Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Мирзиёевни мақтайдиган бўлиб қолдингиз…
02/02/2020 Бош мақола

Тургун Толеген

19:01 Исмат ака, саломатмисиз?

мен сизни ашаддий мухлисингизман, олмотадан бир укангиз, лекин сиз охирги пайтда фақат Мирзиёевни мақтайдиган бўлиб қолдингиз. Рахмингиз келмаяптими янги Президентга? Ахир уни атрофи тўла душманку, ўша сизни ва оилангизни бадарға қилган амалдорлар хануз тахтдаку, балким, у кишига тўғри маслахат бериш керакдир, агар мавруди бўлмаса сабр қилиш керакдир.

Чунки сизни Президентга нисбатан бўлган чин кўнгилдаги химоянгиз, асосли жавоб топиши даргумон, бугунги ахволда, хаёт шунақа, бизни қўлимизда эмас ўзгартириш ва бизни халқимиз тайёр эмас бунга, сиз билан менга осон ташқаридан бахо бериш нима бўлаётганига Ватанда, шахсан Президент хам хозир ўзартира олмайди шароитни, вақт керак, хар қандай касални даволашга муолажа керакдайин, шароитни ўзгаришига хам вақт керак.

Хозирги пайтда Президентга жуда қийин, у киши бемаслахат ўз ислоҳотларини олиб боролмайди, токи атрофидаги олдинги президентдан қолган одамлар сиёсатдан кетмагунича, чунки ўттиз йиллик “захарланиш” халқни тобе қилиб қўйган.

Сиз билан менга осон холис бахо бериш, лекин у ерда яшаётган халқимиз биздан бундай маслахат кутмайди, вахоланки, нажот кутади.

Сизни бир кун хурсанд бўлиб, иккинчи кун асабий холатда олиб бораётган кўрсатувларингизни кўриб, баъзида рахмим келиб кетади сизга.

Сиз хохламайсизку эрта фарзандларингиз олдида, савол бериб қолса, нега шунчалик жиғибийрон бўлиб ЯНГИ хукуматни оқлаяпсиз, ахир хеч нарса ўзгармаяаюптику, десалар, нима дейсиз?

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Азизбек

    Исмат оға! Худди шу саволларни мен хам Сизга бермоқчи эдим! Сиздан жавоб кутамиз, малол келмаса…

Leave a Reply
*