Menu
Categories
Ўзбекистонда коронавирус вабосига чалинганлар сони 60 нафарга етди…
03/25/2020 Бош мақола

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 тага етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 тага етди

Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

https://aniq.uz/

UZ/Коронавирус: юқтирганлар 60 киши, 13 беморда ўпка яллиғланиши бошланди. Наманган ёпилади

ЯНГИЛАШ 

Uzbekistan Airways махсус рейси экипажи (иллюстратив сурат)
Uzbekistan Airways махсус рейси экипажи (иллюстратив сурат)

Бу жонли блогда COVID-19 – коронавирус эпидемияси бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги вазиятга доир хабарлар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда.

(Бу жонли блогнинг давоми. Аввалги қисмини мана бу линкда ўқишингиз мумкин.)

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

25 март ҳолатига кўра:

– Ўзбекистонда 60 кишида вирус аниқланди. Беморларнинг қарийб ҳаммаси хорижда бўлганлар ва уларнинг яқинларидир. Булар орасида хорижда бўлмаган 20 яшар қиз ҳам бор.

– ССВ: 4 беморнинг аҳволи оғир, жами 20 минг одам шифохона ва уй карантинида. Илк беморлар тузалишни бошлади.

– 25 мартдан кўчада ниқобсиз юриш тақиқланди, 24 мартдан Тошкентга кириш-чиқиш тўхтади, аксар вилоят марказларига кириш-чиқиш назоратда.

– Италияда вирусга чалинганлар 70 мингга яқинлади, ўлганлар сони 7 мингга яқин. Европа ҳануз COVID-19 пандемиясининг ўчоғи бўлиб қолмоқда.

– Вирус юқтирганлар расмий сони 424 мингдан ортиқ, ўлганлар сони эса 19 мингдан ортиқ, тузалганлар 109 минг кишидан ошди.

ЎЗБЕКИСТОН: Наманган ёпилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

Наманган шаҳридаги «Чорсу» ва «Яшил» деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, дорихоналарга дори-дармонлар ва антисептик воситаларни олиб кирилишида алоҳида махсус рухсатнома асосида, юк ташиш машинаси ва маҳсулотларни дезинфекция қилган ҳолда кириши таъминланади.

ЎЗБЕКИСТОН: 13 беморда ўпка яллиғланиши бошланган

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков вирус аниқланган беморлардан 13 нафарида ўпка яллиғланиши бошланганини маълум қилди.

Унга кўра, 4 нафарининг аҳволи оғир.

Kun.uz нашрининг ёзишича, беморлар интенсив-терапия муолажаларини олмоқда.

55 беморнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда.

“Мазкур институт раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши – пневмония аломатлари кузатиляпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажаларини олмоқда”, деб маълум қилди Отабек Нурматов.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 28 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда сақланмоқда.

ОЗОДЛИК

Leave a Reply
*