Menu
Categories
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида спикер ва ўринбосарлар сайланди
01/20/2020 Бош мақола

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида спикер ва ўринбосарлари сайланди

Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Душанба, 20 январь куни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк мажлиси очилди. Унда депутатлар палата спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини сайладилар.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигига бир овоздан Нурдинжон Исмоилов сайланган. Палатада янги таъсис этилган спикернинг биринчи ўринбосари лавозимига эса ҳуқуқшунос Акмал Саидов сайланган.

Шунингдек, мажлисда Актам Хаитов, Алишер Қодиров, Наримон Умаров, Борий Алихонов ҳамда Улуғбек Иноятов спикернинг ўринбосарлари этиб сайланганлар.

Қонунчилик палатасининг илк мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

ОЗОДЛИК

Leave a Reply
*