Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга адвокат Эргаш Эшмуродовдан
01/09/2020 Бош мақола

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга

Хурматли Шавкат Миромонович!

Сиз давлат рахбари лавозимига сайланганингиздан сунг хукукни мухофаза килувчи органларига урнашиб олган, узимизни ичимиздан чиккан, иймонсиз, узини манфаатини хамма нарсадан устун куядиган, керак булса узини кариндоши ва энг якин дустини хам сотиб юборадиган, узини устирган Ватанига кул кутарадиган –чаласавод кимсаларга карши хакикий кураш бошланди.

Шу пайтга кадар жамиятиз ҳушёр назар ташлаб, дўстни душмандан ажратолмасдан атрофимизда қабиҳ ният билан юрган, ич-ичидан заҳарга, фасодга тўлган кимсалардан андиша қилиб, уларнинг қора қилмишларини фош этиб, жойига ўтқазиб қўйишга журъат қилолмадик.

Агарда бирор бир виждонли, диёнатли одам бундай адолатсизликка эътироз билдирадиган булса, уша шахсни узига жиноят иши кузгатишиб, уни узок муддатга камокка юбордилар.

Бу нохак айбланганлар ичида оддий дехкондан тортиб, тадбиркор, зиёли-ю ёзувчи (Мамадали Махмудов), давлат органлари (Ахмаджон Отажонов), ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари (Кашкадарё вилоят прокурори Х.Турдибоев) хам бор.

Давлатимизнинг биринчи Президенти И.Каримов 1998 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузада: “Кимки, ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайман, қонунни истаганча оёқости қилишим мумкин, мушугимни биров “пишт” деёлмайди, деб ўйлаган бўлса, янглишади. Органларда содир этилган ҳар қандай жиноят, аввало, органларнинг, ҳокимият тизимининг обрўсини тўкади, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга катта зиён етказади. Мана шу юксак минбардан туриб, мазкур соҳа ходимларини огоҳлантирмоқчиман: сизларга бошқаларга нисбатан алоҳида талаб қўйилади. Шундан хулоса: сафингизда йўл қўйилган ҳар қандай қонунбузарлик ва жиноят учун шафқатсиз жазо оласизлар”!-деб уктирган эдилар.

Мен уйлайманки бундай ходимлар учун жазо олиш вакти келди ва хозирда ана шундай ходимлар жазосини ола бошлади. Булар жумласига Республика собик прокурори Р.Кодиров, МХХ Кашкадарё вилоят бошкармаси собик бошлиги И.Дехконбоев, МХХ Сурхондарё вилоят бошкармаси собик тергов булими бошлиги Н.Туракулов ва бошка казо казолар бор.

Мен хукукшунос сифатида шуни билдирмокчиманки, агарда бу мансабдор шахсларнинг харакатлари чукуррок урганилиб, хукукий бахо берилса, уларнинг харакатларида Узбекистон Республикасига карши жиноят хисобланган ЖК нинг 161 моддасида назарда тутилган «Купорувчилик» жинояти мавжудлигига ишонч хосил киласиз.

Чунки бу шахслар давлат органларида халол ишлаётган ходимларни камокка юбориш хамда йук килиш оркали давлат органлари фаолиятини издан чикарганлар, ижтимоий сиёсий вазиятнинг баркарорлигига путур етказганлар. Худди шунингдек олим ва зиёлиларни хамда тадбиркорларни ва етук мутаххасисларни нохакдан айблаб, уларни камокка олиб, шу йул оркали уларни соглигига зарар етказиб республика иктисодиётига путур етказганлар.

Бу юкорида лавозимда ишлаган мансабдор шахслар давлатни никоб килиб олиб, канчадан инсонларнинг умрини хазон килдилар. Бу шахслар нопок ишларни кила туриб, бир кун келиб килган ишлари учун жавоб беришлари уларнинг тушларига хам кирмаган.

Халқимизда “қилмиш-қидирмиш” деган мақол бор. Яъни “қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади” дейишади. Шундай экан, қинғир ишни эл-юрт назаридан яшириб бўлмайди. Бундай одам бугун бўлмаса, эртага шармандаи шармисор бўлиши аник.

Чунки дунёда конун хакикати, виждон хакикати ва суд хакикати доимо булган, хозир хам бор ва бундан кейин хам булади. Шунинг учун хам инсоният доимо уларнинг мавжудлигига ишониб яшайди, акс холда дунё зуравонликлар, тартиббузарликлар боткогига ботиб кетган буларди.

Яна бир нарса шуки, хукукни мухофаза килувчи органлар тизимида ишлайдиган битта чаласавод, виждонсиз ходим 100 та ашаддий жиноятчидан хавфлирок. Агар бундай одам рахбар лавозимда ишласачи?

Хаётнинг гаройиб парадоксларидан бири шуки, адолат учун изчил курашадиган,хакикат йулида узидан кечишга тайёр турадиган,узидан хам бошкалардан хам бирдай муросасизлик билан тугрилик ва халолликни талаб киладиган одамлар хаётда камдан кам холларда замондошларининг олкишига сазовор буладилар.

Ёшлигимда Карши шахрида автобус ва бозорларда киссавур угрилар очикдан очик одамларни чунтакларини «тоза»лаганларини куриб катта ёшдаги инсонлар уларни курсатиб: «милиция каёкка караяпти»-деган гапларини эшитиб, албатта катта булсам, милиционер буламан, шу угриларни жазолайман деб узимга ваъда берганман. Орзуимга етишиш учун 1978 йилда мактабни «олтин медаль» билан тамомлаб, ниятимни дадамга айтганимда, дадам: «Углим мен бир камбагал одамман, юридик институтга бойларни болалари киради»-деб жавоб берганлар.

Шундан сунг мен Москвада хакикат булса керак деб, дадамдан 150 сум пул олиб М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг юридик факультетига хужжат топширдим. Чунки олтин медалим булганлиги учун биринчи экзаменни «5» бахога топширсам булгани эди. Бирок биринчи имтихонни «4» бахога топшириб, кейин киролмаганман. Шундан сунг Армия сафига жунаб кетдим.

Армиядан кайтиб, 1982 йилда собик СССР Ички ишлар Вазирлигига карашли Тошкент Олий милиция мактабига хужжат топшириб, имтихонлардан утиб, укишга кирдим ва 1986 йилда «имтиёзли» тугатиб, хукукшунос дипломига эга булдим. 1986 йилда мен Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси жиноят кидирув булимига ишга кабул килиндим. Шахсий курсаткичларим эвазига 1989 йилда Карши шахар ИИБ жиноят кидирув булими бошлиги лавозимига тайинландим.

