Menu
Categories
14 январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни
01/12/2020 Бош мақола

Ватанни севишни ҳарбий хизматчилардан ўрганайлик

Ватанни севишни ҳарбий хизматчилардан ўрганайлик

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги”га доир тадбирлар юқори савияда ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Миробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент темир йўл муҳандислари институтида бўлиб ўтди.
Миробод туманида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбийлашган бўлинмалар ҳарбий марш садолари остида институт олд майдонига кириб келди. Маросим Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси билан бошланади.
Тадбирда туманда жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбийлашган бўлинмалар, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, талаба-ёшлар, “Темурбек мактаби” курсантлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Миробод тумани ҳокими ўринбосари Алишер Мусаев ва бошқалар йиғилганларга миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги, замонавий ҳарбий техника ҳамда технологияларнинг кенг жорий этилаётганлиги, Ўзбекистон мудофаа тизимидаги ислоҳотлар, уларнинг асосий вазифалари, ўрни ва роли ҳақида тушунтиришлар берди.
photo5246702388205694349.jpg
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида кўмаклашиш, вояга етмаганлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш, турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказишга эътибор қаратилди.
– Институтимизда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Миробод тумани кенгаши тасарруфидаги автотранспорт техникаларининг намойиши ўтказилди, – деди Тошкент темир йўл муҳандислари институти 2-босқич талабаси Мафтуна Каримова. – Бундан ташқари, спортнинг техник ҳамда амалий турларидан авто ва мотоспорт, “Картинг”, “Ракетамодель”, “Авиамодель” турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирида қатнашиб, миллий армиямизнинг кучли эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Англадимки, қайси соҳада ишлашимиздан қатъий назар, Ватанни севишни, унга садоқат билан хизмат қилишни ҳарбий хизматчилардан ўрганишимиз керак.
Тумандаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг ўзбек жанг санъати, Миллий гвардия махсус хизматчиларининг ҳарбий жанг санъати бўйича чиқишлари барчага манзур бўлди.
Йиғилганларга харбий дала-ошхонасида тайёрланган таомлар тортилди.
Хуршид ҚОДИРОВ,
Leave a Reply
*