун туялар гурухи келтирилса? АЛБАТТА ОК ТУЯ линияси ва ЗОТИНИ АЁЛ холига келтириб чикараман дейди. Холбуки бойбачча, саводсиз Эркаклар пул билан илм килиб, на ИЛМНИ бойитади, на УЗИ илмга эга булади. ФАН номзоди Саводсизлар гурухи сони купаяди. ИСМАТЖОН АКА! БОНГ УРИНГ? Кимларга ёрдамингиз тегмади? ХАЛОЛ Бажариладиган ИЛМ Йулида хам тегсин. Шу АЁЛ ниятига эришса Узбекистон эришган булади? ИСМАТ АКА Ёрдамга шошилаётганлигингиз туфайли исми фамилиясини ОШКОР Этаман. БУ БАРЧИНОЙНИНГ исми ва фамилияси ЕШМУРАТОВА ГУЛБАХОР .

    2. Исмат Хушев ва Бердиёр Жумаевнинг Одамзод ва От , Президентнинг йилкичиликни ривожлантиришга оид карорларини укиб, Хар икковларига ташаккуримни исхор этаман. ОТ билан биринчи дуч келганлик палларимни эсладим. 1957 йил 5 ёшимда рахматли Дадамлар ушанда туман район дейиларди. Районнинг бош агрономи отларига миндириб камчинни тутказган эдилар. Уша даврда бош агроном ОТИ, хозирги хокимлар минадиган мерседесига баробар эди. 1969 йил мактабни, кумуш медал урнида чиккан Фахрий Ёрлик билан тугатиб 24 Абитуриент Бухородан МВА Москва Ветеринария Академиясига укишга кетдик. Сабаби Бухоро обкоми биринчи котиби Назар Маткаримович Матчонов “Хайвонлар эхиноккози” мавзусида докторлик диссертациясини химоя этган эдилар. Республикада КХВ кошида Ветеринария Бош Бошкармаси Главкаси булиб, СССР структураси такрорланган эди. ЭХИНОКОККОЗ касаллиги Хайвонларда итлар тезаги тушган яйловдаги ут озикаларини истемолидан келиб чикади.Бунга бархам бериш учун итлар дегельминтизация ичак куртлардан тозаланиши керак. Уй каровидаги итларда Паспорт булиши лозим ва улар хар йили дегельминтизация утказилиб, Паспортига кайд этилади. Дайди итлар эса Ветеринария структурасидаги Сабаколов штати оркали уша пайтларда отиларди, кейинчалик захарли дори воситаларидан фойдаланилди. Нега бу гапларга вакт ажратганимга сабаб, буйра тукувчи шойи тукиёлмаганидек Ветеринарияни конунларини тушунмаган одам огзига келганини халкаро анжуманларида хам тилим бор деб валаклайверади. Жигардан ёки ит тезаги теккан зелендан, Одамга жигар экинококкози ва бош мия ценурози келиб чикадики? Уни даволаш мушкул. Демак одам улим хавфи остида колади. Н.М.Матчонов уша кийин замонда Обком секретари сифатида факат Бухорода итлар Паспортлаштирилган ,дайдилари отилган эди. Докторлик внедренияси жорийлиги республика дейилган эди. Буйра тукувчилар шойини хам тукийман деб буюк Ветеринария мутахассислигимизнинг инсон Саломатлиги учун мехнати Нуфузига Англамай “Хайв онларга Паспорт” деб путур етказишди. Итларга ПРИЮД масаласи мамлакатимизда очик колади. Чунки АКШ иктисодчилари хисобига кура одалари 50 йил ишламаса хам бойлик захираси мавжуд экан. АКШда кариялар Приюдлари ва уйдаги карияларга ва бетобларга каровчи Хамутенг ойликлари Давлат бюджетидан 60-70 йилдан буён ажратилади. Бу имконият Европада булмаса Россия, Хитой, Хиндистонда бюджет имконияти йук. Биздачи? Куръони Каримда фикрловчилар учун деган ОЯТ куп такрорланади. Оддий баъзан Онкологик касал кишиларга дори етказиб беролмаганда? Итлар Приюди хакида уйлашга хожат йук. Масаладан чекага чикмайлик. Тогамиз профессор, Узб.ХКФ арбоби, угиллари Академик Уткур Хасанович Расулев жудаям файласуф булишни орзу этиб, Донишмандларнинг 2000 шъерларини ёдлаган эдим. Рахматли Дадамлар Файласуф формация узгарса, Улар сиёсати хам узгаради. Ветеринария врачи сиёсати узгармайди, феодализмда хам, капитализмда хам, социализмда хам халк гушт емасдан яшай олмайди деб, мантикли гузал сузлари билан кундирган эдилар. 24 кишидан бир киши утди. Рометан райони ветеринария бошлиги

Leave a Reply
*