Уша вактда Карши шахрида тезкор вазият жуда хам огир эди. Канчадан канча жиноий тудалар фаолият юритар эди. Мен биринчи навбатда ишни узимизни сафимизни тозалашдан бошладим. Сафдан чикарилган ходимлар урнига ёш ходимларни танлаб олдим. Булар ичида хозир Тошкент шахар ИИБ бошлиги генерал – майор Рустам Жураев хам бор. Уша вактда у эндигина армия сафидан кайтиб милицияга ишга кирган эди. (1990 йилда у хам Тошкент Олий милиция мактабига укишга кирган).

Ёшликда узимга берган ваъдамни устидан чикиб, барча киссавур угриларни фаолиятига чек куйдим. Бу орада канчадан канча хали уларни «мушугини пишт»-дейишга журъат килинмаган жиноий тудалар фош килинди.

1990 йилда мени иш фаолиятим рахбарият томонидан коникарли деб топилди ва мен Карши шахар ИИБ бошлигининг 1-уринбосари лавозимига тайинландим.

Уша вактларда жиноят содир килган шахсларни камокка юбориш «улимга тенг кураш» билан таккосланарди. Далилсиз уларни камокка юбориш мушкул иш эди. Чунки суд ва прокуратура бунга жуда катта эътибор берар эди.

1990 йилда Карши шахрида жиноят оламида обру эътиборга эга булган А.Равшановни камокка олинишига эришдик. Бирок у 5-сонли тергов хибсхонасида уз огзини 2ммлик сим билан тикиб олиб, «очлик» эълон килиб, шантажлик кила бошлади. Уша вактдаги вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги бу холатдан эсанкираб колишиб. (тугрироги куркиб колишиб) А.Равшановни камок эхтиёт чорасини «тилхат» эхтиёт чорасига алмаштиришди ва уни озодликка чикаришди.

А.Равшановни иши судда курилаётган вактда Карши шахар суди судьяси, унга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланишини билсада, эхтиётсизлик килиб, суд залига конвой чакирмаган. Судья А.Равшановга содир килган жинояти учун 2 йил озодликдан махрум килиш тугрисидаги жазо хукмини укиши билан А.Равшанов чунтагидан пичок чикариб, судьяга тахдид килиб, суд залидан кочиб чикиб кетган.

Шундан сунг Кашкадарё вилояти жиноят олами «авторитетлари» хисоблаган А.Равшанов ва В.Головин мени йук килиш максадида 1990 йил 7 декабрда яшаш уйимга ук отар ва совук курол билан хужум уюштирдилар.

Афсуски бунинг окибатида уларнинг иккаласи хам мени узимни химоя килиш учун табель куролимдан фойдаланишим боис, хаётдан куз юмдилар. Тергов органи томонидан мени харакатларим зарурий мудофаа сифатида бахоланди.

Бу икки шахс худдики «дохийлардек» Карши шахрининг марказий кучаларидан колонна булиб тизилган автомашиналарда кабристонга олиб борилиб дафн килиндилар. Купчилик, шу жумладан купгина милиция ходимлари хам мени якинда «гумдон» булишимни тахмин кила бошладилар.

Жиноят олами хам мени кандай инсон эканлигимни билгани учун хам узларининг мен томонимдан «йук килинган рахнамолари» учун мендан уч олишдан воз кечдилар.

Шундан сунг хам мен фаолиятимни давом эттириб, жиноятчиликка карши курашишдан бир лахза хам оркага чекинганим йук. Бу орада канчадан канча куролли тукнашувлар булди. Хатто граната билан куролланган жиноятчиларни хам зарарсизлантирганман.

Куни кеча Тошкент шахрида ЙПХ ходимлари томонидан пичок билан уларга хужум килган шахсга нисбатан табель куроли ишлатилиб, у зарарсизлантирилганлиги ижтимоий тармокларда таркалди. Мен уйлайманки ички ишлар ходимлари тугри харакат килишди.

Мен шундай холатга куп маротаба тугри келганман. Кимларгадир бир шахсга, хатто у куролланган булсаям, ук узиш осон деган фикр пайдо булиши табиий. Лекин бу ундай эмас.

1988 йилнинг ёзида Камаши туманида «Ахмад полвон» исмли шахс (хакикий Шварцнеггернинг узи) Камаши туман ИИБ бошлиги уринбосари А.Ибодовни ук отар куролидан корин кисмидан отиб, (А.Ибодов тирик колган) вокеа жойидан яширинган.

Уни ушлаш учун мен хам «группа захвата»га киритилган эдим. Уч кун ичида уни яшириниб ётган жойи хакида хабар олинди. Колган кисми махфий булганлиги учун очиклантирмайман. Кискаси уни биз тириклайин кулга олмокчи булиб, режа тузиб чикдик. Кутилмаганда у менга дуч келиб колди. У беш отар киркма милтик билан куролланган эди. Мен у билан очикчасига тукнашувга бориб ёки яшириниб, отиб ташлашим хам мумкин эди. Бирок бу холатлардан хабарсиз кишлок ахолиси жабр куриб колишини олдини олиш максадида уни тириклайин кулга олишга харакат килдим. Бирок мен кутгандай булиб чикмади. У мени олдимдан четлаб утиб, тутзорга кириб яшириниб олди. Биз тутзорни ураб олдик. Энди унга таслим булишни эълон килай деб турганимизда, нохосдан бошка бир гурухга дуч келиб колиб, уларга ук отиб, коча бошлади ва бунинг окибатида бир гурух аъзосининг автоматдан отган укидан ерга кулаб уша ернинг узида халок булди.

Худди шундай вокеа 1988 йилнинг кузида Карши шахрида содир булган. Бизга бир куролли шахс кучада юрганлиги хакида хабар келиб тушди. Бизга хабар келганда биз уни икки одамни пичоклаб ташлаганлигини, бири халок булганлигини, иккинчиси огир тан жарохати олиб шифохонага олиб кетилганлигини билмаганмиз. Мен ва яна икки милиция ходимлари вокеа жойига етиб келганимизда, жуда куп одамлар кулида таёк билан уни ураб туришган экан ( хавфли рецидивист, 8 кун олдин камокдан чикканлигини, наркотик модда истеъмол килганлигин хам билмаганмиз) у бизни куриши билан менга кулида пичок билан кела бошлади. Мен эсанкириб колдим ( агар уни одам улдирганлигини уша вактда билганлигимда уша ерни узида отиб ташлаган булар эдим, чунки кейин отиб ташламаганимга афсусланганман). Мен курол ишлатсамми ишлатмасамми деб уйлаб турганимда, шерикларим уни менга караб келаётганлигидан фойдаланиб, уни оркасидан тепиб юборишди. У кулида пичоги билан ерга йикилиб тушди, шундан фойдаланиб биз уни кулга олдик. Кейин билсак у иккита одамни пичоклаб, автомашинани олиб кочиб, уни столбага бориб урган экан. Кейин бу шахс хам Карши шахридаги 5-тергов изоляторида «бунт кутарди». Уни Тошкент шахрига олиб кетишди ва Олий Суд биринчи инстанция сифатида ишини куриб чикди. Бу шахсни Олий Судда курсатган хунарларини айтиб утирмайман. Чунки мен бир йил давомида гувох сифатида катнашганман ва уни отиб ташламаганимга афсусланганимни уни узига хам айтганман.

