Menu
Categories
Тошкентлик аëл $50 минг солинган 50 килоли сейфни ўғирлаганликда айбланмоқда
02/12/2020 Бош мақола

Тошкентлик аëл россиялик тадбиркор уйидан $50 минг солинган 50 килоли сейфни ўғирлаганликда айбланмоқда (ВИДЕО)


Россиялик тадбиркор даъвосича¸ ўғирлаб кетилган сейфда банкдан кредитга олинган 50 минг долларча пул бўлган.
Россиялик тадбиркор даъвосича¸ ўғирлаб кетилган сейфда банкдан кредитга олинган 50 минг долларча пул бўлган.

Петербург полицияси 67 яшар россиялик тадбиркорнинг уйидан 3 миллион рублдан кўпроқ нақд пул солинган 50 килоли сейфни олиб чиқиб кетганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олди.

Айтилишича¸ 33 яшар тошкентлик аёл (исми- шарифи айбсизлик презумпцияси боис эълон қилинмаëтир – таҳр.) жабрланувчи билан интернетдаги танишув сайтларидан бири орқали топишган ва у билан бирмунча вақт бирга яшаган.

Полиция аëлнинг пул солинган сейфни кўтариб кетаётган акс этган видеони ҳам жамоатчиликка эълон қилди.

10 февраль куни Санкт-Петербургнинг Приморский тумани полиция бўлинмаларидан бирига 67 яшар россиялик тадбиркор Алексей мурожаат қилиб, уйидан 3 миллион рублдан кўпроқ пул сақланган сейф ғойиб бўлганини хабар қилади.

У полиция ходимларига ўтган йил декабрида интернетдаги сайтлардан бирида ўзини Майя деб таништирган осиёлик аёл билан танишиб қолгани ва у билан бирга яшай бошлаганини айтади.

Январь охирида хизмат сафарига кетганини айтган эркак иддаосича¸ февралнинг биринчи ҳафтасида уйига қайтганида¸ уй калитини бериб кетган маъшуқаси сейф билан бирга ғойиб бўлган.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот хизмати расмийсининг Озодликка айтишича¸ ариза келиб тушганидан бир кун ўтар-ўтмас жиноятда гумонланаëтган аёл Псков вилоятида қўлга олинган.

– Шу йилнинг 24 январида эрталаб маъшуқа аёл бу эркакнинг Савушкина кўчасидаги квартирасида яшаб турган пайтда, 3 миллион рублдан кўпроқ пули бор металл қутини ўмариб кетади. Бу пулларни эркак киши майда бизнес очиш учун кредитга олган. Қўлга олинган аёлнинг 33 яшар Ўзбекистон ватандоши экани, ўтган йилнинг ўрталаридан бери Россияда қайдда турмасдан яшаб келаётгани аниқланди, деди матбуот хизмати раҳбари Вячеслав Степченко.

Тергов материалларида қайд этилишича, тошкентлик бу аёл ўтган йил бошларида Ленинград вилоятининг Всеволожск тумани Бугри қўрғонига иш излаб келган.

Майя жабрланувчини танишув сайтларидан бирида топган.
Майя жабрланувчини танишув сайтларидан бирида топган.

Танишув сайтларидан бирида профиль очган аёл кекса бизнесмен Алексейга ўзини Майя деб таништиради.

Алексей¸ уйида тунай бошлаган бу аёлга янги бизнес очишни режалаштираётгани ва бунинг учун банкдан 50 минг долларга яқин қарз олганини айтади.

Тадбиркор иддаосича¸ 24 январь куни Алексейнинг уйида йўқлигидан фойдаланиб, айнан Майя пул солинган сейфни кўтариб кетган. Петербург полицияси ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг сейфни чойшабга ўраб, кўчада Алексейнинг қўшнилари кўз ўнгида судраб кетаётгани ва машинага солиб олиб кетаётгани видеосини эълон қилди.

Полиция ходимлари аëлнинг 50 килоли сейфни қандай очгани ҳозирча номаълумлигини билдирди.

 Гумонланувчи аёл поездда Москвага кетаётганида қўлга олинди. У Москвадан Ўзбекистонга жўнаб кетишга ҳозирланиб турган экан. Аëл бу орада пулларнинг бир қисмини ишлатишга улгурган, яна бир қисмини эса¸ Ўзбекистонга яқинларига жўнатган, деди полиция расмийси.

Санкт-Петербург Ички ишлар бошқармаси томонидан ўзбекистонлик аëлга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 158 моддаси¸ 4 қисми – “Ўта катта миқдорда ўғрилик” асосида жиноят иши очилди.

Суд қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олинган тошкентлик аёл айби маҳкамада ўз исботини топса¸ у 10 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.

Leave a Reply
*