Menu
Categories
Саъдулла Ҳаким: Асрасин ёмонлар ёмонлигидан, Меҳру оқибатга тушмасин вирус!
03/25/2020 Адабиёт

Саъдулла ҲАКИМ

КОРОНАВИРУС

Бирлашганмиллатларташкилотидан
Шошқин хабар учар, пандемия,деб.
Менинг эса тунлар ўчади уйқум,
Инсон тафаккури панд еди-я, деб.

Эй ақл, ҳаволаб юрганинг етар,
Танангга фикр қил, не бу ҳол қалтис?
Наҳот инсон оҳи фалакни тутар,
Наҳотки ҳақ бўлса руҳонийМальтус?

Ҳадик ила боқар одамга одам,
Қўл бериб кўришмас, юзида ниқоб.
Кимлардир изини ниқоблаб олган,
Бошқа бировининг сўзида ниқоб.

Эмлашнинг имкони йўқ эмиш ҳали,
Дунё муҳтож эмиш битта дорига.
Аслида чорасиз қолган маҳали,
Фақат меҳр ярар бемор корига.

Ҳар неки малҳамдир, бир Ўзи билар,
Булутларга боқиб ўйга толаман:
Исириқ тутатиб тургандай бўлар,
Қуёшни чўғ қилиб, Яратган Эгам.

Зулмат қочганидай кун ёруғидан,
Элдан дард кетгуси бирлашса улус.
Асрасин ёмонлар ёмонлигидан,
Меҳру оқибатга тушмасин вирус!

20. 03.20.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Ассолому алайкум Исматжон ока барака топинг!Тошкент Вилояти Кибрай тумани Халк Депутати Олим Сулайманов
    Телеграм ва YouTube Каналимга уланиш 👇
    https://t.me/olim_sulaymanov
    https://youtu.be/CzaBbg1TFmQ
    ____________________________
    Нородный Депутат Ташкенского области Кибрайского района Олим Сулайманов
    Мои каналы в телеграм и YouTube 👇
    https://t.me/olim_sulaymanov
    https://youtu.be/CzaBbg1TFmQ

Leave a Reply
*