1990 йилнинг кузида мен мукаддам судланган шахс 2 дона Ф.1.гранатасини 2 та шахсга сотганлиги тугрисида узимга тегишли манбадан хабар олдим. Мен бу хакда уша вактдаги Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги Н.Исмоиловга хабар бердим. Шунда бошкарма бошлиги менга зудлик билан ушбу шахсни ушлашимни топширик берди. Мен бошкарма бошлигига «агар уни курук ушласак, у граната сотганлигини икрор килиши мумкин, уни ашёвий далил билан, яъни граната сотаётган вактда кулга олишни билдирдим». У бунга рози булмади. Лекин шундай булсада, мен узбошимчалик килиб, уни ашёвий далил билан ушлаш режасини ишлаб чикдим.

Ишлаб чиккан тузогимиз ёмон бошланмади. Бу шахс кечга якин 1 дона Ф.1 гранатасини сотиш учун Карши шахрини марказий кучасида жойлашган пивохонага келди. Энди уни кандай булмасин зарарсизлантириш керак эди. 20 та жиноят кидирув ходими хар жойда яшириниб турибмиз. Хаммамиз биламиз унда граната борлигини. Лекин уни олдига якинлаша олмаймиз. Сабаби у мукаддам судланган, шунинг учун хам у бизни жиноят кидирув ходими эканлигимизни отни кашкасидай билади.

Барибир хаммада хаёжон бор. Мен рахбар булганлигим учун хам узим у утадиган энг якин жойда, автобус бекати ортида беркиниб турибман. У гранатани сота олмаслигини, кайтиб граната билан пивохонадан чикишини, йулга чикиб, автобус бекатига келишини, уша жойдан жунаб кетишини биламан. Чунки марказий куча темир панжара билан иккига булинган.

Бир вакт бу шахс кулида газетага уралган граната билан пивохонадан чикди. Мен узимча у автобус бекатига келади деб, уни ушлаш учун беркиниб турибман. Лекин мен уйлагандай булиб чикмади. Бу шахс йулни нариги томонига утиш учун уртадаги панжаралар томон юра бошлади. Йулни нариги томонидан бошка ходимлар пойлаб туришибди. У энди панжарани остидан утаман деганда, югуриб бориб, уни оёгидан тортишга улгурдим. Шу вакт кулидаги газетага уралган граната ерга тушиб кетди. Менга ёрдамга етиб келган ходимлар билан уни дархол зарарсизлантирдик. Кейин уни уйидан тинтув вактида яна 4-5 дона граната олинди. Худди шунингдек у сотган шахслардан хам 2 дона граната олинди.

Мен бу вокеалар тугрисида нима учун тухталдим. Сабаби хар кандай холатда хушёр булиш керак. 2003 йил 9 апрелида Чирокчи тумани Араббанди кишлогида яшовчи 2 та ака ука А.Шукуров ва М.Шукуров оилавий масалалар буйича келишмай колиб, биттаси ов милтигидан иккинчига ук отиб куркитган. У милиция булимига хабар берган. Милиция булими бошлиги уринбосари Ш.Курбонов вокеа жойига борганида, М.Шукуров уни ук отиб яралаган ва уйни ичига кириб беркиниб олган. Вокеа жойига етиб борган уша вактдаги Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги полковник А.Юлбарисов кулига автомат олиб уй томонга отиб бораверган, то уйга етиб боргунча автоматни уки тугаб колган. Буни сезган М.Шукуров уйдан чикиб, полковник А.Юлбарисовга ов милтигидан ук узган. А.Юлбарисов курсатилган тиббий ёрдамга карамасдан хаётдан куз юмган.(Кейинчалик у «Жасорат» медали билан такдирланган.)

Мен юкорида айтиб утган Ахмад полвонни вокеаси хам юкоридаги холат каби булган. Ахмад полвонни аслида уйига содир килган жинояти учун ушлаш учун Камаши туман ИИБ бошлиги 1 уринбосари А.Ибодов бошчилидаги куролланган гурух борган. Битта нотугри харакат А.Ибодовни яраланишига олиб келган. Куролланган гурух эса, куркиб колиб, узларини бошлигини отган Ахмад полвонни ушлаш урнига, ёрдам кучи олиб кетиш учун милиция булимига кочиб кетган.

1991 йилнинг февраль ойида мен рахбарият томонидан фаолиятим давридаги хизматларим, шахсий курсаткичларим, курсатган кахрамонликларим инобатга олиниб, СССР Олий Совети Президиумига «Кизил юлдуз» орденига тавсия килиндим. Бир марта хужжатлардаги камчиликлар учун кайтарилди, кейингилари етиб боргунча, СССР хам таркалиб кетди. Шунинг окибатида орден хам берилмади.

Бу орада СССР да бошланган гала говурлар бизга хам етиб келди. Кашкадарё вилоятининг Яккабог тумани марказида Узбекистон Республикаси Олий Совети депутати Ш.Рузимуродов бошчилигида рухсат этилмаган митинглар ва намойишлар ташкил килинди. Айникса 1991 йил 17 апрелда СССРда утказилган реферундумдан сунг митинг ва намойишлар Яккабогда авжига чикди.

Уша вактда мен Карши шахар ИИБ бошлигининг 1-уринбосари лавозимида ишлаётган эдим. Яккабог вокеалари бошлангандан сунг Карши шахар ИИБ бошлиги М.Бекмуродов Яккабоглик булганлиги учун хам у 1991 йилнинг май ойида Яккабог туман ИИБ бошлиги этиб тайинланди. Мен Карши шахар ИИБ бошлиги вазифасини вактинча бажарувчи этиб тайинландим.

М.Бекмуродов Яккабог туман ИИБ бошлиги этиб тайинлангандан сунг, мени Яккабогдаги тартибсизликларни олдини олишда ёрдам беришимни илтимос килди.

Яккабокка борганимда, у ерда Республиканинг барча вилоятларидан 1000 га якин ходимлар олиб келинганлигини, штаб тузилганлигини, штабга Ички ишлар Вазири уринбосари бошчилик килаётганлигини билдим.

Мен М.Бекмуродовга бунча ходимларни туманда булиши, аксинча бу нотинчлик келтириб чикаришини, буни штабга айтишини билдирдим. Шундан сунг бошка вилоятлардан келган ходимларга жавоб берилди.

Мен Карши шахридан узим билан 20 та ходимни олиб бордим. Намойишчиларнинг рахбарларини жавобгарликка тортиш учун уларга тегишли чоралар курилди ва улар вактинчалик саклаб туриш хибсхоналарига жойлаштирилди.

