Menu
Categories
Абдулла Орипов: Рафиқамга – Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
04/20/2020 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

Умр йўлдошим Ҳанифага

Сен борсан мен учун бу ҳаёт гўзал,

Сен борсан мен учун дилбар коинот.

Сенсиз қолур эрдим зулматда тугал,

Сенсиз қолур эрдим буткул бемурот.

Сенинг висолингда умрим яширин,

Чечаксан мен учун асло сўлмассан.

Шу қадар гўзалсан, шу қадар ширин,

Афсус шундайлигинг ўзинг билмассан…

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*