Menu
Categories
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкентга келди
02/02/2020 Бош мақола

Майкл Помпео Тошкентга келди

Майкл Помпео Тошкентга келди

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Помпео 2 февраль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
photo_2020-02-02_18-25-24.jpg
Икки кун давом этадиган ташриф давомида АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Майкл Помпео ва Абдулазиз Комилов 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Майкл Помпео эртага, 3 февраль куни Тошкентда “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.
photo_2020-02-02_18-25-25.jpg
photo_2020-02-02_18-25-20.jpg

 

Ғайрат Хонназаров, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат),
Leave a Reply
*