Шундан сунг Ш.Рузимуродовнинг кишлок ахолиси (Олакарга кишлоги) кишлок атрофида йигилиб, камокка олинганларни озод килишни талаб кила бошладилар. Менга Ички ишлар Вазири уринбосари рация оркали алокага чикиб, кишлок ахолисини куч билан таркатиб юборишимни буюрди. Агарда кабинетдан чикмасдан буйрук берадиган бу мансабдор шахсни топширигини мен бажарадиган булсам, кандай окибат келиб чикишини тасаввур килганим холда, узим билганча иш тутдим.

Мен бирор бир ходимсиз узим уша намойишчиларни олдига бориб, уларни талабларини эшитиб, улар билан музокора олиб бориб тинчлик билан хал килдим. Харакатим тугри булганлигига уларни олдига борганда билдим. Чунки халк кулида таёк ва бошка совук куроллар билан куролланган ва газабда экан. Агар куролланган милиция ходимлари бориб, уларни куч билан таркатса, нима булишини узингиз тасаввур килиб куринг.

Шу жойда адолат юзасидан бир нарсани айтмокчиман. Собик Олий Мажлис депутати Р.Рузимуродов гарчи у намойиш утказиб халкни йигилишларга чорлаган булсада, уни карашлари халк учун жон куйдиришидан дарак берар эди. Гарчи у Яккабог марказий кучаларидан «ислом байрогини» кутариб утган булсада, у «сохта демократларни» таъсири остида бу ишларни килганлигига ишонч хосил килдим.

Ижтимоий тармокларда хозирда Америкада фаолият юритаётган «сохта демократ», узига Пайгамбаримизни исмини куйиб олган Жахонгир Маматов «Ш.Рузимуродовни И.Каримов сохта айбловлар билан камади, уни кулига наручник такиб олиб келишиб, Олий Советни рухсатисиз камади»-деган гаплари хаммаси бухтон ва ёлгон.

Аслида Ш.Рузимуродовни Олий Советга уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик олиш учун мен шахсан самолётда Тошкент шахрига олиб борганман. Шунинг учун Ж.Маматовнинг Ш.Рузимуродовни кулига наручник билан олиб келишди деган гаплари ёлгон. Биз Тошкентга учиб боргандан сунг Ш.Рузимуродовни уша вактдаги Олий Совет Президиуми раиси Б.Бугров уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бергандан сунг, уша куннинг узида охирги рейс билан самолётда Каршига учиб кетишимиз керак эди.

Бирок Карши шахрида довул булганлиги учун самолёт учмади. Шунинг учун хам Ш.Рузимуродов билан аъропортнинг «депутатлар хонасида» эрталабги самолёт рейсини кутиб чикдик. Иккаламиз эрталабгача сухбатлашдик. У узини карашларини баён килди. Шунда уни уз халки учун жон куйдиришини тушунганман. Лекин уни билан хеч ким юзма юз гаплашмаган. У менга тушунтиришида шундай деган: Мана узингиз уйланг, мен халк сайлаган депутатман. Менга одамлар келади, ишлаймиз далада ойлик беришмайди, магазинда озик овкат йук, мен райкомга борсам, мен билан хеч ким гаплашишни хохламайди, милицияга телефон килишиб, туполон килди дейишади. Мени эшитмаганлари учун кучага йигилишга чикишга мажбурман»-деган. Уни гапларида жон бор эди. Чунки самолёт Каршига куниш вактида уша вактдаги Ички ишлар бошкармаси бошлиги Н.Исмоиловнинг (уша вактда у хам Олий Совет депутати эди) хам аъропортнинг бир четида Ш.Рузимуродовга кузи тушмаслиги учун яшириниб турганлигини курганман.

Колаверса Ш.Рузимуродов куп хам камокда утирган эмас. Уни мен 1992 йилда Карши шахрида мени булимимга келганда курганман ва сухбат килганман. Ж.Маматовнинг И.Каримов демократларга тазъик утказди деган гапларини ёлгонлиги тугрисида яна бир факт.

1992 йилда Муборак туман ижрои кумитаси раиси Мурод Жураевга суикасд уюштирилди. Шахсан И.Каримовнинг топширига асосан Республика бош прокуратураси алохида мхим ишлари буйича терговчиси бошчилигида тузилган тергов гурухи М.Жураевга уюштирилган суикасд буйича мен рахбарлик килаётган булим биносида иш олиб борган. Шунда Ш.Рузимуродов М.Жураевни куриш учун келган эди. Мен М.Жураевни хам ёмон одам булган деб айта олмайман.

Уларни кейинги такдирларидан мени хабарим йук. Лекин бир нарсани биламанки, бу инсонларнинг кейинги такдирига айнан Ж.Маматов ва бошка «сохта демократларнинг» уларни миясини захарлаб, давлатимиз рахбарига нисбатан карши иш олиб боришга ундаганлигиклари сабаб булган деб хисоблайман.

Афсуски хозирда ижтимоий тармокларда Ж.Маматов ва «Бирлик партия»си асосчиси Абдураим Пулатовлар буларни такдирини илгариги ички ишлар Вазири З.Алматов хал килган деб хайкириб келади. Вахоланки З.Алматовнинг бунга алокаси йук. З.Алматов хакикий рахбар. У Узбекистондаги вазиятдан хабари бор инсон.

Вахоланки Сиз «сохта демократлар» уша вактдаги давлатимиз рахбарини хам, хозирги давлат рахбариятини хам халкка ёмонлаб келасизлар. Сизлар бузгунчисизлар. Сизнинг касофатингизга куп нохак одамлар айбланиб кетди.

Мен уша вактларда ёш булсамда Сизлар ва сизларга ухшаганларни Карши шахрига учиб келишларингиз билан самолётдан кутиб олиб, Жиззахга ташлаб келганман. Сизларни Кашкадарёга киритмаганман. Чунки Сизлар халкни бузувчисизлар. Сиз кадам куйган жойда тартибсизликлар руй беради. Сиз чеккада колиб кетаверасиз, лекин Сизларнинг касофатингизга бошкалар колади.

1991 йил июль ойида СССР ички ишлар Вазирлиги тизимида Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга карши кураш Бош бошкармаси тузилди. Мен шу бош бошкарманинг Кашкадарё вилоят булими буйича бошлик лавозимига тайинландим. Уша вактдаги Кашкадарё вилоят бошкармаси бошлиги Н.Исмоилов бунга эътироз билдириб келди. У эса мени Карши шахар ИИБ бошлиги лавозимига тайинлашни истар эди.

