Александр Лукашенко ўзининг мустақил Беларуснинг сўнгги президенти бўлишини истамаслигини билдирди.
Шклов шаҳридаги қоғоз фабрикаси ишчилари билан 24 январь кунги учрашувда Лукашенко¸ «агар Россияга қўшилиш таклифига рози бўлганимда¸ халқ мени бир йил ичида еб қўйган бўларди»¸ деди жумладан.
Асосан Россия билан муносабатлар мавзуида гапирган Лукашенко¸ Москвани Минскка мунтазам босим қилиб келаëтганликда айблади.
Хусусан Лукашенко¸ Россиянинг нефт секторидаги солиқлар бўйича қўллаган сўнгги маневрини беларусларнинг яшаш даражасини пасайтириш орқали Минск раҳбариятини Россияга қўшилишга мажбурлашнинг навбатдаги уриниши дея баҳолади.
– Буни махсус қилишди. Беларусга босимни кучайтириш учун. Нима мақсадда босим қилишаëтганини эса¸ ўзингиз тушуниб олаверинг¸ деди ишчилар билан учрашувда Беларус президенти.
Лукашенко таъкидича¸ Россия Беларусдан нефть учун жаҳон бозоридаги нархдан қимматроқ тўлашни талаб қилмоқда ва ҳозирча томонлар бу борада келишувга эришмаган.
Евросиë иқтисодий иттифоқида шерик бўлган Россиянинг бундай талаби ортидан¸ Лукашенкога кўра¸ Минск ҳукумати нефтни АҚШ ва Яқин Шарқ мамлакатларидан сотиб олиш бўйича музокара бошлаган.
Кейинги йилларда Россия ва Беларус ўртасида иттифоқчилик келишуви доирасида ўзаро интеграцияни янада кучайтиришга қаратилган сўзлашувлар бормоқда.
Кузатувчилар¸ бундай яқинлашув пировардида Россия Беларусни ўз суверенитетидан маҳрум қилишни режалаëтганини айтиб келмоқда.
Айни пайтда мустақил кузатувчилар¸ 2020 йилда Россия Ўзбекистонни Евроосиë иқтисодий иттифоқи ҳамда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қўшиш орқали¸ Каримов даврида Москвага ëн бермай келган Тошкентни ҳам ўзига қарам қилиш уринишини кучайтирганини таъкидламоқда.