Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Президентга киришим керак!
05/28/2020 Бош мақола

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга

Ассалому Алайкум хурматли Исмат Махмудович!

Сизнинг адолат йулида Президентимиз томонидан давлатимизда олиб борилаётган барча ислохатларини куллаб-кувватлаб, халкимизга янада пропаганда килишда, уларнинг юраклари тубларида йиллар давомида айтаолмай келаётган хакикатларни юзага чикариб, Президентимиз ва давлатимиз обрусига янада обру кушишда тер тукиб килаётган «Дунё Узбеклари» эшиттиришларингиздаги  ижодларингизни биргина сузлар билан ифодалаб булмайди.

Менга нисбатан булган адолатсизликларни янада юзага чикаришда, менинг юзимни халкимиз олдида ёритишда чин юракдан, хеч нарсани колдирмасдан образга солиб ифодалаб бераётганлигингиз учун оила аъзоларимиз ва дустларимиз номидан Сизга чин юракдан миннатдорлик билдирамиз. Шу билан биргаликда келгуси эшиттиришларингизда фойдаланиш учун керак булиши мумкинлигини эътиборга олиб, Сизга илгари маълум килинмаган куйидаги эпизодларни билдирмокчиман.

1). 2017-йил март ойи менинг окланишимдан олдин Президент маслахатчиси халк кабулхонаси мудири Т.А.Худайберганов кабулини сураб юборган махсус телеграмамга кура, Т. Худайбергенов менинг уйимга шахсан узлари кунгирок килиб, кабулларига келишимни айтдилар. Катта залда кабулга келишган 400 дан ортик фукоралар уртасида менинг мурожаатимни тинглаб таъсирланиб, шу ерда катнашишаётган барча Республика маъмурий идоралар рахбарларига менинг важларимни текшириб, конуний хал килиниши хакида топширик бериб, мени Президент Ш.М.Мирзиёевнинг кабулларига шу масалада олиб киришлиги хакида ваъда бериб, 400 дан ортик фукораларнинг кувонч карсакларининг гувохи булган эдилар. Лекин кутилган натижа булмади. 2018-йил 20-апрел куни Республика собик Бош прокурори томонидан Олий судга киритилган протестга кура, мен Тошкент шахар суди томонидан мутлок айбсиз деб топилиб окландим. Мен оклов ажрими билан 5 ой собик Бош прокурор О.Мурадовнинг кабулига катнаб, 5 ой давомида хар ойдаги кабулида О.Мурадов менга узининг уринбосарлари оркали Президентга мурожаатларингни тухтат, мен сени ишга тикламайман, агар жим юрмасанг оклов хукмини бекор килдириб, «Обратка» килдириб зонага тикиб юбораман деб 5 марта тазйик утказиб келди. (О. Муродовнинг бу мантиксиз харакатини халигача тушунмадим)

2). Шундан сунг, мен бир ой сарсон булиб, Республика ДХХ собик раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг кабулига бориб, унга Сизнинг Бош прокурорлигингизда кабулингизда булганимда менга нисбатан булган адолатсизликларни тенглиб, агар гапингиз рост булса, айбсиз булсангиз мен сизнинг хукукларингизни тиклаб, Президентга ахборот бераман деган эдингиз, бугунги кунда мен окландим, энди нима сабабдан собик Бош прокурор О. Муродов Олий Суднинг карорини ижро этмасдан очикчасига бош тортиб, мени доимий равишда куркитиб тазйик утказиб, обратка килиб юбораман деб, хукукларимни тикламасдан поймол килиб келаяпти. Бугунги кунда Президентимиз томонидан давлатимизда олиб борилаётган одил сиёсатларига карши кучлар турганлиги хакида ва уларга нисбатан тегишли чара куришликни хамда мени шу масалада Президент кабулига олиб киришликни илтимос киламан деб ёзма мурожаатимда курсадим.

ДХХ нинг аралашувидан сунггина, орадан 5-10 кун утмасдан кутилмаганда О.Муродов туфлаган тупригини кайтариб олгандек, мени ишга тиклаш ва барча хукукларимни тиклаш хакида 24 август 2018 йил буйрук чикаришга мажбур булди. Бирок, шу куннинг узида Тошкент вилоят прокурори Шовкат Рахматовга кунгирок килиб, хеч бир сабабсиз тизимдан бушатиб юбориш хакида топширик берганлигини вилоят прокуратураси рахбариятидан эшитдим. Бундай уйинлар кимга керак булди. Мен хукумат рахбарининг давлат манфаатини кузлаб юборган топширигини ДХХ билан ижобий бажариб, шундай ахволга тушишим керакми ?

3). Шу орада Давлат маслахатчиси Т. Худайберганов О. Муродовга мени ишга тиклаш хакида айтишига карамасдан О. Муродов хеч бир асоссиз рад килди. Шундан кейин яна Т. Худойберганов кабулига кирдим ва у киши янги рахбар Н.Т.Йулдашев хали хам ишингни хал килмаяптими, энди мен сизнинг масалангиз буйичи шахсан узим шугулланаман деб вада бердилар. Бунга хам 6 ой булди натижа йук. Президент кабулига киришликни сураб, 1000 дан ортик мурожаатлардан ташкари, 400 дан ортик буюртма асосида телеграммалар юборсамда бугунги кунгача хеч кандай хабар йук.

4). 2019 йил июн ойида Республика ДХХ раиси А. А. Азизовнинг кабулига бориб берган мурожаатимдан сунг, мени Президент Хавфсизлик Хизмати рахбари генирал полковник Б.Х.Тошматовнинг кабулига чакиришди. Кабулда менга булаётган адолатсизликлар билан кизикишиб, 2 ярим соат сухбатлашиб, маьлумотнома тузишиб, янги Бош прокурор Н. Т. Йулдашевга мени кабул килишлик учун хат юборишда. Н. Т. Йулдашев мени 45 минут кабул килиб, менинг бошимдан утган адолатсизликларни эшитиб, узлари хам таьсирланиб ургариб чикишликни вада бердилар. Мен Бош прокурорга агар тушунмовчилик булса, бу масалани Президент Ш. М. Мирзиёевга маьлум килишлигини ва мени хам у кишининг кабулига олиб киришлигини илтимос килган эдим. Бирок 6 -7 ой утган булсада, Бош прокурордан бу хакда хабар йук.

Бутун дунёда коронавирус ташвишларини куриб, оллохдан нажот сураб турибмиз.

Бу кунлар хам ортта колиб, яхши кунлар келишига ишонамиз. Сизларга соглик ва ишларингизга улкан мувоффакиятлар тилаб коламиз.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*