Шунинг учун хам иккаламиз уртамизда кейинчалик келишмовчиликлар келиб чикди. Гарчи мен тугридан тугри Ички ишлар Вазирлигига буйсунсамда, у менга уз хукмини утказишга уриниб келди. Ички ишлар Вазирлигига мени тугримда нотугри маълумотлар такдим килиб, мени лавозимимдан четлаштиришга уриниб келди. Лекин бунинг уддасидан чика олмади. Бунинг сабаби рахбарият мени ишимдан камчилик топа олмаган. Чунки булим курсаткичлари буйича мен доимо олдинда булганман.

Мен биринчи навбатда шахсий мунособатдан кура, хизмат вазифамни устун куйганман. Колаверса мен 1992 йилда Ички ишлар Вазирлиги рахбарияти томонидан Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлигининг 1-уринбосари лавозимига тавсия килиндим. Бу лавозимга тайинланишим арафасида уша вактдаги вилоят хокими Т.Хидиров «гуёки мени ёшлигимни хисобга олиб» тавсияномага имзо чекмади. Аслида мени ёшлигим бунга сабаб булмаган, бошка холат сабаб булган. (бу бошка мавзу).

1992 йил август ойида Ички ишлар Вазирлиги «Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга карши кураш бошкармаси» тугатилиб, биз жиноят кидирув бошкармасига кушиб юборилдик.

Мен Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси жиноят кидирув бошкармаси булим бошлиги лавозимига тайинландим. Худди шу вактда Кашкадарё вилояти ички ишлар бошкармаси бошлиги лавозимига (илгари СССР даврида Кашкадарё вилоятида ОБХСС булими бошлиги лавозимида ишлаган) кейинчалик Андижон вилоятида туман ички ишлар булими бошлиги вазифасида ишлаган полковник Ш.Каримов тайинланди.

1992 йилда Андижон вилояти халкидан Президент админстрациясига уюшган жиноий гурухларнинг очикдан очик жиноят содир килаётганликлари ички ишлар органлари томошабин булиб турганликлари тугрисида шикоятлар кела бошлаган. Президент топширигига биноан Андижон вилояти ички ишлар бошкармаси фаолияти текширилиб, бошкарма бошлиги Б.Парпиев, шу жумладан туман булими бошлиги булиб ишлаган полковник Ш.Каримов хам вазифасидан четлатилган.

Бу шахсни бошкарма бошлиги этиб тайинланганлиги мени жуда ажаблантирди. Чунки Ш.Каримов Андижонда ишлаганида жиноятчиларга карши курашишни эплай олмасдан, рахбарлик килган туманида уюшган жиноятчилик тудаларининг очикдан очик жиноят содир килишларига «томошабин» булганлиги учун ишдан олиниб, ички ишлар органларидан хайдалиш урнига, яъни илгариги вазифасидан юкорирок Кашкадарё вилояти ички ишлар бошкармасига бошлик килиб тайинланганлигини кейинчалик тушуниб етдим.

Полковник Ш.Каримов уша вактдаги Узбекистон Республикаси МХХ раиси Г.Алиевнинг кудаси хисобланар экан.

1991 йилнинг охирларида Узбекистон Республикаси МХХ ходими Тошкентда яшайдиган жиноят авторитети хисобланган шахс билан Кашкадарё вилоятига келиб, «ёгли» жойларда ишлайдиган мансабдор шахсларни камаш билан куркитиб, улардан товламачилик йули билан пул талаб килиши тугрисида маълумотга эга булдим.

Бу МХХ ходими хар замонда Кашкадарёга келиб, шундай пулларни олиб кетар экан. Шундай кунларнинг бирида уша майор унвонидаги МХХ ходими жиноят олами авторитети билан келиб бир савдо базаси директоридан 50 000 АКШ доллари талаб килиб куркитган экан.

Шу куни уша МХХ ходими ва жиноий авторитет Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги уринбосарининг кабинетига келганлигини билиб колдим. Уларни кабинетдан чикиши билан тухтатиб, кулга олдим.

Аввалига улар мени куркитмокчи булишди, лекин ким билан гаплашаётганлигини билишиб, тушунтириш хати ёзиб беришни бошладилар.

Мен бу хакда МХХ рахбариятига ходимларини ушлаганлигим тугрисида хабар бердим. Уша вактдаги МХХ Кашкадарё вилояти бошкармаси бошлиги 1-уринбосари шахсан мени хизмат хонамга келиб, майор унвонидаги (фамилияси, исми мавжуд.) ходимни кулига наручник такиб, мендаги хужжатларни олиб Тошкентга самолётда олиб кетди.

Кейин маълум булишича бу майор МХХ раиси Г.Алиевнинг ёрдамчиси лавозимида ишлар экан. Шунинг учун МХХ раиси Г.Алиевнинг топширигига биноан унинг 2 та уринбосари эртасига Карши шахрига самолётда учиб келишди. Мени МХХ Кашкадарё вилоят бошкармаси биносига таклиф килишиб, мендан керакли маълумотларни олишди ва бу ишлар билан узлари шугулланишини билдиришди.

Полковник Ш.Каримов ички ишлар бошкармаси лавозимига тайинлангандан сунг узи билан илгари ОБХСС да ишлаган ходимларни юкори лавозимларга тайинлай бошлади. Шу жумладан жиноят кидирув бошкармасига илгари ОБХСС да ишлаган ходимни бошлик килиб тайинлади.

Буни окибатида илгари шаклланган жиноят кидирув бошкармаси парокандага учрай бошлади. Орадан бир ой утмай Яккабог тумани ички ишлар булимининг 3 та жиноят кидирув булими ходими камокка олинди. Бу вактда мен мехнат таътилига чикарилган эдим.

Таътилдан келиб, ходимлардан вокеа тафсилотларини билгач, бошкарма бошлиги Ш.Каримов утказган йигилишда бу 3 та жиноят кидирув булими туман ходимлари бошкарма ходимларининг айби учун камокка олинганлигини, уларнинг айби йуклигини билдирдим.

Хакикатда хам бу 3 та ходимнинг айби йук эди. Вокеага Яккабогда бир колхоз раисининг улдириб кетилиши юзасидан, бир гумондор шахснинг вактинчалик саклаш хибсхонасида улиб колганлиги сабаб булган эди. Аслида бу холатга ички ишлар бошкармаси бошлиги Ш.Каримовнинг кандай булмасин бу жиноятни очиш тугрисидаги топширигини бажариш максадида айрим «супер оперларнинг» усуллари сабаб булган.

Мени очикчасига айтган гапларимни кутара олмаган бошкарма бошлиги Ш.Каримов мени жиноят кидирув бошкармаси булим бошлиги лавозимидан четлатишга киришди. Менга Косон туман ИИБ бошлиги уринбосари лавозимига утиб ишлашимни таклиф килди. Мен бунга рози булмадим.

Мени ишимдан камчилик тополмагандан сунг бошкарма бошлиги Ш.Каримов Ички ишлар Вазирлиги госпиталига «рухий носоглом» мазмунда текширишга хат жунатди. Мени госпиталда, кейин Тошкент медицина Академияси психиатрия кафедрасида бир профессор текшириб куриб, мени соглом эканлигим тугрисида хулоса беришди.

