Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Жамшид Васиевга озодлик!
02/14/2020 Бош мақола

Ассалому алекум Исмат Махмудович, сиз ўтган 1-2 йил мабойнида ҳокимлар, ИИлар, суд-прокуратура органлари, қўйингчи жами амалдорлар тамонидан адолатсизликларга, жабр-зулмга дучор бўлган инсонларнинг нажот қалқонига айландингиз, мамлакат ичида ўзларига ҳимоя тополмаганларнинг ҳаммаси бир иложини қилиб Торонтога, яъни Исмат Хушевга арзини етказиш дардида.

Бу ҳаракатлар бекорга эмас, чунки сиз нофақат арзини тинглаб, эфирда эшитириш билан чегараланмай керакли юқори ташкилотларга мурожат қилаяпсиз, шу бугунгача сизнинг ёрдамингиз натижасида кўпгина инсонлар адалотга эришди, агар буларни санаб ўтирсам жуда чўзилиб кетади, мана охирги мисол Чирчиқ шаҳрида фаолият юритган ДХХ полковниги Турлибойев тақдири, кечагина аёлли сиз минг тасаннолар айтди, бугун худо хоҳласа адалот суди бошланади.

Исматжон “Адабиёт газетаси” номли газета борлигини менга сиз кашф қилгансиз, ўтган йили шу газетада сизнинг “Шох ва шайх” сарлавҳали мақолангиз босиб чиқарилганида сиз “Юзма юз”да айтганингиздан кейин бу газетанинг муҳарири Бахтиёр Каримни излаб топдим, танишдим, қўлимдан келганича обунага ёрдам бердим, ўзим ҳам обуна бўлдим ва ўз ёрдамимни давом этирмоқдаман.

“Адабиёт газетаси”нинг 2019 йилнинг декабрь сонида муҳарир Бахтиёр Каримнинг ўзи тайёрлаган “Кечир бизни Жамшиджон” сарлавҳа остида катта мақола босилиб чиқди, сиз буни алақачон кўрган ва эшитган бўлишингиз ҳам мумкин, шундай бўлсада шу мақолани ўқиганимдан бери менинг оромим бузилди, кеча кундуз ўйлайман шу болаган қандай ёрдам бериш керак деб, сизга мурожат қилишдан бошқа қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини билганимдан сизга мурожат қилаяпман, мен шу бола деб ёзаяпман, чунки Жамшид қамалган вақтида 21 ёшдаги бола экан, ҳозир энди 42 ёшдаги кишига айланган.

Сизга мақоланинг электрон вариантини жўнатаман, Исматжон сиз нажот қўрғонисиз, келинг ёрдам қилинг Жамшид Васиевга, қамалмаганида ҳозир балким Ўзбекистоннинг фахри, таниқли олим бўлармиди.

АБУБАКИР ХУДАЙКУЛОВ,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*