Menu
Categories
Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов ўз рафиқаси – умр йўлдоши ҳақида… (Суҳбатдан)
03/15/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
Image may contain: 3 people, including Gulizor Yahyo, people sitting

Ruxsora Abdullaevna Oripova is with Gulizor Yahyo.

Абдулла Орипов билан суҳбатдан:

Савол: Сиздай улуғ шоирнинг рафиқасига кўп аёллар ҳавас билан қараши тайин. Аммо, мустабид тузум даврида сизга бўлган тазйиқ ва ҳужумларни ёнингизда туриб енгиб ўтишдек машаққатларга ҳамма аёллар ҳам куч топа олмаса керак?

Манзура Файзиева, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани

Абдулла Орипов:
— Бу гап тўғри, энди мен бу ерда келинойингизни мақтаб ўтирсам, рўзғорнинг эгасига тўғри келмайди. Лекин бор гапни азбаройи холис айтишим лозим. Холислик шу маънодаки, ўзимга, ўзимнинг ҳаётимга баҳо беришим керак. Мен осон феъллик ёки жуда силлиқ ҳаёт йўлидан ўтган эмасман-да. Кўп етишмовчиликларни, жуда кўп ғамгин вақтларни кўрдим. Ҳатто, яшашдан тўйдим деган хулосаларга келган дақиқаларим бўлди. Осмон йироқ, ер қаттиқ. Мени ҳимоя қиладиганларнинг ҳаммаси қочиб кетган вақтлар бўлди. Ҳужум қиладиганлар кўп. Шунда мени биттагина янгангиз ҳимоя қилди, доимо бирга бўлди ва мени ҳалиги энг қайғули ва оғир хулосалардан қайтарди. Балким, жонимга қасд қилишим мумкин эди. Ҳозир ҳам шундай дақиқалар бўлади. Буни мен ақл билан енгаман, ҳаракат қиламан.. Шунинг учун менга қанча оғир бўлган бўлса, янгангизга ундан ҳам оғир бўлди. Мана шу хулосамни ўзиёқ кўп нарсани билдирса керак.

Манба: Ruxsora Abdullaevna Oripova 

Абдулла Орипов билан суҳбатдан

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*