Госпиталдан чикиб, мен уша вактдаги Ички ишлар Вазири кадрлар буйича уринбосари Р.Хайдаров кабулига кириб, бошкарма бошлиги Ш.Каримовнинг бу «ахмокона» харакатлари тугрисида билдирдим.

Вазир уринбосари ва жиноят кидирув бошкармаси бошлиги Т.Муллажонов менга Вазирлик жиноят кидирув бошкармасида колиб ишлашимни таклиф килишди. Лекин мен бу таклифни рад килдим. Кимдир мени бу харакатларимни нотугри тушуниши хам мумкин.

Шундай килиб мен яна уз вазифамга кайтиб келдим. Бундан хабар топган бошкарма бошлиги Ш.Каримовнинг жахли чикканлиги табиий. Шунинг учун у мен билан учрашишни хохламас, факат узини мени бошка ишга утиш тугрисидаги таклифларини уринбосари А.Баканов оркали билдирар эди.

Бошкарма бошлигининг 1-уринбосари А.Баканов бир куни менга «икковларинг хам жонимга тегдинг, юр бошкарма бошлигининг олдига кирамиз, икковинг очикчасига гаплаш»-деб колди. Мен рози булдим.

1993 йилнинг 15 январь куни бошкарманинг йил якунлари буйича йигилиши утказилиши кузда тутилган эди. 14 январь куни мен бошкарма бошлиги 1-уринбосари А.Баканов билан бошкарма бошлиги Ш.Каримовнинг хизмат кабинетига кирдик. Ш.Каримов хурмат билан мен билан ишлай олмаслигини, мен уни айтган лавозимларига рози булмаганлигимни, шунинг учун мени ишдан четлатишга карор килганлигини билдирди. Кейин билсам хакикатда хам у 14.01.1993 йилда мени ишдан четлатиш тугрисида буйрук чикарган экан.

15.01.1993 йилда бошкарма мажлислар залида йиллик йигилиш булиб утаётган вактда, яъни бошкарма бошлиги доклад киладиган вакти мен мажлислар залига кириб келдим ва бошкарма бошлиги Ш.Каримовга мени нима сабабдан ишдан четлаштирганлигини шахсий таркиб олдида тушунтириб беришини талаб килдим. Бу вактда мажлислар залида ички ишлар вазири уринбосари генерал Б.Кутбиддинов, вилоят хокими уринбосари, вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошкармаси шахсий таркиби бор эди.

Шу вакт бир икки маддохлар мени олдимга келиб, мени куч билан залдан олиб чикишга уринмокчи булдилар. Мен уларга каршилик курсатганлигим сабабли, жанжал келиб чикди. Бу харакатим билан уз кулим билан бошкарма бошлиги Ш.Каримовга мени «ёмон отлик»ка чикаришга «курол» ясаб бердим.Буни кейинчалик узим тушуниб етдим.

Эртаси куни мени зудлик билан Вазирликка ички ишлар вазири уринбосари Р.Хайдаров кабулига боришимни билдиришди. Мен эртаси куни самолётда вазир уринбосари Р.Хайдаров кабулига етиб бордим. Вазир уринбсаои Р.Хайдаров мени уришиб бериб, харакатим юзасидан Вазирлик томонидан хизмат текшируви утказилишини билдирди.

Хизмат текшируви утказилишини кутмасдан бошкарма бошлиги Ш.Каримов уша куннинг узида «ички ишлар органлари ходимларининг хизматни уташ тугрисида»ги Низомнинг 69 бандига биноан мени ички ишлар органларидан бушатиш тугрисидаги буйругини кабул килган экан.

Бирок Вазирлик хизмат текшируви хулосасига кура бошкарма бошлиги Ш.Каримовнинг мени ички ишлар органларидан бушатиш тугрисидаги буйруги бекор килинди, шу хулосага кура мени Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармасида ишламаслигим тугрисида карор кабул килинди.

Мен яна Вазирликка чакирилиб, Вазир уринбосари Р.Хайдаровнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ички ишлар бошкармасига ишлаш учун юборилдим.

Хуш мени жиноят кидирувидан четлаштирган бошкарма бошлиги Ш.Каримовнинг ва узи билан илгари ОБХССда ишлаган «хамтовоги» жиноят кидирув бошкармасига бошлик килиб тайинланган полковник С.Файзиевларнинг фаолияти кандай кечди.

Мен Хоразмга ишга кетганимдан орадан 2-3 ой утмасдан жиноят кидирув бошкармаси бошлиги С.Файзиев бошчилигида бир неча жиноят килирув ходимлари, шу жумладан прокуратура ходимларига нисбатан жиноят иши кузгатилиб, камокка олиндилар.

Уларга нисбатан жиноят иши кузгатилишига ва камокка олинишига боскинчилик ва одам улдириш билан шугулланган жиноий туданинг камокка олиниши сабаб булган.

Аслида бу жиноий туданинг бошлиги рецидивист жиноятчи жиноят кидирув бошкармаси бошлиги С.Файзиев ва бошкарма бошлиги Ш.Каримовга узлари томонидан содир этилган жиноятларни гуёки бошка шахслар содир килганлиги тугрисида «хабарлар» етказиб турган.

Бу икки чаласавод полковниклар уша жиноий туданинг рахбарининг хабарига ишониб, бу жиноятларни содир килмаган айбсиз одамларни уриб кийнаб, уларни килмаган жиноятларига икрорлик аризалари ёздириб олишга эришганлар ва уларни камокка олганлар. Жиноий туданинг содир этган жиноятлари фош этилгандан сунг, бу нохак айбланганлар камокдан озод килинган.

Шундай булсада, гарчи жиноят кидирув бошкармаси бошлиги С.Файзиев ва бошка ходимлар камокка олиниб, жазога тортилган булсада, бошкарма бошлиги Ш.Каримов узининг «рахномалари» таъсирида жазодан кутилиб колди. Бирок бошкарма бошлиги лавозимидан ишдан олинди. (Куп вакт утмай бу иккала полковниклар Аллохнинг жазосига дучор булдилар).

Шундай килиб мен 1993 йилнинг февраль ойида Хоразм вилояти ички ишлар бошкармасига ишга келдим. Бошкарма бошлиги полковник Т.Холматов мени бирорта туманга ички ишлар булими бошлиги вазифасига тайинлашини билдирди. Мен бунга рози булмадим. Сабаби мен бошка жойдан келиб, дабдурустдан ички ишлар булими бошлигига тайинланишим, махаллий ходимларда нотугри фикр тугилишига олиб келар эди. Шунинг учун хам энг огир участкага юборишини сурадим. Бошкарма бошлиги мени Хива туман ва шахар ички ишлар булими жиноят кидирув булими бошлиги лавозимига тайинлашини, у жойда туман ички ишлар булими бошлиги ва унинг 1-уринбосари, шу жумладан жиноят кидирув булими ходимлари суст ишлаётганлиги, жиноятлар очилмаётганлигини, уша жойда тартиб урнатишимни айтди.

Мен Хивага келиб вазият билан танишсам, бошкарма бошлиги айтган сабаблар тугри эканлигига амин булдим. Бу туманда жиноятларни очилмасдан колаётганлигига сабаб, содир этилган жиноятларни руйхатга олмасликдан бошланган экан. Айтайлик бирор бир одамни уйидан угирлик булса, молини угирлаб кетишса ёки мотоциклини угирлаб кетишса, бу жиноятни руйхатга олмасдан, аризачига ёки пул йигиб берилар экан ёки булмасам молини урнига мол олиб берилар экан.

Мен бу «тажриба»га зудлик билан бархам беришни бошладим. Шу сабаб булим бошлиги ва унинг 1-уринбосари билан менинг уртамда келишмовчиликлар келиб чика бошлади. Аввалига мени бошка жойдан келганлигим учун туман булим бошлиги ва унинг 1-уринбосари «бирор бир» холатга илинтирмокчи булишди. Лекин буни уддасидан чика олишмади. Чунки шахсий таркиб менга эргашадиган булди.

Орадан 2 ой утмасдан менга «тузок» куймокчи булган туман булими бошлиги ва унинг 1-уринбосари ва 2 та жиноят кидирув булими ходимлари узлари «тузокка» тушиб колишди, жиноятларни руйхатга олмаганликлари учун туман булими бошлиги ва 1-уринбосари вазифадан четлатилди.

Шунда хам бошкарма бошлиги мени Хива туман ички ишлар булимига бошлик вазифасига тайинлашини билдирди. Мен юкорида айтган сабабга кура розилик билдирмадим. 1993 йилнинг май ойида Хива туман булимига бошлик вазифасига бошкарма бошлигининг 1-уринбосари тайинланди.

Мен эса туман ички ишлар булими бошлигининг 1-уринбосари лавозимига тайинландим. Шу вактда Вазир уринбосари Р.Хайдаров Хоразмга келганида мени чакириб, килаётган ишларимдан хурсанд эканлигини, Вазирлик мени хизматларимни юкори бахолашини билдирди. Вазир уринбосари Р.Хайдаров бу гапларни менга айтишидан айнан Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги Ш.Каримовнинг шармандали фаолиятини назарда тутаётганлиги сезилиб турарди.

Бу орада туманимиз жиноятлар очилиши буйича вилоятда етакчи уринларга чикиб олди. Кувонарлиси Хива туман ва шахар халки ички ишлар булимнинг фаолиятидан хурсанд эди.

1994 йилнинг июль ойида Хоразм вилояти бошкарма бошлиги Т.Холматов вазифасидан четлатилди ва унинг урнига полковник И.Мамадалиев тайинланди. Шу куннинг узида мен бошкармага чакирилиб, бошка жойга ишга утишим тугрисида рапорт беришимни талаб килишди. Мен сабабини билмаганимча рапорт ёзмаслигимни билдирдим. Бирок мехнат таътилига чикиш тугрисида рапорт ёзиб бердим.

Таътилдан чикиб, ишга келсам мени шахсий жилдим Вазирликка кетганлигини уша жойга боришимни айтишди. Мен Вазирликка борсам, шахсий жилдим Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармасига кетганлигини айтишди. Кискаси 1995 йилнинг январь ойига кадар ишга чикишимга рухсат беришмади. Бу орада Тошкентга Вазирликка, Кашкадарё ва Хоразмга катнаш билан овора булдим. Хоразмга келганимда ойлик маошларимни олиб кайтар эдим холос. Нима учун мени ишга куймаётганликларини сабабини айтишмас эди.

Бу орада Кашкадарё вилоят ички ишлар бошкармаси бошлиги полковник К.Курбонов ва яна бир штаб бошлиги булган полковник мени устимдан вилоят прокурорига «гуёки» мен уларни куркитганлигим тугрисида ариза билан мурожаат килишди. Аслида эса мен уларни куркитганим йук. Бир куни Кашкадарё ички ишлар бошкармаси кадрдар булимига учрашмокчи булиб бинога кирмокчи булганимда, мени ички ишлар биносига киритмаслик тугрисида буйрук берилганлигини айтишди. Мен сабабини штаб бошлиги полковник Ч.Жумаевдан сураганимда, у бу буйрук бошкарма бошлиги К.Курбоновнинг буйруги эканлигини айтиб колди.

Кейин билсам бу ишлар факатгина мени Вазирликка «ёмон отлик» килиш учун килинган экан. Вилоят прокуратураси текшириш утказиб, мени харакатларимда жиноят аломатлари мавжуд эмас деб, жиноят иши кузгатишни рад килиш тугрисида карор кабул килишди.

Лекин бошкарма бошлиги полковник К.Курбонов ва штаб бошлиги полковник Ч.Жумаевнинг аризалари уз тасдигини топмаган булсада, унгача Вазирликка мен тугримда нотугри хабар етиб бориб булган эди.

Менга жиноят иши кузгатмокчи булган бошкарма бошлиги К.Курбоновнинг узига орадан 2 йил утмасдан жиноят иши кузгатилиб, у камокка олинди.

1995 йилнинг январь ойинин охирларида яна Хоразм вилояти ички ишлар бошкармасига бордим. Ойлик маошимни олгани кирсам, бухгалтериядагилар менга «обходной» тулдиришимни айтишди. Мен сабабини сурасам : « Билмайсизми, Сиз 22.01.1995 йилдаги бошкарма бошлигининг буйруги билан ички ишлар органларидан бушатилгансиз»-деб айтиб колишди.

Кадрлар булимига учрашсам, хакикатан хам мен «ишга сабабсиз чикмаганлигим» боис ички ишлар органларидан бушатилган эканман. Шахсий таркиб билан ишлаш булимидагиларга интизомий жазо беришдан олдин хизмат текшируви утказилиши, айбдордан тушунтириш хати олиниши кераклиги тугрисида конун талабларини тушунтиришим бефойда булди.

Шундан сунг ушбу буйрукни асоссизли ва конунсизлиги тугрисида Ички ишлар Вазирлигига бир неча марта мурожаат килдим. Афсуски Вазирлик бирор бир текширув утказмасдан, мени билан учрашмасдан «Сиз ишга сабабсиз чикмаганлигингиз учун ички ишлар органларидан бушатилгансиз»-дейилган стандарт жавобларни олдим.

Ички ишлар Вазирлиги карорларидан норози булиб, судга мурожаат килдим. Афсуски суд хам мени ишимни куриб чикишни рад килди ва бу тугрисида Ички ишлар Вазирлигига мурожаат килишимни тушунтириб келди.

1995 йилда Вазирликка борганимда бир катта вазифада ишлайдиган ходим менга шикоят ёзишим бефойда эканлиги, чунки мен «кора руйхат»га тушганлигимни айтиб колди. Мен «кора руйхат» канака руйхат эканлигини кизикиб сураганимда у: «Сен Президент давлат маслахатчиси Мавлон Умрзоковнинг кадри экансан»-деб колди. Албатта мен М.Умрзоковнинг кадри буламанда. Чунки М.Умрзоков уша вактлардаги Президентнинг кадрлар буйича маслахатчиси булган-ку? Мен юкори лавозимларга тайинланишим тугрисида кадрлар захирасида турганманку? Лекин мен М.Умрзоковни курмаганман хам, уни танимаганман хам.

Шундан сунг Кашкадарё вилоят божхона бошкармаси, Кашкадарё вилоят Солик бошкармаси, Узбекистон Республикаси Прокуратураси хузуридаги Солик ва валютга оид жиноятларга карши курашиш Департаментида турли вазифаларда ишлаб келдим. Охирги 7 йил давомида адвокатлик фаолияти билан шугулланаман.

Хурматли Шавкат Миромонович!

Кайси сохада ва кайси вазифада ишламайин узимга юклатилган вазифаларни Ватан ва халк олдида берган касамёдимга содик холда виждонан бажаришга харакат килдим. 1992 йилда бир жиноят ишини тугатиш ва жавобгарликдан озод килиш эвазига уша вактдаги 300 000 рубль пора таклиф килишди. (Бу пулга 10 та автомашина олса буларди). Лекин мен пора таклиф килганларни узини жавобгарликка торттириб, пулларни давлатга топширганман.

1993 йил 1 ноябрдан Турманистон Республикаси рублдан воз кечиб, узини пул бирлиги манатни муомолага киритишди. 1993 йил ноябрь ойида Хива шахрида 50 000 000 рубль пулларни АКШ долларига алмаштириш учун келган 2 та Туркманистон фукаросини ушладик. (бу пул уша вактда кандай кийматга эканлигини айтиб утирмасам булади.) Шунда Туркманистон фукаролари менга 25 000 000 рублни пора сифатида олиб, 10 000 000 рублини расмийлаштириш, колган 15 000 000 рублини кайтариб беришни таклиф килишганда хам виждонимни пулга сотмаганман. Вахоланки бу пораларни олган такдиримда хам хеч ким билмасди. Лекин мен виждонимни хеч качон пулга сотмаганман.

Тугри, мен ёшлигим туфайли, кизиккон булган булишим мумкин, лекин узим биламанки, мен факат иш юзасидан узимни таклифларимни берганим ва ноконуний ишларга очикдан очик карши чикканим учун кайсидир мансабдор шахсларга ёкмасдан менга нисбатан адолатсиз мунособатда булишига сабабчи булганман холос.

Сиз 07.12.2019 йилда килган маърузангизда: «Умуман олганда, конун ва адолат тантанаси учун курашадиган инсонлар бугунги куннинг кахрамонлари булиши керак. Биз айтамиз, кахрамонлар йук деб. Борку кахрамонлар. Адолат учун курашадиганлар борку? Биз уларни мутлако ёмон одам деймиз. Йук улар ёмон одам эмас, улар халол одам. Улар эртанги кунга бефарк эмас, улар фидоий одам»-деган гапларни айтдингиз.

Бу гапларни эшитиб, мен кузларимга ёш келди. Бу гаплар айнан менга тегишли булмасада, мен ва менга ухшаган адолат ва конун устуворлиги учун хеч кайси тараф ва хеч кайси томонга карамасдан, узига юклатилган вазифасини сидкидилдан ва виждонан бажариб келганлиги учун тазъикка учраган барча хукукни мухофаза килувчи органлар ходимларига тегишли эканлигини биламан.

Мен узимни кахрамон хисобламайман. Бизни ким эканлигимизга ва кандай шахс эканлигимизга халкимиз бахо беради деб уйлайман.

Хаётий фаолиятим давомида « иккита улим булмайди, биттасидан кутулиб булмайди»-тарзида иш тутдим. Мени улдиришни ният килганлар узлари улиб кетди, менга жиноий иш кузгатиб, камокка олишни хохлаганларни узлари шунга дучор булдилар. Аллохга минг бора шукрки бу шармандаликлар мени четлаб утди.

Хурматли Шавкат Миромонович!

Юлий Цезарь айтганидек: «Хом эдим, пишдим, хозир ёнмокдаман». Хозирги адвокатлик фаолиятимдан нолимайман. Лекин мени билимим, тажрибам ички ишлар органлари сохаси учун зарур деб хисоблайман. Мен ички ишлар органларидан четлатилганимдан сунг Россия ва Украина давлатида ички ишлар тизимида ишлайдиган ва мени билганлар ички ишлар органларида иш таклиф килишганда, рад килганман. Чунки мен узим тугилиб усган ва мени тарбиялаган Узбекистон халки учун хизмат килишим кераклигини биламан.

Агарда ички ишлар Вазирлиги мени шахсий жилдимни урганиб, мени ички ишлар органларида ишлашимни лозим деб топса, мен шу сохада ишлаш ниятим бор.

Сиздан мени шахсий жилдимни урганиб чикишга ички ишлар Вазирлигига тегишли курсатма беришингизни сурайман.

Сизга хурмат билан:

Ишмуратов Эргаш Имамович.

Qashqadaryo Viloyat

« ERGASH

MAQSADLI HIMOYA »

Advokatlik byurosi

Кашкадарё Вилоят

« ЭРГАШ

МАКСАДЛИ ХИМОЯ »

Адвокатлик бюроси

180111 Карши шахар, Б.Шеркулов кучаси-2 уй. тел. (+99890) 288-48-52

х/р: 20208 000 004 963 661 001, МФО: 00154, ОАТ «Савдогар банк» Карши шахар булими, ИНН: 207145290

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"2" Comments
  1. Rostgoy bosen yuzma yuz koriwib gaplawib ol wu inson bn!

  2. Ёлгон гапираяпсиз! Анча вакт утганлиги сабабли купчиликни лакка туширишим мумкин деб уйладизми? Ш.Каримовни Президент И.Каримов Асака туманига махсус операцияни бажаришда рахбарлик килиш учун РОВД бошлиги килиб жунатган. Бу операция шундан иборат эдики урисларни вор в законах деган энг катта авторитетлари билан калин булган мафиози Эркинни йук килиш булган. Буни мархум Ш.Каримов жуда яхши уддалаб Президентни хурматига сазовор булган. Колаверса Ш.Каримов билан Ислом ака Кашкадарё обкомини 1-котиблиг вактида жуда яхши таниш булишган.

Leave a Reply
*